Telegram Web Link
Forwarded from Nodir Abduqodirov
Fayzbog.uz телеграм каналида “Президентнинг ёшлар билан учрашувида қарсак чалавериб қўлимиз оғриб кетди" номли пост юзасидан маълумот бериб ўтмоқчи эдим.

Пост канал муаллифига юборилган маълумотларга асосланган бўлиб, менинг мазкур маълумотлар юзасидан қисқа муносабатим қўйидагича:

1. Учрашув Давлат раҳбари билан бўлгани боис хавфсизлик қоидаларига амал қилинди ва иштирокчилар текширувдан ўтказилди, буни ҳайрон бўладиган жиҳати йўқ. Доимий процедура.

2. Ким сўзга чиқиши бўйича: ким қўлини кўтарган бўлса, ўша одамлар сўзга чиқдилар. (Шоирлар бор эди, эски шеърини янги деб айтган болани таъкидлашди, ижодини кузатиб бормаганим сабабли аниқ айта олмайман). Шоирлар бўлди, конкрет таклиф берганлар ҳам. Ўзбек блогерлари таклиф этилганди. Учрашув очиқ ва шаффоф бўлишига ҳаракат қилинди.

3. Учрашув соат 11:30 да бошланди, 13:00 эмас, (Давлат раҳбари соат 9:00 да мактабга ташриф буюрдилар ва янги муассаса билан танишдилар. Шундан сўнг учрашувга старт берилди. Обедга келадиган бўлсак, бир йилда бир марта, сўнги икки ярим йилда ёшлар билан илк учрашувда бир оз ошқозонни ўйламаса нима бўлар экан-а?

4. Ҳатто ҳожатхонага ҳам чиқаришмади, деган иддаоларга жавобан айтишим мумкин, учрашув бироз кечикиши аниқ бўлгандан сўнг барча ташқарига чиқиб келиши мумкинлиги эълон қилинди. Аксарият инсонлар бемалол ташқарига чиқиб келдилар.

5. Чўнтагимиздан калит ва сигаретларни олиб қўйишди. Барчага олдиндан айтилган олдингизда темир буюмларни олиб келманг деб.
Қолаверса чекиш соғлиққа зарар.

6. Ёшлар Иттифоқи Агентликка айланиши ҳақидаги гап учрашув ниҳоясида айтилди. Сўнг, ёшлар билан мулоқотга ўтилди. Маълумот нотўғри.

7. Галстук масаласига келадиган бўлсак, барча таклиф қилинганларга замонавий айтадиган бўлсак учрашув дресс коди таъкидланган эди. Расмий учрашув. Дресс кодга амал қилмаган ёшни кўрмадим. Фақатгина кечга қолганлар киритилмади, деб айтишди.

8. Саволларни тайёрланган эканлиги бўйича: бу синф мажлиси эмаску, бемалол Давлат раҳбарига савол бериш осон бўлса. Аксарият ёшлар саволларни тайёрлашгани аниқ. Қўл кўтарганларни саволингизни беринг деб ёрдамчилар эмас, Президент таклиф қилди минбарга.

9. Савол бера олмадим деган вазият. Учрашув якунида Давлат раҳбари "ким вақт етмай қолиб савол бера олмаган бўлса, қоғозда қолдиринглар, Алишер менга албатта етказади", деб алоҳида таъкидладилар. Қўшимчасига учрашув тугаганидан сўнг, бу хақида микрофон орқали эълон қилинди.

Fayzbog.uz телеграм канали муаллифларини танимайман, лекин ҳурмат қиламан. Бир неча бор ижтимоий тармоқ орқали гаплашганман. Кейинги сафар бундай мурожаатлар келадиган бўлса, мажлисда иштирок этган холис инсонлар ёки учрашув учун масъул бўлган ташкилот билан боғлансалар яхши бўларди, деб сўзимни якунлайман.

Келаётган Янги йил муборак бўлсин.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE6430Ebssbs5gEbow
Янги йилда ҳам шу ерда кўришамиз! 👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Бухородаман. Ўзгаришлар катта. Бухорочасига айтганда «йўллар анча сонга кирибди» 🤠

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from Xushnudbek.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tashkent City боғидаги дронлар шоуси!!! Даҳшат, жуда гўзал 👏🏻👏🏻👏🏻

Бўларкану, бизда ҳам шунақа замонавий кўнгилочар шоулар ташкил қилса.

Салют йўқ, деб кўпчилик хафа бўлганди, охирида салют ҳам отилибди мана :)

Видео манбаси: @poytaxt_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛸Tashkent City боғи - дронлар шоуси

🎄31.12.2019🎄

🛸Tashkent city парк - шоу дронов
Номсиз йил барчага муборак! Номдан кўра амалий иш муҳимроқ эканлиги янги 2020- йилда ўз исботини топади, деган умиддамиз...

@hamzajumayev
Ҳа, мен ўша, «Тағо тайм». Тўғриси, ёзгим келмаяпти. Мадина Мухторова можароси, қайта сайлов, бодикамера... ва ҳоказо! Менга чекка қишлоқдаги чўпоннинг қандай исинаётгани қизиқ. Мени ўқитувчининг нималарга мажбур бўлаётгани ўйлантиради. Мени бировни даволайман, деб ўзи соғлигидан ажраётган шифокор тақдири ўйлантиради. Мени мактабнинг иккинчи қаватидан отилаётган авлод тақдири ўйлантиради. Мени янги йилни касалхона шифтига кўз қадаб кутиб олган беморлар кечинмалари қизиқтиради. Уйига байрамни нишонлашга келиш учун билетга пул тополмаган мусофир дўстларим аҳволи ўйлантиради.

Ҳеч кимни пессимизмга чақирмайман! Атрофимиз ижобий ўзгаришларга тўла!

Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати, ҳар ҳолатнинг ўзига яраши сабаби бор!

Оптимист бўлайлик!

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Маънавият... Масалан, менга маънавият ҳақида гапириш бефойда.

Чунки, докторга навбатсиз киргим келади. Битта мени ўтказворишса зарари йўқ ку, тўғрими?

Кўчага «баклажка» улоқтираман. Битта менинг чиқиндим экологияни бузмас...

Уй-жойим бор. Янгисига эҳтиёжим йўқ. Лекин, имтиёзли уйлардан битта бўлса қанийди. Шуни «муомаласини» қилсам, битта мени пора берганим коррупцияни авж олдирмас...

Бугун оғир кун бўлди. Транспортга чиқаману бўш ўриндиққа ўтириб кўзимни юмаман. Бир марта ҳомиладор аёлга жой бермасам осмон узилиб ерга тушмас. Менам одамманку.

Менга маънавият ҳақида гапириш бефойда! Менга МАДАНИЯТдан гапиринг, МАДАНИЯТдан.

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Ҳозиргина Трамп АҚШ халқига мурожаат билан чиқди. У Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилди ва Эронни тинчликка чақирди: “Эрон ҳукуматига қараб мурожаат қиламиз: Биз сизга буюк келажак ва фаровонлик тилаймиз. Сиз бунга лойиқсиз. Келинг, қўлни-қўлга бериб ишлайлик. АҚШни худо асрасин”.

Демак уруш бўлмайди. Аслида, сих ҳам, кабоб ҳам куймади. АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилган Эрон ўз халқи олдида юзини оқлаб олди. Эронда ОАВ қандай қилиб Эрон армияси АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилганлиги, империалистларни доди кўрсатилганлиги, ўнлаб душман қурбон бўлганлиги ҳақида гапирмоқда. Энг муҳими, бир муддат ички эътирозлар ташқи душманга қаратилди ва аҳоли орасидаги сўнгги ойлардаги норозилик кайфияти чекинди. АҚШ жорий қиладиган санкциялар шундоқ ҳам санкция остида бир неча йилдан бери яшаб келаётган мамлакат учун унчалик ҳам қўрқинчли эмас.

Трамп ҳам вазиятдан ютиб чиқди. Эроннинг жавоби қурбонсиз бўлди. Ҳарбий базаларга йирик талофат етказилмади. Трамп бўлса бутун АҚШни энг жиддий импичмент мавзусидан чалғитаолди ва кейинги сайловларга тайёргарликни давом эттиради.

Уруш бўлмаганлигидан Европа ва Туркия ҳам хурсанд. Ҳамма ютиб чиқди.

Пост ўғирланди.

@allaevuz


https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Ўртоқлар! Ҳайпга ўч бўлмайлик! Тошкент шаҳрида қабр қазиб бериш учун тўлов 1997- йилдан бери бор. Қабр учун жой текин тақдим этилади. Гўрковнинг хизмат ҳақи бу!

Энди ўша тарифларни озгина кўтариш устида гап бормоқда. Шу гапни ушлаб олиб, томга чиқиб ноғора чалаётганлар! Битта қабр кавлашда гўрковга ёрдам бериб кўринг-чи. Чидай олармикинсиз?!
Унинг ҳам рўзғори, тирикчилиги бор ахир. Меҳнати машаққатнинг ўзи-ку!

Битта қабр нархи биз ойига интернетга тўлайдиган ҳақдан анча паст! Яна ҳар ой! Бунга ёпишмаймиз. Чунки керакли нарсага қанча бўлсаям пул тўлашга тайёрмиз.

Тошкент шаҳрида ер танқислиги ҳам бор гап. Лекин, қабристонларга кирсангиз, айрим хилхоналардаги ҳашаматни кўриб ростдан ўлгиси келади одамнинг. Ўзи 3 та қабр лекин 1 сотих жой ўраб олинган.

Кўп давлатларда бизникидай сағанани кимўзарга қурмайди. Рақам ёзилган бетон суқиб қўйилади холос. Ўша рақам майитнинг яқинларига айтилади. Вақтлар ўтиб ўша қабрга бошқа бир жасад қўйилиши ҳам табиий ҳол.

Биз эса афсуски, марҳумнинг руҳидан кўра унинг жонсиз танасига кўпроқ эътибор берворамиз...

Мавзуга қайтсак, шунақа хабарни «Тошкентда қабр учун тўлов оширилади» деб тарқатса ҳам бўлади ку! Йўқ, албатта ҳоким Ортиқхўжаевнинг номини қўшиш керак. Ҳоким ўликдан ҳам соққа қилаётгандек тасаввур уйғотиш керак-да, а?

Худодан қўрқайлик! Бунчалик арзон ва латтачайнар бўлмайлик. Ўша нарх қўйилган бир лаҳад ҳаммага ҳам насиб қилаётгани йўқ...

@hamzajumayev
Сайловдан кейин майдонга зўр ташаббус билан чиққан илк депутат! (Сайловгача ҳам шундай эди ўзи...😊)

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Ўйинчининг бари бир хил.

Қанча қистирсангиз ҳам ашула айтгичга элтиб топширади.

Уни ставкаси бор. Бўлибам жуда арзон. Ўшани олади.

Ашула айтгичга ўйинчи керак эмас, аслида. Уни хизмати керак. Лекин, ўйинчи ўйнагани ўйнаган. Кун кўришнинг бошқа йўлини билмайди бечора. Қўлидан, қош-кўзидан, белидан, оёғидан, ... дан келгани шу.

Асса, ўйинчи, асса!

Ўзингни эҳтиёт қил, эртага сенга бир гап бўлса, ашула айтгичга ўйинчи кўп...

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
8000 га етдик. Сиз борсиз биз бор! Омон бўлинг дўстларим! Шу ниятни улашганга 2020 йилда битта «Тағо» деган мошинча насиб қилсин! 🥳

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Ўзи бўладиган гапни «Тағо» гапирганла-ю, рекломда булани бидирлашини қаранг. Катта бўлсам кўрсатаман ҳаммангга. 😎
Forwarded from SAFAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чақчақ подкаст #6. Тизер.

Ушбу сонда шифокор-жарроҳ ва стендап комик Озод Шукруллоев билан инсонни клонлаштиришнинг фойда ва зарарлари, ген модификациясининг тиббиётга таъсири, пластик жарроҳлик ва нега ушбу соҳа мижозларининг кўпроғини ҳозирда эркаклар ташкил этаётгани ҳамда ўзбек медицинаси муаммолари ҳақида сухбат қурилди.

Кўрсатув эфири жума куни 16:30да MY5 телеканалида, тўлиқ шакли шу куни 18:00да ютюб каналимизда тақдим этилади.

Ҳамкорлар: MPMG, МУ5 телеканали, Daryo.uz

Ҳомий: MUZA савдо белгиси

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEyQD8WuzKSWVw5Ppg
Хуршидбек-ку майли, хоҳлаганича уйлансин. Лекин Бобуржонни ҳадеб суннат қилиш шартми?

Эфирда «Тағо тайм»

(Расм Дилшод Абдуқодиров фейсбукидан ухлатилди)

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEyQD8WuzKSWVw5Ppg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист, блогерларнинг интиқиб қараб турган ишончи, деган жойи мойдай ёқди. Ростданам қараб туришибди, лекин. 😃

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEyQD8WuzKSWVw5Ppg
2024/09/27 23:18:52
Back to Top
HTML Embed Code: