Telegram Web Link
Марказий Осиёнинг 4 та давлати раҳбарлари Самарқанд саммитида иштирок этиш учун етиб келди

Бугун, 3 апрель куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедовлар «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» биринчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонларни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, давлат раҳбарлари ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетдилар.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
«Телеграмдан ёзса бўлмайдими?» – хат нималагини билмаётган авлод ҳайрати

Ҳеч шубҳасиз айтаманки, келажакда ўғлимнинг фарзандлари музейдаги ойнаванд витрина ичида мактуб ва конвертни кўришади. Тагига эса шундай сўзлар ёзилган бўлади: “Аждодларимиз ХХI асргача хат ёрдамида ахборот алмашишган.” Балки, бу умуман содир бўлмас. Тағин ким билсин. Агар Энштейннинг гаплари тўғри чиқса, одамлар яна ибтидога қайтади. Бундан англашиладики, мактуб битиш яна қайтадан бошланади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3675

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

Ҳар кимки илм-ҳикматни ўрганаман деса, уни ёшлигидан бошласин, саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одобли бўлсин, сўзининг устидан чиқсин, ёмон ишлардан сақланадиган бўлсин, хиёнат, макр-ҳийладан узоқ бўлсин.

✍️ Абу Наср Фаробий


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Таклиф

🌳 Маҳаллаларга экоинспекторлар зарур

Аҳолига маҳалла идорасидагиларнинг таъсири кўпроқ. Агар ҳар бир ҳудудда экоинспекторлар ҳам бўлса, бу тарғибот учун ҳам яхши бўлиб, аҳоли билан ишлашда самарали натижалар берган бўларди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3680

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ФВВдан тезкор огоҳлантириш

Кучли ёғингарчилик сабаб Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 4-7 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
👇

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3681

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Самарқанд саммити ўз ишини бошлади

Самарқандда “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити ўз ишини бошлади. Президент Шавкат Мирзиёев делегациялар раҳбарларини қутлади.

Айни пайтда “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” саммитида иштирокчи делегациялар раҳбарлари кун тартиби юзасидан сўзга чиқмоқда.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Tаълим

📝 МАЛАКА ТОИФА СИНОВЛАРИ САНАСИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

2025 йил январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади.

📚 Синовлар фанлар бўйича турли кунларга белгиланган:


15-16 апрельРус тили, География;
17 апрельТарбия, Ҳуқуқ асослари, Психологлар;
18–21 апрельЧет тиллари (инглиз, француз, немис ва бошқалар);
22–24 апрель Ўзбек тили ва адабиёти;
25–26 апрельЖисмоний тарбия, Мусиқа, Санъат, Технология;
28–29 апрель Математика;
30 апрель – 1 майБиология, Кимё, Физика;
2–7 майБошланғич таълим;
8 майТарих;
10 майҚўшимча фанлар ва махсус педагоглар;
12 май Информатика;
13–14 майМактабгача таълим ходимлари;
15–16 май Қорақалпоқ тили;
15 май куниКасбий сертификат синови ҳам ўтказилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитидаги нутқи.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3683

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Ishonch_саволи

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИГА!

Кимёвий воситалар савдоси назоратга олинганми?

Шу кунларда туман марказларидан тортиб, қишлоқларда ҳам турли заҳарли кимёвий воситалар билан савдо қилишаётган тадбиркорлар кўпайиб кетди.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларга кўра, 2015 йилнинг ўзида Хитойда саратонга чалинган 4,3 миллион бемор аниқланган, Улардан 730 минг нафардан ортиғи ўпка саратони билан хасталанган. Бунинг сабаби, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида нитратлар ва пестицидларнинг меъёрдан кўп эканидан.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддиларига саволимиз: ҳозирги кунда фермер ва томорқачилар қўллашаётган кимёвий воситалар лаборатория таҳлилларидан ўтказилганми?
Шунингдек, тупроқ, сув ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркиби таҳлил қилинадими?

Албатта, қишлоқ хўжалигида қўллашга рухсат берилган кимёвий воситалар рўйхати мавжуд. Лекин бу талабга кимёвий воситалар билан савдо қилишаётганлар амал қиладими?
Энг муҳими, бу муаммо назоратга олинганми?


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Болаларни калтаклаш анъанага айландими?

Куни кеча Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги хусусий боғчаларнинг бирида тарбиячининг ёш болаларга ўта қўпол муносабати акс этган видео тарқалди. Айни пайтда уни нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун дунё кўришга улгурди. Блогерлар тилида айтадиган бўлсак, бу видео айни пайтда “учяпти”. Шу дақиқаларда турли кескин изоҳлар ҳам тинмаяпти.

Ishonch.uz мухбири батафсил изоҳ олиш мақсадида ушбу муассасада бўлди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3684

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Биз Орол денгизи қуриши оқибатларини бошдан кечирмоқдамиз…”

Таҳлилларга кўра, Амударё ва Сирдарёда сув оқими камайиши натижасида 2040 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатлари юқори даражадаги сув тақчиллигига дуч келади. Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган халқаро иқлим форумида Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев қайд этиб ўтди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3685

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Самарқандда Орол маданий ҳаётига доир кўргазма ташкил этилди (фото)

“Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи олий даражадаги расмий учрашув якунлангач, етакчилар биргаликда Орол маданият саммити экспозициясига ташриф буюрдилар.


Батафсил:
http://ishonch.uz/photo_news/3687

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2025/04/07 16:54:37
Back to Top
HTML Embed Code: