Telegram Web Link
Дипломатия университети талабалари домла зачёт қўймагани учун унинг машинасини бежаб қўйишибди.

манба: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2429479140447607&id=100001566358955

Расмдаги 1500 рақамлари нимани англатаркин?

Ҳой талабалар! Жа унчаликка борманглар-да! Балки домлаларингни вақти йўқдир... Чарчагандир... Қаердадир бетон қуяётгандир...



👉 @hamzajumayev
ТАҒО ТАЙМ
Photo
Бу пост бўйича талабалардан бири мурожаат қилиб бу диплом ҳимоя қилган талабаларнинг машинаси, домлаларники эмас, деган фикрни билдирди. Мен эса бу маълумотни қаердан олганимни илова қилдим.

Униси ҳам бир фуқаронинг, буниси ҳам бир фуқаронинг хабари. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бунақа бемаза қилиқни оқлаб бўлмайди.

Бизнинг даврда ҳам машинада ўқишга келадиган талабалар бўларди. Лекин, диплом ҳимоя қилса нари борса устидан сув қуярдик.

Бу замон зайлими, тўқликка шўхликми? Умуман, олий маълумот эгасига айланган одам бировнинг (ҳатто у дўсти бўлса ҳам) машинасини кетчуп ва майонезга булғаши тўғрими?

Бўлажак дипломатлар! Шунчалик пулларинг кўп бўлса, кимингиздир кетчуп майонез чиқарса ҳам, бир ўйлаб кўринг! Неъматнинг уволи бор!

Бу маҳсулотларнинг нималигини билмайдиган оилалар бор...

Билмадим, қарияпман шекилли...

@hamzajumayev
⚡️РАСМАН: Боди-камераларга оид қарор 1 январга қадар узайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 3 июлдаги 556-сонли қарори билан ЙПХ ходимларининг мобил видеокамералар ва планшетлар билан таъминланишига оид тартиб 2020 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Ҳукумат қарорида айтилишича, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан йўл қўйилган ортиқча сансалорлик ва бюрократизм боди-камералар билан ўз вақтида таъминланмаганига сабаб бўлган.

Шу сабабли Мудофаа саноати қўмитасининг ўринбосари Х.Б.Юсуповга ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.М.Эргашевга ҳайфсан эълон қилинди.

P.S.: бўлди энди, ЙПХ ходимларига ҳужжат кўрсатинглар :)


👉 @xushnudbek 👈

Каналга уланинг👉 @hamzajumayev
Forwarded from Tanish Gaplar
Бир отахон уйини текинга таъмирлатаман деб турли вазирлигу, идораларга ёзиб, оҳири ниятига етибди. Уйига ҳокимият таъмирга уста юборибди.
Отахон лойга ботиб ишлаётган усталарни неварасига кўрсатиб: "болам, кўрдингми, бекорга яхши ўқиш керак демайман-да! Олий маълумотли бўлмасанг мана буларга ўхшаб қора иш қилиб умринг ўтади!", деса, невараси: "бобо, булар катта синфларга дарс ўтадиган физика ва тарих домлалари-ку", деган экан..

Фурқат Аминов ҳикояси асосида ёзилди.

#ўқитувчигатегма

Каналга уланинг: @tanishgaplar

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFcXIzCv9Gnxnz9n5Q
Тағода гап кўп 👉 @hamzajumayev
Жума мубо✂️

@hamzajumayev
​​UzAuto Motors компанияси янги моделлар ва янги ранглардаги автомобилларни йил охирига қадар тақдим этади

4 июль куни Асака автомобиль заводида бўлиб ўтган матбуот анжуманида UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов компания томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган янги моделлар ва автомобилларга сепиладиган янги ранглар ҳақида маълумот берди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

«Афсуски, ҳамма маълумотни ошкор эта олмайман. Чунки бу компания сири. Айтишим мумкинки, биз янги моделларни ўзлаштириш бўйича шартнома имзолаганмиз. Янги моделлар мутлақо янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилади. Уларнинг двигатели, электроникаси, хавфсизлик техникаси умуман бошқача бўлади. Биз ҳозирда янги моделларни ишлаб чиқариш учун станоклар харид қилиш юзасидан иш олиб бормоқдамиз», — дейди Рустам Ражабов.

UzAuto Motors компанияси раҳбарининг қайд этишича, Cobalt ўрнига янги модель ишлаб чиқарилади ва у йил охирига қадар тақдим этилади.

@hamzajumayev
​​ПЛАСТИККА ПУЛ ТУШДИ!


Бугун кўнгил ёришди,
Севинчларга қоришди,
Томирлар бир керишди,
Пластикка пул тушди!

Ҳаммага дейман салом,
Йўқчилик энди тамом,
Қандай ширин бу калом:
Пластикка пул тушди!

Бу онни роса кутдим,
Бухгалтерга кўз тутдим,
Бор дунёни унутдим:
Пластикка пул тушди!

МИБ келса зириллардим,
Гоҳ итдек ириллардим,
Барг каби дириллардим,
Пластикка пул тушди!

Энди-чи, узун тилим,
Тилим-ла узун қўлим,
Режага тўла дилим,
Пластикка пул тушди!

Қизим, боққа борамиз,
Ўғлим, тоққа борамиз,
Бир «Sitro»га қонамиз,
Пластикка пул тушди!

Гапнинг келди хонаси,
Кулиб боқар онаси,
Ош бўлади чамаси,
Пластикка пул тушди!

Майли, етсин бир кунга,
Парво қилмайман бунга,
Шукр қилгим мен шунга,
Пластикка пул тушди!

Сабр-ла бир ой кутгум,
Йўлларига кўз тутгум,
Минғирлаб куйлаб ўтгум:
«Пластикка пул тушди»

Яна қизиқроқ контент 👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юлдуз Усмонова: «Дастурхондаяммас, эшик олдида турардик, кириб ашулани айтсак молодцы деб кетимизга тепворарди...»

Каналга уланинг 👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Тонгда турсам уйқудан
Уйда шов-шув, тўполон.
«Кесибди, ўчирибди...»
Ҳаммада ҳар хил гумон.

Жўмракни бурсам сув йўқ,
Қарз бор экан, ўчибди
Тушунмабди МИБгина
Қўлгинаси қичибди.

Майли энди, кўргулик
Чой ичамиз келинглар,
Нима? Газ ҳам кесилган?
Эҳ! Телевизор қўйинглар.

Унинг ҳам йўқ иложи
Қаттик шамол эсибди,
Дарахт қулаб йўлига
Ток йўлини тўсибди.

Майли, ҳеч зарари йўқ,
Индин ойлик оламиз
Қарзларни бир бир тўлаб
Сўнг хотиржам бўламиз.

.. Ойлик тушди, чўғи паст
Кайфият бир бузилди.
Сўрасам, счётда пул кам
Ҳаммада пул кесилди!

Бу гапни айтолмайман,
Чунки қисилган тилим.
Ёзиб қолай, дедим-да
Кесилмасидан қўлим.

Яна бор👉 @hamzajumayev
Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузганларни видеосини қабул қилиш учун расмий веб-сайтни ишга туширди ( https://dyhxx.ejarima.uz ).
Мукофот миқдори эса энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизини (ҳозирги кунда 10 136 сўм) ташкил этади, улар ҳуқуқбузардан ундириладиган жарима суммаси ҳисобига тўланади. Видеоёзув берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилинмайди.

Қизқача қилиб айтганда қайсидур ҳайдовчи йўл харакат қоидасини бузса ва сиз буни видеога олган бўлсангиз исботингиз бўлса сиз сайтга юклайсиз ва у тўлаган жаримадан ўзингизга 10минг сўм атрофида пул мукофотини ишлаб оласиз.

Барчага тарқатинг! 👇🏻
@hamzajumayev
Эрталабдан кечгача интернетда ўтириб, телевизор кўрмайман, дейиш - наша чекиб туриб, ароқ ичмайман, дейишдай гап!

Ассалому алайкум! Эфирда «Тағо тайм»

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Тошкентнинг Самарқанд дарвозаси маҳалласидаги тадбиркор товарларни дўкон ташқарисида қолдирди. Дўконни эса қулфлаб кетди.

Бу дўкондорнинг бошқалардан фарқи нима, биласизми? У бошқалар орзу қилиб юрган ҳолатни амалга оширди. Тилда эмас, амалда.

Маҳалладошларидан гумон қилмади. Мулкни ҳақиқий эгасига топширди, кетди.

Хулоса: Одамнинг бошқалар ҳақидаги фикридан ўзининг кимлигини билиш мумкин...

Каналга уланинг👉 @hamzajumayev
Forwarded from Tanish Gaplar
"Сув ичаётганда ҳатто илон ҳам тегмайди", деган мақолга ишониб, илонга яқинлашиб юрманг. Илоннинг мақолдан хабари йўқ бўлиши мумкин 😂😂

Каналга уланинг: @tanishgaplar

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFcXIzCv9Gnxnz9n5Q
2024/09/27 11:18:34
Back to Top
HTML Embed Code: