Telegram Web Link
Зўр қўшиқ чиқибди. Бемаза қовун уруғидай кўпайган, фарқлаб бўлмайдиган даражада ҳаммасини юзи бир хил, қовоқлар тортилган, сохта киприк, сохта бурун, сохта лаб, сохта фигуралар...Хитойда бир миллиардер битта кукладай қизга уйланибди, бола эса 😵‍💫 умуман бошқача туғилган, миллирдер хотинини судга берган ва ажрашган.

Табиий гўзалликка не етсин, дўстлар

https://www.tg-me.com/fayzboguz/21566
Болалар насиҳатни яхши кўрмайди, уларга амалий насиҳатлар фойдалироқ. Улар ҳатто ота-онанинг бошқалар билан телефон суҳбатларидан ҳам тарбия оладилар, умуман уларнинг олдиларида бўлаётган амалий(реал ҳаётий) суҳбатларнинг барчаси насиҳатдан кўра кучли таъсир қилади.

Денгиз қирғоғи. Ота қулоқсиз ўғлига насиҳат қиларди. Боланинг нигоҳи денгизга қадалган ва отасини жимгина тинглаётгандек кўринарди. Отаси эса ўғлига гапларим таъсир қиляпти, деб ўйлаб тинмай гапирарди. Насиҳат тугагач, ўғли унга қараб дебди:

— Ота, гапингиз тугагунча қирғоққа 149 марта тўлқин келиб урилди.

@imaginative_girl
Юлдуз Усмонованинг "Яхши фарзанд мерос талашмайди, ўзи мерос яратади" деган фикри менга ёқди.

Ўзи доим Шерали Жўраев қўшиқлари бошқалар томонидан куйланса, ўғилларига ёқмаслигини SanJay "Карвон" ни куйлаганда билгандик(1- асл ижрочи Холид Хурсандов аслида).

Шахсан мен Ш. Жўраев қўшиқларини умуман эшитолмайман, тоқатим етмайди, жудаям кўп вақтимни олаётгандек туюлади, лекин SanJay айтган версияси жудаям ёққанди.

Келажак авлодлар ҳам Шерали Жўраев қўшиқларидан баҳраманд бўлишлари учун, қўшиқларни замонавий, янги авлод қўшиқчилари ўз усулида айтиши керак, шундагина авлоддан-авлодга ҳақиқий мерос бўлиб ўтади.

Айнан биологик бола, неварадан кўра истеъдодлироқ бошқа бегона овоз эгаси майдонга чиқиши мумкин. Кўп ҳолатларда буюк одамларнинг фарзанди буюк бўлолмайди, буюклар қийинчиликларда тобланиб етишади.

2-масала: оталикни белгилаш кейсида эса мен Ботир Қодировни қўллаб-қувватлайман, ҳар қандай фарзанд ўз отасига, унинг номига эга бўлишга ҳақли.

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нонуштага атиргул қовуриб едим))

Ҳазилдан ташқари, атиргул барглари соғлик учун жудаям фойдали, атиргул ёғи камёб ва қимматбаҳо ҳисобланади. Бизда атиргул баргларидан фақат жэм тайёрлашларини биламан.

@imaginative_girl
Қозоғистонда ўз хотинини бир неча соат қийноққа солиб ўлдирган Иқтисод вазири Бишимбаевнинг шундоқ ҳам даҳшатли суд ишидан унинг қанчалар калтафаҳмлигига оид тафсилотлар ҳам чиқяпти. Телефонидан аниқланишича, хотини ўлаётганида у олти марта фолбинга телефон қилган. Ўласи қилиб қийнагач, фолбинга "нега турмаяпти, кечаси туради дегандинг, пулсини тополмаяпман" деб сим қоққан. "Юрак уришини топа олмаганим учун нима бўлаётганини сўрамоқчи эдим" дейди. Демак, қийноқни ҳам фолбин рецепт қилиб ёзиб бергандир. Бу вазир жаноблари сўнг хотини эртаклардагидек яна кўзини очишига ишонган, шекилли.

Бундай хурофот ва бидъатга одатда ўқимаган, савиясиз, дунё кўрмаган одамлар ишонади деб ўйлайсан киши. Лекин, бу одам Қозоғистондаги иккита университетдан ташқари, Америкада Жорж Вашингтон университетини ҳам тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди. Балки иқтисодий қарорларни ҳам фолбин билан келишиб олгандир.

Яқинда Ўзбекистондаги вояга етмаган қизлар интернатида бўлган абгор ҳолатни ўрганаётиб, ўқитувчиларнинг бир ҳикояси эсимда қолди. Интернатдан қизлар ҳар-ҳар замонда қочиб туришган. Директор опа милицияни жалб этиш ўрнига, ўз севимли фолбинига мурожаат қилган. Бунинг ортидан у сўнг ўқитувчиларни ўша манзилларга йўллаган. Охиргисида фолбин қочоқ қизлар Ипподромда эканини айтгач, бечора аёл муаллималар кун бўйи Ипподромни айланишган. У-бу нарса сотиб олдингларми ҳеч бўлмаса, десам, "йўўў, ойлигимиз кам" дейишди.

Ibrat Safo

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зулм бор жойни тарк этинг

@imaginative_girl
Болалигимда ўзимни бахтли ҳис этишим учун бир донаси кифоя эди😍

@imaginative_girl
​​Анжелина Жоли, машҳур актриса, кўпчилигимиз ёзғирадиган ўша қариндош уругчилиги йўқ, меҳр-оқибатсиз бўлиб кетаётган ҒАРБда тугилган ва яшамоқда. Шу актриса ўзининг боллари бўлсада болалар уйидан умуман бошқа танли, бошқа рангли, бошқа миллат болаларни асраб олган. Ҳозир булар бир оила. Анжелина Жолининг болалари ҳам билади асраб олинган болаларни онаси дунёга келтирмаганини аммо, бу менинг акам, синглим, опам деркан ва бир бирига меҳрли-оқибатли экан... Сени менинг онам туғмаган, сен ташландиқсан, валадизиносан демаскан... Демак яна олти ИНСОН вояга етаяпти ўша биз мехр окибат йўқ, ака укачилик йўқ, деган ўша ғарбда...

Барно Султонова

@imaginative_girl
Imaginative Girl 🦢
​​Анжелина Жоли, машҳур актриса, кўпчилигимиз ёзғирадиган ўша қариндош уругчилиги йўқ, меҳр-оқибатсиз бўлиб кетаётган ҒАРБда тугилган ва яшамоқда. Шу актриса ўзининг боллари бўлсада болалар уйидан умуман бошқа танли, бошқа рангли, бошқа миллат болаларни асраб…
Мен доим бозор иқтисодиёти одамларимиз мафкурасига кўпроқ салбий таъсир кўрсатган деб ҳисоблайман. Олдинги аср боши, ўрталарида касалликлар ва туғруқдан аёллар вафот этиб, эркаклар қайта уйланса ўша аёл олдинги кундошининг фарзандларини ўз фарзандлари қаторида катта қилган. Умуман олганда, ўтмишда меҳр-оқибат кучлироқ эди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишдан келиб одатда китоб ўқийман, мушукларим билан бирга)

@imaginative_girl
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://www.tg-me.com/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
Тўғри одам бўлсанг бир умр оёқ остида яшаб ўтасан. Эгри бўлсанг —марра сеники. Яхшилик ёмонлик устидан доим ғолиб бўлиши ҳақидаги фикрларнинг бари сафсата, бу ҳаётда фақат худбинлик, разиллик, иккиюзламачилик ва инсофсизлик билан маррага эришилади. Қанчалик ноҳақлик бўлиб туюлмасин, бу ҳаётни чиройли рангларда бўяб кўрсатиб бўлмайди.

Хайрли тонг, тўғри одам қилиб тарбияланган азизлар

#реалист
#вақтинчафикрлар
@imaginative_girl
Қайси китобларни ўқияпсиз/сотиб олдингиз деб сўрашибди. Ўқиётганларимни санаб кетаман, чунки сотиб олиб ўқишга улгирмаслик мумкин. "Рейчел" ҳикоясини тугатдим ва "Орзиқиб кутаман
эртани2" асарини.

@imaginative_girl
Ўзбек тилида чоп этилибди

@imaginative_girl
Замонавий жамиятга "Оҳ, мен жуда бахтлиман"," Мен севиб қолдим "," Менинг ҳаётим сеникидан зўр" каби ижтимоий тармоқдаги мавзулар хос.

Бутун бошли авлод ҳар қандай негатив кечинмалар—қўрқув, ташвиш, қайғу, айбдорлик ва ҳоказолар туйғуларни мутлақо зарар деган ишонч билан ўсади, барча ёқимсиз туйғулар мажбуран сиқиб чиқирилади ва эътиборга олинмайди.

Яъни, биз бу ҳис-туйғуларни англаш ва уларни кейинги ривожланишимиз учун ишлатиш имкониятидан маҳрум бўламиз.

Аслида агарда ёмон эмоциялар бўлмаса, яхшиси ҳам бўлмайди. Қўрқувсиз жасорат, зулматсиз ёруғлик, ўлимсиз ҳаёт, қайғусиз бахт бўлмайди, бахтли ҳаётга эришиш учун муайян миқдордаги негатив эмоция жуда зарур — ва бу мутлақо мантиқий ҳолат.

"6 дақиқа" кундалигидан

@imaginative_girl
Мен нима контент қилишни ўйлаб-ўйлаб топдим — ўзбек фильм ва сериаллари ҳақида видеолар қиламан! Шунчаки уларни қўйиб қўйиб, ҳар дақиқада "Ияҳ, аҳ, аҳ, аҳҳ..." деб ўтираман.

Адашиб кўзим қандайдир сериаллар-у "Оталар сўзи" стайл телефильмларга тушиб қолади-да, экранда бўлаётган порнога асабим чидамайди. Бугунам шунақа бўлди — нонушта пайти асабийлашиб, ўрнимдан туриб, даҳлизда озгина у ер-бу ерга юрволдим, тинчлантирувчи дори-пори ичволдим.

Хуллас, бир йигит ишламай, уйда ўтирибди. Тирикчилик учун хотини вайн олишни бошлайди. Машҳур бўлиб кетиб, оилани боқа бошлайди. Аммо муаммолар бошланади — уйни йиғиштиришга вақти йўқ, овқат қилишга вақти йўқ. Қайнонаси норози бўлади, блогер бўлиб кетиб, менга монти қиппермади, кўчадан заказ қилди деб; эри хафа бўлади, уй йиғиштирилмаган, овқат қилинмаган, тамом ажрашаман деб.

Энг майда маиший муаммоларни оламшумул даражага кўтариб, фожиага айлантириб, ёш оилани ажрашиш даражасига олиб бориш, шу баҳона замонавий турмуш тарзини тепкилаб ўтиш қайси ақлсиз сценаристнинг хаёлига келди? Шу замонавий касблар ортидан тирикчилик қилиб юрган телеканал нега бунақа трешни суратга олишга пул ажратяпти?

Юқорида тасвирланган сюжетда менга келин жабрдийда бўлиб кўринди — ўзи хоҳлаган касб билан шуғуллана олмайди, майда-чуйда маиший ишларни бажаришга мажбуран боғлаб қўйилган, ундан фойдалироқ иш қилаётганиям қўйкалла эрининг кўзига кўринмайди (бўлмаса ўзи хотинининг орқасидан яшаб юрибди). Қайнона абьюзер, эр ўқимаган чаласавод абьюзер қилиб тасвирланган (лекин киночиларнинг ғояси бўйича негадир ижобий қаҳрамонлар ҳисобланади).

Мундай олиб қараганда, жамиятимизда кўп учрайдиган оила модели тасвирланяпти бундай кино-сериалларда. Фақат деконструкция қилинмаяпти, балки "ҳаммаси аслида шунақа бўлиши керак, бари тўғри" деган мессиж бериляпти. Аслида бунақа бўлиши керак эмас. Бу хато, эскирган оила модели. Аёл блогерлик ёки бошқа касбдан келтираётган фойдаси уйда монти қилгани кеткизган вақтидан бир неча ўн баравар самаралироқ, фойдалироқ. Қолаверса, аёл монти қилишни билиши шарт, бўлмаса оила бузилади деган аҳмоқона қарашларни тарғиб қилиш ғирт бузғунчиликдир. XXI асрда яшаяпмиз, имконияти бўлса, умуман уй ишини қилмасин, буюртма қилсин, ишчи ёлласин, вақтини самаралироқ сарфласин, ўзини реализация қилсин. Аёлларни уй ишига боғлаб қўйилган қул қилиб тасвирлаш аслида ҳеч қанақа оилавий қадрият ҳам эмас, маънавият ҳам эмас, шунчаки қолоқлик, ҳаётни, замонни, инсонни тушунмасликдир.

PS: "Уй қўқиб ётибди, овқат қилмаяпсан, кўчадан заказ қиляпсан, мен эса уйда пиширилган монти егим келяпти! Бўлди ажрашаман!" Эээ ўйлаб топган драмангга Аристотелнинг қонуни. Юнончада қонун (κανών) узун таёқ дегани, билмаганлар бўлса.

@AsanovEldar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бечора оддий оила фарзанди экан, қандай тўлайди 300 миллионни?!

Шу бобойни қўшиғини ҳеч ким куйламасин, илтимос, дунёда куйланадиган қўшиқ камми? Қоровуллари ўзи куйлайверсин.

@imaginative_girl
Музыкани баланд қўйиб, машинамни миниб кетворай дейману, машинам йўқлиги эсимга тушиб кетади. ©️

@imaginative_girl
2024/11/16 06:43:58
Back to Top
HTML Embed Code: