Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Калла балодай ишлар экан)

@imaginative_girl
Таълим бизни қутқариши ҳақида менимча гапирмаган одамни ўзи қолмади. Албатта, бу фикр тўғри.

Лекин таълимни ривожлантирмоқчи, бу йўлда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ҳар бир инсон, аввало ўзини-ўзи ривожлантириши керак, деб ўйлайман.

Ҳозир ривожланган давлатлар "ҳар 20 дақиқада янги билим" тамойили остида ёшидан қатъий назар, янги билим ва кўникмаларни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Демак, бугунги тезкор ва ахборот, сунъий интеллект асрида ҳар лаҳзада билим эгаллашимиз керак, неча ёшда бўлишимиздан қатъий назар.

Ҳеч бўлмаганда болалар катталардан ўқиб-ўрганишга, изланишга бўлган интилишидан ўрнак олади ва ўзимиз ҳам онгнинг маърифатпарварлик даражасига кўтарилиш натижаларига эришамиз. Мен шуни таълимнинг "бизни қутқариши" деб тушунаман.

@imaginative_girl
Ҳозирги талабаларга мазза, биз олдин фақат роллтон ердик, уларда эса —роллтон, ҳот-ланч, бизнес-ланч, рамён каби кенгроқ танловлар бор))

@imaginative_girl
Ўқиш яқин қолганига кўпчилик пиджак, костюм двойка қанчага тушишини сўраяпти.

Бозор ва бутиклардаги нархлар ва сифатни ўргандим. Кийишга яроқли матодан, чоклари ва бичими яхши чиққан двойкалар 1 миллион сўмдан қимматроқ турибди. Астарсиз, роса мато сифатида эконом қилинган шаклсиз двойкалар камида 400 минг турибди. Битта бутикда лёндан тикилган, астарсиз, докадек хилвираган костюм двойка 900 мингдан ошиқ.

Чоклари, бичими премиум сифатда, метри 70 минглик яхши матодан тикилган астарли пиджак 510 мингларга тушаркан. Бунақа сифат ва бичимдаги пиджакни бутиклар камида $100 га "турецкий/италянский" деб сотади.

Астарли пиджак ва шим бирга тикилса, тайёри 750-800 минг сўмга тушади. Йиллаб кийишга чидайди.

Ҳатто сифатли матодан тикилган астарли костюм-двойка ҳам бутикдаги марлёвка двойкадан арзон тушаркан😏

Манба

@imaginative_girl
Ҳар куни ўзимга ўзим сўз бераман: ҳеч нарсага танқид онгида қарамайман, ҳар битта инсон ўзича бир дунё, ҳамма ўз вазифасини бажариб яшамоқда, ҳамма тенг ва одамларни яхши-ёмонга, билимли-билимсизга ажратмайман, дейман.

Лекин кун бўйи, албатта бирорта зомби ёки у билан боғлиқ воқеа учрайверади. Эмоция билдиришга мажбур бўламан.

Масалан. Бугун бир курсдошим (инглиз тили ўқитувчиси) телеграм группамизга "Америкада мусулмонларни ўзлигидан чиқариш тартибланиб қонунийлаштирилган. Ўша қонунларга бўйсунсангиз яшай оласиз" мазмундаги видео юборди. Бунақа нарсаларни доимий юборгани учун мен ҳам ўз фикримни ёздим. Йигит киши бўла туриб жазавага тушиб кетди, мени кофирга чиқарди. Мен бор-йўғи ўз фикримни билдирганимни, уни ҳам фикрини ҳурмат қилишимни, мени ҳам фикримни ҳурмат қилишини сўрадим, аллақандай шеър-насиҳатномалар юбориб, менга типо "илмсиз" деган пичинг учираверди. Ичимда онгига юксалиш тилаб индамай қўя қолдим🧘‍♀️

2-ҳолат. Интернетга кирсам академик, кўп йиллар обрўли лавозимларда меҳнат қилган Азамат Зиё домланинг Қутайба бин Муслим хақидаги фикри зомбилар армиясини жазавага тушириб қўйибди, доҳийлари билан бирга биринма-кетин калла қўйиб комментарий, пост ёзиб интернетни тўлдиришибди. Ичида шахсан танийдиганларим, давлат ишида ишлайдиган, келажаги бор деб ўйлаганим ёшлар ҳам бор. Ҳафа бўлиб кетдим.

Наҳотки, кўпчилик қалбан бузилиб бўлди, қачондан бери қарама-қарши фикрга бунчалик бетоқат бўлиб қолдик, деб ўйлаб қолдим.

@imaginative_girl
Асл дардлар эса...))

@imaginative_girl
"Аслида Гитлер ва Сталиндан ҳам кучлироқ диктатор мавжуд. Бу генетик код бўлиб, у ер юзидаги энг кучли диктатор"

Жоэл Мари Тойч

@imaginative_girl
Популярный_саундтрэк_из_сериала_Кухня_The_Lost_Song
<unknown>
Ҳаёт — биз бахт рецептини қидирадиган кичкина ошхона. "Кухня" сериалини соғинганлар борми?

@imaginative_girl
Фақатгина бахтни ҳис қилиб яшаш керак экан бу ҳаётда, қимматли умримизни одамлар билан курашиб ўтказиб, совуришдан маъно кўрмадим.

Тўғрилик, адолат, ҳақиқат ғоялари ёшликда юрагингни қанчалик ёндирган бўлса, табриклайман дўстим: сен қўрқоқ бўлиб туғилмагансан.

Фақат... ҳақиқат деб билганларинг ростдан ҳам ҲАҚИҚАТ эканини яхшилаб текшириб, ўрганиб чиқ, балки шунчаки САРОБ ортидан югуриб ўтаётгандирсан...

@imaginative_girl
Ҳаётий ҳикоялар

Мирал

Менинг исмим Мирал. Ҳа, бу менинг ҳақиқий исмим! Гап шундаки, мен оиламиз турк сериалларини "ётиб олиб" томоша қилган пайти туғилганман, менинг исмимни қайсидир сериал бош қаҳрамонига тақлид қилиб қўйишган. Мактабда, коллежда синфдошларим исмимдан кулишса ҳам исмим ўзимга ёқарди. Чунки мени "адашим" йўқ эди. Ягона ва чиройли исмим бор деб ўйлардим.

Бугун менинг никоҳ тўйим. Қариндошларим эса табрик сўзига чиқиб, мени "Омина" деб номлаб гапиришяпти...

Мен "Мирал" бўлиб 21 йил яшадим, энди эса ақлимни таниганимда мажбурий бошқа исм билан аталяпман. Ҳуддики энди мен бошқа одамман...

Бу исмга мен уйдагиларга ёқиб қолган совчилар туфайли эга бўлдим. Совчилар ота-онамга исмим "ғалати" эканини шипшитиб ўтишибди. Шу билан ҳамма ҳужжатларни ўзгартириб, мени қисқа муддат ичида "Омина" га айлантириб қўйишди.

Ҳозир ўз тўйимда ўтириб, бирдан бутун ҳаётимни бошқалар бошқаришини англаб етдим. Мен бу ерда, ҳатто ўз исмимга ҳам эга эмасман, ўзим ёқтирган нарсалар ўзимники бўлишини айта олмайман ва бутун умр шундай яшаб ўтаман...

@imaginative_girl
🇺🇿 14-ўринга чиқдик🥳

@imaginative_girl
Ҳар биримиз ўзимизни ҳодисаларни борича идрок этадиган, яъни холис инсон сифатида тасаввур қиламиз.

Лекин, ҳақиқат бироз бошқачароқ. Биз дунёни ўз ҳолича кўрмаймиз. Aксинча, ўзимиз қандай бўлсак, дунё кўз ўнгимизда шундай шаклланади.

Нима кўраётганимизни айтиш учун оғиз жуфтлаганимизда, биз аслида ўзимизни, идрокимизни, парадигмалармизни тасвирлашни бошлаймиз.

Бошқа одамлар бизнинг фикримизга қўшилмаса, дарҳол улар ҳақида нотўғри фикрга борамиз.

Лекин ........ самимий, ақлли инсонлар ҳам бир ҳодисани икки ҳил кўриши одатий ҳол. Сабаби оддий: ҳар бир шахс ўзининг шахсий тажрибаларига асосланган индивидуал линзасига эгадир.

Стевен Cовейнинг " Муваффақиятли инсонларнинг етти кўникмаси" асаридан.

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиз бола ота-онасига меҳрибон бўлади🥹

@imaginative_girl
2024/09/28 16:23:41
Back to Top
HTML Embed Code: