Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кўрибқолдимчелленж

Сенга пул керак бўлса, дарахтда нима гуноҳ?

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@hamzajumayev
Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. Зойир Мирзаев 9-синф ўқувчиларининг она тили, физика ва математика фанидан билимларини синабди. Мактабдаги шароитлар билан танишибди.

Сизлар эса ҳоким бува ҳақида ҳар хил гаплар қиляпсизлар. Уятмасми? 😊

Эфирда «Тағо тайм»

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
​​КАДАСТР ХОДИМИ ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТ

👉 @uzbprokuratura хабарига кўра,
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқалар фуқаро О.Н.дан унга 5 гектар ер майдонини боғдорчилик учун ажратиш ҳақида туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 22 мингАҚШ доллари ва 28,5 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Тонгги суҳбат.
- Онаси, кеча ану кафеда муштлашув бўлибди. Бир одам ўлибди.
- Қайси кафеда?
- Авваллари шашлик ҳиди келади, деб атай ёнидан ўтардикку? Ўша кафеда...
...сукунат...

@hamzajumayev
«Тағочасига ўйлаб қарасам, на иссиққа кўнарканмиз, на совуққа.

Диктатурадан тўйганмизу лекин диктатурада ҳар ҳолда натижа тезлашарди. Боши ёқимсиз туюлса да, охири нимадир ўзгарарди. Қарор муҳокама қилинмасди, иш юрарди.

Демократияда эса ҳамма нарса муҳокамага қўйилади. Масалага ҳамма тушунса тушунмаса муносабат билдиради. Натижада амалий ишга ўтиш чўзилаверади. Натижага гарантия йўқ, лекин жараён ёқимли.

Шу икки тузумни чатиштирсагу ДЕМОКРАТУРА деб номласак, бир донғимиз чиқармиди? Балки бундай тузум қаердадир бордир... (Жуманазар акадан бир сўраш керак)

Тўғри-да! Демократиянинг ҳам диктатуранинг ҳам аниқ схемаси йўқ! Икки мавҳумликдан тарқаган ҳам мавҳум бўлади. Зато янгилик!» деб оташин нутқ ирод этиб турсам, хотин уйғотворди.
- Туринг, уйда нон қолмабди. 2 та буханка опкелинг. Эфирда «Тағо тайм» дейди.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
- Биз одамлардан юз ўгирдик! Биз уларнинг йўлларини ёритдик, лекин улар бизнинг тагимизни ҳўллашди... 😜(симёғоч исёни)

Эфирда «Тағо тайм»

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Кечаги хабардан ўзимга кела олмаяпман... 3 яшар болани ўлдирган она жиноятни бекитиш учун аввал ўчоқда ёқиб, қолдиқларини дарёга ташлабди.

Эй, ҳайвон! Бу ишингни касри ўзингга, уруғ аймоғингга уриб кетсаям майли, лекин миллатга уради ку! Сен ва шеригинг қилмишинг учун жазоингни олиб чиқарсан! Лекин, эрта қиёматда сенга берилган фарзанд неъматининг уволига нима деб жавоб берасан? Худога нима дейсан!?

Ўша калтакланаётган мурғакнинг жавдираган кўзлари куну тун кўз олдингдан кетмаслигини, телбага айланиб ўзингга ўт қўйиб ўлишингни тилайман! Ҳайвон!

Яшашингга халақит қилган ўша бола кимлар учундир армон... Кимдир зор унинг тирноғига!

Шу даражада тубан кеттикми? Кўчада қолдириб кетмайсанми ўлдиргандан кўра?! Бир савобталаб бошини силарди ку, ахир!

Болани қақшатганга ўзинг кифоя қил, Худойим!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Журналист Давлатназар Рўзметов вафоти юзасидан Бош прокуратура баёноти.

РАСМИЙ БАЁНОТ

2019 йил 06 ноябрь куни соат 23:55 ларда фуқаро С.У. ўзи ишлаб келаётган корхонасига тегишли бўлган “Газель” русумли автомашинани “Урганч-Хива” йўлининг 4-километрида бошқариб бораётганида, йўлни кесиб ўтаётган “Жамият” газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовни уриб юборган.

Натижасида Д.Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Хайрли тонг! Кунингиз беРАДАР бўлсин! 😊

каналга уланиш

👉 @hamzajumayev 👈
Касб байрамингиз муборак, азиз тиббиёт ходимлари!

Ҳеч бирингизни беморнинг қўлига қараб қолгулик қилмасин!

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

👉👉👉Ҳурматли ҳамкасблар, журналист ва блоггерлар!
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан 2019 йилнинг 10 ноябрь куни соат 15.30да пойтахтимиздаги “Naesmi Media Hall” (“Зарафшон” концерт зали)да сиёсий партиялар вакиллари иштирокида 4 раундли "Демократик дебат" ток-шоусини суратга олиш режалаштирилмоқда.
Мутлақо янгича формат, эркин фикр ва танқидий руҳда ўтадиган ток-шоуда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун алоҳида вақтлар ажратилган. Ҳамкасбларимиз учун махсус ҳудуд ҳам тайёрлаб қўйилади.
Ток-шоуда сиёсий партиялар томонидан илгари сурилаётган сайловолди дастурлари атрофлича муҳокама қилинади. Ток шоу "Севимли" ва "My5" телеканаллари орқали эфирга узатилади.
Қайноққина кофени ичган ҳолда, қизғин баҳсларни жонли кузатишни истасангиз +998935885504 рақами орқали Юлдузхон Олимова билан боғланиб рўйхатдан ўтиш сўралади.

👉 @hamzajumayev 👈
«Мен коррупцияга қаршиман» иншолар танлови эълон қилинибди. Ягона талаб - иштирокчи иншода умуман коррупцияга аралашмаганини исботлаб бериши керак!

...Бирорта одам қатнашмабди.

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Шиғир ёзопман жиян.

Пахта терсам майлими?
Пахта қўйсам майлими?
Равон эмас йўлларда
Равон минсам майлими?

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
https://youtu.be/WHZ0Ob-XZVI

22 минг мартадан ортиқ кўрилибди. Бадиий кенгаш раиси стол тагига бекитиб томоша қилган клип анннниқ бундан кўпроқ кўрилган.

Миллий либосдаги қизча - миллат тимсоли. Охири дод деворди...

Лолагаям ... экан, дердиму менталитетимизга тўғри келмайди - да.

Я тут непричем! Это меня БЛОГЕРЫ заставили смотреть клип...

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from Sarhad.uz
Фарғона тумани чегараолди ҳудудидаги Ҳосилот аҳоли пунктида содир бўлган ҳолат юзасидан

2019 йил 12 ноябрь куни интернет ижтимоий тармоқларида Фарғона тумани Ҳосилот аҳоли пунктида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан чегараолди аҳоли фуқароларига жисмоний куч ишлатилиши тўғрисидаги видеоролик кенг оммага намойиш этилди.
Чегара қўшинлари вакилининг маълум қилишича, шу йилнинг 10 ноябрь куни соат тахминан 17:00 ларда (видеороликда акс эттирилган) Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддасига асосан, Фарғона тумани Ҳосилот чегараолди аҳоли пунктида жойлашган кўприк олдида (чегараолди ҳудудида автотранспорт воситаларини кўздан кечириш) чегара наряди белгиланган вазифани ўтаётган бўлган.
Ушбу вақтда мазкур ҳудудда давлат рақами 40 G 014 KA бўлган “Нексия-2” автомашинасида фуқаролар Саиджонов Умиджон Холдорали ўғли ва Фозилов Абдурасул Маъруфжон ўғли чегара нарядларининг тўхташ тўғрисидаги талабларига бўйсинмай ҳарбий хизматчиларни уриб юборишга уринган ҳолда катта тезликда кўзда ғойиб бўлади.
Орадан бир оз вақт ўтгандан сўнг, ушбу фуқаролар ортга қайтишда чегара нарядлари олдида тўхтаб, уларни ҳақоратлаб, ўртада зиддият келтириб чиқаришга уринишади ва тўпланган маҳаллий аҳолини чегарачиларнинг қонуний талабларига бўйсунмасликка чақиришади. Ушбу фуқаролар бу хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 196-1 моддасининг 2-қисмида назарда тутилган (Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаслик ва уларнинг қонуний фаолиятига қаршилик қилиш) қонунбузарликни содир этишади.
Шундан сўнг, видеотасвирда маълум бўлганидек, чегара нарядларининг талабларига бўйсинишдан бош тортганлиги учун (ноқонуний ҳаракатларни, шунингдек, чегара бузувчиларини тўхтатиш учун қурол ва махсус воситаларни қўллашни тартибга солувчи) «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси ДХХ тўғрисида»ги Қонунининг 44-моддаси талабларига мувофиқ фуқаро Саиджонов Умиджон Холдарали ўғли ва Фозилов Абдурасул Маьруфжон ўғлига нисбатан жисмоний куч ишлатиш орқали ушланади.
Қўлга олиш натижасида маълум бўлишича ушбу фуқароларнинг ёнида шахсини тасдиқловчи ва автоулов воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи бирор-бир ҳужжати йўқлиги аниқланади.
Шундан сўнг, қўлга олинган фуқароларга нисбатан маъмурий чора кўриш учун белгиланган тартибда ички ишлар идораларига топширилади.
Шуни таъкидлаш лозимки, фуқаро У. Саиджонов аввал ҳам чегарачилар томонидан бир неча бор Давлат чегараси режимини бузганлиги, турли товар-моддий буюмларини давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтганлиги учун қўлга олиниб, маъмурий жавобгарликка тортилган. ⤵️
Биз ЖУРНАЛИСТмиз. Фикрнинг УНАҚАСИни ҳам БУНАҚАСИни ҳам берамиз.

Лола дан Лўлага ўтамиз. 🤔
ЛЎЛАЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Баҳодир Йўлдошевнинг шундай гапи бор: «Қўшиқчида қанча овоз йўқ бўлса, у шунча ечина бошлайди!» Лўланинг янги клипларидан ҳам шу маънони уқиш мумкин. Унда ҳам овоз бўлмагани учун, шунча ечинган, клипга зўр берган. Бўлмаса, шунча чиқим қилиб, битта қўшиққа икки анонс, икки клип қилдирармиди!

Аммо Лўла миллийлик билан ўйнашиб катта хато қилибди.

«Лола»дай жарангдор исмни бир умр «Лўла» айттириб келганидан ҳам билиш мумкин унинг палаги айниган «ўзбек»лигини! Шу кунларда ТВда Лўла қатнашган реклама айланяпти. У «хушбўй қаҳва»ни «ҳОшбОй» қаҳва» дейди. Шу биргина сўзнинг талаффузи ҳам исботлайди унинг кимлигини, қайси тил таъсирида улғайганини.

Биринчи клип шунчаки алжираш. Унда ҳеч қандай маъно йўқ. Иккинчисида ижтимоий мавзу кўтарилибди. Менга шуниси ёқди. Унда «Ўзбекконцерт»дай бугун айтиб, эртага ўша гапидан қайтадиган тутуруқсиз ташкилотни танқид қилгани ҳам ўринли.

Аммо Лўла барибир миллатнинг қадриятлари билан ўйнашиб хато қилибди.

Аввалига Лўланинг клипларига ғашимиз келади, сўнг кўникамиз, охири ўшандай жалб қилувчига ўрганиб қоламиз. Шу жиҳатидан ҳам бундай «наркотиклар» ёмон! Айнишга оп келади. Асл ниятдан чалғитади.

Менга алам қиладигани, Лўла ўшандай ечинишлари билан бойиб кетаверади, биз эса ечилиши керак бўлган муаммоларимиздан чалғиб, алданиб қолаверамиз.

Лўла ўша бемаза клипларини миллийлик билан ўйнашмасдан қилса ҳам бўлар эди. Аммо унда бунчалик шов-шув қила олмасди. Бугун хато гапириб, беъмаза қилиқ қилиб, хуллас, одамларнинг ғашига тегиб «обрў» орттириш, мухлис йиғиш, машҳур бўлиш, «ижод» қилиш мода бўлди.

Ўзбегим, олдимизда катта хавф турибди. Хавфки, Ўзбекистонда ўз тилини қўйиб, бир умр рус тилида, рус мафкурасида яшаган ва болаларини ҳам шу тилда, шу мафкурада улғайтираётган қатлам. Улар мустамлакачилар тарафидан тарбияланган элита. Ганди айтганидай, улар сизнинг биринчи навбатдаги душманларингиз! Аттанг!

Улар бир тўда айниган Лўлаларни тарбияламоқда. Афсус!

Лўлалар эса сизнинг болаларингизни жалаб хотиндай ўзига жалб қиладиган, уларни миллиятдан бездирадиган мана шундай «наркотик» клиплар ишламоқда.

Халқ, эҳтиёт бўлинг!

Уйғурларнинг хитойликларга қандай мустамлака бўлиб қолганининг сабабини биласизми? Аскарларининг Лўланинг клипларига ўхшаш бир филмга маҳлиёлиги уларни шу кўйга солган ва бугунгача ўша «маҳлиёлик» уларга азоб бериб келмоқда. Бугун улар ўша маҳлиёликнинг тавонини тўламоқда.

Биргина ниятим: миллатнинг либоси, қадриятлари билан ўйнашгани учун Лўла беъмазани миллатнинг қарғиши урсин!

Халқ, Лўлалардан эҳтиёт бўлинг! Миллатни, давлатни бой бериб қўйманг!

Муаллиф: Фозил Фарҳод

@hamzajumayev
Балога қоляпман! Лекин бу мени қувонтиряпти! Ботимга «қарғишга бало борми?», «бу заказной мақола, мен қўшилмайман» «эркаклар қилолмаган ишни Лола қилди» деган гаплар ёғилмоқда!

Аввало пост муаллифи мен эмас, Фозил Фарҳод. «Тағо тайм» канали фақат менинг эмас, сизнинг ҳам минбарингиз.

Юқоридаги постдан кейин канални тарк этганлар ҳам бўлди. Яна кимдир мендан воз кечмай туриб, ўша постдан воз кечайми, деб ўйлаб қолдим. 😊

Барибир хурсандман! Одамларимиз бефарқ эмас! Одамларимиз оқни қорадан ажаратишни билади ва энг асосийси ФИКРЛАРНИ ЭРКИН БАЁН ЭТМОҚДА!

Буни нишонлаш керак! Ўша Лоланинг қўшиғига рақс тушиб!

@hamzajumayev
Уюштириладими, тасодифми, нима бўлганда ҳам одамнинг тили ақлига бўйсуниши керак!
“Лукойл“ МЧЖ баҳсли ҳолат атайин уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда

➡️ https://bit.ly/2KnNNmW

Каналга қўшилиш
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
2024/09/25 16:28:55
Back to Top
HTML Embed Code: