Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрибон ва кўзи тўқ болажонлар

Боғча ёшидаги болаларга бериладиган таълим-тарбияни халқаро миқёсда ўрганиб, таҳлил қилганимда эътиборимни тортадиган жиҳат —уларга нафақат илк когнитив кўникмалар, одамларга, умуман атрофига меҳрибонлик билан муносабатда бўлишга ўргатишларига алоҳида ўқув машғулот соатлари ажратилишига ҳурмат билан қарайман.

@imaginative_girl
Аёллар унақа қилиши керак, бунақа қилиши керак, деб хижобга тиқиб уйдан чиқармайди. Кейин эса педофилия кўпаяди. Бировни вояга етмаган(етган) қизига қарашдан ҳаё қилмаган қалблар суннатдан ваъз ўқийди.

Ўтган йили қиз-аёллар кўчада музқаймоқ емасин деб юрган патаклар, энди сув ичмасин деб чиқибди. Нафас олсак бўладими?!

@imaginative_girl
Ўйлаб қарасам, олдинги даврда яшаган одамлар намоз ўқиб, соқол қўйиб, хижоб киймаса ҳам кўзларида хаёси бўлган, одобли, одамгарчилиги кучли, умуман олганда ҳақиқий иймонли-инсофли бўлган экан.

Ҳозир урғу ташқи кўринишга ўтган, ичкари расвоси чиқиб қалб қорайиб моғор босиб ётибди.

@imaginative_girl
Айтганча, барча битирувчиларга катта ҳаётда омад ёр бўлсин!

P. S: Яхшиям мактабни битириш йилим рижолизм ривожланган даврларга тўғри келмаган экан, рақсга тушиб, қўшиқ айтиб, паркларга бориб, сочимизга бантиклар тақиб, рўдапо кийимларсиз битирганмиз

https://youtu.be/zxeClK6n5qk?si=9jW4Crd08SB-wkZQ
Жин ҳам ставкага қараб чиқаркан, пулни кучини қаранглар🤑

Нега жинга ишонмайдиганларни ичига жин кирмайди, ишонадиганларни ичига кириб олади? Жин ҳам кимга киришни билса керак-да😵‍💫

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда ишлаб чиқилган мактаб формаси экан, менимча бу кўйлакда ҳамма қизалоқлар ўзини малакадай ҳис қилиб катта бўлса керак.

@imaginative_girl
Боланинг эҳтиёжлари

Боланинг табиий эҳтиёжлари у туғилиши билан пайдо бўладиган эҳтиёжлар ҳисобланади. Бу эҳтиёжлар барча болалар учун деярли бир хил. Нафас олиш, овқатланиш, сув ичиш, ухлаш ва ҳожат эҳтиёжларини табиий эҳтиёжларга мисол қилиш мумкин.

Эҳтиёжларнинг яна бир қисми эса инсон дунёга келиши билан эмас, унинг умри давомидаги ижобий, салбий одатлари орқасидан пайдо бўлади(чипс истеъмол қилиш, зўравонлик билан укасининг ўйинчоқларинби тортиб олиш каби одатлар).

Телевизор томоша қилиш, интернет ва компьютер билан шуғулланиш ҳам аслида табиий эҳтиёж эмас, лекин бола булар билан шуғулланишни кучайтирса бу одатлар тўғридан-тўғри боланинг эҳтиёжига айланади.

Эҳтиёжларнинг қайси тури бўлишидан қатъи назар улар кишига эмоционал ёки руҳий босим беради. Бу босим эса баъзи ҳолларда кишини агрессивлик, баъзи ҳолларда зўравонликка чорлайди. Бундай ҳаракатлар эҳтиёжлар олдидаги тўсиқларни йўқ қилишга уруниш ҳисобланади.

Масалан, телевизор кўришга муккасидан кетган болага “кўп телевизор кўряпсан” деб дакки бериш ёки телевизорни ўчириб қўйиш унга умуман ёқмайди. Бу ҳолатда у ўз норозилигини турли ҳаракатлар билан кўрсатади, жанжал кўтаради, лекин шу нарсани ёддан чиқармалик керак-ки – бола буни атайин қилмайди. Боланинг миясига тўхтовсиз узатиб турилган телевизор сигналлари, овоз ва нур эффектлари бола эҳтиёжига айланиб улгирган ва бола бу эҳтиёжни қондириш учун курашади.

Бу умумий қоида билан боланинг барча ҳаракатларини умумлаштиришимиз мумкин.

Адем Гунеш

@imaginative_girl
Ўзини-ўзи тўғри ёки нотўғри баҳолаш қандай шаклланади?

Ҳаётда ўзига ўзи тўғри баҳо берадиганлар ҳам, аксинча ортиқча ёки паст баҳо берадиганларни ҳам етарлича учратиш мумкин. Хўш, бу қандай шаклланган?

Асосий шакллантирувчи омил — бу ташқи муҳит бўлиб, ташқи муҳит инсонинг ўзига бўлган ҳурматини ё оширади ёки камайтиради.

Оилада. Бола чексиз севги ва қабул қилиш ҳисси билан туғилади. У бўш варақ холатида бошқаларнинг фикри билан тўқнаш келади ва уни шимиб олгач, олинган маълумотларни ўзлаштиради. Ота-онанинг доимий танқиди болада ота-она тимсолидаги мутлоқ ҳукмдорни хаёлан шакллантирилади ва бир умр ўзига хўжайин қидириб қул вазифасини онгсиз равишда қабул қилади.

Доимий ким биландир солиштирилганда эса уларга бошқалар улардан қобилиятлироқ ва муваффақиятлироқлигига ишонч ҳисси сингдирилади. Бу эса ҳасад ва ўзини ютуқларини кўра олмаслик дастурини мустаҳкамлайди.

Одам бир умр ўзига ўзи баҳо берганда, аслида болалигидаги ота-онаси унга берган таърифларини ичидан янграб чиққан овоз сифатида эшитади. Демак, болага энг яхши совға уни ўзини ўзи ҳурмат қилишига ўргатишдир.

Мактабда. "Аълочилар чапда, иккичилар ўнгда ўтирсин"," рейтинг ойнаси", "паст ўзлаштирувчи ўқувчилар рўйхати","иқтидорлилар рўйхати"... — буларнинг барчаси тамға бўлиб, айниқса, секин ўзлаштирувчиларда ўзига ўзи севги бўлмаслигига катта" ёрдам" беради. Бу ерда ҳаммада қобилият ҳар хиллиги ва тез, ўрта, секин темпда ўзлаштириш табиийлигини қабул қилиш масаласи ҳақида ўйлаб кўрилмаган бўлади. Мактабда тан олинганлик ёки эътибордан четлатилганлик ўзини ўзи идрок қилишга таъсир кўрсатиши, бу масала нозик масалалардан бири эканини эсдан чиқармаслик лозим.

Сабаби, инсонинг ўзига бўлган тўғри баҳоси ва ўзига бўлган ҳурмат, севгиси— унинг бутун умрлик шахсий ҳаёти ва касбий муваффақияти омадли ёки омадсиз ўтишини белгиловчи энг муҳим омил ҳисобланади.

@imaginative_girl
"Агар мен ўз вақтида одамлар гап-сўзларига эътибор қилганимда машина эмас, тез юрадиган отни ихтиро қилган бўлардим"

Генри Форд

@imaginative_girl
​​Ҳар доим ҳам мезонлар тўғри бўлавермайди

Ҳар бир маданиятда маълум бир мезонлар мавжуд, аммо бу мезонлар тўғридан кўра нотўғри бўлишини бизга тарихнинг ўзи кўрсатиб беради.

20-аср ўрталаригача Хитойда аёлларнинг оёқлари кичкина ўлчамда бўлиши урф бўлган. Бу бемаъни одатга 10 аср мобайнида амал қилинган. Табиатга қарши чиқиш ҳеч қачон ижобий якунланмаганидек, ҳамма аёлларнинг оёқ товони узунлиги 7.5 см га тенг бўлиши керак, деб ҳисоблангани 5-6 ёшли қизларнинг оёқ бармоқларини мато билан боғланишига ва мажбкран кичкина оёқ кийимда юришларига олиб келган.

Катта оёқ размери ёқимсиз ҳисобланиб, ижтимоий жиҳатдан пастлатилган, совчилар биринчи бўлиб қизнинг оёғи неча сантиметр эканини сўрашган, катта оёқ товонлиларни келин қилишмаган.

Натижада аёллар оёқ ҳажмлари кичрайган, лекин уларнинг ҳаракатланиши азоб бўлган. Бунинг барини тагида минг йиллар давомида кичкина ҳажмдаги оёқлар хитойлик эркакларда жинсий истакнинг асосий нуқтаси бўлганлиги ётган.

@imaginative_girl
Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг— демак тириксан.
Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг —демак инсонсан.

@imaginative_girl
1-июньдан соққа беради деган мифга ишониб, вақтини сарфлаганларга юборамиз🫣

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устозларга мароқли ҳордиқ тилаймиз

@imaginative_girl
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://www.tg-me.com/addlist/jnuCN_2cjQw3M2Ni
Шу кунларда ҳамма нарсани унутиб, ишдан келгач шу сериални кўриш билан бандман. Борган сари қизиқарли тус оляпти, тавсия қиламан.

@imaginative_girl
Қиз болани ота-онаси кечалари ухламай бешик тебратиб улғайтирса, тарбия берса, киймай кийдириб, емай едирса — ёшлигини айни шуларга бағишласада, куни келиб қизини узатгач, у қиз ўзини ота-онасини , унга тарбия берган, улғайтирган, шу ҳолгача олиб келган ота-онасини кўргани, у учун ҳали ҳеч нима қилмаган одамлардан рухсат сўраса?

Аҳмат Лутфи Қозончи “Қайнона”

@imaginative_girl
Ҳиссий интеллект

Салбий ҳиссиёт келтириб чиқарадиган воқеа юз берганда вазиятни тезда қўйиб юбориш қанчалик муҳимлиги ҳақида кўп гапирилади, маслаҳат берилади. Имтиҳонларда саволларга жавоб топиш рационал интеллект бўлса, ўз ҳиссиётларини бошқаришга ҳиссий интеллект дейилади.

Ҳар қандай ҳиссиёт бизни ўраб олганда ўйлаб/ўйламасдан гапиришимиз, эмпатия, рўпарамиздаги инсон ўрнига ўзимизни қўйишимиз, ҳамдардлик ва нега айнан шундай ҳиссиётда турганимизни англай олишимиз — бизга ҳиссиётлармизни бошқаришимизга ёрдам беради.

Ҳиссий интеллект даражаси паст даражада бўлган одамларни ҳиссиёт бутунлай бошқариши барчага маълум, албатта бундай тоифа ҳаётда ҳар доим ютқазади. Ўрта даражадаги ҳиссий интеллектуаллик бўлса айрим пайт ҳиссиёт оқимига тушиб қолиш, юқори даражада бўлса салбий ҳиссиётларни тез қўйиб юбориш, ҳиссиётларни сезиш ва қабул қилишдир.

Ҳаёт курашлари аслида биздаги ҳиссий интеллектуал даражани оширади, асло туширмайди, ҳарқалай менинг шахсий фикрим шу. Ҳаммага юқори ҳиссий интеллект тилайман, чунки муваффақият калити ҳам айнан шунда.

@imaginative_girl
ССВ психологлар учун мажбурий бўлган "Психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари" ни тасдиқлайди экан. Бу жудаям тўғри ўйланган жиҳат. Чунки "психолог" деб таништирган одамни ўзи жинни бўлиши мумкин 😁

Ҳазилмас бу ўзим кўрганман шунақаларини, ўзи невроз ё псих бўла туриб, фақат камерага жилмайиб чиқадиганлари ҳам топилади.

@imaginative_girl
2024/06/18 11:59:23
Back to Top
HTML Embed Code: