Telegram Web Link
Forwarded from SAFAR
Asaxiy books 2019 йилнинг энг бестселлер китоблари рўйхатини эълон қилди

Мендан тез тез қайси китобларни ўқиш ҳақида сўрашади. Ҳар хил аудиторияга, ҳар хил одамларга ҳар хил китоблар қизиқ. Ҳар кимнинг ўқиш тажрибаси ҳам ҳар хил. Лекин, биз йил давомида кузатиб борган “Asaxiy Books” лойиҳаси www.asaxiy.uz интернет-дўкони орқали Ўзбекистон бўйлаб сотилган йилнинг энг бестселлер китоблар рейтингини тақдим этди.

Интернет дўкон ушбу тўпламни 15 фоизлик чегирма билан бир мартада харид қилишни таклиф қиляпти. 20та китоб 387 000 Сўм эвазига. Байрам олди харид қилиб, йил давомида фақат бестселлер китобларни ўқимоқчи бўлганлар учун яхши таклиф.

2019 йил бестселлер китоблари рўйхати:

1. Жорж Оруэлл: 1984 - 25 000 сўм
2. Ден Браун: Рақамли қалъа -25 000 Сўм
3. Жорж Оруэлл: Молхона - 14 000 Сўм
4. Робин Шарма: Ўлсанг, ким йиғлайди? – 21 000 сўм
5. Уолтер Айзексон: Стив Жобс– 45 000 сўм
6. Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар - 24 000 Сўм
7. Элиф Шафақ: Ишққа оид 40 қоида - 20 000 Сўм
8. Роберт Кийосаки: Бой ота, камбағал ота – 17 000 сўм
9. Достоевский: Камбағаллар – 17 000 сўм
10. Жек Лондон: Мартин Иден – 29 000 сўм
11. Светлана Алексиевич: Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси– 22 000 сўм
12. Марио Пьюзо: Чўқинтирган ота -24 000 сўм
13. Марио Пьюзо: Сицилиялик - 22 000 Сўм
14. Никколо Макиавелли: Ҳукмдор - 19 000 Сўм
15. Шуҳрат Сатторов: Биз ғалаба қозонамиз – 20 000 сўм
16. Эрих Мария Ремарк: Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ– 22 000 сўм
17. Ги Де Мопассан: Азизим -27 000 сўм
18. Лара Эдриан: Тунги ташриф - 20 000 Сўм
19. Масару Ибука: Учдан кейин кеч - 25 000 Сўм
20. Холид Ҳусайний: Шамол ортидан югуриб – 17 000 сўм

Жами: 455 000 сўм
Чегирмадаги нарх: 387 000 Сўм

Мурожаат учун тел:
+998 71 200 01 06
Telegram орқали буюртма қилиш: @asaxiybook
Жамиятнинг, ижтимоий тармоқнинг фаол қатлами блогерлар эканига гувоҳ бўлиб турибмиз шу кунларда. Блогерлар турли йўналишларда фикрларини бериб бормоқда. Энг машҳур ва фойдали блогерларнинг каналларини тавсия этаман:

“Асанов формати” – журналист ва филолог олим Эльдар Асановнинг тил, тарих, кино ва адабиёт ҳақидаги постлари, тақризлари, шунингдек, ижтимоий муаммолар ҳақидаги ўткир фикрлари бериб борилади.

👉 @AsanovEldar


“Тарих зарварақлари” – юрист ва журналист Баҳодир Аҳмедовнинг ҳуқуқ, тарих ва жамият ҳақидаги постлари.

👉 @tarixzarvaraqlari

“Гули Нигор” – таътилдаги журналистдан олақуроқ фикрлар, баъзида шеърлар ҳам.

👉 @choriyevna

“Эфирда Арслонов” – кино, адабиёт, тарих, воқеалар ҳақида расмий ОАВга сиғмаган фикрлар. Журналист ва филолог Адҳам Арслонов канали.

👉 @arslonov1📡

“Тағо тайм” – тележурналист ҳам бинойидай блогер бўлиши мумкинлигини исботлай олган “тағо” – Ҳамза Жумаевнинг баъзан кулдирадиган, баъзан куйдирадиган фикрлари шу каналда.

👉 @hamzajumayev

Дамасдаги хотинларнинг ажойиб ва ғаройиб гапларни Анжанлик “Банкир”дан ўқинг.

👉 @anjanlik_bankir

“Блогер Шаҳноза” – блогер, журналист, филолог Шаҳноза Соатова (Тўрахўжаева)нинг канали. Сиз уни “Блогерлар чемпионати – 2018” ғолиби сифатида танийсиз. Блогда ижтимоий, сиёсий, адабий таҳлилларни ўқишингиз мумкин.

👉 @shahnozxon

Ҳуқуқшунос, журналист ва блогер Зафарбек Солижонов шу номдаги канални юритади. Каналда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, жамиятдаги воқеаларга муносабат ва ўткир танқидлар бериб борилади.

👉 @zafarbeksolijonov

“Allaev Uz” – блоггер, тадбиркор, “Asaxiy.uz” интернет-дўкони ва “Asaxiy Books” лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаевнинг канали. Каналда бизнес, иқтисодиёт, сиёсат, китоблар ва бошқа мавзуларда мақолалар бериб борилади.

👉 @allaevuz

✍️ Бизни ким бошқаради? Психобошқарув сирлари билан сизни мутахассис психоневрапатолог таништиради. Каналда гипноз ва психоҳийлалар фош этилади. 👇

👉 @psixoboshqaruv

“Микрофон Ашуровда” – фан ва технологияларнинг жамиятдаги ўрни ва унга таъсири, ўзбек фани ва бошқа илмий ва ижтимоий масалаларга физик олим Рустам Ашуровнинг шахсий муносабати.

👉 @mikrofon_ashurovda

“EnergoMenejer” – ушбу каналда энергия ҳамда ундан самарали фойдаланиш бўйича мавзулар, электр, иссиқлик ва электротехник ускуналар хақида маълумотлар бериб борилади.

👉 @energomenejer
Тонг ёришмай сайлов участкасига борсам эшик олдида 5 та қорбобо! Бири биридан ҳайбатли, бири биридан пўрим. Қопидан қимматбаҳо совғалар олиб болаларимга тутди ҳар бири ва пунктга киргизворди мени.

Кириб овоз бериб чиқаётсам, ТВ ходимлари юрибди камера кўтариб, қорбоболардан болаларга совға берилаётганини тасвирга олмоқчи экан. Афсуски, атрофда меникидан бошқа бола йўқ.

Хуллас, вазиятни «ўйнаб» беришга кўндиришди. Шу пайт мухбир қорбоболарга қараб, бизда соқол мумкинмас, ечинглар, деса бўладими? Ҳамма ҳайрон, бир-бирига қараган.

Мухбир тушунтирарди:
- Буйруқ шунақа, соқол фақат чет элликлар ва спортчиларга мумкин. Уям бўлса озгина, онда-сонда. Сизлар чет эллик эмассиз, ўзбекча гапиряпсиз, спортчи бўлсангиз рухсат. Лекин, бунинг учун соқолни ечиб юзингизни кўрсатишингиз керак!

Қорбоболар ноилож соқолларини ечишди. Не кўз билан кўрайки, улар 5 та партия раҳбарлари эди.
Ҳа ғаламис «тағо», қўлга тушдингми, деб 5 томондан устимга ёпирилди...

Уйғониб кетдим... Совуқ терга ботибман. Бундай туш мени сайловдан қайтаролмайди. Овоз бераман!

Кеча бошланган сукунат куни, сукунат йилига, ҳатто сукунат 5 йиллигига уланишини билсам-да...

👉 @hamzajumayev 👈

@hamzajumayev
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келаётган янги 2020 йил муборак бўлсин!
Forwarded from Bosh prokuratura
​​БОШ ПРОКУРАТУРА РАСМИЙ БАЁНОТИ

Прокуратура органлари томонидан сайлов жараёнида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур фаолият доирасида Бош прокуратура штаби томонидан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқларда сайловга оид қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида эълон қилинган маълумот ва хабарлар узлуксиз равишда ўрганилмоқда.

2019 йилнинг 22 декабрь, яъни парламент Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилган сайловлар куни Интернет тармоғида айрим ҳудудларда сайловлар ўтказилишида қонун бузилиш ҳолатлари содир этилаётганлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Косон тумани халқ депутатлари Кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган шахсларни ўз номзодларини қайтариб олишга мажбурлаш, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 10, 23 ва 142-сонли сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашиш ҳамда округ ва участка сайлов комиссияларига Тошкент шаҳри Яшнобод туманида овозларни санаб чиқиш бўйича якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ғайриқонуний кўрсатма берилиши билан боғлиқ маълумотлар тармоқ орқали тарқатилиб, кенг жамоатчилик орасида муҳокамага сабаб бўлди.

Марказий сайлов комиссиясидан юқорида келтирилган маълумотлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.

Шу муносабат билан, тажрибали прокурор-тергов ходимларидан иборат махсус гуруҳлар шакллантирилиб, мазкур хабарларнинг ҳар бири синчковлик билан ҳар томонлама ўрганилмоқда.

Бу борада Марказий сайлов комиссияси билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиб, тезкор маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.

Текширишлар натижасига кўра хабар берилади.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from davletovuz
Парламент сайловининг дастлабки натижалари:


ЎзЛиДеП - 43
“Миллий тикланиш” - 35
Халқ демократик партияси - 18
“Адолат” СДП - 21
Экопартия - 11


22 та салов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.
korzinka.uz нинг болажонлар учун уюштирган Янги йил акцияси доирасида уларнинг хатларини ўқиш жараёнида иштирок этдим.

korzinka.uz жамоаси учун анъанага айланган бу жараён, менга чексиз завқ бағишлади.

Хатларни ўқиб болалигимга қайтдим. Айниқса, битта боланинг орзуси жуда кайфиятимни кўтарди: «Мен катта бўлсам МУҲТАРАМ судъя бўламан!»

Жуда кўп болалар гаджетлар сўрашгандир, деб ўйлагандим бошида. Лекин, бошқача бўлиб чиқди. Болаларимиз кўпроқ китоб сўрашибди!

Эшитяпсизми ҚОРБОБОлар! Болаларимизга китоб керак! Бу совға уларни хурсанд қилади!

Янги йилда ойим менга укача, сингилча олиб келсинлар, деган болаларнинг ҳам орзуси ушалсин!

@hamzajumayev
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, қадрли ўқувчилар!

Бугун "Кўнгил кўзи" лойиҳаси доирасида Янги йил байрами арафасида биз "Совғалар карвони" хайрия акциясини бошлаймиз.

Ушбу карвон мамлакатимизнинг кўришда нуқсони бўлган барча болалар мактаб-интернатларига етказилади.

Лойиҳа раҳбари сифатида шуни айтаманки, энди ҳар бир интернат замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари ва Брайл алифбосида кўплаб чоп этилган босма ҳамда аудио китобларга эга бўлади.

Умид қиламизки, Агентликнинг ушбу акцияси сизнинг қалбингизга илиқлик олиб киради, сизга Янги йилнинг байрамона кайфиятини туҳфа этади ва саломатлигингизни мустаҳкамлашда, кўзлаган мақсадларингизни амалга ошириш ва ҳаётда зафарларга эришишингизда ёрдам беради.

Кириб келаётган байрам муборак!

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #2020yil #KongilKozi #AOKA #АИМК #AIMC
1_илова.doc
283 KB
ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ 125 НАФАР ДЕПУТАТИ РЎЙХАТИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Шунақа обуначиларимиз бор. Муттаҳам қилиб қўйгандай муомала қилади. Банд бўлишинг, бетоб бўлишинг, ёки умуман чиқаришни истамаслигинг мумкин эмас. Майли, шуларам бир нима ўргатади одамга. Борига шукур! ☺️

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from RakursUz
​​Таассурот: номи қийин, нархи қиммат кроссоверлар тақдимоти

25 декабрь оқшоми. UzAvto Motors Powertrain заводи. Босгани жой йўқ. Ҳамма жойда одамларнинг машинаси. Журналистлар, блогеру влогерлар армияси ҳам шу ерда. Ташкилотчилар “Янги мошинларимиз номи етти маҳаллага етсин” деб, ёппасига “тўй”га чақирган чоғи.

Чўғдек қип-қизил гиламларни босиб махсус намойиш залига кириб бордик. Тумонот одам. Шаҳарнинг ярми автомашина ишқибозими, деб ўйлаб қолдим.

Пресс-релизга бирров наззора қилдим. Бугунги “квартет” ҳақида аввал ҳам ўқигандим. Видеолавҳа учун стендап қилиш керак. Дастлабки ахборот учун номларини айтишни лозим, деб топдим. Аммо, лекин, бироқ...

Номларнинг тилни синдирар даражада қийинлигини айтмайсизми?!

Ўқиб кўринг-а: Shevrolet Equinox, Shevrolet Traverse, Shevrolet Trailblazer, Shevrolet Tahoe

Осонмас-а?! Нисбатан талаффуз қилиши қийин бўлмаган «Malibu»ни “Малуба”, “Cobalt”ни “Кобалат” дейдиган одамлар учун бу номларни айтиш қанчалик осон бўларкан?! 😌🤣

(Биламиз, бу моделлар Ўзбекистонда яратилмаган. Аниқроғи, АҚШда ишлаб чиқарилган. Модель бренди бўлгани учун ҳам шундай қабул қилинади)

Тақдимотга қайтамиз. Атмосфера ажойиб. Зал, подиум, чироқлар, диджей, шведча столдаги сарҳил ноз-неъматлар ва ҳакозо. Ташкилотчилар обдон тайёргарлик қилгани кўриниб турибди.

Маркалар тақдимотини охирги йилларда “оти чопиб турган” “Миллион” жамоаси аъзолари ўтказди. Кўча тили билан айтганда, “еган” ва “емаган” ҳазиллар бўлди. Айниқса, машиналар нархи ҳақидаги гаплари айни ҳақиқат!

💰💵 Расман нархлари айтилмади. Бироқ янги “тойчоқ”лар тахминан шу нархда:

Equinox - $32-35к
Traverse - $38-45k
Trailblazer - $50-60k
Tahoe - $85-90k

Қалай? Топишга қараганда “зўр”-а?!
“Миндеееей” ўйлаб қарасам, Ўзбекистондаги аксар одамлар бу машинани харид қилиш учун бир неча йиллаб емай-ичмай пул йиғишига тўғри келар экан.

Бугун ижтимоий тармоқларда янги кроссоверларнинг қиммат нархи танқид қилинмоқда. Улар ҳам ҳақ. Ҳамманинг чўнтаги кўтармайди. Ҳаддан зиёд некбин бўлса ҳам пули бор одам айнан шу машиналарни сотиб олишни ўйлаб кўради ёки шу турдаги бошқа брендлар билан солиштириб кўради. Тарозининг палласи ким томонга босишини айтишим шарт эмас.

Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Traverse ҳамда Chevrolet Tahoe автомобилларини сотиш 2019 йилнинг 26 декабридан бошланади, Chevrolet Equinox - 2020 йилнинг март-апрель ойларидан.

Хуллас, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомашиналарнинг моделлар қатори яна 4 та қиммат моделлар билан янгиланди. Бу ёғига ҳамён ва имкониятга қарайверасиз, акаси.

✍️Муслим Мирзажонов

Уланинг ва улашинг:👉 @RakursUz
Яна энг қиммати экан 😎

Ўша Тағо бу ерда 👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Балки шунда ривожланиб кетармиз а? 🤔

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Янги чиқаётган машиналар сўзлашувда тахминан шундай аталади:

Equinox - Экинох
Тrailblazer - Тилбизир
Traverse - Туравиз
Tahoe - Тағо (шуниси аниқ ҳозирча 😎)

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
Нархларни кўриб умидсизликка тушманг! Зато, нимагадир интилиб яшаймиз! Мотивация ку бу! 😜

@hamzajumayev
Forwarded from Nodir Abduqodirov
Fayzbog.uz телеграм каналида “Президентнинг ёшлар билан учрашувида қарсак чалавериб қўлимиз оғриб кетди" номли пост юзасидан маълумот бериб ўтмоқчи эдим.

Пост канал муаллифига юборилган маълумотларга асосланган бўлиб, менинг мазкур маълумотлар юзасидан қисқа муносабатим қўйидагича:

1. Учрашув Давлат раҳбари билан бўлгани боис хавфсизлик қоидаларига амал қилинди ва иштирокчилар текширувдан ўтказилди, буни ҳайрон бўладиган жиҳати йўқ. Доимий процедура.

2. Ким сўзга чиқиши бўйича: ким қўлини кўтарган бўлса, ўша одамлар сўзга чиқдилар. (Шоирлар бор эди, эски шеърини янги деб айтган болани таъкидлашди, ижодини кузатиб бормаганим сабабли аниқ айта олмайман). Шоирлар бўлди, конкрет таклиф берганлар ҳам. Ўзбек блогерлари таклиф этилганди. Учрашув очиқ ва шаффоф бўлишига ҳаракат қилинди.

3. Учрашув соат 11:30 да бошланди, 13:00 эмас, (Давлат раҳбари соат 9:00 да мактабга ташриф буюрдилар ва янги муассаса билан танишдилар. Шундан сўнг учрашувга старт берилди. Обедга келадиган бўлсак, бир йилда бир марта, сўнги икки ярим йилда ёшлар билан илк учрашувда бир оз ошқозонни ўйламаса нима бўлар экан-а?

4. Ҳатто ҳожатхонага ҳам чиқаришмади, деган иддаоларга жавобан айтишим мумкин, учрашув бироз кечикиши аниқ бўлгандан сўнг барча ташқарига чиқиб келиши мумкинлиги эълон қилинди. Аксарият инсонлар бемалол ташқарига чиқиб келдилар.

5. Чўнтагимиздан калит ва сигаретларни олиб қўйишди. Барчага олдиндан айтилган олдингизда темир буюмларни олиб келманг деб.
Қолаверса чекиш соғлиққа зарар.

6. Ёшлар Иттифоқи Агентликка айланиши ҳақидаги гап учрашув ниҳоясида айтилди. Сўнг, ёшлар билан мулоқотга ўтилди. Маълумот нотўғри.

7. Галстук масаласига келадиган бўлсак, барча таклиф қилинганларга замонавий айтадиган бўлсак учрашув дресс коди таъкидланган эди. Расмий учрашув. Дресс кодга амал қилмаган ёшни кўрмадим. Фақатгина кечга қолганлар киритилмади, деб айтишди.

8. Саволларни тайёрланган эканлиги бўйича: бу синф мажлиси эмаску, бемалол Давлат раҳбарига савол бериш осон бўлса. Аксарият ёшлар саволларни тайёрлашгани аниқ. Қўл кўтарганларни саволингизни беринг деб ёрдамчилар эмас, Президент таклиф қилди минбарга.

9. Савол бера олмадим деган вазият. Учрашув якунида Давлат раҳбари "ким вақт етмай қолиб савол бера олмаган бўлса, қоғозда қолдиринглар, Алишер менга албатта етказади", деб алоҳида таъкидладилар. Қўшимчасига учрашув тугаганидан сўнг, бу хақида микрофон орқали эълон қилинди.

Fayzbog.uz телеграм канали муаллифларини танимайман, лекин ҳурмат қиламан. Бир неча бор ижтимоий тармоқ орқали гаплашганман. Кейинги сафар бундай мурожаатлар келадиган бўлса, мажлисда иштирок этган холис инсонлар ёки учрашув учун масъул бўлган ташкилот билан боғлансалар яхши бўларди, деб сўзимни якунлайман.

Келаётган Янги йил муборак бўлсин.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE6430Ebssbs5gEbow
2024/09/25 04:17:02
Back to Top
HTML Embed Code: