Telegram Web Link
​​#Биллур_бисотдан
Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор,
Саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб,
Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор,
Йўқ-йўқ бўлиб, даф-даф бўлиб, ҳайф-ҳайф бўлиб –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.
Навбат билан тизилганлар, тизилганлар
Эзганлару эзмаганлар, эзилганлар;
“Худо” деган; тангрини бир сезмаганлар –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.
Югургилаб, бир-бир босиб, ўйнаб-ўйнаб,
Бу дунёнинг ёлғонидан сўйлаб-сўйлаб,
Гоҳ қорнини, гоҳ қадрини ўйлаб-ўйлаб –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.
Давлатманду хору зорлар, бечоралар,
Дили буту, дили йўғу, дилпоралар,
Ҳукмфармо пошшоҳлару фуқаролар –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар...
Бу қаро ер ютмоқликдан толмагайдир,
Ўлим асло ўз касбидан тонмагайдир,
Во дариғо! Бир кас мангу қолмагайдир –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.
Қарайману юрагимда тугар бардош,
Қандай қилиб сизни асрай қон-қариндош?
Кўзимда ёш, кўнглимда ёш, сўзимда ёш –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.
Лаънат айтиб, лаънат айтиб, лаънат айтиб,
Раҳмат айтиб, раҳмат айтиб, раҳмат айтиб,
Сукут айтиб, нола айтиб – ғоят айтиб –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.
Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор,
Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор,
Кўз ёш каби тизилишиб, тизилишиб,
Ингичка ип – бул Ҳаётдан узилишиб... –
Одамизод, одамизод ўтиб борар.
Биродарим, “баландман” деб этма ғурбат,
Мен – дил бўлдим; сен, ҳеч қурса, бўлгин суҳбат,
Мен ҳам турбат, сен ҳам турбат – келса навбат –
Одамизод, одамизод ўтиб борар.

Усмон Азим,
Ўзбекистон халқ шоири

@hamzajumayev
- Тағо, сизга савол: Бу қанақа нима? (Лаваш эмас) Агар тополмаган бўлсангиз QR кодни сканланг, YOKI инстаграм профилига кириб кўринг.
https://instagram.com/yoki.uz
- Хўп бўлади- да! Ўзи уйда зерикиб нима қилай, деб ўтирувдим.

Реклама тугади.

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
Бу аудиони эгасини ҳам тушунишга уриндим... Лекин, энг қуйи қисмда ишлаётганларга ҳам осон эмас... Ички ишлардан «результат» талаб қилаётганлар! Айтингчи? Халққа нима беряпсиз?

Бола чақасининг ризқини излаб кўчага чиқса -ю, унинг 10 бараварини босиб протокол қилинг-да, яна «халқдан розилик» кутинг.

Тағинам одамларимиз сабрли, қаноатли. Карантин, деса ўтиради. Қорни оч бўлсаям қулоғим тинч бўлсин, дейди.

Эсиз, эсиз....

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Бугун ҳам одатдагидек 19:00 да кичкиналар билан катта суҳбат қурамиз.

Дўст нега керак? Ростанам, нега керак? Ким дўст ўзи?

Болалар жавоб беришади. Ҳар доимгидек, қизиқ, оригинал.

Каналга уланиб қўйсангиз премьера бошланганда огоҳлантиради.

Ёқимли томоша!
https://youtu.be/huzc9vWcIPE
Forwarded from TentakMinds
Бўлди, тарқаламиз, халойиқ!

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев: “Карантин чекловларини узайтириш орқали айрим аҳоли қатламларига ноқулайликлар яратишга мажбур эканлигимиз учун узр сўраймиз” деб айтибди.

Барака топгур шу йигит жуда бир азамат йигит чиқди-да, Каримов даврида бир ишкаллар қилиб Францияларга қочиб кетиб ҳам қайтиб келиб Солиқ қўмитасига раис бўлди, кейин мана Бош вазирга ўринбосар бўлди. Энди мана узр сўраяпти, сизлар бўлса ваҳима қиласизлар.

Узоқ Африка мамлакатларининг бирида ота ва бола суҳбати қулоғимга чалиниб қолди:

- Дада, қачон овқат еймиз?

- Ҳозирча узр еб турайлик, болам, насиб бўлса, овқат ҳам еймиз.

@tentakminds #welcometouzriston
Аввалги «Broadway», ҳозирги Сайилгоҳ кўчасида юмронқозиқ ўйини бўларди. Биттасини бошига тўқмоқ солсайиз бошқа ёқдан иккинчиси бош кўтаради ва бу чексиз шундай давом этади.

Протоколбозликни ҳам шунга ўхшатяпман. ИИБ да йўқолса бошқа жойдан бош кўтаряпти. Хуллас, кемирувчи билан кураш давом этади чоғи.

СОЛИҚ идорасида ишлайдиган обуначимнинг айтишича протоколбозлик бу тизимда ички ишларникидан ҳам баттар! Ҳисобот топширмаган ва бошқа камчилиги бор корхоналарни жарима қиласанлар, деб кунлик режа белгиланаётган экан...

Энди бунга изоҳ кутамиз...

Ҳа айтганча, тадбиркорлар! Агар сизга нисбатан солиқ идорасидан камчилик излашга уриниш бўлса-ю, «келишиш» га кўнишмаса, протокол режасига илинган бўлишингиз мумкин.

#нафасолсакмайлими
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Американча карантин ёхуд «чет эллик» хўрозқанд.

Укам АҚШ да оиласи билан яшайди. Маоши катта, шунинг учун у карантин пайти ишлашни маъқул кўрди.

Хотини бир фирмада ишлайди. Ойлиги 3000$ дан сал баланд. У карантинда уйда қолишни маъқул кўрди. Чунки боғча-мактаблар ёпиқ. Болаларга назорат керак.

(Қара Карл! Карантинда ишлаш ёки уйда ўтиришни шахс ўзи ҳал қилмоқда😳)

Давоми. Оиланинг аёли уйда қолгани учун унга Трамп тоға ҳафтасига 1000, болаларига 500$ дан тўлаётган экан.

(Зарилми? Узр сўраб қўйсаям бўлаверарди. Эҳ, пул топиб ақл топмаган...)

Иннайкейин, ҳалиги аёл миннней ҳисоб китоб қилиб қараса ишлагандан кўра уйда ўтириш унга «выгодный» экан.

Раз ғаламисликми? Охиригача айтиб қўяқолай! Эҳтиёжмандлар учун ҳайҳотдай базалар истеъмол товарлари билан тўлдириб, текинга берилаётган экан.

Бир марталик саватчада қандай маҳсулотлар борлигини айтайми ё юрагингиз кўтармайдими? Майли шу ёғини тасаввур қиволиш ҳам катта иш.

Чет элни хўрозқандини ётволиб ялайдиган, вой мани, окахонларееееем! Американский хўрозқандла бор!

P.S. Юқоридаги ҳолат бор гап ва уни бир ҳамкасбим ҳикоя қилди.

#mangayamxurozqand

@hamzajumayev
Бу Солиқ қўмитасининг расмий жавоби! Ҳурматли тадбиркорлар! Агарда сизнинг фаолиятингизга ноқонуний аралашиш ҳолати кузатилса, барибир мурожаат қилинг!

Менимча бу ДСҚ учун ҳам муҳим...
#ҚҚС

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар ❗️

♻️Ижтимоий тармоқларда солиқ органлари "ҳисобот топширмаган ва бошқа камчилиги бор корхоналар”га нисбатан маъмурий чораларни фаол қўллаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарда шунингдек, "жарималарнинг кунлик режаси" ҳақида ҳам эслатиб ўтилган.

❗️Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни таъкидлайди:

"Жарималарнинг кунлик режаси" ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

👉
Маъмурий чоралар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисобот тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатларини бузган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.

👉 Батафсил.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
ИЛТИЖО

На бир зоҳидман-у, на бир орифман,
мен ҳам Ҳақ йўлидан тойган гуноҳкор.
Ўзимнинг ҳолимдин ўзим воқифман,
авф этгил, Аллоҳим, хатоларим бор.

Ҳайқира биламан ўз нафсим учун,
дастимга ҳеч кимса сололмас раҳна.
На иймоним бутун, на илмим бутун,
ҳақимни биламан, билмайман Ҳақни.

Тавбага бурганда тойгувчи тилим,
бандалик рутбам шу жонимга оро.
Саждага бошимни сўнг эгиб келдим,
истиғфор айтаман, Парвардигоро.

Уйингда итоат айлаган йўсин,
марҳамат кутади Сендан қулларинг.
Барига Қодир Зот, сенга ҳамд бўлсин,
имтиҳон йўлига бизни йўлладинг!

Синовда собит қил, Меҳрибон Зотсан,
Токи иймонимиз бўлсин мустаҳкам.
Бошлар-ку фанода эгик уятдан,
Уётлиғ бўлмайлик ҳузурингда ҳам!

Хуршид Абдурашид

@hamzajumayev
Россиянинг ОРТ телеканали Уфадаги масжидда ўқилган хутба ва Қурбон ҳайити намозини жонли эфирга шунчаки улаб қўйди...

Имом ўқиётган оятларни рус тилига таржима қилиб турди мухбир. Юзи иссиқ қора қош қора кўзлар ижтимоий масофага амал қилиб ҳайит намозини адо этишди.

🤔😔😢🤫
@hamzajumayev
Forwarded from TentakMinds
​​Бугун 1-август!

Ҳа, бугун 1-август бўлишига қарамасдан пойтахт кўчалари бум-бўш, худди кинолардаги ташлаб кетилган шаҳарга ўхшайди.

Лекин 4-5 йил олдин 1-август бунақа эмас эди. Бу кунга алоҳида тайёргарлик кўрилар эди. Таксистлар йўлкира нархини беш-олти баробарга ошириб олишар эди.

Йил бўйи биров иши ҳам бўлмаган этикдўзнинг иши юришиб кетар эди, унинг вазифаси шиппакнинг ичига имкон борича усталик ва бутун санъатини ишга солиб ўта моҳирона телефонни жойлаштириш эди. Одамлар сал қолса этикдўзнинг қабулига ёзилиш учун навбатга туришар эди.

Зангиотада чала муллалар ва лўлиларнинг иши-ку, имтиҳондан бир ҳафта олдин бошланиб кетар эди.

- Ҳа, қаёққа кетяпсан?
- Зангиотага бориб бир дуо олиб келайлик.
- Ўқиш-чи?
- Ўқиш тўхтаб туради, Зангиота руҳларини шод қилмасак, ўқишга киролмас эканмиз. 😂😂

Тиламчи лўлиларнинг ҳам дуоларида ўзгаришлар бўлар эди, “Энг катта ўқишларга кириб кетинг, имтиҳонда саволлар осон тушсин, кўзингизни юмиб ишлаб чиқинг” шунга ўхшаш 😂

Милиция амакилар ҳам айнан шу куни ишни қилиб қолишар эди, ҳатто милицияларгача х-вариант сотишар эди, улар ҳам эрталабдан ўлжа излаб кўчага чиққан йиртқичдек ҳаракат қилишар эди.

Кимдир бункерга кириб кетган, кимдир х-вариант излаган, ота-оналар, бобо-момолар абитуриентлардан кўра кўпроқ ҳаракат қилишар эди.

Кимдир эса ўша чекка бир қишлоғидан фақат билимигагина ишониб келган ва ўша х-вариантчиларни кўзига кўрсатиб қўяр эди.

Ишқилиб 1-август университет фаррошигача пул қиладиган кун эди. Коррупция миқёсини тасаввур қиляпсизми? Лўлигача “левий” қиладиган тизим йўқ бўлди.

Тўлиқ йўқ бўлди деб айта олмайман, чунки ҳали ДТМ ва Давлат қабул комиссиясининг бошида ўзгаришни хоҳламайдиган, ҳар қандай янгиликни ўзларига душман деб биладиган “динозавр”лар бор экан, бу тизим ҳали ҳам кимларгадир катта даромад манбаи бўлиб қолаверади.

Бугун 1-август - ҳеч қандай кун. Уйда ўтир. Пандемия. Карантин. 😂

@tentakminds #examkun
1 млн ҳам шу арифметика асосида тарқатилаётган экан...

@hamzajumayev
Таниқли журналист ва бошловчи Лола Зуннунова «Миллий» телеканали Бош директори лавозимига тайинланди.

Бугунга қадар у телеканал бош муҳаррири сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Ҳамкасбим, самимий дўстимга омад ёр бўлсин! Янги масъулиятида ҳам Худонинг ўзи қўлласин!

@hamzajumayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди билдим дронлар нега запретлигини. Бўларкану тасвирий материаллар билан тушунтириш берилса. 🙈😄

@hamzajumayev
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раисининг “5 та муҳим ташаббус” тарғиботи, “Ёшлар пресс-клуби” лойиҳаси, инқирозий пиар менежмент бўйича маслаҳатчиси тайинланди.

Ушбу лавозимга бунга қадар “Менинг Юртим” телеканали бош директори лавозимида фаолият юритган Қобулжон Ахмедов тасдиқланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жамоаси Қобулжон Ахмедовнинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилайди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Ахборот хизмати


@hamzajumayev
2024/09/24 02:24:57
Back to Top
HTML Embed Code: