31 март-3 апрель кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро от спорти федерациясининг навбатдаги FEI Xalqaro Sport Forumi 2025 бўлиб ўтмоқда.

Ушбу форумда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

Тадбирда қўйидаги масалалар кўтарилди:

— Лос Анжелес-2028 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун саралаш тизими муҳокамаси;
— FEI спорт отлари соғлиги ва фаровонлиги стратегияси ҳамда чавандозлар таълим дастури тақдимоти.

Реклама ҳуқуқлари асосида.
Марказий банк тўлов хизматларида пул ўтказмалари устидан назоратни кучайтириш бўйича хабарларга изоҳ берди. Энди БҲМнинг 30 бараваридан ошса, пул ўтказмаси бўйича маълумот жўнатувчининг маълумотлари билан бирга юборилиши керак. «Талаб тўлов ташкилотлари ва банкларга тааллуқли», — деди МБ.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/05/cb-transfers/

Telegram | Instagram | YouTube
Туркиянинг Anadolu Isuzu компанияси Самарқанд автомобиль заводининг 75,2 фоиз улушини сотиб олиш таклифини билдирди. Ҳозирда SamAuto`даги назорат улуши давлатга тегишли, бошқа таъсисчилар орасида Япониянинг иккита компанияси бор.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/05/anadolu-isuzu-samauto/

Telegram | Instagram | YouTube
Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистоннинг 16 нафар вояга етмаган фуқароси ватанга қайтарилди. Олиб келинганларнинг 11 нафари ота-оналарига, қолганлари эса васийлик асосида қариндошларига топширилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/05/welcome/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкент вилояти Паркент туманидаги хусусий ҳайвонот боғида шерлар ҳужум қилиб, қоровул ҳалок бўлгани юзасидан боғ директорига суд ҳукми ўқилди. Унга 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Судланувчи, вазифасига кирмаса ҳам, қоровулнинг ўзи шерлар қафасига кирганини билдирди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/05/hukm/

Telegram | Instagram | YouTube
Марказий Осиё давлатлари учун янги интеграция жараёнини бошлаш ёки 2000-йиллар ўртасида тўхтатилган жараённи қайта йўлга қўйиш ҳақида ўйлаш вақти келди. Улар бу жараёнга тайёрми? Минтақа Европа Иттифоқидан нималарни ўрганиши мумкин? Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Юрий Саруханян колонкаси.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/05/ca-eu-integration/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Остонадаги профессионал бокс оқшоми доирасида Украина вакили Игорь Шевадзуцкийни ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учратди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/06/boxing/

Telegram | Instagram | YouTube
Самарқандда ўтган иқлим форумида Экология вазирлиги ва Жаҳон банки «Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш» лойиҳасига старт берди. Уни молиялаштириш учун 153 млн доллар ажратилади. Унинг мақсади деградацияга учраган ҳудудларда ўрмонлар майдонини кўпайтириш ва яшаш шароитларини яхшилашдир.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/06/world-bank/

Telegram | Instagram | YouTube
Давлатобод туманида икки мактаб ўқувчиси Nexia 3 машинасида ЙТҲга учраб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Улар машинани 150 минг сўмга вақтинча ижарага олган. Ўтган йили ижарадаги автомобилда аварияга учраган 4 нафар бола вафот этганди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/06/yth/

Telegram | Instagram | YouTube
2026 йилда Ўзбекистонда Глобал экологик фонд донорлари ассамблеясини ўтказиш режалаштирилмоқда, дея маълум қилди экология вазири Азиз Абдуҳакимов иқлим форумида. Тадбир доирасида Марказий Осиё мамлакатлари учун экология соҳасида қўшимча маблағ ва техник ёрдам жалб қилиниши кутилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/06/ecology/

Telegram | Instagram | YouTube
Президент қарори билан кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади. У электр бўйича базавий меъёрдан 150 кВт соатгача, газ бўйича базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун ажратилади. Тартиб 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар амал қилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/06/compensation/

Telegram | Instagram | YouTube
Бу йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади. Пул ноябрь ойида реестрларга киритилган ва «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/06/moddiy-yordam/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси футболчилари Осиё кубоги гуруҳ босқичида Хитой устидан иродали ғалабага эришиб, турнирнинг чорак финалига йўл олди. Бу орқали улар Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/07/asian-cup-u17/

Telegram | Instagram | YouTube
World Boxing янги бокс ташкилоти томонидан ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон кубогининг биринчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси бешта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медали билан ғолиб бўлди. Жамоа 7 та финалда 5 та ғалабага эришиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/07/boxing/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда ҳафта бошида тоғларда, чоршанба куни жанубий вилоятларда ёғинграчилик бўлиши кутиляпти. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта боши ва дам олиш кунларида ҳарорат сезиларли юқори бўлади — шанба куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +35 даражагача исиши прогноз қилинмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/07/weather/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкент вилоятидаги Катта Чимён тоғида адашиб қолган 3 киши қутқарилди. Улар сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашган ва 3100 метр баландликдан пастга туша олмаган.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/07/lost/

Telegram | Instagram | YouTube
Yandex Uzbekistan Market маркетплейсини ишга туширди. Унда электроника, маиший техника, уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва пойабзал, шунингдек, Yandex Factory томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тақдим этилади. Ҳозирда Market Тошкент шаҳрида ва қисман Тошкент вилоятида фаолият кўрсатмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/07/yandex-market/

Telegram | Instagram | YouTube
Республиканинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда 8−9 апрель кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/07/sel/

Telegram | Instagram | YouTube
Парламентларнинг вазифаси дунёни янада хавфсиз, жамиятларни эса янада фаровон қилишдир, деди Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясида. У дунёдаги можароларни ҳал қилиш, иқлим ўзгариши, ижтимоий ҳимоя ва сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларига тўхталиб ўтди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/07/nutq/

Telegram | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/07/may-9/

Telegram | Instagram | YouTube
2025/04/07 07:25:05
Back to Top
HTML Embed Code: