Telegram Web Link
Ассалому алайкум, азизлар!

Биламиз кўпчилигингиз аудиокитобларни жуда мароқ билан берилиб тинглайсиз. Буни бот орқали келиб тушаётган хабарлар мазмунидан ҳам биламиз. Севинамиз, ишлаш учун куч оламиз. Келгусида мухлисларимизга юқори сифатли аудиомаҳсулотлар етказиш ҳаракатидамиз.

Сўнгги пайтларда каналимиз
@najotnuruz аъзолари сони 5000 га якинлашди ва янги қўшилган муштарийларимиз учун қуйидаги маълумотларни етказиб қўйишга қарор қилдим. Канал очилганидан буён 4 та китоб тўлиқ шаклда ва яна 3 та китобдан парчалар эътиборингизга ҳавола этилди. Шунингдек, бир неча киссалар ҳам берилди. Аммо, эътиборингизга ҳажм жиҳатидан каттароқ аудиокитоблар линкларини тақдим этмоқчиманки, уларни топиш ва бошқаларга ҳам улашиш осон бўлсин.

Қуйидаги линклар орқали юқорида санаб ўтганимиз аудиокитоблардан баҳраманд бўлишингиз мумкин:


Алихонтўра Соғунийнинг пайғамбаримиз ҳаёти ҳақидаги "Тарихи Муҳаммадий" асарини қуйидаги линк орқали бошидан эшитишингиз мумкин: https://www.tg-me.com/najotnuruz/18

Хоразмшоҳлар, Султон Жалолиддин ва унинг мўғуллар билан бўлган жанги тафсилотларига бағишланган Ёвуз Баходир ўғли қаламига мансуб "Хоразм" асарининг аудио вариантини қуйидаги линк орқали бошидан тинглашингиз мумкин: https://www.tg-me.com/najotnuruz/408

Шунингдек, Алишер Навоий ҳаётидан ҳикоя қилувчи Миркарим Осимнинг "Зулмат ичра нур" аудиокитобини эса, қуйидаги линк орқали бошидан тингланг: https://www.tg-me.com/najotnuruz/564

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақидаги Пиримқул Қодировнинг "Юллузли тунлар" аудиокитобини эса, куйидаги линк оркали бошидан тинглашингиз мумкин: https://www.tg-me.com/najotnuruz/797

Вақтингиз мазмунли ўтсин! Уланинг ва бошқаларга ҳам улашинг! Манзур бўлса, бошимиз осмонга етади. Таклиф ва тавсиялар бўлса, эшитишга тайёрмиз. Самимият ва ҳурмат ила Нажот Нур...

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEi2OYwMXkW10mXABA
Forwarded from Allaev Uz (asaxiy.uz)
​​Бу йилдан бошлаб китоб савдосига ҳам ҚҚС (Қўшимча қиймат солиғи) қўлланилиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Бу ўз навбатида бозорда китобларнинг нархининг ошишига сабабчи бўлади.

Бугунги кунда нашриёт ёки китоб дўконлари қуйидагича солиқларни тўлашади:
- ҚҚС 15 %
- Корхонанинг даромад солиғи 15 %
- Ходимларнинг маошига даромад солиғи 15 %
- Таржимон, ёзувчи, редактор ва бошқа ижодкор ходимларнинг гонорарига 15 % солиқ

Солиқларнинг ошиши китоб нархининг ошишига ва умумий бозорнинг орқага кетишига сабабчи бўлиши мумкин.

Одатда, нимадир иш қилганда уни чет эл тажрибаси билан оқлашни яхши кўрамиз.

Қуйида, дунёнинг бошқа мамлакатларида китоб савдосига қўйилган ҚҚС миқдори кўрсатилган:
- Буюк Британия: 0 %
- Франция: 5.5 %
- Испания: 4 %
- Германия: 7 %
- Голландия: 6 %
- Россия: 10 %

Умумий олганда Халқаро ноширлар Ассоциациясининг маълумотларига кўра дунёнинг 43та мамлакатида китоб савдоси солиқлардан бутунлай озод қилинган, 31та мамлакатда китоб савдосига ҚҚС 10% дан ошмайди.

Ўзбекистонда ҳам Президент қарори билан 2020 йил 1 январгача матбаа соҳаси солиқлардан озод қилинган эди. Тан олиб айтиш керак, бу даврда китоб соҳасида анча ривожланиш бўлди, янги китоблар чиқди, аҳолининг китобга бўлган қизиқиши ортди.

Янги солиқлар китоб савдосига қанақа таъсир қилишини фақатгина вақт кўрсатади.

https://www.tg-me.com/allaevuz
Forwarded from TentakMinds
ҚҚС яхшими ёки ёмон?

Дўстимиз, Asaxiybooks асосчиси Феруз Аллаев ўз саҳифасида бу йилдан китоб савдосига ҳам ҚҚС (Қўшимча қиймат солиғи) қўшилиши ҳақида ёзибди. Ва ўз навбатида бозорда китоблар нархининг ошишига сабабчи бўлиши мумкинлиги ҳақида хавотирлари ҳақида айтиб ўтибди.

Лекин масалани бошқа томондан олиб қарасак, бу ажойиб янгилик ва китоб савдосига ҚҚС қўшилиши ижобий таъсир қилади. Негалигини соддароқ қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.

Келинг олдинги солиқ тизимида китоб савдосидан қанча солиқ тўлаганимизни кўриб чиқайлик.
Олдинги солиқ тизимида деярли барча корхоналар ягона солиқ тизимида ўтиришар эди, яъни тушган тушумдан 5% миқдорида солиқ тўлар эди.

Энди келинг қанча солиқ тўлаганимизни кўриб чиқишдан олдин битта китоб ишлаб чиқариш учун бизга қандай маҳсулотлар кераклигини кўриб чиқайлик, мен китоб чиқариш билан шуғулланмайман, баъзи хатоликлар бўлса, олдиндан узр сўрайман.

Демак бошладик, китоб учун биз қоғоз, сиёҳ (ранг), ип, елим (клей), картон қоғоз, босмахона хизматларидан фойдаланамиз, балки бу занжир каттароқдир, лекин шуларни ўзини ҳисоблаб чиқайлик.

Эслатиб ўтаман, ҳозир эски ягона солиқ тизими бўйича ҳисоблаймиз, яъни тушган тушумдан қанча фойда олишимиздан қатъий назар 5% солиқ тўлаймиз.

1. Қоғоз – 100 сўм (қоғоз ишлаб чиқарувчи 5 сўм солиқ тўлайди)
2. Ип – 50 сўм (ип ишлаб чиқарувчи 2.5 сўм солиқ тўлайди)
3. Елим – 40 сўм ( елим ишлаб чиқарувчи 2 сўм солиқ тўлайди)
4. Картон қоғоз – 30 сўм (картон қоғоз ишлаб чиқарувчи 1.5 сум солиқ тўлайди)
5. Босмахона хизматлари – 150 сўм (босмахона 7.5 сўм солиқ тўлайди)

Энди ҳисобланг, бизга битта китоб 370 сўмга айланди, шундан бизгача бўлган занжирда 18.5 сўм солиқ тўладик.

Энди китобни биз китобхонга келинг ана 600 сўмга сотдик ва ҳисоб рақамимизга 600 сўм тушум қилдик, энди биз ҳам 600 сўмдан 5 фоиз, яъни 30 сўм солиқ тўлаймиз.
Умумий ҳисобда 600 сўмлик китоб учун биз 48.5 сўм солиқ тўладик.

Энди келинг худди шу ҳолатни ҚҚС билан ҳисоблаб чиқайлик, ҳозирда ҚҚС ставкаси 15%, яъни сиз маҳсулотнинг устига неча пул қўйсангиз, шундан 15% фоиз солиқ тўлайсиз.

1. Қоғоз ишлаб чиқариш учун 90 сўм пул сарфланди, 10 сўм устига қўйиб китоб ишлаб чиқарувчига сотилди. (Қоғозчи 10 сўмдан 15 фоиз, яъни 1.5 сўм солиқ тўлайди)
2. Ип ишлаб чиқарувчи 35 сўм сарфлади ва устига 15 сўм қўйиб 50 сўмга сотди. (15 сўмдан 15% солиқ тўлайди, яъни 2.25 сўм солиқ тўлайди)
3. Елим ишлаб чиқарувчи 40 сўмлик елим ишлаб чиқариш учун 35 сўм сарфлади ва уни 40 сўмга сотди, энди у 5 сўмдан 15% солиқ тўлайди, яъни 0.75 сўм солиқ тўлайди.
4. Картон қоғоз ишлаб чиқарувчи 30 сўмлик картон ишлаб чиқариш учун 18 сўм пул сарфлади, энди 12 сўмдан 15% солиқ тўлайди, яъни 1.8 сўм.
5. Босмахона 150 сўмлик хизмат қўрсатиш учун 120 сўм пул сарфлади ва 30 сўм устига қўшиб китобчи сотди. Энди у 30 сўмдан 15 фоиз, яъни 4.5 сўм солиқ тўлайди.

Энди ҳисобланг, бизга битта китоб ишлаб чиқариш 370 сўмга айланди, яъни нарх ўша-ўша, лекин биз 18.5 сўм эмас, 10.8 сўм солиқ тўладик. Энди келинг китобни яна ўша китобхонга 600 сўмга сотайлик, яъни китоб нархининг устига 230 сўм қўйдик, энди шу 230 сўмдан 15% ҚҚС тўлаймиз, яъни 34.5 сўм. Энди умумий олганда биз 48.5 сўм эмас, балки 45.3 сўм солиқ тўладик.

Бу занжир қанчалик узун бўлса, шунча солиқ юки камайиб бораверади. Лекин бунинг бир ёмон томони бор занжирда кимдир ҚҚС тўловчи эмас, балки ягона солиқ тўловчи бўлса, барчаси чиппакка чиқади.

Бу солиқ реформаси ҳақиқатда олдингисига қараганда ижобий ўзгарган. Фақат барча ҚҚС тўловчи мақомида бўлса, бундан аълоси бўлмайди.
@tentakminds🧐
Алишер Саъдуллаевнинг сенатор бўлганидан хурсандман!

Шу кунларда сенатда асосан улуғ ёшдаги аъзолар борлиги баҳслашилмоқда. Кимдир буни табиий, деса, кимдир бунга қарши.

Фикри ожизимча, битта одамнинг сенаторликкача босиб ўтадиган йўли бор. Лекин бизда бу жуда узоқ йўл.

Ҳеч ким муносиб кўрилмагунча сенатга «кўтарилмайди». Шунинг учун қуйи бўғиндаги яхши кадрларни тез-тез юқори лавозимларга ўтказиш механизми шаклланиши керак.

Мисол учун ниҳоятда етук бир педагог умрбод мактабда директор бўлиб ўтиб кетиши мумкин. Ёки, кимнидир ҳоким бўлиши учун у камида қирққа кириши шарт! (микин)

Жойлардаги ёш кадрлар мансаб зиналаридан қанча тез кўтарилса, Сенатга ҳам шунча тез етиб боради ва автомат равишда сенат «ёшаради».

Ҳурматли катталар! Ёниб турадиган ёшларни лавозимга тайинланг. Ўртоғингизнинг ўғлини, холангизнинг қудасини қизини эмас! Бу сиз учун жуда оддий иш. Лекин буюк келажак учун ҳақиқий қаҳрамонлик. Ишонинг!

P.S. Аслида, ақл ёшда эмас-ку, бу ҳақдаям бир ёзгим бор. Кейинроқ.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Кўпчилик «Humo» авиакомпаниясининг номини сарказм қилаётур!

Вале, биз аслида қай номда бўлса ҳам Ўзбекистон ҳаво йўлларига рақобатчи пайдо бўлмоғини истамаганму эрдик? «Қовун» ҳаво йўллари бўлмайдиму менға деса.
Энг муҳими, энди рақобатчи бор, рақобат бор, танлов бор!

Затў, монополияни ўзга монополия ила яксон этурмиз!

P.S. Гербимиз қабул қилинайтурганда унга Ҳумо қушини киритган одам келажакни кўрган экан да а?

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Фарғона вилояти ҳокими ва аъёнларининг иссиқ кийимда, нон тутган қизчанинг юпқа кийимда акс этган расми бугуннинг сурати бўлмоқда.

Ҳокимнинг имиджини яхшилаш йўлида уюштирилган яна бир ҳаракат муваффақиятсизликка учради.

Совет даври ғоялари билан йўғрилган команда лидерга фақат иснод келтиради. Ўша пайтда шунақа суратга қараганлар амалдорни кўрганлар ва алқаганлар. Бугун эса оддий одамлар кўриняпти аввало.

Қараш ўзгарган, тўралар! Ғояларингиз ва ғоявий кардиналларингизни бугунги қарашларга мосланг!

P.S. Дам олиш кунлари дам олинглар, илтимос!

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Яхшиям шу канални топдим.👍 Бўлмаса куним кайфиятсиз тугарди. Қаёқдаги олди-қочди гаплар, таъбни тирриқ🤢 қилувчи фото ва видеолар асабни таранглаштиряпти.

Лекин мана бу тасвирларни кўриб ҳайратим ошяпти😱, наҳотки, деворяпман 😳 Ҳаётимга ранг кирмоқда 😊

Алдамаяпман 🤥

@amazing_videos_channel
Бухоро вилояти ҳокимидан Фарғона вилояти ҳокимига ответ! Фарғонада битта қиз бўлса, Бухорода 30 нафар қиз!

Савол: Қиш куни, оддий бозор очилишида совуқ қотиб турган қизлар қўлини кўксида тутиб туришининг нима кераги бор?

-

Ответ Ферганскому хокиму от Бухарского. Если в Фергане была одна девочка, в Бухаре 30!

Вопрос: Зима. Открытие базара. Зачем вообще на это нужно привлекать девушек, которые явно мерзнут на холоде?

@trolluz
«Бўғзимга бир нарса тиқилди, урушдагидек бир оилага бир кунда учта қорахат келгандек туюлди.»

Тириклайин ёнган қизилтепаликлар!

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 21 январь куни Россиянинг Томск вилоятида бир қаватли ёғочдан қурилган уйда рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 10 нафар ўзбекистонликнинг 9 нафарининг шахсига аниқлик киритди.

Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг 8 нафари Навоий вилоятидан бўлгани аниқланган:

Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Мўминов Хуршид Мехриддин ўғли, 1997 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ҳасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Норов Меҳриддин Ғайбуллоевич, 1966 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ҳасанов Умид Каримович, 1979 й.т. (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилган).

21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск вилояти Асино тумани Причулимский аҳоли яшаш пункти Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин рўй берди. Уйнинг 208 метр квадрат майдони ёниб кетган. Ёнғин оқибатида уйнинг томи қулаб тушган. Ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари.

Икки киши ёнаётган уйдан қочиб чиқишга улгурган. Уларга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ёниб кетган уйда жами бўлиб 14 киши яшаган.

Улар «Гринвуд» ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган.

Исмларга яхшилаб эьтибор бериб қарасам узоқ бир танишимнинг исмига кўзим тушди, йўқ, бу бўлмаса керак деган ҳадик билан суриштирдим, аниқласам, Меҳриддин ака ҳам икки ўғли Хуршиджон ва Рамзиддин билан Россияга кетган экан, уларнинг исмлари ҳам рўйхатда турибди.

Уруш даврида қорахат бўлса, ҳозир қора смс келяпти, фарқи уруш даврида хатнинг келиши вақт олса, ҳозир яшин тезлигида келмоқда.
@tentakminds😰😢😭

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Анчадан бери ўйлайман. Нега биз бир хил эмасмиз? Вазиятга, одамга қараб ўзгарамиз?

Масалан, кўкрагини ғоз қилиб кўчада юрадиган «дерзкий» болла «герой»ликни қилади-да, эртаси куни сувга тушга мушукдай «пушаймон» режимини ёқволади.

Ёки, ўзимиздан каттароқ амалдорни кўрсак, умримизда ота-онамизга айтмаган гапларни унга айтамиз. «Вафодор қул» режимини ёқамиз-да безбетларча сайраймиз. Ваҳоланки, мадҳ амалдорга эмас, унинг амалига йўналтирилган бўлади. Эртага ўрнига бошқаси келса, ўшанга меросдек яна айтилаверади.

Кўчада ғирт ишкалчимизу, масжидга кирсак «фаришта» режимини ёқволамиз. Қошларимиз орасини хиёл тепага кўтариб, бошимизни эгиб оламиз.
Қайтиб чиққач яна аввалги ҳолатга ўтамиз.

Тўйларда бошқа, зиёратгоҳларда бошқа одамга айланамиз.

Чекиб турганимизда, бирор-бир мухбир камера кўтариб келиб қолса, дарров «маънавият» режимини ёқамизу «бычок»ни ташлаб, чекишнинг зарари ҳақида умрида чекмаган одамдек амри маъруф қиламиз.

Менимча, бу иллат... Ривожланишга тўсқин бўлаётган муаммолар рўйхатида юқори ўринларда туришга даъвогар иллат! Кўринмайдиган, лекин ичдан емирадиган иллат.


«Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл» Жалолиддин Румий

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футболни кўришга тайёргарлик кўряпсизми? Олдингизга чақ-чуқ, попкорн, кўк чой, яна бир нималар қўйиб олиб, байроқни елкага ташлаб ўтиринг-да, ушбу видеони ҳам бирров кўриб қўйсангиз, руҳий тайёргарлик ҳам маромида бўлади. ☺️

Манба: @yoshlarittifoqi_uz

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Шунақа мурожаатлар кўп келяпти. Ватан терма жамоасини қўллаб- қувватламоқчи бўлаётган ишқибозларга электр беринглар, ҳокимбувалар!

Ахир сиз ҳам ватанпарварсиз-ку, тўғрими?

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Электр токи йўқ ҳудудлар. Футболни кўра олмаганингиз ҳам яхшиликка ўхшайди. Бўлмаса қон босимингиз ошаркан...

Битта гол едик.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from Yosh bloger
Дада футбол нима ўзи?
Буни бизни футболчиларам билмайдику болам мен қаердан билай....
@yoshblogerofficial
Дин - ўта нозик масала! Буни аввало дин уламолари яхши тушуниши керак!

Охирги пайт фатво берувчи кўпаймоқда. Бу яхшилик аломати эмас. Айниқса, бир замондошимиз бу борада анча фаол. Агар, гапларига илмий исбот, асос бўлса-ку майли, лекин масаланинг бошқа томони бор.

Аввало, фатвога ким ҳақли? Уни кимдир олим, деб тан олганми? Нечта китоби бор-у, устози ким?

Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдек уламо ҳам, бирор савол бўлса ўз қарашларини гапиришдан сақланардилар. Фалон уламо ундай деган, бошқаси бундай деган, охири мана бу мазмунда иттифоқ қилишган, деб жавоб берардилар. Ва уларнинг жавоби муҳокамага ўрин қолдирмас эди.

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ҳам кўпроқ илмий жавобларини биламиз. Ҳақиқий дин уламоси ўз ҳислари, қарашлари, кайфиятини ФАТВО масаласида четга суриб қўяди.

Китобларда ёзилишича, фатво беришга энг журъатлиларингиз, дўзахга киришга журъатлиларингиздир! Демак, фатво беряпсанми, эртага унинг ортидан фитна чиқишию, шу боис дўзахга улоқтирилиш эҳтимолини ҳам бўйнингга ол, дегани бу.

Диний идорамиз, муфтийимиз, салоҳиятли уламоларимиз! Нега жимсиз? Гулли кўйлак кийиб дин номидан гапираётганларга насиҳат қилинг! Исломни ҳимоя қилишда, унинг ортидан фитна қўзғалишининг олдини олишда уммат сизга эргашсин!

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
2020-йил - «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from Alimoff
​​Ўзбекистон Президенти ЕОИИ йўлига бурилмоқчи эмас деб ёзмоқда Вести.уз сайти. Жумладан:

"Президент ҳукуматга ҳамма нарсани ўлчашни ва бу борада парламентга таклифлар беришни буюрди. Аммо Мирзиёев, Ўзбекистон бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳам алоқалар ўрнатиши ҳақида огоҳлантирган. Гап ЖСТ ва Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимлар ҳақида кетмоқда.

Шундай қилиб, расмий Тошкент Евро Осиё Иқтисодий Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлиб кирмоқчи эмас. Ўзбекистоннинг амалий бетарафлиги мамлакат қонунчилигида мустаҳкамлаб қўйилган."

Президентни шу иши учун олқишлеман и дуо қиламан! Агар давлат бошлиғи шундай қарорга келса, бу мен учун унинг энг катта ютуғи бўлар эди.

(Вести узга эса бу ҳушхабар учун катта рахмат😉)

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
2024/09/25 04:33:19
Back to Top
HTML Embed Code: