Telegram Web Link
Дархонда пикет бўлаётганмиш. Экопартия ташаббуси билан. Иккита дарахт кесилгани учун. Одамлар! Тошкентда шаҳар кенгайганда, ўз ҳолича ўсган дарахтлар кесилиб, ўрнига дом қурилган. Қолгани шу ҳолича қолган.

Айрим янги маҳаллаларга кирсангиз, баҳри дилингиз очилади. Дарахтлар «свежый»

Бу қинғир қийшиқ, тап этиб коптокча ёки ёввойи ёнғоқ ташлайдиган дарахтлар қариб чириб ётибди. Улардан оладиганмиз аллергия холос! Тушунинглар!

Худди ўзи бирорта дарахт ўтқазгандай тўполон қиладиган хотин-халажни тушунмайман. Ҳокимият вакилига айт! Бўлди! Битта дарахт кесасиз, ўрнига 4 та ўтқазасиз, деб.

Ўзи жамиятда одамларнинг муаммоси охиригача ечилмай туриб, дарахту ит-мушук ҳақида гапиришга нима бор?

Эҳҳҳҳ!..

P.S. Ватан учун бирорта кўчат ўтқазаман, деган одам бу каналга марҳамат! 😊

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Умумтаълим мактабларида «Миллий ғоя», «Одобнома», «Динлар тарихи», «Ватан туйғуси» каби фанларни бирлаштирган ҳолда, 2020/2021 ўқув йилидан ягона «Тарбия» фани босқичма-босқич жорий қилинади.

Ҳозирда Республика Маънавият ва маърифат марказида тегишли мутасаддилар иштирокида мазкур фан учун ўқув дарслигини тайёрлаш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Манба: http://www.tg-me.com/bayonoff

Охири тушуниб етяпмиз шекилли тарбия энг муҳим омиллигини...

👉@hamzajumayev
ТАҒО ТАЙМ
Дархонда пикет бўлаётганмиш. Экопартия ташаббуси билан. Иккита дарахт кесилгани учун. Одамлар! Тошкентда шаҳар кенгайганда, ўз ҳолича ўсган дарахтлар кесилиб, ўрнига дом қурилган. Қолгани шу ҳолича қолган. Айрим янги маҳаллаларга кирсангиз, баҳри дилингиз…
Хуллас, мени «боплаб, пўстагимни қоқишди». Қанчалар «разил ва жамият томирига тушган қурт»лигимни тушунтириб қўйишди.

Кеча эълон қилинган дархондаги пикет ҳақидаги постимга имзосиз ва муҳрсиз раддия, тўғрироғи, агрессия келди.

Эслатаман, мен бутун экология ҳақида гапирмадим. Воқеа юзасидан фикр билдирдим. Бировни ҳақорат қилганим йўқ, шахсиятига ҳам текканим йўқ.

Раддия муаллифи эса (гарчи охирида исмини ёзмаган бўлса ҳам) воқеагамас менинг шахсиятимга баҳо берибди. Акажон! Сиздан илтимос, жаҳл чиққанда ақл кетади. Уни пасайишини кутиб кейин бир нима дейиш мумкин.

Мен экология душмани бўлсам, 2 та дарахт ўрнига 4 та ўтқазишни таклиф қилмаган бўлардим.

Тушунаман, тарғибот керак, реклама керак. Лекин, сиз экожонкуяр бўлсангиз шу пикетга кетган вақт ва харажатга қанча кўчат ўтқазиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрарсиз?

Журналистика қонун қоидаларига келсак, энди сиз қанчалар эколог бўлсангиз, биз ҳам шунчалик журналистмиз да. Ўзингиз айтибсизку, тушунмаган соҳангда «алжирама» деб.

Айтмоқчи, фикрларимга Президент номини қўшиб гапирсам, салмоғи ортади ёки қўрқади, деб ўйлаш - бу ҳозирги замонда «емайдиган» усул.

Агрессив раддия бу ерда 👇👇👇👇
@hamzajumayev
«Тағо тайм» да сўровнома! (Қатнашганлар ва натижалар таҳлил қилинмайди 😊)

Савол: Қарзингизни қачон берасиз?


Эслатма. Сўровнома дам олиш кунларида кайфиятни кўтариш учун тузилган холос. Унга сиёсий тус бериш, жиддий қабул қилиш шартмас.

Айтганча, сиздан қарзи борларга юборсангиз ҳам бўлади. 😉

@hamzajumayev
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
#Сайлов_2019
Навбатдаги инфографикаларда биз Ўзбекистондаги сиёсий партиялар электоратининг сифат таркибини тақдим этамиз.

Эътиборлиси, деярли барча сиёсий партияларда ёш бўйича пенсионерлар ва талабалар фаол тақдим этилган. Хусусан, ишбилармонлар манфаатларини илгари сурувчи ЎзЛиДеП аъзоларининг учдан бир қисмидан камроғини тадбиркорлар ва фермерлар ташкил этади. Ушбу партия аъзоларининг деярли ярми талабалар ва кексалардир. Миллий ва маданий қадриятларни тиклаш, асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш тарафдори бўлган “Миллий тикланиш” ДП аъзоларининг 47 фоизи талабалар, 15 фоиздан камроғи ижодий зиёлилар.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
Каналчага калла ташлаш
👉 @hamzajumayev 👈
- Гўшт нархи ошди, чунки кўп гўшт еяпмиз!
-Хўп!
- Сув нархи ошди, чунки кўп сув ишлатяпмиз!
- Хўп!
- Свет нархи ошди, кўп ток ишлатяпмиз!
- Хўп, дедикку, хўп! Лекин, чиқим ҳам ошиб кетяпти, лекин кўп кирим бўлмаяпти ку?!

Эфирда «Тағо тайм»

www.tg-me.com/hamzajumayev
🤦‍♂ Фалсафий масалага инновацион таклиф.
Эфирда «Тағо тайм»
👇👇👇👇👇

@hamzajumayev
Эктор тоғанинг энг катта хатоси ишга тушар тушмас ошга боргани эди. Муҳитимизга мослашувнинг биринчи қадами эди бу...

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
Дўстлар, Қоракўл математика мактаби битирувчилари томонидан Тошкент шаҳрида янги New Way ўқув маркази ишга тушди.

Марказимиз асосан аниқ фанлар(математика, физика)га йўналтирилган бўлиб, дарслар малакали ўқитувчилар томонидан ўтилади.

Энди савол туғилади.Нима учун айнан янги очилган ўқув марказига бориш керак?
Барча саволларингизга мана бу ерда жавоб олишингиз мумкин.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEhhHY5SKh7LoKT5Bg
Бир нарсани кўп ўйлайман. Нега биз баъзи номлар ва сўзларнинг русча таржимасини ўзлаштирганмиз?

Масалан, машҳур Ҳарвард университети, Ҳанновер шаҳри, буюк шоир Расул Ҳамзатов...

Биз шуларни Гарвард, Ганновер, Гамзатов деб ўзлаштирганмиз. Яъни, бизга бу номлар рус тилидаги манбалар орқали кириб келган. Чунки рус алфавитида «Ҳ» ҳарфи йўқ.

Лекин ўзбек тилида бор ку! Ҳ ни Г эмас, Ҳ қилиб ишлатсак тўғри бўлади, менимча.

Лекин, ундан ҳам олдин кўргим келадиган бир ҳолат бор... У ҳам бўлса «юмшоқ» ва «қаттиқ» Х ни авлод тўла фарқлай олиши.

Умрим етмаса керак...

Каналга уланиш 👇

@hamzajumayev
Товба! Кечанинг ўзидаёқ тахмин қилгандим шунақа бўлишини. Лекин ўзимни пессимист, фаровон ҳаётимизни кўра олмайдиган иғвогар бўлма, деб койидим...

Хуллас, амаллаб охирги кунгача бир нима баҳоналар қилишади. Ахир, машиналар сони чекланган!

Устозлар, балки «шапка» таклиф қилиб кўрарсизлар? РайОНО га ҳам бу усул фойда берар?

Муддат ва миқдор чеклови бор жойда бунақа ўйинлар бўлиши турган гап. Умуман, бу акция доимий ва чекловсиз бўлиши керак, деган фикрга кўпчилик қўшилса керак.

Ахир, жамиятимизда устоздан улуғроқ ким ҳам бор...

Байрамингиз муборак устозлар!

Каналга уланинг 👇👇👇👇

@hamzajumayev
2024/09/26 23:21:43
Back to Top
HTML Embed Code: