Telegram Web Link
Арафа муборак!

Фото Саида Мирзиёева инстаграм профилидан олинди.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
МАҲЗУНЛИК

Кетмоқда жимгина буюк рамазон,
Унинг кўзларига тикилмоқ қийин.
Кимдир пичирлайди жудаям арзон:
"Қайтади барибир бир йилдан кейин..."

Ҳа, олғир ҳаётнинг қоидалари
Ютиб юборади яна бизларни.
Овчидек эргашиб юрганимиз сари,
У секин йўқотиб борар изларин...

Гўё дил юртидан қувилган сургун
Ичга тўкажакмиз кўз ёшларимиз,
У бизни қучоқлаб олади бир кун --
Тугаб битганида бардошларимиз...

Ҳа, шунда топамиз армуғон кучин:
"Эй юрак, оч қолсанг, ғамингни ейман!"
Тириклик шарафин сақламоқ учун
Рамазон бир йиллик қувватми, дейман.

Алвидо сўзидан ясамам таскин,
Ахир, қайлардадир мангудир баҳор --
Рамазон тақвимдан кетиши мумкин,
Аммо юракларда қолмоғи ҳам бор.

Ул юрак юртида дарё бесоҳил,
Рисолат чашмаси тутқазар пайғом --
Шарафли зотларнинг уйида бир йил
Айём давом этар, илоҳий айём!!!

Хайрулло Ҳамидов.

Ҳайит муборак азизлар!

@hamzajumayev
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Суғуртачилар минг йилдан бери мулкни табиий офатдан суғурталаш ҳақида гапириб чарчашди. Ҳой, мулкингизни суғурталанг, деб эслари кетди. Лекин, мулк эгасида тўлаб берармикин, деган хавотир ҳам йўқолмади.

Бунга уламолар кўпам рўйхуш беришмайди. Мулкни берганга таваккул қилинг, ўзи асрайди, деган ҳукмга амал қилишади.
Бизга шуниси маъқул. Чиқимсизгина да. Текин бўлса -да. Ҳеч расход қилмасак-да.

Тағонинг фикрича, қирқ йил шамол эсса-да, дарахт ўз остидаги машина устига қулайди, это раз. Тошкентда «ашаддий жиноятчи бекинмасин» деб пасти қиртишланган дарахтлар одамзоддан ўчини олмоқда, это два.

Хуллас, каналга уланинг, это три!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from Qo'ysangchi
Ҳой, нега тушунмайсан! Сен ўқитувчисан, ў-қи-тув-чи! Ватан келажаги, тақдири сенинг қўлингда!
ДАРС БЕРИШ ҚОЧМАЙДИ!
Давлат топшириғини бажар! Ахир 1000 доллар ойлик ваъда қилинган -а!

P.S. Топшириқлар орасига «Бу гаплар тарқаб кетмасин-а!» деганини қўшиш эсдан чиққанга ўхшайди 😁

Каналга уланиш👇
@qoysangchi
Суюнчи! Энди вилоятлиларнинг пойтахтда рўйхатсиз юриши 5 кундан, 10 кунга узаярмиш! Бу илтифот учун 100 йил шахтада маошсиз ишласак ҳам кам! Унақа ҳижолат қилманглар, катталар!

Эрта индин прописканиям очворасизлар, биламиз. Лекин, бунга вилоятликларнинг юраги дош берармикин, шуниям ўйланглар, илтимос!

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
янада қизиқроқ ва қичиқроқ гапчалар
👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизча: Мени талашишяпти 😍
Йигитчалар: Боғчамизда фақат шуни Тошкент пропискаси бор, кўнглини топсам мандаям бўлади.

Эфирда « Тағо тайм »

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Бунданам жўяли таклифлар
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from SAFAR
Қонунчиликни жуда ўйинчоқ қилиб юборишди бу лоббистлар. Кундан кун ғалати ва тутуруғсиз қонун лойиҳаларини киритишмоқда. Энди аёллар оёқ кийимига ҳам давлат божини оширишмоқчи. Ичкаридаги ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари беришмоқчи. Мана, аёллар нарсасига ҳам етиб келишди. Бу қонун ҳеч кимга (манфаатдор шахслардан ташқари) фойда бермайди. Ўзбекистонга кирадиган аёллар оёқ кийими оқими қора йўлларга ўтиб кетади. Ичкарида нарх кўтарилади. Миллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт салохиятини ошириш мақсадида деган баландпарвоз гаплар шунчаки қонунни ўтказиш ва асослаш учун энг кулгули лекин самарадор формулировка бўлиб қолди.

Мендаги романтика сўнмоқда. Қонунчиликни хоҳлаган йўлга солишга уринишяпти. Ҳаммасини нияти соққа. Ўзбекистонда соққадан бошқа олий мақсад йўқ. Соққа, соққа, соққа. Ватан хақида, халқ хақида гапирганини кўрдизми, демак уни нияти янада кўпроқ соққа. Жуда примитив ва зерикарли хаёт.

Мана бу ерда ушбу қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди: https://regulation.gov.uz/ru/document/3816
Билмадим, кириб бу қонунни қўллаб қувватламаслик хақида шарҳлар ёзсангиз бу бирон нарсага таъсир кўрсатадими йўқми. Билмайман. Ҳеч нарсага таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Барчасига ишончим тобора сўнмоқда. Умид кўрмаяпман. Ёшу қару, каттаю кичик. Соққа, соққа соққа. Ҳеч қандай юксак келажак ёки олийжаноб мақсадлар йўқ. Фақат соққа. Бугун ва ҳозир. Иложи борича пирогдан каттароқ қисм юлиб олиш тамом. Жунгли қоидалари.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEyQD8WyT3tkRWp4bg
Коррупцияни енга олмаганимиз учун уни легаллаштирамиз! Ажойиб «форточка» Лекин одамлар учун шаклан ҳеч нарса ўзгармайди. Аввалам берган, бундан кейин ҳам беради.

Давлат «пул келса бўлди, қаердан бўлса ҳам...» принципида иш қиладиган бўлса, унинг фуқароси ҳам худди шу принципга ўтади. Энг хавфли жойи ана шунда!

Пул ундиришнинг куракда турмайдиган усуллари жамиятда адолатдан кўра моддиятни биринчи планга олиб чиқади. Оталар болаларига олиб берадиган китобларининг пулини уни мактабга қўйиш учун йиға бошлайдилар. Натижада, ақлий қобилияти ўткир бироқ ночор оиланинг боласи панада қолиб, «тупой» бойвучча нуфузли мактабда ўқийди.

Ҳозирни ўйлайлик, эртага худо пошшо, деган стратегиянинг оқибати даҳшатли! Тасаввур қилиб бўлмас даражада даҳшатли! Нотўғри ислоҳотларнинг жабрини бугун тортяпмиз, бугун тўғри ислоҳот керак!

Кунлик оддий эҳтиёжлар учун топишим керак бўлган пулларни ҳисобига ета олмаяпман. Банкни ўмариш фикри хаёлимга тез тез келадиган бўлиб қолди.

Шу фикрни «суриш керак»ка ўзгаришини хоҳлардиму, Ватанимни яхши кўраман -да...

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from Allaev Uz (acredit.uz)
​​Давлат бюджетига пул тушириш учун ажойиб таклиф. Ҳамма эътибор ҳозир солиқлар ва уларни турларини кўпайтириб пул олишга қаратилган бўлса, таклифим сизга ёқади деган умиддаман. Маълумки, деярли расман Тошкент пропискасига эга одамлар эга бўлмаган одамлардан устунлигини тан олдингизлар. Ҳатто прописка олишга ҳаракат қилаётганларни ноинсофликда айбладингиз. Вазиятдан келиб чиқиб АҚШдаги “Green Card” га ўхшаган лотерея ташкил қилишни таклиф қиламан. Уни кўм-кўк мусаффо осмонга қиёслаб «кўм-кўк прописка» ёки «мусаффо прописка» деб номласа бўлади. Унга пропискаси йўқ аҳоли қатнашади. Ягона фарқи американча лотереяга қатнашиш текин бўлса, сизлар пуллик қилиб қўйинглар. Масалан, 10000 Сўм. Тўғрида, халқ пул тўлаб қайсидир "Кафил Шоу"га ухшаган шоу ва лотереяларга қатнашиб юрибдию. Мана сизларга соққа қилишни йўли.

Лекин, лотереяни ютганларни шу заҳоти «оқсуяк» ёки "олий ирқ вакили" сифатида тан олмасдан, паспортига уни барибир асли паст зот эканлигини огоҳлантирувчи муҳр уриб қўйиш эсдан чикмасин.

Таклифим сизга маъқул бўлди деган умиддаман.

Ҳурмат билан,
“лазейкадан” фойдаланмаган қора халқ вакили.

@allaevuz
Муҳтарам солиқчилар, сизларга яна қуйидаги солиқларни ҳам жорий қилишни таклиф қиламан:

- Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ва меҳмонлари тинчлиги, саломатлиги, ҳавфсизлигини ўйлаган ҳолда, ҳар бир шахс бўйнига яқинни ёритувчи чироқлар осиб юрсин;

- Ҳар ким ўзининг конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб, сўлак безлари ишлаб чиқарган сўлакни бир кунда 50 гр бепул ютиш, қолганига ҳар бир грами учун курс бўйича эллик центдан тўласин;

- Бир кунда 8 соатдан кўп кўзи очиқ юрган фуқаро қолган соатларга ҳар бир соатига «кўриш солиғи»ни курс бўйича бир доллардан тўласин;

- Бир кунда тўрт соат бепул уйқу. Қолганига соатига икки доллардан мажбурий тўлов амалга оширилсин;

- Ҳар бир чақалоқга «исм солиғи» юклансин ва биринчи ойлигидан ушлаб қолинсин. «Шавкат», «Миромон», «Мирзиё» каби исмларга 95% чегирма берилсин;

- Ҳар бир ўладиган фуқаро ўлимидан аввал юз дўллар, иқтисодимиз ривожи учун ўзи яшаб турган туман солиқ испекциясига нақд кўринишда тўловни амалга оширсин.

Бу қоидалар аҳолининг ўртадан паст қатламига ўта мажбурий қилиб белгилансин. Вилоятликларга икки ҳисса қилиб белгилансин.

Ҳали яна нафас олиш, кулги, йиғи, кийиниш, қўшилиш, чўмилиш, ҳожатхона, эшитиш, гапириш, эътироз билдириш солиқлари бор.

Бу тўловлор ихтиёрий, чин юракдан тўлансин. Бош тортганларни кўраман деса, кўзи боғлансин. Ухлайман деса мажбурий очиб қўйилсин...

Мабододе...

© Абдуқодир Муҳаммадрасул

@hamzajumayev
Shunday ilhom mevalari
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@hamzajumayev
#Бу_муҳим

РАСМАН!!!

Давлат хизматлари марказлари орқали белгиланган Олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганлик учун,шунингдек давлат хизматлари кўрсатганлик учун ТЎЛОВ УНДИРИЛМАЙДИ!

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://www.tg-me.com/davxizmat
Тошкент пропискаси масаласида янгилик бор! Бу борада мақбул йўл излашаётган экан валломатларимиз.

Ҳа пропискага деб атаб қўйган дўллирни нима қиламан энди, дейди бир жияним. Ҳа, содда жияним, гўл жияним-а! Пулинг борлигини менга айттинг бошқага айтма! Пулдорликни пуллик қиламиз, деворишса болангни мактабга қандай қўясан?

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
2024/09/27 17:26:26
Back to Top
HTML Embed Code: