Telegram Web Link
Ўзини дин ҳимоячиси сифатида эътироф этадиган инсонларнинг бадхулқлиги даражасини таърифлашга тил ожиз.

11 ёшли қизчани зўрлаган ўгай ота, бунга йўл қўйган она. Афғонистондаги 17 ёшли болага қилинган вахшийлик😠

Буларнинг адоғи йўқ. Бундай ҳолатларга руҳсат берадиган ҳар қандай ақида террористик ақида мен учун.

@imaginative_girl
Боласини ҳужрага берадиган, Мисрга диний таълим олишга юборидиган ота-оналар боланинг шахсий эркинликларини қасддан бузишади.

Ўзича боламга Худони танитаман, жаннатда бошимга тож кийдиради, деб худбинларча унинг хали шаклланмаган онгига ўз эътиқодини мажбурий сингдириш на қонунга тўғри келади, на бошқа ижтимоий ахлоқ нормаларига зид.

Энг қизиғи, тармоқда сочини юлаётганлар ҳуқуқ деганда фақат виждон эркинлиги ҳуқуқини тушунишлари. Болаларни педагогикадан йироқ бўлган ҳужраларга ўз қўли билан ташлаб келишади: боламни лотереяда ютиб олганманми, ҳужрадаги соғми, манякми, психми, зомбими, қаердан биламан, дейиш ўрнига нималардир деб валдираб ётишибди.

@imaginative_girl
Виждон эркинлиги ҳуқуқини талаб қилаётганларнинг ўзлари бу нормани бузиб юришади)

Гап — қуруқ гап, факт эса факт: болангга кичкиналигидан диний таълим беряпсанми, демак, виждон эркинлиги нормасининг "ҳар ким исталган динига этиқод қилиш/қилмаслик ҳуқуқига эга" бандини бузяпсан.

Кимдир ўз шахсий фикрини билдириб, мен Худосизман, деса ёки бошқа диндалигини айтса талвасага тушяпсанми, демак бутунлай виждон эркинлиги ҳуқуқи ҳақида гапирмай қўя қол.

Мактаб ҳам мажбурий-ку, деётганлар мактабда яхши ўқиганингизда таълим олиш ҳуқуқи шахсий эмас, ижтимоий ҳуқуқлигини билган бўлардингиз.

@imaginative_girl
Гўзаллик дунёни қутқаради.

@imaginative_girl
Қўрқувдан Эдгарнинг ранги докадай оқариб кетди.Ҳамма болалар учун «бор ётиб ухла» деган сўз энг даҳшатли сўзлардан бири ҳисобланади, чунки бу уларни катталар олдида пастга уришнинг энг ошкора усули, мана шу нарса болаликнинг, яъни ҳали тўлақонли одам эмасликнинг тамғасини босиш билан баробар.

Аммо бу шармандалик мана шундай ўта қизиқ лаҳзаларда, кўз кўриб қулоқ эшитмаган нарсаларни эшитаётган пайтда
содир бўлса, унинг қанчалик даҳшатли эканлигини тасаввур этиш янада қийин.

— Онaжон, яна озгина, филлар ҳақидагисини эшитишга рухсат беринг!

У эндигина ялинишни бошламоқчи эди-ю, аммо тезда ўзининг катта одам сифатида янги ўрни борлиги эсига тушиб колди. У яна бир марта уриниб кўрмоқчи бўлди.Аммо онаси бу сафар ўта каттикқўл эди.

Стефан Цвейгнинг "Ёндиргувчи тилсимот" асаридан

@imaginative_girl
Миннатчи эркак ва "бекорчи" хотин

Бизда ғалати-ғалати мақоллар бор, шулардан бири—"Эрни нонини ейиш учун темирдан тиш керак "🤢

Сизларни қайси гапларингга ишонайлик —" аёлни энг эъзозлайдиганларданмиз" деган чўпчакларинггами ё темир тиш кийдириб, ҳам ишлатиб, ҳам уйда хизматкорлик қилдириб, камига кредит тўлатишларинггами?!

@imaginative_girl
Нимагадир бизда кўпинча(ҳамма ҳам эмас) бола кўришдан аввал эмас, кўриб бўлиб уни қандай боқиш ва маънан ривожлантириш ҳақида ўйлашади. Уйланиш масаласи ҳам шундай: бир аёлни/бир эркакни бахтли бўлишига менда шароитим борми/онгим тайёрми деган фикр кам учрайди.

Ҳар битта фарзанд кўрмоқчи бўлган эркак ва аёл ўзига ўзи мен ота/она бўлишга тайёрманми ўзи, деб савол бериши керак.

Шахсий фикрим: бир гўдакни соғлом ва бахтли ҳаёт кечирадиган шахс қилиб ўстиришга тайёр бўлсамгина фарзанд кўришни истайман.

@imaginative_girl
- Сен 11 ойлик вақтингда юришни бошлаганингни эслайман. 4 ёшингда боғчага биринчи марта борган кунингни яхши эслайман. 7 ёшингда мактабни биринчи синфига борган пайтинг эсимда.

- Сиз кимсиз амаки?

- Ойинг билан фейсбук ва инстaграмда друзьямиз.

Нурмухаммад Одилов

@imaginative_girl
Сен билан фикрим бир жойдан чиқмаслиги мумкин, лекин сен кўчадаги кичкина ариққа думалаб, хушсиз ётганингда мен сени ариқдан олиб чиқиб, касалхонага элтиб қўйишим мумкин.

Мен сен билан фикрим бир жойдан чиқмаслиги мумкин, лекин сен бехос йиқилиб кетсанг, сени суяб қолишим мумкин.

Сен билан фикрим бир жойдан чиқмаслиги мумкин, лекин қўшним бўлсанг ҳар куни қозонингда овқат борми/йўқми хабардор бўлиб, сенга яхши қўшни бўлишим мумкин.

Мен сен билан фикрим бир жойдан чиқмаслиги мумкин, лекин бу ҳурмат қилишимни тўҳтатмайди, аввало инсонларни инсонлиги учун қадрлайман.

@imaginative_girl
Бекободда “Металлург” футбол клуби ходими Даниэль Коршунов ўз ҳамкасби билан канал ёқалаб кетаётганида бир боланинг чўкаётганлигига кўзи тушади. Даниэл ўзини каналга отиб, чўкаётган болага бир зумда етиб бориб, уни қирғоқ томон судради ва уни амаллаб қирғоққа узатди. Аммо ўзи ҳам ҳолдан тойди. Шунда ёрдамга етиб келганлар Даниэлга қўл узатишиб, қутқариш муваффақиятли якунланди.

@imaginative_girl
Шахс ва Жамоавийлик ҳақида

Уч кундир баъзан фейсбукка кириб турибман. Постларни кўриб, яхшиям пайтида ташлаб кетган эканман, деяпман.

Телеграмдаги каналлар, китоб блогларининг ўқимишли кузатувчилари доирасида ўзбек жамиятининг аслида қандай эканлигини унутиб қўйибман.

Мен бу жамиятга оид бўлишни истамайман, масалан. Аям ёки севган аёлим билан тушган расмим остида мени бузуқ деб атовчилар, бир-бирига таъна қилаётганлар, ўзича Ислом қўриқчилиги қилиб, одамларни Исломдан совутаётганлар…

Умуман, бу одамлар бировни сабабсиз тошбўрон қилиш ҳуқуқини қаердан олади?

Биламизки, Ўзбекистон ҳамон жамоавий-коллектив тузумда яшайди. Тарихимизда ҳеч қачон индивидуаллашув яъни шахсга айланиш жараёни юз беролмади.

Хонликлар даврида бир бўлиб сарой қурилиши ё тоғон қазиш ҳашарига сафарбар қилинган халқ Советда пахтага ҳайдалди.

Ер ва пул етмагани учун бутун оиладаги ўнта бола битта хонада ухлашга мажбур бўлди, шахсий хона деган нарса фақат Америка фильмларида қолиб кетди.

Кичик халқ эдик, сонимизни кўпайтиришимиз шарт ва ўта ёш пайтимиз уйландик, турмуш қурдик.

Ичимизда доим бизни кузатиб турадиган ота-она характеридан қутулолмадик, ўз қарорларимизни ўзимиз қабул қилолмадик.

Натижада, шахга айланолмаслик, шахсий фикрга эга бўлмаслик бутун бошли ўзбек миллий қадриятининг ўзагига айланди.

Умуман, шахсиятлашув нима?

У ўз қабул қилган қарорлари ва амалларини мустақил равишда бажариб, хато ва мағлубиятни ўз номидан қабул қила олишдир.

Шахсият бирон ишни жамият истагани ё оила зуғуми сабаб эмас, балки ўзи истагани учун қилишдир.

Бу ҳаракатларни амалга оширганингизда сизга фейсбукдагидек "жамиятга зарарли унсур" тамғасини босадиганлар эса ҳаётда шахс бўлолмаган, жамиятсиз, маҳалласи, қишлоғи ё ота-онасисиз ҳеч вақони эплолмайдиганлар, холос.

Яъни, психологик жиҳатдан ўсмирликдан сўнг психологик равишда улғаёлмаганлар.

Ўсмирларга хос сабабсиз ғазаб, ҳаммадан аламзадалик, ўз хатоси учун тинимсиз бошқаларни айблаш, ўзи бошлаган жангда мағлуб бўлгач, ер тепиниб йиғлаш…

Буларнинг бари мана шу, шахс бўлолмаган одамларда кўзга ташланади.

Уларни биз ўзбек жамиятида тонналаб топамиз. Вақтида (уларга кўра 18-23 ёш ораси, яъни айни катта дунё билан танишув даври) турмуш қуриб, инкубатордек туғмадингизми? Ўтириб қолган ё жинсий қобилиятсизсиз.

Ўзингиз истагандек кийиндингизми? Фоҳиша ё енгилтабиатсиз, чунки улар ҳеч қачон ўзлари истаган кийимни маҳалла босими сабаб кийишолмаган.

Аёлингиз билан бахтли кунингизни улашдингизми?

Бўлди, аёл олиб-сотарисиз, чунки улар нари борса йигирма ёшда онаси танлаб берган, ўзи ҳеч қачон севмаган аёл билан яшашга мажбур.

Қисқаси, бу кишиларнинг фикр-мулоҳазаси, сизни айнан жамият ғалвири орқали баҳолаши ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Улар оғзини оча бошлаганида шунчаки улғай ва ўзинга ҳаёт ярат, дейиш керак.

Чунки, кўпчилигининг шахсий ҳаёти бўлмагани учун сизникига бурун суқишдан завқ олади.

Истаганингиздек яшанг, шахс бўлинг, чунки бу жамият ё дунёни бизнинг кийим, диний қараш ё кундалик ҳаракатларимиз эмас, порахўрлик ва иккиюзламачилик, ёлғондан яшашлар қулатади.

Ғорингиздан чиқинг, шунинг ўзи етади.

Мирзоҳид

@imaginative_girl
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://www.tg-me.com/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi
Ижодий имтиҳон 😣

@imaginative_girl
Ҳаётда ранглар қанчалик кўп бўлса, бўшлиқлар шунчалик кам бўлади.

@imaginative_girl
Сўпи дўппини кийволиб, болалар боғчасига бостириб боришибди😵‍💫 Гап-сўзларидан қонун тугул, оддий этика-эстетикадан хабари йўқ

🤦‍♀️Асаблар

https://youtu.be/oYiOSRH_zuI?si=iqZMuVutjzEFu_nG
2024/09/28 02:17:01
Back to Top
HTML Embed Code: