Telegram Web Link
5 ёшли кизни Онасига хасрати: Сиз мани душман деб биласиз
5 ёшли кизни Онасига хасрати: Сиз мани душман деб биласиз
Кечаги ёшларни ўрнида бўлганимда худди шундай гапирардим. 🤣🤣🤣🤣 Топиб беринглар шу қизчанииии! 😂😂😂😂

Эфирда «Тағо тайм»

@hamzajumayev
15:30 Toshkentda yer silkindi.
@hamzajumayev
Forwarded from Allaev Uz
Нима учун 2021 йил баъзи тадбиркорлар учун бошқача йил бўлади ва у тадбиркорлар кимлар?


Тадбиркор одам аввало яхши менежер, иш бошқарувчи бўлиши керак. Одатда яхши бизнесмендан уч нарса талаб қилинади:

1. Бозорда талаб бор сифатли товар яратиш (бу қандайдир маҳсулот ёки хизмат бўлиши мумкин)

2. Хизмат сифатини яхшилаш ва ўз брендининг имижини яратиш

3. Кучли корпоратив маданиятга эга бўлган муваффақиятли жамоа тузиш ва ажойиб бошқарув тизимини йўлга қўйишдир.


Мана шу учала талабни бирдек бирлаштирган тадбиркорлар муваффақиятга эришиши, бир кунлик эмас, узоқ муддат яшаб қоладиган бизнес яратиши мумкин. Баъзи бир тадбиркорлар учун 2021 йил бутунлай бошқача йил бўлади. Улар шу учта йўналишда ҳам фаолиятларини янада яхшилашади ва янги марраларни забт этишади. Булар бугун ўзбек тилида чоп этилган бизнес бўйича энг фойдали китоблардан бири Тони Шейнинг «Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет-дўкон тарихи» китобини ўқиган тадбиркорлардир.

Китобни харид қилишга ва уни ўқиб чиқишга шошилинг. Йилнинг бошидан тўғри мақсадларни қўйиб олиб, тўғри стратегия билан ишласангиз, йил аниқ сиз учун бошқача бўлади.

Китобга буюртма бериш: https://u.to/KL_pGg
Ҳеч кимга шама қилмаяпман. Шунчаки кепқолди. 😉

@hamzajumayev
Автопромжон, автопром
Мошинларинг чиройли.
Йўлларимиз тўлдириб
Юришларинг чиройли.

* * *

Авто авто Юзавто
Соққаларни суз авто,
Атрофингда айланган
Депутатни буз авто.

* * *

Юзавтомиз «оппоқ»
Пешонаси ялпоқ.
«Шапкалари» ярашган,
Тролл билан талашган.

* * *

Фойда кўрса ўзига,
Зарар кўрса халқига
Тўнкаб қўяр айбини
Блогерлар хулқига.

Янги йилга «монополавто» билан!

#стопмонополия

@hamzajumayev
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
Сизнинг назарингизда, коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга энг кўп ҳисса қўшган корхона қайси?
Final Results
2%
Remedy Group
3%
Temur Med Farm
8%
Nobel Pharmsanoat
7%
Jurabek Laboratories
6%
Radiks
2%
Samarkand England Eco-Medical
33%
Nika Pharm
3%
Reka-Med Farm
36%
Uzgermed Pharm
Forwarded from Allaev Uz
Ҳаётда яшашдан мақсад нима?

Тез-тез шу саволни эшитамиз. Ҳамма ҳаётдан, яшашдан мақсад қидирган.

Манга бу масалада Виктор Франклнинг жавоби жуда ёққан. У концлагерда ҳамма нарсадан совиб, одамлар мақсадсиз бўлиб қолганда, яшашдан мақсад нима деган саволга жавобни қидирган ва қуйидаги хулосага келган: Ҳаётда яшашдан мақсад бошга тушган синовларни муносиб енгиб ўтишдир.

Келажакни олдиндан айтолмаймиз. Бошимизга қанақа синов тушиши ҳам маълум эмас. Лекин, биз ҳар қандай вазиятда қанчалик максимал ҳаракат қилиб, қўлимиздан келган бор ишни қилсак, шунчалик муносиброқ ҳаёт кечирган бўламиз.

Атрофдаги пессимизмни кўриб туриб, шу хаёлга келди. Вазият яхши ёки ёмонлиги муҳим эмас, сиз ҳозирги вазиятда қўлингиздаги бор имкониятдан қандай фойдаланишингиз муҳимдир. Конслагердаги одамда синовда энг муносиб ўзини тутиш руҳан синмаслик, ўз жонига қасд қилмаслик бўлган экан.

Ҳозирги кўпчиликда кузатилаётган тушкунлик ҳолатида ҳам ҳаммада танлов бор. Ёки сиз нолиб, ўзингиз ҳам, атрофдагиларни ҳам кайфиятини янада бузиб ўтираверасиз ёки вазиятдан келиб чиқиб максимал ҳаракат қиласиз.

Ҳар қандай вазиятда ҳам шунчаки нолиб тушкунликда ўтиргандан, ҳаракат қилган, ундаб кўрган яхшироқдир.

Янги йил ҳаракатларга бой йил бўлсин.


@allaevuzb
https://vt.tiktok.com/ZS7VejCB/

Энди тикиллатиб токиллатмасак бўлмайди шекилли. Обуна бўлинглар, биздаям қопкетмас 😉😁
Forwarded from 7-QADAM
Ҳурматли саховатпеша дўстлар!

Ҳаволаси тақдим этилаётган кўрсатувдан сўнг картамизга 6 млн.дан ошиқ маблағ тушди.

Эҳсон қилганларга улуғ ажрлар бўлсин! Болажонларимиз касал бўлишмасин!

Яхшиликка чорлаш ҳам эҳсондек улуғ амал! Ушбу постни имкон қадар тарқатиб сафимизга кўпроқ одам жалб қилишга ҳисса қўшсангиз.

Оққон билан курашаётган жажжи фаришталар учун ҳар қандай эътибор - бахтга элтувчи йўлдир...

Uzcard: 8600041735361165

Каналга уланиш 👇
@yettinchiqadam

https://youtu.be/veE9oJABXIQ
Менинг кумирим! Сендан ўрганганим кўп... Энди у йўқ...
#LarryKing

@hamzajumayev
Forwarded from PROFI INN Hotel
Яхши дам, меҳнатга ҳамдам.

Тошкентга тез-тез қатновчи дўстлар, яқинлар, оилавий яшаш учун тоза, покиза меҳмонхонада қолиш истагида бўлсангиз, @profi_inn меҳмонхонаси айнан сизлар учун.

Барча шароитларга эга, шинам ва энг асосийси озода, оилавий туриб қолиш учун ажойиб маскан @profi_inn меҳмонхонаси сизлар учун тун-у кун хизмат кўрсатади.

Меҳмонхонамиз Тошкент шаҳар, Чилонзор даҳасида жойлашган, нархларимиз ҳам жуда ҳамёнбоп. Энг асосийси янги мебелларда, ухлаш учун жуда ҳам қулай матрасларда, кўча шовқинидан ҳоли бўлган хоналаримизда мароқли ҳордиқ чиқарасиз.

Ундан ташқари меҳмонхонада 10+1 акцияси доимий равишда ишлайди, яъни ўн кун меҳмонхонада турсангиз, ўн биринчи кун бепул қолишингиз мумкин.

📱: 951956606

📲: @HotelProfiInn

Каналимиз: @profi_inn

Бизни мана бу линк орқали топиб келишингиз мумкин:

👉 https://goo.gl/maps/FkX8pwXHfqvQzwxn6 👈
Forwarded from Allaev Uz
Чет эл адабиётини ўқиб маза қилиб юрганимда, бундан бир неча ой олдин Нозим ака Сафаров Жавлон Жовлиев деган янги ёзувчи ҳақида гапириб қолди. Ўша вақт унча эътибор бермадим. Ундан сўнг бир нечта мен жуда ҳурмат қилган инсонлар Жавлон ҳақида айтишди. Китобни ўқиганлар ҳаммаси қайта-қайта тавсия қилишди. Бир гап бўлар деб юрган эдим, Жавлоннинг дўсти Хуршид Абдурашид менга ёзиб қолдилар.

Китобни илк марта қўлимга олганда бош кўтармасдан 100 бет ўқидим ва шу заҳоти бош муҳарриримиз Хуршид ака Йўлдошевга жўнатдим. Ичимда бу китобни сен чиқаришинг керак деган фикр қайта-қайта ўтарди. Кейин, китобни тайёрлаш учун жараёнларни бошладик. Кўплаб инсонлардан маслаҳат олдик. Ўзбек адабиётидаги илк ишимизда «1984» китобидаги каби хатолар қилмаслигимиз жуда муҳим эди.
Ниҳоят, бугун ҳаяжон билан китобнинг илк нусхасини қўлга олдик. Миллий адабиёт бўлганигами, ҳаяжон илк чиқарган китобимиз «1984»дан ҳам кўра кўпроқ бўлди. Бу ҳаяжон ва хурсандчиликни шеригим Элдор акада ҳам сездим.

Китобни олдиндан буюртма берганларга айтилган вақтида жўнатиб бошлаймиз.
Энди китобхоннинг реакциясини, танқид ва табрикларни кутамиз, уларнинг баҳоси ёш ёзувчи учун ҳам, биз учун ҳам ҳаммасидан муҳимроқ бўлади.

Жавлон Жовлиевни бўлса чин кўнглимдан табриклайман.

ПС: Ўз ишимни жуда севаман. Умид қиламанки, 50 ёшга етганда ҳам ҳозиргидек ҳаяжон билан янги китоблар чиқаришда давом этамиз.

Китобга олдиндан буюртма давом этади:

https://asaxiy.uz/s/17GodR4QJZ


@allaevuzb
Forwarded from 7-QADAM
​​​​«7-Қадам» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Республика таълим маркази рахбари Шуҳрат Сатторов. 5 млн сўмлик хайрия амалга оширилди. 🙏

Сиз саховатпеша инсонлар кўмаги билан оққонга чалинган болажонга умид бахш этилди. ❤️

Кўрсатув 30- январ 18:20 да «Ёшлар» телеканалида эфирга узатилади.

Бизни қўллаб-қувватлаётган
@zarinhomecollection_1
@emu_tashkent
@asaxiybooks ларга раҳмат! 🤝

Хайрия иши эса давом этади. Муборак кунда саховатингизни дариғ тутманг!

8600041735361165(Uzcard)
4187820000122182(Visa)

@yettinchiqadam
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#baytchellenj

Бугун Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкининг султони давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди.

Биз мактаб ўқувчилари билан мазкур челленжни қабул қилдик:

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға
Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.

Ғазалнинг давомини Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевдан кутиб қоламиз.

Марҳамат, ташаббусга қўшилинг!

#bahrubayt
#navoiy_580
#Alisher_Navoiy
Forwarded from davletovuz
⚡️«ЮэСэМ Телеком» ва «МегаФон» Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этди. Янги ҚК таркибидан мамлакатнинг телекоммуникация бозори илғори бўлган Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон ҳукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали ҚКга Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan’ни киритмоқда.

ҚК таркибига кириш учун «ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон «Диджитал Инвест» компаниясига асос солишди, унда икки компаниянинг улуши 50%дан тақсимланди. Янги ҚКда «Диджитал Инвест» улуши 51%, ДАБА улуши 49%га тенг.

Битим доирасидаги жараёнлар 2021−йил давомида якунига етади. Digital Holding эътиборини Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматларидан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш ҳамда сифатини ошириш учун халқаро стандартларга мос келувчи телекоммуникация инфраструктурасини шакллантиришга, ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни сақлаш, баъзи турдаги товарлар ҳаракатини маркировкалаш ва кузатиб бориш соҳаларидаги илғор технология ва тизимларни татбиқ этишга қаратади.

Маълумот учун, «ЮэСэМ Телеком» – USM холдингининг рақамли бўлинмаси. МегаФон телеком оператори ва «ИКС Холдинг» АТ гуруҳининг 100 фоизини назорат қилади. «ЮэСэМ Телеком»нинг асосий мулкдорлари − USM (80% акциялар), Иван Стрешинский (10%) ва Антон Черепенников (10%).

Ucell 2018 йилнинг 5 декабридан ООО «COSCOM» («Ucell» савдо белгиси) сифатида 100% давлат компаниясидир. Ўтган икки йил мобайнида 8 миллион абонентга эга Ucell Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчига айланди. 2020 йил февраль ҳолатига аҳоли пунктларидаги қамрови 97,6% (GSM); 72,9% (UMTS); 60,8% (LTE)ни ташкил этмоқда. Ucell Ўзбекистонда 5G стандарти бўйича илк оператор саналади.
Онлайн харидлар учун ZoodMall мобил иловасини ўрнатгандим. Адашмаган эканман. Бу иловада смартфонлар ва бошқа турфа хилдаги техникаларнинг жуда кўп турларини топдим. Ҳақиқий бозордек, фақат онлайн кўринишда. У ерда Хитой, Туркияда ва ўзимизда ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги товарларни топиш мумкин. Ҳатто кийим-кечак ҳам бор.

Кўпчиликка ёқиши мумкин бўлган тарафи у ерда ҳеч қандай ортиқча маблағ сарфланмайдиган муддатли тўлов ҳам бор экан. Uzcard ойлик картангиз бўлса кифоя, сиз исталган товарни қўшимча фоизларсиз бўлиб тўлаш эвазига сотиб олишингиз мумкин бўлади.

Энг асосийси сиз сотиб олган товарингиз эвазига 30 фоизгача миқдорда кешбэк берилади. Унча мунча дўконларда бунақа имконият берилмайди лекин. ZoodMall‘ни сизга ҳам тавсия қиламан. Иловани юклаб олишингиз учун ҳавола қолдираман: https://rpst.uz/btv

Телеграм-канал:
@zoodmalluzbekistan
Forwarded from Respublika yoshlar ovozi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Biz boshladik! Respublika “Yoshlar ovozi” festivaliga start berildi.

#yoshlarovozi2021, #buzatov, #buzatov2021, #yia
​​13 феврал куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (IT Park) мажмуасида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов билан IT тизимларида фаолият юритаётган ҳамда соҳа тизимидаги ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтган учрашувда вилоятлик ёшлар ҳам иштирок этиб, саволлар йўллашди.

Очиқ мулоқотда вазир сўз олиб, қатор долзарб масалаларни ўртага ташлади. Хусусан, энг муҳим йўналишлардан бири ахборот технологиялари соҳасида етук кадрлар тайёрлаш эканини қайд этди.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида вазирлик томонидан кўплаб амалга ошириш керак бўлган ишлар белгилаб олинган. Ёшлар ва масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “Ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиш, ёшларни IT соҳасига янада қизиқтириш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида жорий йилда 100 дан зиёд шаҳар ва туманда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилинади. Шунингдек, тадбир якунида IT парк ва янги қурилаётган объектлар бўйлаб экскурсия ташкил қилинди.

Вазирнинг ёшлар билан мулоқотда очиқлиги алоҳида таҳсинга лойиқ. Бу каби учрашувларнинг муҳимлигини вазирлик ва унинг раҳбарияти яхши англаб турганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради. Мамлакат тараққиётининг асоси ёшлар. Айнан шу каби ёшлар давлатнинг ривожланишида асосий роль ўйнайди. Бугун уларга берилаётган эътибор келгусида ўз мевасини бериши шубҳасиз.
2024/09/23 16:27:29
Back to Top
HTML Embed Code: