Telegram Web Link
Бугуннинг «жадидчи»лари

Ҳар даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлади. Ўтган асрнинг бошларида миллат, халқ учун қайғурган эрксевар аждодларимиз тарихга “жадидлар” номи билан кириб, бугунги кунда “қаҳрамонлар” сифатида эътироф этиладилар. “Жадид” сўзи араб тилидан “янги”, “янгилик” маъноларини билдиради. Ўша даврда Авлоний, Фитрат, Қордирий, Чўлпон каби маърифатпарварлар тузумга янгилик жорий этишга уринганлар. Шунинг учун ҳам бу “жадидчилик ҳаракати” деб номланган. Бу ҳаракат намоёндалари миллатнинг аҳволи ва келажаги, жамиятнинг муаммолари ҳақида жон куйдиришда бошқалардан анча жасоратли бўлганлар. Ҳақиқий ватанпарварларга хос фидоийлик билан адолат учун, эрк учун, фаровон ҳаёт йўлида жонларини хатарга қўйганлар.

Тарих такрорланади, дейишади. Ҳа, замон, вақт, тузум ўзгаргани билан инсон ўша-ўша... Тарихни инсон яратгани учун ҳам у такрорланади. Бугунги кунда 100 йил муқаддам юз берган тарих такрорланмоқда. Фақат энди ўша пайтдаги жадидлар номи бугун бошқача... Блогерлар!

Мен бугун фаолият олиб бораётган блогерларни (албатта ҳаммасини эмас) ўша аждодларимизга ўхшатаман. Жамиятнинг қусурларини очишда, бу борада жидду жаҳд кўрсатишда, адолат учун курашишда жадидлар қони уларнинг томирида оқаётгандек.

Бугун фикрлари билан кенг жамоатчилик орасида эътибор тортган блогерлар жуда кўп. Умид Гафуров (Тролл. Уз) Хушнудбек, Нурбек Алимов, Нозим Сафаров, Давлетов, Муслим Мирзажонов, Исроил Тиллабоев, Али Қаҳҳоров, Элдор Асанов, Жамшид Ниёзов, Қаҳрамон Асланов, Ғайрат Йўлдош каби ижодкорлар “Раис Бува”, “Уюшмаган Ёшлар” каби блоглар эгаларининг фикри жамиятда ўзгартириш қилишга қодир! Уларнинг фикри билан ҳисоблашилади, ҳеч бўлмаганда қизиқилади. Тўғри, бугун уларни ёқламайдиган, душман сифатида қарайдиганлар ҳам йўқ эмас, (“жадид”ларда ҳам шундай бўлган, бу ҳам тарихнинг такрорланишига мисол) бироқ, блогерларимизни бу чўчитаётгани йўқ. Ўхшатишга ўхшатдиму, лекин бугуннинг блогерларида жадидларнинг фақат ғоялари, ҳаракатлари, характери акс этишини чин дилдан истардим. Уларнинг аччиқ қисмати эса, тарихнинг бошқа такрорланмайдиган қора саҳифаси бўлиб қолсин...

Ҳамза Жумаев.

Каналга ўтиш

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Мен айбдорман! Самарқандда 22 млн. сўм ва биттагина телефон учун мияси мажақланган бутун бир оила, беш жоннинг ўлими олдини ололмаганим учун... Гуноҳни савобдан, оқни қорадан ажратишни, йўқчиликка сабр қилиш, бировнинг ҳақи икки дунёда юқмаслигини замондошимга тушунтира олмаганим учун айбдорман! Ўша машъум кечада ғафлат босиб ухлаганим учун айбдорман...

«Жиноят тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида очилди, жиноятчилар қўлга олинди» бла бла бла... Нима фойда?! Қайси асрда яшаяпмиз? Қаерда яшаяпмиз ўзи? Ҳар тугул 3-4 та разил бир жойда ўтириб, тасодифан, кеттик фалончи оилани қирамиз!, демагандир?! Бунга тайёргарлик кўрилган, бу иш пишитилган. Режа қилинган! Жасадлар намойишкорона ташлаб кетилган! Нима демоқчи булар? Мана сенларга ишсизликнинг оқибати, мана эътиборсизликнинг натижаси, демоқчими? Тўйдик! Бизни қамасин - да, давлат маълум муддат боқсин, деганими?

Бир оила-я! Энди тасодифан омон қолган бир аъзонинг ҳаёти ҳаёт бўладими? Атрофга, жамиятга меҳри, ишончи қоладими? Тунлар тинч ухлай оладими?

Жиноятчиларнинг яқинлари чи? Сояларидан чўчиб юришади энди. Бош кўтаролмай юришади энди.

Биттагина баёнот ва мавзу ёпилади. Шуям ишми?! Балки ўша кеча қишлоқда ток бўлмагандир? Қоронғулик жиноятчига қўл келгандир... Ток бўлса ҳам кўчалар яхши ёритилмагандир? Камералар йўқдир...

Энди гапдан фойда йўқ. Гапирмайман! Қўлимдан келмади жигарларимни ҳимоя қилиш. Қўлимдан келмади... Мен айбдорман...

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Аҳмадбой одамларни Худодан қўрқишга ундаяпти. 10 Мингни 20 минг қилиб бердим, деяпти... 10 мингга қўшилган яна 10 минг кимники? Ўзиникими ёки яна бир мижозникими? Савол Аҳмадбой ёки унинг адвокатига. Бу саволнинг жавоби ҳам «Худодан қўрқиш» талабига ойдинлик киритади...

Ўзи биз ажойиб халқмиз да, доим «дармавой» фойда қидирамиз. Қўлимизда бўлса давлатни талаймиз, бўлмаса бир-биримизни талаймиз... Аҳмадбойга даъво қилган одамлар ростдан ҳам ўз ихтиёрлари билан қўшқўллаб пулни топширишган.

Лекин, ҳурматли Аҳмадбойжонҳожибойвачча ака! Бир нарсани тушунинг! Пулини бировнинг ҳисобидан, меҳнат қилмай туриб кўпайтиришда Худодан қўрқмаган одамга, сизни эътирозингиз «дважди гитара».

Айтганча, Аҳмадбой билан олди берди қилмаганлар қашшоқлашгани ёки очдан ўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳозирча маълум эмас.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўтиқуш-пародист! 😂 Тўтиқуш Қуръон ўқиб дуо қиляпти. 😳

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Петербургда ўзбекистонлик аёл ва 13 яшар қизи 4 кун давомида жинсий зўравонликка учради...

Шу куйга тушишингга сабаб бўлганларга, сенинг тақдиринг қолиб, майда чуйдаларга ўралашиб юрганларга, миллатнинг номусидан ўз маишатини устун қўйганларга лаънат бўлсин!

Бизни кечир, синглим...

@hamzajumayev
Каналга уланиш👇
@hamzajumayev
Бу ҳақда ўйлаб кўриш -- бурчимиз!
Forwarded from 7-QADAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ulaning va ulashing...
👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFjPA8UiKtNWbxC6og
Менинг фикримча, «Менинг фикрим» портали овоз тўплашдан кўра овоз бера олмаслик тарафдори. Банкоматлардан пул ечишда фоиз ушлашни бекор қилиш петициясига овоз бераман десам, бюрократияни бошлади. Авторизация қил, номер ёз, почтанг борми, ва ҳоказо. Одаммисан ўзи, деб сўраб қолмасидан чиқиб кетдим.

Менинг фикрим портали ходимлари! Бунинг хорижда синалган усули бор! Битта қинғир қийшиқ код юборасиз, шуни кирита олса, қаршингизда соғлом фикрли одам бўлади! Бор йўғи шу!

Шуни олинглар барака топгурлар! Билмасангиз, кундузи авточироқни ёқиб юришни Европадан олганлардан сўранг!

Бу «Менинг фикрим»

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
Янада зўрлари бу ерда👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
«Пахтарок» деган жамоа борми? Балки «Бунёдкорроқ» ҳам бордир?! «Локомативроқ», хуллас ҳиҳоҳо ҳоҳоҳи...

Хато кейинроқ тузатилди. Лекин чиққан сўз, қуролдан ажраган ўқ!

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFjPA8UiKtNWbxC6og
Ўрган студент!
Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Луғат: индейс - НДС

СИЗДА ЧИ ИНДЕЙСМИ, БЕЗ ИНДЕЙСМИ?

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Янада қизиқроқ ва қичиқроқ гапчалар 👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
2024/09/28 23:16:08
Back to Top
HTML Embed Code: