Telegram Web Link
Forwarded from Tanish Gaplar
"Сув ичаётганда ҳатто илон ҳам тегмайди", деган мақолга ишониб, илонга яқинлашиб юрманг. Илоннинг мақолдан хабари йўқ бўлиши мумкин 😂😂

Каналга уланинг: @tanishgaplar

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFcXIzCv9Gnxnz9n5Q
Бу иш ортидан ХТБ мудири ишдан мосуво қилинибди. Лекин ўқитувчилар мактаб ҳудудида эмас, туман ҳудудида ишлатилган! Ҳа! Айнан! ИШЛАТИЛГАН!

ХТБ мудири духи бўлса айтсин, туман ҳокими ёки ўринбосаридан топшириқ олганини. Бўлмаса казёл отпущения бўлиб ўтираверсин.

Бунақа «чора кўриш» кимга керак? Яна битта мудир қўйилади, у ҳам туман миқёсидаги ғўддайган раҳбарнинг буйруғини бажаради.

Ўқитувчиларгаям қойил қомадим...

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
Айтганча, ўқитувчиларга ноқонуний иш буюриш ҳолатлари Бухоро вилоятида ҳам борлиги қулоққа ташланяпти. Бу борада кимда маълумот бўлса
@tago_gap_bor_bot
ga yozing

Ўқитувчиларга етказайлик
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Бу табличкани орқасида: Пора олиб фуқаро ва унинг оиласи ҳаётини дўзахга айлантирма, деб ёзилганмикин?

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эксклюзив! Боласини ҳожатхонага ташлаган аёл: «Киндигини уздим, овози чиқмади, шарманда бўлишдан қўрқдим...»

Репост қилинганда манба кўрсатилиши шарт!

каналга уланиш👉 @hamzajumayev
Янада зўрлари бу ерда👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
- Сен ифлоссан! Бир умр халқнинг ҳаққига хиёнат қилдинг! Сен халқ душманисан! Муттаҳамликни қилиб яна ғўддайиб туришингни қара!
- Ие, тағо. Тинчликми? Офтоб урдими ё? Тарозини нега сўкасиз?
- Эгасига духим етмаса нима қилай жиян?!

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бозор Аллоҳ учун энг ёқимсиз жойдир. (Ҳадис)

Бозор - маърифат манбаи бўлиши керак! (Э. Боситхонова)

Опа ўзлари ўтирган шохни чопдилар...

👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from RakursUz
​​Хизмат “ҳақим” 50 минг сўм...😊

Таҳририятда хонамга қўлида сумка кўтарган бир одам кириб келди. Одми кийинган, тахминан 45-50 ёшларда. Ийманибгина бир масалада ёрдам кераклигини айтди. Муаммосини эшитдим. Айтишича, 12 йилдан бери деҳқончилик қилиб келаётган ерини ҳокимият бошқа бировга сотиб юборган.

“35 сотих ерни 2007 йилдан бери ишлаб, меҳнат қилиб, боғ-ер қилдик. Иккита жарликни бир неча йил кўмдик, қанча техника ишлатдик. Бу ишни дадам раҳматликнинг ўзи чиқиндилардан тозалаб, бошлаб берганди. Ўша пайтларда дадамнинг ўзи қанча югуриб, ҳужжатлаштирганди. Ташландиқ майдонни ободонлаштирдик. Олма боғ қилдик. Ер солиғи, даромад солиғи, хуллас, ҳаммасини ўз вақтида тўлаймиз. Энди бир тадбикор келиб, бу ерни сотиб олдим, иссиқхона қураман, деяпти. Ҳужжат-пужжати йўқ. У ёққа ёздим, бу ёққа ёздим. Фойдаси бўлмаяпти. Оғзим энди ошга етганда, тайёрига айёрлар чиқяпти. Илтимос, ёрдам беринглар”, деди.

“Барча керакли ҳужжатларингизни қолдиринг. Юристимиз билан танишиб чиқиб, масалани жойига бориб, ўрганамиз”, дедим.

Мурожаатчи хонадан чиқиб кетиш олдида чаққонлик чўнтагидан нимадир олиб, блокнотим тагига тиқди. Мен вазиятни дарҳол сездим-да, блокнотни кўтардим. Қарасам, 50 минг сўмлик купюра.

“Ака, бу нима қилганингиз? Олинг пулингизни”, десам “Обед қиволарсиз”, дейди. “Буни олинг ва ҳужжатларингиз билан бу ердан чиқиб кетинг”, дедим. У бўлса, қаттиқ хижолат бўлиб, узр сўрашга ўтди. “Минг бор узр, ука. Жуда хижолатман”, деди...

Тўғриси, бундан жуда асабим бузилди.

ХЎШ, АЙБ КИМДА?

Пул бермасдан бирор ишини битира олмаган одамларимиздами? Ёки бирор моддий манфаатсиз ёрдам бермай қўйган “одамлар”дами?

Аҳволимиздан йиғлагинг келади. Таъмасиз ҳеч бир ишимиз битмайдиган даврларда яшаяпмиз. Хайронман, қон-қонимизга синггиб кетган коррупция, таъмагирлик иллатидан қачон қутиламиз?!

(50 минг сўм ўрнида 500 доллар бўлганда, индамай олардингиз, деяпсиз-а?! 😂Саволингизни уқиб турибман! Лекин бу фикрингиз 200 фоиз нотўғри. Ишонаверинг. Бунақа вазиятлар жуда кўп бўлган ва доимга виждонимга содиқ қолганман. Ҳалолидан қўймасин!)

Тўғриси, мен бундай ҳолатни ўзимга нисбатан ҳақорат, деб биламан. Яқинда бир банкдаги қинғирлик ҳақида “боссиб” материаллар эълон қилганимиздан сўнг, ўша банк масъул раҳбарларидан бири менга телефонда “Шу мавзуни қайта-қайт опчиқишдан нима манфаат бор. Ё бирор интерес борми?”, деди. “Ака, шу ҳақоратингиз учун сизни судга берайми? Нима демоқчисиз ўзи? Муаммони ҳал қилиш ўрнига мендан иллат излаяпсизми? Дунёни ўз қаричингиз билан ўлчаманг”, дедим.

Фикри ожизимча, қачонки иқтисодий аҳволимиз яхшиланади, қонунлар ростмана ишлайди, шунда коррупция ва таъмагирлик балосидан қутиламиз. Агар шунда ҳам ўзгармасак, демак, нафси амморанинг чинакам қулига айланиб бўлганмиз...

Уланинг: 👉https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFDZMZmBgQxdHdKkNA
Forwarded from SAFAR
Бугун Азиза Умаровага қарши тарқалган матнларни менга ҳам ўзизда чиқаринг деб ёзишган эди. Заказуха ёзмаганман ва ёзмайман. Илтимос мендан буни чиқаринг уни чиқаринг деб илтимос қилманглар. Ким бўлсангиз ҳам. Мустақил блогерман ва охиригача шундай қолишга ҳаракат қиламан. Навбатдаги ўйинларингизга мени аралаштирманг. Кўнглим тусаган пайт, кўнглим тусаган нарсани ёзаман. Блогерлик хоббийимнинг мен учун кайфи ҳам шунда.

Азиза Умаровани яхши танимайман. Матнларини эса ўқийман. Яхши нарсалар ёзади. Миллий авиакомпания масаласида ҳам мен уни қўллаб қувватлайман. НАК минг чиранса ҳам халқ уларни ёмон кўради. Монопол эмасман деб гапни айлантирса ҳам монопол улар. Ва яна бир нарса, ташкилотлар дўппи тор келганда блогерларга дакки беришни, дағдаға қилишни бас қилинглар. Емаяпти, ярашмаяпти.

https://www.tg-me.com/allaevuz/397
«Ўзбекча келишув» доим ҳам зарарли эмас! Уни фойдага ишлатиш ҳам мумкин! Мана исбот!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Шу жойда заказной мақола бўлиши мумкин эди, демайман. Лекин ҳамма потирлатиб қўяётган блог пост бўлиши мумкин эди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@hamzajumayev
Монополлар бирлашганда...
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эксклюзив! Шифокор: «Тажовузкор отага боласининг ўлимини дарров айта олмадик...»

Кўчирганда манбани кўрсатиш шарт!

@hamzajumayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эсиз ёш умрлар! Ёшлар енгил пул топиш дардида...

@hamzajumayev
Дунёнинг нуфузли диний таълим муассасасида «ЙЎҚ» дея олишни талабаларга бир йил ўргатишаркан.
«Бизга неча йилда ўргатасизлар», деб порахўрлар боришибди.
«Биз унча яшамаймиз» дейишибди домлалар.

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
2024/11/17 11:27:29
Back to Top
HTML Embed Code: