Telegram Web Link
рқ ҳам катта эмас. Яхшилаб гримм қилинса Фурқат аканинг ўзига ҳам ўйнатиш мумкин эди.

Актёрлар фильм давомида жуда кўп қийинчиликларга дуч келишади, сафарларда юришади. Лекин негадир соқоллари ўсиб кетмайди, кийимлари рўдапо бўлмайди. Шариатга кўра, боболаримиз соқолларига тиғ теккизишмаган. Фақат мўйлаб қисқартириб юрилган. Лекин фильм актёрларининг соқоллари устидан ҳам, остидан ҳам текис қиртишланган. Ҳадис илми йўлида минг азоб билан умр кечирган одам ҳеч бўлмаса ташқи кўриниш билан боғлиқ суннатларга амал қилиши сезилмаган.

Сценарийда таъсирли жойлар кўп бўлгану кадрда шу тўла очиб берилмаган, деган хулосага келдим шахсан. Мен юқорида айтган камчиликлар кинонинг умумий фонида кўринмайди. Лекин, биз томошабинлар киномизнинг яхши эмас, зўр бўлишини истаймиз. Ўрганишимча, Барон фильмининг бюджети 7 млрд. бўлганда, Термизий бобомиз ҳақидаги фильмга бор йўғи 2,5 млрд ажратилган. “Скорпион”нинг харажатига эса камида 7 та “Термизий” фильми олса бўларкан. (Ёшлар иттифоқи! Пулни мана шундай киноасарларга ажратиш керак). Картина ажратилган пулга яраша, керак бўлса ундан ортиқ ҳам. Бироқ, юқорида айтилган камчиликларга пулнинг камлиги сабаб эмас-да.

Айтишингиз мумкин! Ҳа, четдан туриб баҳо беришдан осони йўқ! Қўшиламан! Ўзим ҳам ижодкорман. Фильм нари турсин, оддий репортаж тайёрлаш машаққати қанча. Шуни ҳисобга олсак, “Абу Исо Термизий” фильмига ажратилган бюджет оғизда кўп бўлгани билан, кинода “копейка”. Абдухалил ака бу жараёнда қанча машаққат тортганини ҳам биламан. Лекин, катта иш кўпчилик билан-да барибир...

Фильм ажойиб! Кўришга арзийди. Эксперимент сифатида аъло! Илқ қадам сифатида ҳам. Ёмон кино бўлганда Қозон кинофестивалини очиб бермаган, эътирофларга сабаб бўлмаган бўларди.

Қўлингиз дард кўрмасин ижодкорлар! Рамазон олдидан зўр туҳфа бўлди! Фильмни албатта кўринг, юртдошлар, ёшлар! Ҳеч бўлмаса, Термизий билан кимнингдир олдида ғурурланаётганингизда айта оладиган маълумотингиз бўлади.

Оператор ишига икки марта 5!

Айтганча, Термизий ҳеч қачон Бухорийнинг олдига тушиб юрмаган...




https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Ана керак бўлса! 25-28 апрел кунлари яна бир турк актёри Тошконга келармиш. Танийсиз уни: Пўлат Алемдар, (биз «аслича» Аландар, деймиз) яъни Нежати Шашмаз. Хўш, келганда тахминан нималар бўлишини биламан:
1. Бирор бир Сити сразу реклама ҳаракатига тушади.
2. Бизни мафия кинолари бош қаҳрамонлари уни ёнида юради.
3. Эзма, кўнгли бўш жиблажибон артистнамо қиз-аёлларимиз «вааай, жанииим» деб ўлади. Бир бало қилиб селфи тушади.
4. Нежати тағо пул топиб ақл топмаган тоифанинг хотин-халажлари билан кечки овқат эмас, балки нонушта ёки тушлик қилар. (ужинга қуввати етмас, ёшиям бир жойга борди. Яна «Буракка ўхшамоқчи бўлди», деган гап бирадни статусига тўғри келмайди)
5. Модельерларнинг нархи ошади! Чунки пўлатпараст жувонлар у билан кўришиш учун янги кўйлак буюртма қилишади. Стилистлар ку энди бутунам авжига чиқади.
6. Ижтимоий тармоқларда росту ёлғон хабар урчийди. Аслида Пўлат тағо билан ҳеч кимни иши йўқ! Ҳамма «патписчик» дардида.

Каналимда гап кўп...
👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Мингта бемаъни каналдан битта бамаъниси яхши!
Тағо тавсует!
Постларим ёқмасаям шу тавсиям сизга тўчна ёқади!

Жойлар чекланмаган, умр чекланган... мамент уланинг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@najot_nur_audiokitoblar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Тағо, сиз нимага каттакон бўмайсиз? Ё ақлиз етмайдими?
- Ақл етади жиян, пул етмайди, пул!
Эфирда «Тағо тайм»


https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
KIM TANISA++med
<unknown>
Хуш келдинг моҳи Рамазон!

👇👇👇 каналга уланинг!

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from Xulosa (₪₪ Pro Editor ₪₪)
https://youtu.be/u6krBJkZt-w


7- qadam ko‘rsatuvi muallifi Hamza Jumayev xayriya parvozini Shahram G‘iyosov bilan amalga oshirdi
Янада қизиқроқ ва қичиқроқ гапчалар бу ерда
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Янада қизиқроқ ва қичиқроқ гапчалар бу ерда
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Янада қизиқроқ ва қичиқроқ гапчалар бу ерда
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Бугуннинг «жадидчи»лари

Ҳар даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлади. Ўтган асрнинг бошларида миллат, халқ учун қайғурган эрксевар аждодларимиз тарихга “жадидлар” номи билан кириб, бугунги кунда “қаҳрамонлар” сифатида эътироф этиладилар. “Жадид” сўзи араб тилидан “янги”, “янгилик” маъноларини билдиради. Ўша даврда Авлоний, Фитрат, Қордирий, Чўлпон каби маърифатпарварлар тузумга янгилик жорий этишга уринганлар. Шунинг учун ҳам бу “жадидчилик ҳаракати” деб номланган. Бу ҳаракат намоёндалари миллатнинг аҳволи ва келажаги, жамиятнинг муаммолари ҳақида жон куйдиришда бошқалардан анча жасоратли бўлганлар. Ҳақиқий ватанпарварларга хос фидоийлик билан адолат учун, эрк учун, фаровон ҳаёт йўлида жонларини хатарга қўйганлар.

Тарих такрорланади, дейишади. Ҳа, замон, вақт, тузум ўзгаргани билан инсон ўша-ўша... Тарихни инсон яратгани учун ҳам у такрорланади. Бугунги кунда 100 йил муқаддам юз берган тарих такрорланмоқда. Фақат энди ўша пайтдаги жадидлар номи бугун бошқача... Блогерлар!

Мен бугун фаолият олиб бораётган блогерларни (албатта ҳаммасини эмас) ўша аждодларимизга ўхшатаман. Жамиятнинг қусурларини очишда, бу борада жидду жаҳд кўрсатишда, адолат учун курашишда жадидлар қони уларнинг томирида оқаётгандек.

Бугун фикрлари билан кенг жамоатчилик орасида эътибор тортган блогерлар жуда кўп. Умид Гафуров (Тролл. Уз) Хушнудбек, Нурбек Алимов, Нозим Сафаров, Давлетов, Муслим Мирзажонов, Исроил Тиллабоев, Али Қаҳҳоров, Элдор Асанов, Жамшид Ниёзов, Қаҳрамон Асланов, Ғайрат Йўлдош каби ижодкорлар “Раис Бува”, “Уюшмаган Ёшлар” каби блоглар эгаларининг фикри жамиятда ўзгартириш қилишга қодир! Уларнинг фикри билан ҳисоблашилади, ҳеч бўлмаганда қизиқилади. Тўғри, бугун уларни ёқламайдиган, душман сифатида қарайдиганлар ҳам йўқ эмас, (“жадид”ларда ҳам шундай бўлган, бу ҳам тарихнинг такрорланишига мисол) бироқ, блогерларимизни бу чўчитаётгани йўқ. Ўхшатишга ўхшатдиму, лекин бугуннинг блогерларида жадидларнинг фақат ғоялари, ҳаракатлари, характери акс этишини чин дилдан истардим. Уларнинг аччиқ қисмати эса, тарихнинг бошқа такрорланмайдиган қора саҳифаси бўлиб қолсин...

Ҳамза Жумаев.

Каналга ўтиш

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Мен айбдорман! Самарқандда 22 млн. сўм ва биттагина телефон учун мияси мажақланган бутун бир оила, беш жоннинг ўлими олдини ололмаганим учун... Гуноҳни савобдан, оқни қорадан ажратишни, йўқчиликка сабр қилиш, бировнинг ҳақи икки дунёда юқмаслигини замондошимга тушунтира олмаганим учун айбдорман! Ўша машъум кечада ғафлат босиб ухлаганим учун айбдорман...

«Жиноят тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида очилди, жиноятчилар қўлга олинди» бла бла бла... Нима фойда?! Қайси асрда яшаяпмиз? Қаерда яшаяпмиз ўзи? Ҳар тугул 3-4 та разил бир жойда ўтириб, тасодифан, кеттик фалончи оилани қирамиз!, демагандир?! Бунга тайёргарлик кўрилган, бу иш пишитилган. Режа қилинган! Жасадлар намойишкорона ташлаб кетилган! Нима демоқчи булар? Мана сенларга ишсизликнинг оқибати, мана эътиборсизликнинг натижаси, демоқчими? Тўйдик! Бизни қамасин - да, давлат маълум муддат боқсин, деганими?

Бир оила-я! Энди тасодифан омон қолган бир аъзонинг ҳаёти ҳаёт бўладими? Атрофга, жамиятга меҳри, ишончи қоладими? Тунлар тинч ухлай оладими?

Жиноятчиларнинг яқинлари чи? Сояларидан чўчиб юришади энди. Бош кўтаролмай юришади энди.

Биттагина баёнот ва мавзу ёпилади. Шуям ишми?! Балки ўша кеча қишлоқда ток бўлмагандир? Қоронғулик жиноятчига қўл келгандир... Ток бўлса ҳам кўчалар яхши ёритилмагандир? Камералар йўқдир...

Энди гапдан фойда йўқ. Гапирмайман! Қўлимдан келмади жигарларимни ҳимоя қилиш. Қўлимдан келмади... Мен айбдорман...

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
2024/09/27 21:27:28
Back to Top
HTML Embed Code: