Telegram Web Link
Диего Марадона 60 ёшида юрак хуружидан вафот этибди.

Алвидо афсона!

@hamzajumayev
Channel photo updated
Қарсак ўртоқлар! Йил кашфиёти! Тағо таймни ўқийман, деб ёлғон гапириш яхшимас. Ўқиганда, @tentakminds билан эгаси биттамаслигини илғаш мумкин эди...

@hamzajumayev
@tentakminds ни «фош этиш»да жонбозлик кўрсатаётган Ҳикматилла ва у ишлаётган Миллий масс медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари Комил Алламжонов аслида муҳимроқ қуйидаги савол устида бош қотиришса яхши бўларди:

Нега Ўзбекистонда аноним блог юритишга ҳали ҳам эҳтиёж бор?

ёхуд, нимадир борки, ҳали ҳам аноним блогерлар учраяпти.

Бунинг жавобини ҳам ўзим бераман: Демак, ҳали-ҳануз фикр ва сўз эркинлигини тўсувчи тизим ёки шахслар бор! Агар, фикр учун, ахборот учун тазйиқ йўқлиги кафолатланса, анонимликка не ҳожат?

Шу масалани ечишга кўпроқ вақт, ақл ва маблағ сарфланса жамоатчилик ва жаҳон ҳамжамияти олдида нуфузимиз ошади.

Президентнинг ўзи камчиликларни гапиринглар, танқид қилинглар деб турганда, ахборот изоляциясидан манфаатдор кучларнинг бўлиши табиий. Лекин, бу куч бевосита ОАВни қўллаб-қувватлашга масъул ташкилот ёки шахсга бориб тақалиши жуда аянчли!

Яна бир гап! Тентак ҳамма ҳақида ёзади. Ҳатто Президент ҳақида ҳам. Лекин, қолганлар буни тўғри қабул қилишади-ю, Алламжонов ҳақида ёзса, таъқиб бошланади. Ўзи гоҳ Ортиқхўжаев, гоҳ Асад Хўжаев ва бошқаларга эътироз билдиради. Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бошқага, деган гапни ҳам охирги бор Комилжоннинг ўзи айтди.

Унинг қўл остидагилар эса вазиятни мўътадиллаштираман деб баттар сувни лойқалаяпти. Битта «душман»ни зарарсизлантираман, деб бошқаларининг майдонга чиқишига сабабчи бўлишяпти...

Жумладан, Тағонинг ҳам тилини қичитиб қўйишди...


@hamzajumayev
Бир бошга бир ўлим! Газини бос тролвачча!

Энди бошимга осмондан метеорит тушса ҳам кимданлигини биламан!

@hamzajumayev
Бугун шу жойнинг очилишига бордим. Тўғриси фахрландим! Гап-сўзларга қараганда бу жой Отабек Умаров ташаббуси билан қурилган. Лекин, гап ундамас.

Бино соғлом турмуш тарзини танлаган ҳар бир инсон учун фойдали маскан бўлибди. Атайлаб ичини кўрсатмадим. Уни шунчаки бориб кўриш керак!

Майли, шуғулланмасангиз ҳам бир айланиб кўринг. Баҳри- дилингиз очилиши ва кайфиятингиз кўтарилишига жавоб!

“Humo Arena” нинг Бешёғоч томондаги пиёдалар ўтиш жойидан кирилади.

Айтганча, BefitPro ёзувини кўриб хаёлимга Profi School асосчиси Bektosh келди-ю, ҳамма нарса уники бўлаверадими энди, деб ўзимни овутдим. 😁💪👍

@hamzajumayev
Forwarded from Allaev Uz
Кимдир кимлардандир олмоқчи ўчин.
Кўрсатиб қўйгиси келади кучин.
Шундоғам лаҳзалик ҳаётда нечун
Ҳамма жиғибийрон, ҳамма асабий?

Сигналдан безиблар кетасиз йўлда,
Бош ёрилай дейди. Телефон қўлда
Қаёққа қараманг ўнгу ё сўлда
Ҳамма жиғибийрон, ҳамма асабий...

Тоғни талқон қилиш — аликдан осон.
Эшикдан эшикка бечора сарсон.
Тўкинлашган сайин ҳаёт ҳам инсон
Ҳамма жиғибийрон, ҳамма асабий...

Ишлаган одамга кундан кун яхши.
Фарзандлар унмоқда-- ҳаётнинг нақши.
Лекин шароитга қарама-қарши
Ҳамма жиғибийрон, ҳамма асабий...

Ташвиш азалдан бор... кейин ҳам бўлар.
Кўнгил деган фақат ишқ билан тўлар.
Дунё алдамчидир... шундайин қолар.
Ҳамма жиғибийрон, ҳамма асабий...


©Ҳамза Жумаев
Forwarded from Allaev Uz
Йилнинг энг бестселлер китоблар тўпламини 15 % чегирма билан харид қилинг.

Ўзбекистонда 2020 йилнинг энг бестселлер китоблари рўйхати*:
1. Жорж Оруэлл: 1984 - 25 000 сўм
2. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати - 25 000 сўм
3. Уолтер Айзексон: Стив Жобс - 60 000 сўм
4. Малколм Гладуэлл: Зукколар ва ландовурлар - 25 000 сўм
5. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - 25 000 сўм
6. Робин Шарма: Ўлсанг, ким йиғлайди? - 20 000 сўм
7. Жорж Оруэлл: Молхона - 14 000 сўм
8. Дениел Киз: Элжернонга аталган гуллар - 25 000 сўм
9. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли - 20 000 сўм
10. Ден Браун: Рақамли қалъа - 25 000 сўм
11. Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри - 30 000 сўм
12. Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари - 35 000 сўм
13. Пауло Коэлё: Алиф - 30 000 сўм
14. Элиф Шафақ: Ишққа оид 40 қоида - 38 000 сўм
15. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим - 40 000 сўм
16. Омина Шенликўғли: Имомнинг манекен қизи - 20 000 сўм
17. Жек Лондон: Мартин Иден - 30 000 сўм
18. Отабек Ҳасанов: Лидерлар китоби - 30 000 сўм
19. Масару Ибука: Учдан кейин кеч - 31 000 сўм
20. Оскар Уайлд: Дориан Грейнинг портрети - 34 000 сўм

Жами: 582 000 сўм
Тўпламни 15 фоиз чегирма билан 495 000 сўмга харид қилинг.

🎁 Уни яқин инсонларингизга унутилмас байрам совғаси сифатида тақдим этишингиз мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб тўпламни етказиб бериш нархи - 25000 Сўм

Буюртма бериш:
https://u.to/2jdoGg

Тел: +998 71 200 01 06

* Рейтинг сўнгги бир йилда www.asaxiy.uz интернет-дўкони орқали Ўзбекистон бўйлаб сотилган китоблар сонидан келиб чиқиб тузилган
Ўз уйингдагидек.

Пойтахтга кўпчилик танишларим, қариндошлар ва бошқа дўстларим келиб туришади. Шу пайт меҳмонхона қидириб қоламан, баъзиларида жой бўлмаса, баъзилари жуда қиммат, яна баъзиларида эса хизмат кўрсатиш етарли даражада эмас.

Ана энди Тошкент шаҳрида яна бир меҳмонхона ўз ишини бошлади.

Хоналари шинам, ўзингизни худди ўз уйингиздек ҳис қиласиз, энг асосийси нархлари ҳам ҳамёнбоп, хизмат кўрсатиш эса юқори даражада.

Пойтахтга келганда меҳмонхона қидириб қолсангиз, Чилонзор 19 кварталда жойлашган Profi Inn меҳмонхонаси энг мақбул танлов бўлади.

Телефон рақамини телефонингиз хотирасига муҳрлаб қўйинг.

📲 951956606

Facebook | Instagram | Tik Tok
Агробанк
<unknown>
Уят Агробанк! 12 бўлиб ишонч телефонида навбатга турдим. 46 дақиқа кутдим!

Пластик карта блоклангани ҳақида маълумот бермоқчи эдим. Бу тезкор маълумот ҳисобланади.

Хуллас, бир амаллаб уланганда мана бу жавоб келди! Операторинггаям, ишонч рақаминггаям, банкинггаям...

@hamzajumayev
Яқинда телефонимга ZoodMall иловасини ўрнатдим. Унда смартфонлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олишдаги танлов кенг экан. ZoodMall катта электроника дўконларини битта дастурда бирлаштирибди. Масалан, Radius, Elmakon, UltraShop, Arena Markaz ва бошқаларни топишингиз мумкин. Эндиликда турли хил дўконларга бориб, нархларни таққослашнинг сира ҳожати йўқ. Сиз ZoodMall иловасини юклаб олиш орқали кўплаб дўконлардаги нархларни таққослашингиз мумкин.

Эътиборли томони шундаки, сиз харид қилган маҳсулотингиз пулини ҳеч қандай устама тўловларисиз қисмларга бўлиб тўласангиз ҳам бўлади. Фақат пулларни учга бўлиб, ўз вақтида тўласангиз кифоя. Бунинг учун сизда Uzcard пластик картаси ва унда дастлабки тўлов учун маблағ бўлиши керак. Буни амалга ошириш учун сизга ҳеч қандай ариза ёки ҳужжатлар керак эмас. Буюртмани қисмларга бўлиб тўлашни илова орқали онлайн расмийлаштиришингиз ҳам мумкин.

Шунингдек, ZoodMall бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизматига эга бўлиб, бу хизмат кўплаб маҳсулотлар учун бепулдир.

Ҳа айтганча, энди PROMO промо-кодини киритиб, смартфон ва бошқа электроникаларда махсус чегирмаларга эга бўлишингиз мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, барча онлайн харидларни севувчиларга ZoodMall дастурини тавсия қиламан! Ушбу ҳавола орқали ZoodMall дастурини юклаб олишингиз мумкин:
https://rpst.uz/b9v
ХПК раиси, ЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжаев яна трендда! Фамилиясидан ев қўшимчасини олиб ташлагани учун.

Аслида, бу ҳақда 28-ноябр куни хабар топган эдим. Лекин, ҳайратланмадим. Тўғрироғи, «ҳайпланмадим» Худди шунақа бўлиши керакдек муносабатда бўлдим.
Ўзим эса 2005 йили тўнғичим туғилгандаёқ унга «ев»сиз фамилия қўйганман.
Қудратхўжанинг бу қароридан жазавага тушаётганларни тушунолмаяпман очиғи. Нима эмиш энди форсча ўзакли Шерзод исмини ёки арабча ўзакли Қудрат фамилиясини ҳам ўзбекчалаштирсин, чопон кийиб салла ўрасинмиш...
Шунчалигам майдалашамизми, дўстлар! Бир миллатдошимиз миллат шаъни учун бир қадам қўяди-ю, унинг этагига ёпишамизми? Нега арман ё гуржиларни гапирмаймиз? Чунки, полвонлигимиз ўзимиздан ўзгага ярамайди. Жадидлар русча фамилияси бўлмагани билан замонанинг пешволари эди-ку...
Мен Қудратхўжанинг ШАХСИЙ қарорини ҳурмат қиламан. Зотан, ўз она тилида гаплашишдан ор қиладиган, икки сўзни эплаб қўшиб ишлатолмайдиган қавмга ачинаман. Ўзини ҳам, сўзини ҳам чақага арзитмайман!

@hamzajumayev
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар.

Сизларни Тошкент шаҳридаги энг катта - 2700 квадрат метр ҳудудда жойлашган Profi Education компаниясининг Юнусобод филиали очилишига таклиф этамиз.

Очилиш муносабати билан ташкиллаштирилаётган байрам зиёфатини ўтказиб юборманг.

Албатта сиз очилиш муносабати билан кўплаб совғалар ва чегирмалар соҳиби бўлишингиз мумкин. 🎁

Бош соврин - 1 ойлик ўқиш учун юз фоизлик сертификат. 🏆

Бизнинг илк меҳмонимиз бўлинг ва чегирмалар ёмғиридан баҳраманд бўлинг.

- Филиалнинг илк 100 ўқувчисига 50% лик чегирма;
- Улгурмадингизми, унда 25 фоиз чегирмани тутиб олинг;

Бизни 19 декабрь соат 14:00 дан бошлаб Юнусобод туманида жойлашган “Строй центр” савдо мажмуасининг 4-қавати интизорлик билан кутамиз.

Байрамолди хурсандчиликлари айнан “Profi Education” Юнусобод филиалида бошланади.

📍https://g.page/profi-education-yunusabad

@profieducation_group
@profischooluz
Profi Education Юнусобод филиалининг очилиш тадбирига бориш учун мана бу линк орқали ўтиб таклифнома олишингиз мумкин.

https://fb.me/e/5sDHsw0ll

@profieducation_group
2024/09/23 22:21:18
Back to Top
HTML Embed Code: