Telegram Web Link
Жамиятда Широқ ва Тўмарислар кўпайиб кетди.

Бири «гуруч пластмасса», деса, бири «сув хлорланган», дейди. Яна бири, мактабга бола ўғриси келди, дейди.

Нақадар қаҳрамонлик! Халқни балодан ҳимоя қилиш! Ажойиб!

Яна шундай гапиришадики, худди одамларни огоҳ қилиш учун тушган фариштадай.

Ҳурматли «қаҳрамонлар». Сизнинг хаёлингизга келган хулоса, мутлақ ҳақиқат, дегани эмас! Каллани ишлатинг!

Машҳур бўлгингиз келса айтинг, «Тағо тайм»га чиқарай.

Мана тонг отди, қуёш чиқди! Унда ультрабинафша нурлар бор! Огоҳ бўлинглар, ҳаммани огоҳлантиринглар! 😜

Эфирда «Тағо тайм»

каналга уланинг 👇

@hamzajumayev
Ассалому алайкум эрталаб турса уйида свет ўчиб қолганлар!

Зато ҳокимлар машина тарқатяпти!

Ҳаммага сергўшт кун тилайман!

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
Қаёққадир кета туриб ҳам китоби қўлида бўлган йигитча бугун кўрганим энг қувончли ҳолат бўлди.

Унинг қўлида смартфон ёки планшет бўлганда суратга олмасдим...

Лекин, тескариси бўлса қанийди! Ҳамма телефонгамас китобга тикилиб юрса-да, битта телефон кўтарган одамни кўриб қолиб ғайриоддий ҳолдек расмга туширсанг.

Шу боланинг ота-онасига ҳавасим келди...

@hamzajumayev
Ҳоким сизни ҳақоратласа-ю, эртасига узр сўраса, кечирасизми?
Anonymous Poll
16%
Ҳа
61%
Йўқ
23%
Тилини суғуриб оламан
Ўзбекистон Вадим Абрамов қўл остида экан биз билмай юрган эканмиз...

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
Forwarded from Qo'ysangchi
Етакчи давлатлар 30 йилда етиштирган пахтани, 3 минутда қўйвордиз бирад

#3ЙилликҚовунниБирданТушурвордизу
#АТакГапЙоооБору

Каналга уланиш👉 @qoysangchi
Бир оғиз гапиз тағо, деб кинони афишасини ўзгартиришди. Ғоя учун гонорар сўрамайман 😊

Қўқондан эсадиган шамоллар талофат келтирмаса бўлди. Шу етади.

Фильм 15- ноябрдан катта экранда!

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
Биздаги болаларнинг отаси Россияда юрган бир пайтда, бу боланинг отаси Ўзбекистонда эмиш...

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
Хайрли кеч. Сизга яна бир машхур канални тавсия қиламан. Каналда чиройли иқтибослар ва танқидий рухдаги постларни уқийсиз.
Албатта кириб уқишингизни тавсия қиламан

Кириш учун босинг
👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEZhubTobETj5_dGcQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ура! Tashkent City очиқ! Любая city хороша! Респект Жахонгир ака!

@hamzajumayev
Пахта тераётган, термаётган, ўрнига одам жўнатиб ўзи панада ётган, прицепдаги пахтани орасидан чиқиб келаётган, пахта териш ва пахта қўйиш планини ортиғи билан бажараётган ҳаммага бошланган ҳафта баракали келсин!

Эфирда «Тағо тайм»
🤜 @hamzajumayev 🤛
Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилибди. «Ўзбекконцерт» тўғри иш қилдими?
Anonymous Poll
34%
Ҳа
33%
Йўқ
32%
Бу ташкилот бизга керак эмас
Бизда чора қонунанмас, одамига қараб қўлланилади. Санъаткорга лицензия жорий қилиш унга фаолият ҳуқуқини беришдан кўра, уни назорат қилиш истагига кўпроқ мос келади.

Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси олинганини кўпчилик маъқуллабди. (Юқоридаги сўровномага асосан) Лекин, савол! Мухлис учун лицензия бўлса нима-ю, бўлмаса нима?

Ижтимоий хавфи анча катта ишлар қилаётганлар битта узр ёки жарима билан қутулиб кетаётганида Отажоновнинг ҳаракати қайси қонун ё қоидага хилоф?

Бу ижодкорнинг мухлиси эмасман. Ашулаларини 1 тадан кўп эшитолмайман. Овози тез меъдамга тегади.

Айтмоқчиманки, дарду ташвишим Ж. Отажоновнинг лицензияси эмас, балки ижтимоий адолат холос.

🤜 @hamzajumayev 🤛
Анчадан бери қиммат нон егим келарди. Мана орзуим ушаладиган бўлди.

Эфирда «Тағо тайм»
🤜 @hamzajumayev 🤛
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ва унинг муовини Саида Мирзиёева Бирлашган Араб Амирликларига қилган сафари доирасида мамлакат Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зойд Ол Наҳаён Ҳазрати Олийлари билан учрашув ўтказишибди.

https://www.tg-me.com/SShMirziyoyeva/37
Но но! Поздравляем! Бошланиши ёмонмас. Эртага бошқа бир партия, «бизни кутманг, биз сурдик!» деб чиқмаса бўлди. 😎

Эфирда «Тағо тайм»

🤜 @hamzajumayev 🤛
Эфирда «Тағо тайм»

Кўпроғи бу ерда 👇

🤜 @hamzajumayev 🤛
Forwarded from Davr24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер ва самимий инсон Дима Қаюмга нисбатан кеча Риштонда уюштирилган самосуд ҳолати, унинг олиб бораётган ҳайрли ишлари ва блогерлик фаолияти ғашига теккан, кутубхона қурилишига қарши бир гуруҳ шахслар томонидан бўлгани, яъна уша бозорчи-аёлларимизни ишга солишгани тақдим этилган видео-фото материалларда кўриниб турибди.

Дима Қаюмга нисбатан тажовуз, таҳдидни, самосуд ҳолатини ва унга тегишли телефон экранини синдириб ташланганини кескин қоралаймиз ва тегишли вазирлик ва идоралардан бу ҳолатни зудлик билан ўрганиб чиқишларини ва алоҳида назоратга олишларини сўраймиз.

Бир гуруҳ шахслар томонидан “Бозор бузилганида айбдорсан”, “кутубхона қурмайсан” деб айбланиб, “Самосуд” қилинган Дима Қаюм акс этган видеони кўриб, юртдошларимизнинг ҳуқуқий онги пастлигидан улар ўз хатти-ҳаракатлари билан инсон ҳақ-ҳуқуқларини паймол этиб, ўзбошимчалик қилиб, уларнинг ўзи жиноятга қўл ураётганини англаб етмагани кўриниб турибди. Афсус 🤦🏻‍♂️

©️
Нуриддин Зайнитдинов
Ташкилот тушунди шекилли аслида уларни ким боқаётганини... Лекин, барибир ижодкор фаолиятини лицензиялаш нотўғри!

Агар бу даромадидан солиқ ундириш масаласи бўлса, бу билан солиқ қўмитаси ёки давлат хизматлари агентлиги шуғуллангани тўғрироқ бўларди.

«Ўзбекконцерт» Россияда гитара чалиб ашула айтиб юрган талантларимизни қўлласа, янги юлдузлар кашф этса қанийди...

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
2024/09/25 20:25:14
Back to Top
HTML Embed Code: