Telegram Web Link
Муаллифни тополмадик. Рози бўлинг.

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Ислом аҳлига Рамазони Шариф муборак! Ушбу ой фазилатларидан тўла баҳраманд бўлиш барчамизга насиб қилсин!

@hamzajumayev
2_5260458270350378612
<unknown>
Кореядаги ўзбек докторлар бошловчини ўзбекча гапиртирворишибди. Рамазон айтиб келдик... 😊🙏

@hamzajumayev
Ўзингга раво кўрганингни ўзгага ҳам раво кўриш - суннат! Менга дўстим илинибдилар. Мен сизларга илиндим.

Видеони ёқиб ўрнингиздан туриб 360 даража айланиб Каъбатуллоҳни зиёрат қилгандек ҳаловат оласиз.

Аллоҳ ҳаётда ҳам насиб этсин барчамизга!

@hamzajumayev

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://youtu.be/k_clFvRu0cs
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия туфайли карантин тартиблари жорий этилди. Мамлакат янги шароит ва тартибда яшай бошлади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги шу пайтда аҳолини қандай қўллаб-қувватлади?

Вилоят ёшларининг жами 158 та стартапи иш бошлади.

Мингта оилага қорамол тарқатилди.

Вақтинча ишсиз қолган ёшларга 20 сотихдан бир гектаргача ер берилди.

Оғир дамда бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик!

@hamzajumayev
Юртимиз вилоятлари бўйлаб кучли шамол бўрони кезиб юрибди. Автомобилларингизни дарахт ва симёғочлардан узоқроқ қўйинг.
Аллоҳ паноҳида асрасин!

@hamzajumayev
Журналист зўрми, блогер зўрми? Коронавирусдан кейинги ҳаёт. Зиёлиларни асрай олмаётганимиз... Тағо ким?
Шу ва бошқа мавзуларда суҳбат қурдик. Кимдир мандан хафа бўлиши, гапларимни хайп қилиши аниқ. Лекин, нима қилай? Худо шундай яратган...

@hamzajumayev

https://youtu.be/YQFiQNzvGBQ
Потребитель Бухара каналида Амударёдан сув тошиб Олотни босармиш, деган саросима билан ошёнини тарк этган оломон видеоси пайдо бўлди.

Ҳа, айнан оломон! Тўғри гапни тушунмай, битта ваҳимачининг гапи билан тўзғийдиган оломон.

Йўқ сувдан қўрқиб, бор вирусга уриладиган оломон...

Аждодлари ким-у, авлодлари кимга айланган оломон...

P.S. Бухороликман! Оломон бўлсаям, халқ бўлсаям уларни яхши кўраман...

@hamzajumayev
​​Карантинни енгиллаштириш ҳақида гапиришни бошлашди. Баъзи фаолият турлари қайтадан жонланди. Кўчада одам, машина кўпайиб қолди. Шу ишларни қўллаб-қувватлайман. Биринчидан, бир умр карантинда бир умр ўтириб бўлмайди. Бугунги глобал дунёда давлатлар йирик корпорацияларга айланиб қолган – узоқ ишламаса, хонавайрон бўлади. Ўзбекистон ҳам мумкин қадар тезроқ одатий турмуш тарзига қайтиши лозим. АҚШ, Италия, Германия каби гигант давлатлар очилиш ҳақида ўйлаётган пайтда Ўзбекистон қаттиқ карантинда ўтирса ҳайрон қолган бўлардим.

Иккинчидан, пандемия яқин орада тугашига умид қилиб ўтирмаса ҳам бўлади. Вирус энди биз билан қолади, буни илгари ҳам ёзганман. Карантин шунчаки тайёрланиш учун вақт ютиш ҳаракати эди.

Матбуот анжуманлари ва интервьюлардан олган хулосам шуки, ҳозирда иқтисодий-молиявий сектор вакиллари тезроқ очилиш ҳақида гапирмоқда, негаки узоқ ҳаракатсизлик аввало иқтисодиётга, чўнтакларимизга зарар беради. Соғлиқни сақлаш вакиллари эса карантин узоқроқ чўзилишини хоҳламоқда, негаки, мабодо хасталар сони кўпайиб кетса, уларнинг жавобгарлиги ва иши кескин кўпайиб кетади. Ҳатто энг охирги бемор чиққанидан сўнг икки ҳафта ўтиб карантиндан чиқиш ҳақида таклифлар билдирилди.

Хуллас, энди очилишни, фаолликка қайтишни ўйлашимиз керак. Албатта, ҳаёт бирдан олдинги ҳолига қайтмайди. Карантин ўзи узоқ давом этади, фақат енгиллаштириб борилади. Карантиннинг кейинги босқичларида уйда қамалиб ўтирмаймиз. Ишлашни, ўқишни бошлаймиз, лекин эҳтиёт чораларини кўриб, ижтимоий масофа сақлаб ишлаймиз, яшаймиз. Қўлимизни доим ювиб юрамиз, антисептки бозори ўлмайди. Ниқобдан ҳаливери воз кечмаймиз. Оммавий тадбирлар бўлмайди. Чет эл сафарлари эҳтиёткорлик билан йўлга қўйилади. Ҳаммаси секинлик билан тикланади. Умуман ҳаммаси одатдаги йўсинга қайтишига, чамамда, бир-икки йил кетади. Бу фурсат ичида коронавирусни енгмаймиз, шунчаки унга эътибор бермай қўямиз.

Дарвоқе, карантинни енгиллаштиришнинг кейинги чораси сифатида машина қатновига рухсат берилишини кутмоқдаман. Бошида бу чеклов одамлар кўчага чиқишини камайтириш учун қўйилди. Одамлар кўчага чиқишни, ишга қатнашни бошлаши керак. Чиқишни бошлаганда эса пиёда юргани ёки жамоат транспортидан фойдаланганидан кўра шахсий машинада ва таксида юргани хавфсизроқ. Ҳали машинадан вирус юққанини эшитмадим.

Сурат машина тақиқининг илк ҳафтасида олинган эди.

@AsanovEldar
⚡️⚡️Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

Манба: @davletovuz

👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Телеграмда психологияга оид каналлар кўп. Шулар ичида алохида кузатадиганим @psixoboshqaruv канали. Каналда инсонларни яширин бошқариш сирлари, гипноз, психотестлар доимо берилиб борилади.

Жуда фойдали канални тавсия қиламан. Кириш учун босинг👇👇

Обуна бўлиш
Тўғри, ён-атрофдаги супермаркет ёки дўконлардан кўра бозордан харажат қилиш арзонроқ туюлади. Хотин жавраганича бор, «ҳамма нарсани нархи заҳар-заққум, бекорга айтишмайди, отанг бозор, онанг бозор» деб.

Карантиндаги кечаги юмшатиш жонига роса оро кириб юзига қизил югурди. Шаштидан каллаи саҳарлаб тепамда кийиниб турдиган.

-Қани, олдимга тушинг, бозорга борамиз. Супермаркетизни бир кило гўшт нархига, фархадскийда бир ярим кило беради. Яна баракалик. Бу магазинни гўштига нима бало қўшади? Олиб келасиз, бир ҳафтага етмайди!

Бу тасмани кўпчилик эшитади шу кунларда. Лекин, хотиннинг қистови билан ҳамма эркак мошинни миниб бозорга юрса, яна ўша “талпа”, яна нарх ошган. Яна вирусга байрам (Аллоҳ асрасин)

Шунинг учун, ҳиссиётни карантинга тиқиб, ақлга қўл берайлик. Агар ростанам зарур бўлмаса кўчаларда, бозорларда тиқилинч қилмайлик.

Шу енгиллик 3-май куни чиқса ҳам ўтирардикку, тўғрими? 40 ига чидадик, 41 и ҳам оғирлик қилмас. Бир икки кун ўтади кетади...

деб ёзиб турсам хотин тепамда посон бўлиб турибди. Соат 7 бўлсин ҳеч бўлмаса, десам, «5-10 минутда дарров сизни биров тўхтатдими?», дейди.

Бозордаги талотўпни кўз олдимга келтирдим... Даҳшат! Лекин, хотиннинг сазаси ўлмасин... Кеттим!

Тугади!

@hamzajumayev
Бардам бўл! Сирдарё!

Сирдарё вилоятидаги офат фақат ўша ҳудудга тегишли эмас. Ҳамма ўша ерда. Давлат раҳбаригача!

Бунақа пайт тезкор ҳаракатларга халақит берадиган битта нарса бор. Саросима. Унга берилмаслик фақат фойда.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатлари вақти соати билан албатта аниқланади. Бироқ, айни дам имкони борлар азият кўрган халққа бошпана бериши, ғамхўрлик қилиши жоиз. Қолган юртдошларимиз, рўзадорлар, кексаларимиз, беғубор болажонларимиз, барча-барчамиз муборак кунларда дуо қилайлик!

Йил оғир келди, бало қўша-қўша келяпти, худо биздан ғазабда, деган бефойда гапларнинг ўрнимас.

Яратган эгам дуоларимизни қабул қилиб башариятни балолардан асрасин!
#repost

@hamzajumayev
Ўқувчи муносабати...

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Дўстим, маслакдошим, замонамиз маърифатпарвари Нажот Нур бу лойиҳа устида бир неча йил меҳнат қилди. Катта жамоа билан.

Ва ниҳоят натижа! Илова билан танишиб чиқар эканман, ўқувчига ҳеч қандай саволга ҳожат қолдирилмаганига гувоҳ бўлдим. Ҳар бир жиҳат, ҳар бир детал пишиқ шакллантирилган.

Хуллас, юклаб олсангиз бу илова сизга овунчоқ эмас, ҳамроҳ бўлишига Тағо жавоб!

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.sasmedia.audionoma
Кўргулик экан... Тақдир экан халқ дардида куйинмоқ. Умр экан ҳақни баралла айтиб сўнг тишларни ердан тўпламоқ... Яна ва яна қайта шундай яшамоқ.

Ким учундир заҳар лек жамият учун малҳам бўлган тиллар, ким учундир тиғ, лек оддий одамнинг дардини аритган қаламлар, ким учундир чипқон, лек балога тўсиқ бўлган таналар, кимгадир таҳдид, лек халқ учун меҳрга тўла кўзлар...

Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муборак, азиз ҳамкасбларим!

@hamzajumayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 "ZULMAT ORTIDAGI NUR"
🦠 O'zbekiston yoshlar ittifoqi hamda "Mening yurtim" telekanali hamkorligida koronavirus pandemiyasi bilan kurashayotgan shifokorlar, xavfsizlik xizmati xodimlari, volontyorlar va boshqa fidoyi kasb egalari - yurtimiz qahramonlariga bag‘ishlangan qisqa metrajli film
🕤 10-may - yakshanba kuni soat 21:30da
📺 "Mening yurtim" va “Yoshlar” telekanallari hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarda PREMYERAni o‘tkazib yubormang!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki

уланиш 👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
2024/09/24 12:31:49
Back to Top
HTML Embed Code: