Telegram Web Link
Томорқа ва уй хўжалигидан унумли фойдаланиш аҳоли даромадини оширишда катта манба

Қашқадарё вилоятида аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш мақсадида экин экиш бўйича "Долзарб 10 кунлик" давом этмоқда. Ушбу ишларни самарали ташкил этилиши юзасидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Қамаши туманида 48 мингдан зиёд томорқалардан унумли фойдаланиш ва баҳорги экин экиш ишлари Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Аллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги хонадонлари, томорқадан фойдаланишда янги имкониятларни излашга уринмайдиган хонадонларга алоҳида эътибор қаратилди. Ўрганиш натижалари юзасидан туман сектор раҳбарлари иштирокида таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда томорқадан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар эътироф этилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг Қамаши туман босқичига қуръа ташланди

Футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларининг 2024 йилги мавсумига старт берилиб, жойларда мусобақалар ўтказилмоқда. Қамаши туманида ҳам жорий йилги мусобақага қуръа ташланди. Жорий йилги мусобақанинг туман босқичида 61 та маҳалла жамоалари иштирок этиб, учрашувлар 26 апрель санасидан бошланади.

Маълумот ўрнида, ушбу мусобақанинг мини футбол турида Самарқанд маҳалласи жамоаси икки карра ғолиб ҳисобланади.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Uyushmagan yoshlar o‘rtasida sportning mini futbol va futbol turlarini ommalashtirish maqsadida o‘tkazib kelinayotgan “DXX kubogi” musobaqalarining yangi mavsumiga start berildi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Маҳаллалар қошида ташкил этилган "Кексалар маслаҳат гуруҳи" фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Унда “Нуроний” жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Ботир Раҳимов, туманимиздаги "Кексалар маслаҳат гуруҳи" ва "Бувижонлар мактаби" фаоллари иштирок этди.

Давра суҳбатида нуронийларга оид чиқарилган Қарорларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, “Кексалар маслаҳат гуруҳи” раислари ва аъзоларининг вазифалари ва бажариши керак бўлган ишлари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан "Нуроний" жамғармаси ўртасида тузилган қўшма қарор тўғрисида суҳбатлашилди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
2024/10/01 11:21:51
Back to Top
HTML Embed Code: