This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КИБРГА БЕРИЛИБ…
Кибрга берилиб кўксин керганлар,
Ўзни осмон, бизни ерда кўрганлар.
Умр сафарида меҳмонмиз ахир,
Оёқлари қолиб, тилда юрганлар!
Етар, одам этиб яратди Раҳмон,
Кўнгилларни поклаб бўлайлик инсон!
Мансабдорга ҳадя, мустаҳкам поя,
Уларга олқиш ва обрў кифоя,
Бу дунё арзимас мансаб, амалга,
Кун келиб зиналар бўлур ниҳоя.
Етар, одам этиб яратди Раҳмон,
Кўнгилларни поклаб бўлайлик инсон!
Нафснинг қулларин урмасмиш ҳаром,
Уларга на бир ишқ, на иймон аён.
Истаги йўлида ҳар ишга қодир,
Нодон қилмишига бўлмас пушаймон.
Етар одам этиб яратди Раҳмон,
Кўнгилларни поклаб бўлайлик инсон!
Хуршида Намазбаева шеъри
Дубай.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Кибрга берилиб кўксин керганлар,
Ўзни осмон, бизни ерда кўрганлар.
Умр сафарида меҳмонмиз ахир,
Оёқлари қолиб, тилда юрганлар!
Етар, одам этиб яратди Раҳмон,
Кўнгилларни поклаб бўлайлик инсон!
Мансабдорга ҳадя, мустаҳкам поя,
Уларга олқиш ва обрў кифоя,
Бу дунё арзимас мансаб, амалга,
Кун келиб зиналар бўлур ниҳоя.
Етар, одам этиб яратди Раҳмон,
Кўнгилларни поклаб бўлайлик инсон!
Нафснинг қулларин урмасмиш ҳаром,
Уларга на бир ишқ, на иймон аён.
Истаги йўлида ҳар ишга қодир,
Нодон қилмишига бўлмас пушаймон.
Етар одам этиб яратди Раҳмон,
Кўнгилларни поклаб бўлайлик инсон!
Хуршида Намазбаева шеъри
Дубай.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИМГА ДУШМАН
Кўнгил деб қаноти қайрилган қушман,
Севги осмонида ҳамон беҳушман.
Нечун бевафога айладинг деб, хор,
Нетай, ўз кўнглима, ўзимга душман!
Қалбимни қийнаб не ҳузур топаман,
Ҳаловат йўқласа эшик ёпаман,
Кимни кўнгли қолар, кимга ёқаман,
Нетай, ўз кўнглима ўзимга душман!
Ёлғиз сўқмоқларда кезиб бораман,
Тоғлар сабосидек эсиб бораман,
Кўнглимни олмадек кесиб бораман,
Нетай, ўз кўнглима ўзимга душман!
Гуноҳлар тўкилар япроқлар каби,
Кўнгилдан қочаман қўрқоқлар каби,
Муҳаббат, муҳаббат барин сабаби,
Нетай, ўз кўнглима ўзимга душман!
Нетай, ўз кўнглим ўзимга душман.
Кўнгил деб қаноти қайрилган қушман.
Бахтсизликда асли бахтиёр эдим,
Дунёдан ўзимни ахтарган тушман!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Кўнгил деб қаноти қайрилган қушман,
Севги осмонида ҳамон беҳушман.
Нечун бевафога айладинг деб, хор,
Нетай, ўз кўнглима, ўзимга душман!
Қалбимни қийнаб не ҳузур топаман,
Ҳаловат йўқласа эшик ёпаман,
Кимни кўнгли қолар, кимга ёқаман,
Нетай, ўз кўнглима ўзимга душман!
Ёлғиз сўқмоқларда кезиб бораман,
Тоғлар сабосидек эсиб бораман,
Кўнглимни олмадек кесиб бораман,
Нетай, ўз кўнглима ўзимга душман!
Гуноҳлар тўкилар япроқлар каби,
Кўнгилдан қочаман қўрқоқлар каби,
Муҳаббат, муҳаббат барин сабаби,
Нетай, ўз кўнглима ўзимга душман!
Нетай, ўз кўнглим ўзимга душман.
Кўнгил деб қаноти қайрилган қушман.
Бахтсизликда асли бахтиёр эдим,
Дунёдан ўзимни ахтарган тушман!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Хуршида Намазбаева
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Хуршида Намазбаева
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Кўкламга кўнглим зордир,
Кенг шаҳар дўстим тордир.
Юр, кетамиз тоғларга,
Тоғ юзи беғубордир!
Майсаларга бош қўйиб,
Армонлар кўксин ўйиб.
Бургутдек яйраб диллар,
Учсин бир қулоч ёйиб.
Шеърлар ҳам тегар жонга,
Режалар қолди тонгга,
Эрта омон уйғонсам,
Кетгум Оҳангаронга!
Кўкламга кўнглим зордир,
Кенг шаҳар дўстим тордир.
Юр, кетамиз тоғларга,
Тоғ юзи беғубордир!
Хуршида Намазбаева шеъри. VETNAM. VINPEARL.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Кўкламга кўнглим зордир,
Кенг шаҳар дўстим тордир.
Юр, кетамиз тоғларга,
Тоғ юзи беғубордир!
Майсаларга бош қўйиб,
Армонлар кўксин ўйиб.
Бургутдек яйраб диллар,
Учсин бир қулоч ёйиб.
Шеърлар ҳам тегар жонга,
Режалар қолди тонгга,
Эрта омон уйғонсам,
Кетгум Оҳангаронга!
Кўкламга кўнглим зордир,
Кенг шаҳар дўстим тордир.
Юр, кетамиз тоғларга,
Тоғ юзи беғубордир!
Хуршида Намазбаева шеъри. VETNAM. VINPEARL.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТЛАРГА ЭЛТАР…
Саратон. Висолга зор қилди дунё,
Қаҳратон. Ўт ёқар қалбга. Алҳазар!
Дийдор насиб этса бизларни гўё,
Жаннатларга элтар ушбу лаҳзалар.
Айрилиқ азоби тегди жонимга,
Айрилиқ азоби сингди қонимга,
Тушларимда келсанг кулиб ёнимга
Жаннатларга элтар ушбу лаҳзалар.
Адашдим, алмашдим зиёни тунга,
Гул эдим, зулматдан етмадим тонгга,
Шамоллар атиринг келтирса менга,
Жаннатларга элтар ушбу лаҳзалар.
Ҳаёт дерлар, орзу, армонли ҳаёт,
Кимлар шод, кимларнинг дилларида дод,
Сен ҳақингда хаёл сурсам, шу захот,
Жаннатларга элтар ушбу лаҳзалар.
Vetnam. Vinpearl.
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Саратон. Висолга зор қилди дунё,
Қаҳратон. Ўт ёқар қалбга. Алҳазар!
Дийдор насиб этса бизларни гўё,
Жаннатларга элтар ушбу лаҳзалар.
Айрилиқ азоби тегди жонимга,
Айрилиқ азоби сингди қонимга,
Тушларимда келсанг кулиб ёнимга
Жаннатларга элтар ушбу лаҳзалар.
Адашдим, алмашдим зиёни тунга,
Гул эдим, зулматдан етмадим тонгга,
Шамоллар атиринг келтирса менга,
Жаннатларга элтар ушбу лаҳзалар.
Ҳаёт дерлар, орзу, армонли ҳаёт,
Кимлар шод, кимларнинг дилларида дод,
Сен ҳақингда хаёл сурсам, шу захот,
Жаннатларга элтар ушбу лаҳзалар.
Vetnam. Vinpearl.
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙИҒЛАДИ НАЙСОН
Кўкда ой сузилди кўзим куйдириб,
Қалдирғочлар дилим айлади макон.
Қизғалдоқлар ўсди бағрим тўлдириб,
Оҳ урсам, саҳрода йиғлади найсон.
Не тонгки, кўзларим тугади ёши,
Саратон қуёши ёндирди дилим.
Дарёларга отсам сўнгги бардошим,
Уни босиб кетди тақдирнинг тоши.
Лаҳзалар қайтмади, тийрамоҳ қайтди,
Сен қайтмадинг, қайтди кузак ҳамда ёз.
Хазонлар айрилиқ қўшиғин айтди,
Келсанг ҳузурингга чиқолмам пешвоз.
Кўкда ой сузилди кўзим куйдириб,
Қалдирғочлар дилим айлади макон.
Қизғалдоқлар ўсди бағрим тўлдириб,
Оҳ урсам, саҳрода йиғлади найсон.
Аммо сен қайтмадинг ёнимга хамон....😔
Vietnam. Vinpearl.
Хуршида Намазбаева шеъри
Ushbu linkni bosing va ijodiy kanalimga ulaning👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Кўкда ой сузилди кўзим куйдириб,
Қалдирғочлар дилим айлади макон.
Қизғалдоқлар ўсди бағрим тўлдириб,
Оҳ урсам, саҳрода йиғлади найсон.
Не тонгки, кўзларим тугади ёши,
Саратон қуёши ёндирди дилим.
Дарёларга отсам сўнгги бардошим,
Уни босиб кетди тақдирнинг тоши.
Лаҳзалар қайтмади, тийрамоҳ қайтди,
Сен қайтмадинг, қайтди кузак ҳамда ёз.
Хазонлар айрилиқ қўшиғин айтди,
Келсанг ҳузурингга чиқолмам пешвоз.
Кўкда ой сузилди кўзим куйдириб,
Қалдирғочлар дилим айлади макон.
Қизғалдоқлар ўсди бағрим тўлдириб,
Оҳ урсам, саҳрода йиғлади найсон.
Аммо сен қайтмадинг ёнимга хамон....😔
Vietnam. Vinpearl.
Хуршида Намазбаева шеъри
Ushbu linkni bosing va ijodiy kanalimga ulaning👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЪТИРОФ
Мeн эътироф этаман,
Билмас буни ўзгалар,
Ўз ичимни ўзим еб.
Кенг дунёнинг кўнгли тор,
Мендан бахтни қизғонар.
Мен эътироф этаман,
Мен сендан узоқлашиб.
Тангрим томон боряпман.
Нафсим билан талошиб.
Жаҳаннамда ёняпман.
Мен эътироф этаман,
Мен ҳар кимга дўстдирман.
Ўзим ўзимга душман,
Дардларимни сездирмам.
Мақсадсиз бир юрушман.
Мен эътироф этаман,
Сенинг метин сабрингга
Гумон отли қайроқман.
Етмадимку қадрингга
Етганимда қўрқоқман.
Мен эътироф этаман,
Менда йўқдир шукрона.
Шеърлар ёзиб қоғоз-а,
Барча сирим ошкора,
Этаяпман овозa.
Мен эътироф этаман,
Этолмайман такаллуф.
Менда йўқдир ғараз, кин
Қалбим ишққа тасаддуқ
Руҳимда Умид учқун.
Мен эътироф этаман!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Мeн эътироф этаман,
Билмас буни ўзгалар,
Ўз ичимни ўзим еб.
Кенг дунёнинг кўнгли тор,
Мендан бахтни қизғонар.
Мен эътироф этаман,
Мен сендан узоқлашиб.
Тангрим томон боряпман.
Нафсим билан талошиб.
Жаҳаннамда ёняпман.
Мен эътироф этаман,
Мен ҳар кимга дўстдирман.
Ўзим ўзимга душман,
Дардларимни сездирмам.
Мақсадсиз бир юрушман.
Мен эътироф этаман,
Сенинг метин сабрингга
Гумон отли қайроқман.
Етмадимку қадрингга
Етганимда қўрқоқман.
Мен эътироф этаман,
Менда йўқдир шукрона.
Шеърлар ёзиб қоғоз-а,
Барча сирим ошкора,
Этаяпман овозa.
Мен эътироф этаман,
Этолмайман такаллуф.
Менда йўқдир ғараз, кин
Қалбим ишққа тасаддуқ
Руҳимда Умид учқун.
Мен эътироф этаман!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШЕЪРИМ...
Ҳеч ким кутмаётган, соғинмаётган,
Мен бир ахтарилмас йўқолган одам.
Мунис ҳисларимни тушунар фақат,
Шеърим – юрагимда туғилган болам.
Дардимга шерик йўқ, дардларим олам,
Туним бедор ҳамроҳ қоғоз ва қалам.
Шодлигим дунёга улашгум, аммо,
Шеърим – юрагимдан тўкилган алам!
Кузни бошлаб келар қора булутлар,
Сизни бошлаб келмас, унут-унутлар,
Зоғларга ем бўлиб кетса бургутлар,
Шеърим – юрагимдан тўкилган алам!
Севгида енгилдим, билмай таъбирни,
Жон деб тилаб олдим жонга жабрни,
Қабримга етказай тўкмай қадрни,
Шеърим – юрагимдан тўкилган алам!
Инсон қадри чақа бўлган замонда,
Ҳатто одам соққа бўлган замонда,
Тўқ – овчи, оч – лаққа бўлган замонда,
Шеърим – юрагимдан тўкилган алам!
Хуршида Намазбаева шеъри Vetnam. Vinpearl.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Ҳеч ким кутмаётган, соғинмаётган,
Мен бир ахтарилмас йўқолган одам.
Мунис ҳисларимни тушунар фақат,
Шеърим – юрагимда туғилган болам.
Дардимга шерик йўқ, дардларим олам,
Туним бедор ҳамроҳ қоғоз ва қалам.
Шодлигим дунёга улашгум, аммо,
Шеърим – юрагимдан тўкилган алам!
Кузни бошлаб келар қора булутлар,
Сизни бошлаб келмас, унут-унутлар,
Зоғларга ем бўлиб кетса бургутлар,
Шеърим – юрагимдан тўкилган алам!
Севгида енгилдим, билмай таъбирни,
Жон деб тилаб олдим жонга жабрни,
Қабримга етказай тўкмай қадрни,
Шеърим – юрагимдан тўкилган алам!
Инсон қадри чақа бўлган замонда,
Ҳатто одам соққа бўлган замонда,
Тўқ – овчи, оч – лаққа бўлган замонда,
Шеърим – юрагимдан тўкилган алам!
Хуршида Намазбаева шеъри Vetnam. Vinpearl.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
***
Гўзалликни ҳадя этдинг ё, Раббим!
Қалбимни сўз билан айладинг чистон.
Аммо бу дунёга сиғмади дардим,
Дунё дардин қалбга жойладим мудом.
Дилимда қаламим, руҳимда ранглар,
Недир чизавердим қоним билан мен.
Аммо юрагимга ёқсангиз чироқ,
Биргина сўз ёздим, у ҳам ёлғиз «Сен»!
Ўзинг Аллоҳ!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Thailand. Phuket.
Гўзалликни ҳадя этдинг ё, Раббим!
Қалбимни сўз билан айладинг чистон.
Аммо бу дунёга сиғмади дардим,
Дунё дардин қалбга жойладим мудом.
Дилимда қаламим, руҳимда ранглар,
Недир чизавердим қоним билан мен.
Аммо юрагимга ёқсангиз чироқ,
Биргина сўз ёздим, у ҳам ёлғиз «Сен»!
Ўзинг Аллоҳ!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Thailand. Phuket.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПИНҲОН СОҒИНЧ
Мен-ку кетдим, сен ҳам келмадинг,
Лек хаёлда сенга қайтаман.
Олисдасан, гарчи азизим,
Дардларимни сенга айтаман.
Кўришсалар кўзларимда ёш,
Сўрашсалар: Айтгин, бу не ҳол?
Ёмғир дейман, ҳижрон ёмғири,
Ва айбдор бўлади шамол.
Сени эслаб кўзимда маржон,
Шамолларга фитна қиламан.
Кўнолмайман вақтнинг ҳукмига
Дардим пинҳон, бағрим тиламан.
Сенчи, шодсан мендан олисда,
Келмайсан-у йўлга қарайман.
Кундуз алдаб ҳаммани, тунда
Ёмғирлардан узр сўрайман!
Хуршида Намазбаева шеъри 2007 йил
Vetnam
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Мен-ку кетдим, сен ҳам келмадинг,
Лек хаёлда сенга қайтаман.
Олисдасан, гарчи азизим,
Дардларимни сенга айтаман.
Кўришсалар кўзларимда ёш,
Сўрашсалар: Айтгин, бу не ҳол?
Ёмғир дейман, ҳижрон ёмғири,
Ва айбдор бўлади шамол.
Сени эслаб кўзимда маржон,
Шамолларга фитна қиламан.
Кўнолмайман вақтнинг ҳукмига
Дардим пинҳон, бағрим тиламан.
Сенчи, шодсан мендан олисда,
Келмайсан-у йўлга қарайман.
Кундуз алдаб ҳаммани, тунда
Ёмғирлардан узр сўрайман!
Хуршида Намазбаева шеъри 2007 йил
Vetnam
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АТИРГУЛ
Бўйларинг муаттар, рухсоринг сўлим,
Кўрсам, кечалар ҳам ёришгай дилим,
Яширма юзингни келганда кўргим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.
Майли, тиканларинг тилсинлар қўлим,
Майли, япроқларинг тўссинлар йўлим,
Мени сендан ҳатто айирмас ўлим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.
Ҳатто ўзимдан ҳам яширган сирим,
Ўзинг – бағри бутун, мен – бағри тилим,
Ёлғон сўзласам гар, кесилсин тилим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.
Йиқитма дил тоғим, эгмагин бўйим,
Тақдир сўқмоғида йўқотдим йўлим,
Сония соянгда топайин қўним,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Бўйларинг муаттар, рухсоринг сўлим,
Кўрсам, кечалар ҳам ёришгай дилим,
Яширма юзингни келганда кўргим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.
Майли, тиканларинг тилсинлар қўлим,
Майли, япроқларинг тўссинлар йўлим,
Мени сендан ҳатто айирмас ўлим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.
Ҳатто ўзимдан ҳам яширган сирим,
Ўзинг – бағри бутун, мен – бағри тилим,
Ёлғон сўзласам гар, кесилсин тилим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.
Йиқитма дил тоғим, эгмагин бўйим,
Тақдир сўқмоғида йўқотдим йўлим,
Сония соянгда топайин қўним,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Audio
Ижро: Хуршида Намазбаева
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
I'm on Instagram as @oceancoral_2020. Install the app to follow my photos and videos. https://www.instagram.com/invites/contact/?igsh=vyrfdeq0vn38&utm_content=q6pdna
Link ustiga bosib Instagram accountimga kirishingiz mumkin.
Link ustiga bosib Instagram accountimga kirishingiz mumkin.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
AsSalamu Alaykum! Allohim O‘z panohida asrasin! Ikki dunyo saodatli bo‘l. Eng go‘zal va mustahkam oila nasib aylasin Allohim!
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna