Telegram Web Link
Бир оғиз гапизга шунча кислород, ака! Яна нима керак футбол ривожи учун?

Эфирда «Тағо тайм»

Янада кўпроқ кислород
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Каналим обуначиси Фарида Сабировнадан фикр!

Akmal Umrzoqovni gaplarini öqib asablarim taranglashdiku. Özidan qanaqa ideal jonkuyar shaxs yasab olgan?! Öziga oshiqku yigit hali. Bir muammoni dangal xech nimadan qörqmasdan post yozganmi u Safariga öxshab. Geografiya öqituvchisi degan joyi tegib ketdiku. Men öqituvchiman. Muammoga duch kelasam ölay agar deputatlar hayolimni burchagiga ham kelmaydi miyyamda faqat Xushnuddan sòrayman, Safariga aytaman, Dima Qayum boplaydi deb ularga sms yozishga shoshilaman. Nomzodlikka qöyishidan avval nimalarni qotirgan ekan u 13 mingta odam bilganmikan uni bu dunyoda mavjudligini tavba. Deputat bölib nimani qotirgan ekan. Propiska haqida bir ikkita safsata sotgan xolos shuni ham internetdan öqib.

Charchamanglar blogerlar

Каналга уланиш учун 👇👇👇👇👇

@hamzajumayev
Диққат!

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбага кўра, қуйидаги номлар остида ижтимоий тармоқларда мавжуд аккаунтлар экстремистик-террористик ташкилотларга таалуқли, деб топилибди. Рўйхат янгиланибди...

«Абу Салоҳ дарсликлари»
«Жаннат ошиқлари»
«Шом овози»
«Тавҳид ва жиҳод»
«Islam Abu Khalil»
«Полвон Новқатлик»
«Сохиб Махмудов»
«Фаррухбек Абдуллаев»
«Мамарахимов Абдурахим Миркомилович»
«Мухожир Полвон»
«Abu Aisha»
«Turkiston»
«Хуррият инфо»
«Нажот»
«ал-Ваъй»
«Роя»
«Usulul fiqh»
«Mustalahul hadis»
«Darslardan qisqa lavhalar»
«Fiqh ahkomlari»
«Tavhid darsi»
«Qiyomatdan avvalgi fitnalar»
«Savol va javoblar»
«Foida Mp3»
«Foida va qoidalar»
«Tafsir darslari»
«Talbisu iblis darslari»
«Islomni buzuvchi amallar darslari»
«Nomoz va benomozga taluqli masalalar»
«Ayollar darslari silsilasi»
«Aqiyda darslari»
«Silsilaviy darslar va ma’ruzalar»
«Muhim darslar»
«Aqiydatul vositiya»
«Mustalahul hadis»
«Alfatx»
«Talabalar uchun darslar»
«АЛЪ-ФАТҲ ТВ»
«DA’VAT UZ»
«HIDOYAT TV»

Эслатма! Агар сиз ушбу номлар остидаги гуруҳ ёки каналларга аъзо бўлсангиз бу - қонунга хилоф.

Тарқатамиз! Каналга уланинг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Кўпроқ «Тағо тайм» бу ерда👇

@hamzajumayev
Кеча ўзимни бирам ожиз сездим ки... Гўшт нархи, бензин нархи ҳақида ёзган постларимдан уялиб кетдим...

Кимдир билар, кимдир билмас...
«7-Қадам» хайрия телевизион лойиҳам бор. Унда турли манбалардан йиғилган пуллар оққонга чалинган болалар муолажасига йўналтирилади.

Кеча ўзимни ҳар доимгидан да ожиз сездим... Лойиҳамиз координатори ёнимга келиб, биз пул йиғаётган боланинг отаси қўнғироқ қилди, агар сизларда етарли маблағ йиғилмаган бўлса, мен қишлоққа бориб бирор кимдан қарз олиб келай, деганини айтди...

Режа бўйича 11- сентябр куни бемор боламиз олдига боришимиз керак эди. Лекин, минимал миқдор йиғилмагани учун бора олмадик... Боришимизни ҳеч кимга айтмаган бўлсак да, касалхонадаги шифокор қўнғироқ қилиб, сизларни кутишяпти, қачон келишингизни сўраб 4-5 та ота келиб кетди, деди...

Тасаввур қиляпсизми? Оналар эмас, оталар деяпти! Эркакнинг қўли ҳеч нарса учун чўзилмаслиги мумкин, фарзандининг саломатлиги учун чўзиларкан. Шунда ҳам, бор будини сотиб, сарфлаб, устига яна каттагина қарзга ботганидан кейин ноилож чўзиларкан...

Минг шукур, шу кунгача сиз азизларнинг ёрдами билан 20 дан ортиқ бемор болага 100 миллионга яқин хайрия қилдик. Кўз ёшлар, миннатдорчилик, дуолар... Ҳаммасидан ҳам улуғ савобларга умид қилмоқдамиз. Сиз ҳам, биз ҳам.

Фақат бу сўзларни ўқиётганлар бир нарсадан кўнгиллари тўқ бўлишини истардим. Бизга ошкор ёки пинхона қилинган ҳар бир эхсон тийинигача жойига етиб боради. Бу жараёнда хизмат қилаётган жамоамизнинг ҳар бир аъзоси аввало савоб умидида елиб югурмоқда. Бировнинг ҳаққидан ўзи асрасин илоҳим...


Майли да, биз ўз ишимизни қиляпмиз, қолгани худодан!

7-Қадам лойиҳасига сўм шаклида эҳсон қилиш учун 8600041735361165(Л.Ашурова) карта рақамига пул ўтказишингиз мумкин. Нақд кўринишдаги маблағлар эса белгиланган тартибда канал админи томонидан қабул қилинади. Мурожаат учун: @kompas_uz_admin

Постни улашиш ҳам хайрия қилиш каби савоб бўлади.

Лойиҳа ҳақида батафсил👇
@yettinchiqadam
Forwarded from Qo'ysangchi
"Фикримча биз соқол,рўмол,галстук,пайпоқлар билан ўралашиб,таълимни унутиб қўйдик"

Хуллас олий таълимдаги сиз билган муаммолар ва сиз кутган таклифлар.

Ўқиб чиқиш учун 10 дақиқа вақтингиз кетади.Ўйлайманки таклифларимнинг ҳеч бўлмаса бир қатори сизга маъқул бўлади.

Каналга уланиш👉@qoysangchi
ЧЎЛПОН ДАРДИ

Сен «Ватан» деб туриб овқат ютарсан,
Мен ютарман қон.
Тамаки чекарсан “Элим” деб сўзлаб,
Мен чекдим афғон.
Сен “Халқим” деб тошиб
Осмонга учдинг,
Мен ерга тушдим.
Сен “Юртим” деганда рақсга тушдинг,
Мен терга тушдим.
“Комил Ватаним” деб мақтайсан тинмай,
Безайсан либос.
Туркистонни комил кўрайин дея
Сўзлайвердим рост.
Сен «Ватаним» дея яшардинг шодмон,
Кўзимда -- ёшим.
Сенинг кўкрагингга қадашди нишон,
Менинг кўкрагимда эса...
Қўрғошин.

Карим Баҳриев, 1987

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Якшанба куни ишга чақирса "бормайман" дея оласизми?
Anonymous Poll
22%
Йўқ, қўрқаман
49%
Ҳа, айта оламан
29%
Бизда шундоғам якшанба-"иш куни"
Тошкет шаҳар солиқ бошқармаси ходимлари 15-сентябр - якшанба куни мажлисга чақирилганмиш.

Хабарнинг ростлигини аниқлаш мақсадида соҳа вакили билан боғландим. Унинг айтишича, бу одатий ҳол экан. Ҳатто, 3-сентябр - дам олиш куни ҳам мажлис ўтказилган.

Ҳатто, шанба якшанба кунлари туман раҳбарлари эрталаб 8:30 да мажлис қилиб, расмларини бошқарма телеграм гуруҳига ташлаб бериши шарт эмиш.

Ҳам меҳнат кодекси, ҳам Президент буйруғи, ҳам қўмита раисининг буйруғига зид бу ҳолатдан ходимлар зада бўлган.

Ҳурматли солиқ тизими раҳбарлари! Нима қиляпсиз?! Давлат идораси ходими, умуман, ҳар қандай одам вақтида дам олмаса унинг фойдали иш коэффициенти камаяди.

Бунинг устига, оиласи, ота онаси, болаларини ҳафталаб кўрмайдиган ходимнинг асаблари таранглашади ва ...

Ўзи халқни хурсанд қила олмаяпсизлар, ҳеч бўлмаса ходимларни авайланглар!

Эфирда «Тағо тайм»
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ўзи нима каромат кўрсатган? Яна уни Ўзбекистонда «банда» си бормиш!

Уни юртида бирорта ўзбек блогери шунақа кутиб олинармикан?

Ҳурматингни бил оломон! Қачон халқ бўласан?

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Сизга бугун бир каналга киришни жуда тавсия қиламан. Каналда мохирона ёзилган постлар мемлар урин олган. Доим шу канални кузатинг агар сизни яна долзарб мавзудаги фикрлар, иқтибослар қизиқтирса.

Кириш учун босинг
👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEZhubTIc8hWugGdnA
ТАҒО ТАЙМ
Якшанба куни ишга чақирса "бормайман" дея оласизми?
Демак, сўровнома бўйича:

Якшанба куни ишга чақирса, бормайман дейишга қўрқадиганлар! Сизга ростгўйлик учун раҳмат! Энг кам фоизни ташкил этсангиз ҳам аслида кўпсиз...

Бормайман, деб леббойига жавоб бера оладиганлар! Сиз ё закўнчисиз, ё ўзингиз раҳбарсиз, ёки ишсизсиз. Фоиз кўпу, лекин ишониш қийин. Яқин келажакда айнан шундай позициядагилар 100% ни ташкил этганини кўриб юрайлик. Омин!

Якшанбани давно иш куни деб тан олиб бўлганлар! Дух боми? «И денег нет, и духа нет»ми бу ёғи? Биласизми нимани билволдим? Каналимнинг неча фоиз фолловерини давлат идораларида ишлайдиганлар ташкил этишини билволдим. Кутганимдан кўпроқ экан. Ортиқча гап бўмадими, акалар?

Ҳафтангиз баракали келсин!

Эфирда «Тағо тайм»👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Троллнинг троллагани троллхонагача 👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Бугун Davletovuz блогида ўта долзарб ва қизиқарли постни ўқиб қолдим. Айтишларича, Тошкент Ахборот технологиялари университетида “троллар фабрикаси” мавжуд экан. Мен учун бу сир эмас. Мутахассис сифатида айтаманки, бундай ножўя ҳаракатларни бир шаҳс томонидан олиш бориш қийин. Бунга жуда катта куч ва пул сарфланган, албатта.

Мазкур постда жуда долзарб саволлар кўтарилди. Нима учун? Ва мени ҳам ушбу саволлар жуда қийналтиради. Афсуски, уларга на менда, на кўпчилигимизда аниқ жавоб йўқ. Аммо уларни албатта кўтаришимиз керак, албатта муҳокама қилишимиз керак! Чунки уларни кенг жамоа фикрида кўтариб кўриб чиқмасак, ҳеч қачон ҳақиқий фуқаро жамиятни қўролмаймиз! Демократия фақат очиқ жамиятда шаклланади ва ривожланади! Мазкур постни ўқинг ва тўғри хулоса чиқарасиз деб умиддаман.
2024/11/17 09:39:47
Back to Top
HTML Embed Code: