Telegram Web Link
«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 1-мавсуми якунларига кўра, ғолиб бўла олмаган 33 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди. Халқ депутатлари туман кенгашлари бу лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 7,5 млрд сўм йўналтирди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/tashabbusli-byudjet/

Telegram | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/yttb/

Telegram | Instagram | YouTube
Дональд Трамп «бутун дунё мамлакатлари учун» 10 фоиздан 49 фоизгача божлар жорий этди, хусусан, Ўзбекистон учун у 10% ни ташкил этади. Рўйхатда одам яшамайдиган бир орол ҳам келтирилган. Трамп, шунингдек, савдо баланси тақчиллиги таҳдиди туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/us-tariffs/

Telegram | Instagram | YouTube
«Марказий Америкадаги хавфли йўллар орқали кириб, АҚШда ноқонуний бўлиб турган минглаб ўзбекистонликлар бор», — деди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник. Элчи уларга ўз ихтиёрлари билан ортга қайтишни маслаҳат берди: «Акс ҳолда, улар АҚШда қамоққа олиниши ёки депортация қилиниши мумкин».

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/us-ambassador/

Telegram | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан суҳбат ўтказди. Мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари ҳамда «МО — ЕИ» саммитини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/ursula/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкентда эшитишида нуқсони бор 10 нафар йигит-қизга фотография бўйича маҳорат машғулотлари уюштирилди. Беш кунлик дарсларда иштирокчилар табиат манзаралари ва портрет суратларни тушириш ва видеога олиш кўникмаларини ўрганди. «Газета.uz» курс иштирокчилари олган суратларни тақдим этади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/deaf-course/

Telegram | Instagram | YouTube
Бельгия Ўзбекистонга телекоммуникация соҳасидаги коррупция ва пул ювиш иши бўйича 108 млн доллар қайтаради. 2022 йилда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Бельгия билан Гулнора Каримованинг деярли 240 млн долларлик активларини қайтариш бўйича ишларни бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/belgium-uzbekistan/

Telegram | Instagram | YouTube
2026 йилдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 104 тадан 72 тагача қисқаради. Солиқ қўмитасига кўра, бундан мақсад солиқ тушумлари эмас, балки тадбиркорларга тенг шарт-шароит ва рақобат муҳитини яратишдир. Ушбу рўйхат ҳозирда қўмитада муҳокама қилинмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/soliq/

Telegram | Instagram | YouTube
Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 4 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 5,44 сўмга қимматлаб, 12 920,44 сўм этиб белгиланди. Евро курси ошди, рубль курси эса бироз тушди.

Telegram | Instagram | YouTube
Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, йўналишсиз таксилар аэропортлар, темирйўл ва автовокзаллар ҳудудида йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул тўхтай олади. Шунингдек, уларга «Тўхташ тақиқланган» жойларда тўхташ ва махсус йўлаклардан фойдаланиш ҳуқуқи берилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/02/taxi/

Telegram | Instagram | YouTube
АҚШ президенти Дональд Трампнинг дунёнинг барча мамлакатларидан товарлар импортига божлар жорий этиш тўғрисидаги қарори жаҳон етакчилари ва ҳукуматларининг кескин муносабатига сабаб бўлди. «Газета.uz» уларни бир материалга тўплади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/reactions/

Telegram | Instagram | YouTube
Click барча фойдаланувчилар учун Yashil Meros экологик платформасини очди. Эндиликда иловадаги оддий ҳаракатлар орқали экобаллар тўплаб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дарахт экиш мумкин бўлади (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/click/
Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади. Бу борадаги битим Самарқандда Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши президенти ва Европа комиссияси президенти ҳузурида имзоланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/eib/

Telegram | Instagram | YouTube
Иқлим ўзгариши маданий мерос объектларига ҳам катта зарар етказяпти. Маданий мерос агентлигига кўра, шўрланиш, ёмғир ва қор туфайли асосан, археологик ёдгорликлар зиён кўрмоқда. Буларнинг олдини олиш учун хитойлик олимлар билан ҳамкорлик қилиниб, консервация ва реставрация ишлари олиб бориляпти.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/02/madaniy-meros/

Telegram | Instagram | YouTube
Бизнес омбудсман идораси Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан электромобиллар импортидаги чекловлар бўйича тушунтириш беришни сўради. Бунга бир йил аввал тадбиркорлар ва автосалон раҳбарларининг эркин бозорда тўсиқлар борлигини айтган мурожаати сабаб бўлган.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/e-cars/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон ва ЕИ етакчилари «яшил» энергетика, тоғ-кон тармоғи, транспорт ва рақамлаштириш борасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. «Марказий Осиё билан янги стратегик шерикликни бошлаймиз. Биз бир-биримизга суянишимиз мумкин. Бугун бу ҳар қачонгидан ҳам муҳим», — дея таъкидлади Урсула фон дер Ляйен.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/uzbekistan-eu/

Telegram | Instagram | YouTube
ҚҚС тўлови учун белгиланган 1 млрд сўмлик йиллик айланма миқдорини ўзгартириш таклифи берилмоқда. Солиқ қўмитаси ушбу чегарани қайта кўриш режаси йўқлигини билдирди. Мубин Мирзаевга кўра, 1 млрд сўм энг оптимал сумма, мазкур вариантда ишлашга қўмита ҳам, тадбиркорлар ҳам ўрганиб қолган.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/qqs/

Telegram | Instagram | YouTube
Венгрия Халқаро жиноий суддан чиқиш ниятини эълон қилди. Бу баёнот Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг мамлакатга ташрифи фонида амалга оширилди. ХЖС уни Ғазодаги ҳарбий жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берган.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/hungary/

Telegram | Instagram | YouTube
15 апрелдан Тошкентда тажриба доирасида ўзини банд қилган таксистлар қулайлиги оширилган ва 4 дан 8 гача йўловчили машинадан фойдалана олади. Трансвазирлик моделлар рўйхатини ишлаб чиқади. Юршахсларнинг йўналишсиз таксилари аэропортлар парковкасига бепул кириши ва ажратилган йўлакда юриши мумкин.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/taxi/

Telegram | Instagram | YouTube
Олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари дарахт экиш маросими билан якунланди. Шавкат Мирзиёев, Урсула фон дер Ляйен ва Антониу Кошта биргаликда Конгресс маркази хиёбонига иккита эман дарахти ўтқазди, сўнгра Самарқанд шаҳридаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/03/oaks/

Telegram | Instagram | YouTube
2025/04/13 12:03:36
Back to Top
HTML Embed Code: