Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бечора оддий оила фарзанди экан, қандай тўлайди 300 миллионни?!

Шу бобойни қўшиғини ҳеч ким куйламасин, илтимос, дунёда куйланадиган қўшиқ камми? Қоровуллари ўзи куйлайверсин.

@imaginative_girl
Музыкани баланд қўйиб, машинамни миниб кетворай дейману, машинам йўқлиги эсимга тушиб кетади. ©️

@imaginative_girl
13 ёшли қизи синфдошлари кўчирмачилик қилишлари учун пул олишини "ҳалол бизнес" деяпти битта инста блогер опа🙄

@imaginative_girl
Олдироқ кўрмаганимдан афсусландим. Ўтмиш оғриқларидан қутулиш зарур, бўлмаса у бизни эсдан оғдирадиган даражада таъқиб қилади.

@imaginative_girl
"Орзиқиб кутаман 2" асари ҳақида қисқача хулосам.

1-китобчалик яхши чиқмаган.
Трейси иделлаштирилган. Асар Трейси олдинги жиноят оламидан қочиб, тинч ҳаётни танлагани уни бахтсиз қилган деган фикр билан бошланиб, аксинча тугаган. Кульминацион нуқталар кучли ишланмаган. Хуллас, ёқмади—бу шахсий фикрим. Балки, сизга ёқар. 1-китоб жудаям ёққан эди.

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вой тавба, Ўзбекистонда эркаклар фариштага айланиб қолганми дейман? Аёл психолог ҳам, эркак психолог ҳам чиқиб олиб аёлларни танқид қилади, ақл ўргатади.

Нима қилсин аёллар яна? Оилада эркак ҳукмронлиги остида яшаса, бонусига қариндошларини хўжайинчилиги ҳам бор. Шу муҳитда яна энг ожиз одам айбдорми?

Эркакчи, уни шароит яратиб бериши ҳақида ҳам гапирасизларми? Ё шариатда гуноҳми эркакни танқид қилиш?!

@imaginative_girl
Африкада маймунларни қандай тузоққа туширишади, биласизми? Овчи тухум катталигидаги тошни дарахтнинг диаметри 6-7 см келадиган кавагига солиб қўяди — бу ҳолда ўзини худди бирор сирли ишни бажараётгандек тутади.Маймунлар эса сал наридан уни қизиққонлигидан ёрилиб кетай дея кузатиб туришади. Кейин овчи бир неча метр нарига кетади. Шу ондаёқ дарахт олдига маймунлардан бири югуриб келади ва қўлини кавакка тиқади. У тошни ушлаб, ташқарига тортмоқчи бўлади. Бироқ кавак диатметри кичиклик қилади. Тўғри, маймун истаган дақиқада тошни қўйиб юбориб, қўлини чиқариб олиши мумкин.Бироқ, у бундай қилолмайди! Овчи эса келиб, маймунни ушлайди ва қопга солади.

Худди шу тарзда биз кўпинча ўтмишимиздан воз кеча олмаймиз. Унга ёпишиб олиб, янги ва бахтлироқ ҳаётдан воз кечиб, биз ўз қўлимизни боғлаймиз. Шунда олдимизда ўта муҳим савол пайдо бўлади: ўзи нимага эришмоқчимиз? Теодор Рузвельт шундай деган: «На ғалаба, на мағлубиятга ўрин бўлмаган ҳаёт билан яшаётган ўртамиёналарнинг севинч ва изтиробларсиз ҳаётидан кўра,кўплаб омадсизликларга дучор бўлсанг-да, буюк ишларга журъат қилиб, ғалабага эришиш муҳимроқ». Ғолиблар ҳеч қачон ўзини қониқтирмаган вазиятга ёпишиб олмайди. Улар таваккал қилишга тайёр, чунки ҳар қандай натижа ўзини қониқтирмаётган ўша ҳолатдан яхшироқ эканини тушунишади. Европадаги одамларнинг кўпчилиги учун қашшоқлик — оч қолиш эмас, воқеликни қабул қилишни ўтмаслаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Мағлубиятга учрашни истамай юритилаётган ўйин ва ғалаба қозониш учун ўйналаётган ўйин орасида жузъий фарқ бор. Ютқазишни истамаётган киши таваккал ва хавфлардан огоҳ бўлишга ўралашиб қолади. Ютишни мақсад қилган киши эса ғалаба учун имкониятни кўради. Сизнингча, бу инсонларнинг қай бири бахтлироқ?

"Ғолиблик қонуни" дан

@imaginative_girl
Муаллифлик ҳуқуқи - қоровулликми?..

Барча соҳа ҳуқуқий тартибга солинмаган жамиятда айрим ҳуқуқларга устиворлик бериш баъзан тескари самара беради. Буни сўнгги пайтларда санъаткорларнинг муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш жараёнида кўряпмиз.

Масалан, Ҳожибой қизиқнинг санъатига оид муаллифлик ҳақлари фарзандларига берилди ва амалда афсонавий санъаткорнинг асарлари умрбоқийлигига путур этмоқда. Ҳожибой Тожибойнинг чиқишлари сони кескин камайди ва Миллий деган телеканалдан бошқа жойда бу санъатдан бебаҳрамиз.

Катта эҳтимол билан Шерали Жўраев меросини ҳам шу қисмат кутмоқда. Арзанда меросхўрларнинг ҳуқуқлари туфайли санъат маълум маънода жабр кўради. Назаримда, маънавий меросга оид ҳуқуқий амалиётни ўйлаш ва бу борада олтин ўрталиқни топиш зарур.

Агар арзандалар пул кетидан қувиб, қоровуллик йўлини танлашса, шубҳасиз, бу санъат ривожи учун талофатдир. Буни қанчалик баландпарвоз ва чиройли гаплар билан ифодалашга уринмайлик, натижа ўзгармайди.

Бизда "Халқ артисти", "Халқ ҳофизи" сингари ижтимоий мақомлар мавжуд. Агар жамиятда муаллифлик ҳуқуқи устивор бўлса, санъаткорга халқ ўзининг бу тарздаги мақомини (сийловини) бермаслиги зарур. Яъни, капиталистик жамиятлардаги каби санъат ҳам бизнеснинг бир тури бўлсин.

Менга Фахриддин Умаров ёки Юлдуз Усмонова сингари халқ вакилларининг бу борадаги тантилиги маъқулроқдай:

“Менким Умархожи набираси, Асилпўлат ўғли Фахриддин Умаров, ижодимга тегишли барча қўшиқларимни истаган одам, истаган жойида, ҳеч кимдан ва ҳеч қандай рухсатсиз эшитиши ва ижро этиши мумкинлигига шоҳидлик бераман! Мен халқ ҳофизиман, қўшиқларимга тегишли барча ҳуқуқлар она халқимникидир!”.

Abdurakhmon Tashanov

@imaginative_girl
Инсон энг аввало, ўзига инвестиция қилиши керак. Бу минг баробар фойда келтириш билан оқланадиган ягона инвестициядир.

Уоррен Баффетти

@imaginative_girl
Группани ёпиб қўйдим. Қаердаги жунбош рижоллар қиз бола, аёллар билан олишиб юриши учун очмаганман комментарийни. Энди саралаб қабул қиламан, текшириб.
Болани кибрли қилиб тарбиялаш нафақат унинг атрофидагиларни, оиласини, ўзини ҳам бахтсиз, нотавон қилиб қўяр экан. Бола умуман танқид эшитмаса, ортиқча, бемаъни, тутуриқсизларча мақталаверса кибрли бўлиб етишар экан(ҳаётий кузатиш).

Ҳозир ҳам атрофимизда кибрли эшшаклар шу даражада кўпки, ўз хатосини умуман тан олмайди, ҳаётига жавобгарликни зиммасига олмайди, яъни ўз камчиликларини бировга юклайди.

Ҳамма дастурни ҳам ўз ниҳояси бўлгани каби Синельников ёзганидек, кибр эгаси ўзини ўзи нафақат қалбан, балки жисман йўқ қилади, яъни бирор жисмоний касаллик орттириш билан товон тўлайди(ҳаётий ва китобий хулоса).

@imaginative_girl
Лили Коллинзни ижтимоий тармоқ саҳифаларига аъзоман, у ташқи кўринишда Одри Хепбёрнга жудаям тақлид қилади, менимча эса унинг ўзига хос чиройи ва истеъдоди бор. Бетакрор Одри Хепбёрн эса қайта туғилмайди.

@imaginative_girl
Бир куни ота қизига деди:

—Сен ўқишни муваффақиятли тугатдинг. Мана сенга кўп йиллар олдин сотиб олган машинам. Бу анча эски. Лекин буни сенга беришимдан олдин шаҳар марказидаги машина бозорига боргин-да, машинани сотмоқчилигингни айт ва кўр, улар неч пул таклиф қилишади?

Қиз машиналар бозорига борди ва отасига қайтиб келиб деди:

—Улар менга 1000$ таклиф қилишди, чунки унинг кўриниши эски экан.

Отаси айтди:

— Энди буни Ломбардга олиб бор.

Қиз Ломбардга борди ва қайтиб келиб отасига деди:

— Улар менга атиги 100$ таклиф қилишди, чунки машина кўп ишлатилган экан.

Ота қизига энди буни Машиналар клубига олиб боришини айтибди. Қиз клубга борибди ва қайтиб келиб:

—Айрим одамлар менга машина учун 100.000$ таклиф қилишди, чунки бу Nissan Skyline X (R34), машҳур классик машина ва унинг мухлислари етарлича кўп экан.

Отаси қизига деди:

— Тўғри жойда сени етарлича қадрлашади. Агар сени қадрлашмаса, ҳафа бўлма, демак сен нотўғри жойдасан. Ҳеч ким сени қадрингни кўра олмайдиган жойда қолма.

Сиз-чи, тўғри жойдамисиз?

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой бу кетишда ҳаммани ортда қолдиради.

@imaginative_girl
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
Магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби қуйидагича ўзгартирилади:

таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;

соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – Б1 даражасига туширилади;

🔹 Telegram 🔹 Instagram
🔹 Facebook 🔹 X (Twitter)
🔹 YouTube 🔹 Trm.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Немис қўшним бўлсайди...

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муллаларам билади қанақа дам олишни))

Қўшиқни қаранглар, копирларни қўшиғи, кемаси, телефони, соати, очкиси, фудболкаси, love story'си, инстаграм тармоғи мойдай ёқаркану, ўзи ёқмас экан))

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарвиннинг эволюция назариясига шубҳа билан қарасангиз ушбу видеони кўринг

@imaginative_girl
2024/06/29 11:48:41
Back to Top
HTML Embed Code: