Telegram Web Link
МУСТАФО АВЛИЁҚУЛОВ

Бухоро шахрида карантин марказида фаолият олиб борганлар
Одилжон Рузиев:

Мустафо билан ман тўрт йил бир гуруҳда ўқиганман. Халқимизда бир нақл бор: бўладиган бошидан, деган. Мустафо талабалик даврида ўзининг қирраларини қарийб кўрсатиб бўлганди. Синглиси ҳам биз билан бир гуруҳда ўқирди. Синглисига ўта меҳрибон, худди ёш болани авайлагандай авайларди, синглисининг дугоналарини ҳам ўзининг синглисидай ҳимоя қиларди. Жудаям раҳмдил инсон эди, агар биронтамиз оғриб қолсак кечқурун ёнимизда қоларди, ўзининг хонасига кетмасди. Ноҳақликни кўрса тутақиб кетарди, умуман ноҳақликка чидай олмасди. Бировнинг ташвиши олдида ўзининг ташвишларини унутарди. Унинг олдида биз қизларга қўпол муомала қила олмасдик. Дарҳол қизларни ҳимоя қиларди.
Агар бировдан заррача яхшилик кўрса, ўша инсонни умуман унутмасди, доим хабарлашиб турарди. Ҳаётда ҳамма нарсага қизиқувчан, ҳеч нарса, ҳеч бир янгилик унинг назаридан четда қолмасди. Яхши ўқирди, билими кучли эди.
1994 йилда ўқишни тамомлаб Бухоро шаҳрида интернатурани ўтади ва Бухоро шаҳар касалхонасига ишга кирди.
Бухоро шаҳар касалхонаси қабул бўлимида жарроҳ, ординатор, бўлим бошлиғи, жарроҳлик бўлимида мудир лавозимларида ишлаб тажриба орттирди, бир нечта ёшларга устозлик қилди.
Ажойиб оила бошлиғи, икки ўғил ва бир қизнинг меҳрибон отаси эди. Ўғиллари билан муомаласи ҳавас қиладиган, болалари билан гўёки ўртоғидай муомала қиларди.
Жуда раҳмдил бўлганлиги сабабли иқтисодий аҳволи ёмон беморларига ўзининг чўнтагидан ҳам дори олиб бераверарди. Шунақа ажойиб характерлари бор эди.
Халқимизнинг бошига коронавирус балоси ёғилганида Бухоро шаҳридаги 8- поликлиникада жарроҳ бўлиб ишларди. Шундай оғир кунларда ҳам ўз феълига содиқ қолиб беморларга ёрдамга ошиқди. Карантин зонасига ишга киритишларини сўраб ариза ёзди ва у ерда беморларга қўлидан келган ёрдам берди. Афсуски шу жараёнда ўзи ҳам вирус юқтириб олиб, барчамизни доғда қолдириб, бу оламни тарк қилди. Ажойиб шифокор, ҳақиқий инсон, фидокор дўстимиз Мустафо хотирамизда абадий қолади. Жойингни жаннати наимлардан қилсин, Дўстим.
БОЙҚЎЗИЕВ УЛУҒБЕК

Фаргона вилояти шошилинч тез тиббий ёрдам маркази кардиореанимация бўлими мудири лавозимида фаолият олиб борганлар
РАСУЛОВ БАХРИТДИН ХАЙДАРОВИЧ

Республика перинатал маркази анестезиология ва реаниматология бўлимида фаолият олиб борганлар
Forwarded from Адхамжон Султанов
Ажайиб инсон эдилар . 24 соат тел ишлаб турарди 2 чи гудокдан олардилар безовта килмадимми десам хар дойимгидек тел килишингизни кутиб утирувдим сизни дер дилар.уз устида ишлашни укишни камтарликни бегараз ёрдам беришни ургандик энг асосийси хар доим ,надежда умирает последним, дердилар .Афсус энди хамкасбимиз дустимиз .устозимиз сафимизда йуклар. Худойим уз рахматига олган булсин.
Forwarded from Нилуфар Араббоевна Нодирова
Расулов Бахриддин ака бутун республика анестезиолог реаниматологларига колаверса гинекологлар устози эдилар. Жуда камтарин оддий инсон эдилар ердам сураб чиксанг хеч качон йук демаганлар кулларидан келганча баьзида ортиги билан ердам килганлар.Лекцияларни шунака тушунарли укиганлар. Перинатал марказ ходимлари ва оила азоларига чукур тазиямизни билдирамиз. Бахриддин акани жойлари жаннатда охиротлари обод булсин.
Forwarded from Бахтиёржон Саматов
Расулов Бахритдин Хайдарович,бу инсон узи Кашкадарёлик устозимиз.Республика Перинатал марказида олий тоифали анестезиолог реаниматолог булиб ишлардилар.Наманганга жуда куп келганлар.Огир холатда ётган хомиладор ва туккан аёлларга жуда куп ёрдам берганлар.ИВЛбуйича етук мутахассис,Спинал анестезияни профессионал тарзда ургатганлар.Олийжаноб,кувнок,дили пок ва мехрибон ота эдилар.Бойликни оркасидан югурмаган хеч качон,уз касбига садокатли инсони булган.Огир жудолик булди.Наманганлик анестезиологлар номидан якинларига сабр ва таьзия билдирамиз.Шу инсондан куп угитлар олганимиздан хурсандмиз.Оллох рози булсин.Доим калбимизда яшайсиз устоз.
ЮЛДАШЕВА САИДА ИСКАНДАРОВНА

Сергели туманидаги хусусий клиникада стоматолог врач сифатида фаолият юритганлар
САИДОВА ХАНИФАХОН ИСМАТОВНА

Шароф Рашидов тумани тез тиббий ёрдам бўлими врачи бўлиб мехнат қилганлар
ПОШШАЕВ ОРИФХОН

Наманган шахар марказий шифохонаси бош врач ўринбосари лавозимида фаолият олиб борганлар
БЕГМАНОВА СВЕТЛАНА ЮЛДАШЕВНА

Бекобод шахар 1-оилавий поликлиникада педиатр-шифокор бўлиб ишлаб нафақага чиққанлар
СОИПОВА САИДАХОН АКБАРОВНА

Тошкент 2-шаҳар болалар жарроҳлик клиник шифохонаси қабулхона бўлимида ҳамшира бўлиб ишлаганлар
ИМОМНАЗАРОВА ГУЛЧЕҲРАХОН АБДУҚОДИРОВНА

Тошкент шахридаги 26-оилавий поликлиникада кардиолог- ревматолог бўлиб ишлаганлар
НАРЗИЕВА ГУЛНОРАХОН

Қарши шахар ОИТС марказида терапевт врач бўлиб фаолият юритганлар
СТАРИГИНА АННА ГЕННАДЬЕВНА

Харбий госпитални жаррохлик бўлими хамшираси бўлиб хизмат қилганлар
ЖУРАБЕКОВ АЗИМБАЙ

Бўстонлиқ тумани Енбек қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири лавозимида ишлаганлар
ЖУМАЕВ НОРМУРОД ТОШНИЁЗОВИЧ

Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси 42-оилавий поликлиникасида педиатр-умумий амалиёт врачи бўлиб мехнат қилганлар
ЭШМУРАТОВ ҚЎНГИРОТБОЙ

Қорақалпоғистон Республика кўп тармоқли шифохонаси юз-жағ бўлими жарроҳи бўлиб ишлаганлар
Forwarded from 💐💐💐
Дадажоним Ешмуратов Кунгиротбой 1954 йили Коракалпогистон Республикасининг Кунгирот туманида тугилган. 1980 йили Тошкент Давлат Тиббиет институтининг стоматология иши факультетини тугатган. 1980-1981 йилларда Республика стоматология поликлиникасида интернатурани утаган, 1981-1983 Республика болалар шифохонасида Юз-жаг сохаси буйича жаррох, 1983 йилдан умрининг охиригача Республика куп тармокли тиббиет марказида Юз-жаг жаррохи булиб ишлаган. Асосий ишига кушимча Нукус Медицина Педиятрия институтида талабаларга дарс берарди. Кораколпогистонда шу сохада асосий мутахассис эди. Дадажоним жуда мехрибон, кунгли пок инсон эди. У хар доим оилам, фарзандларим деб елиб, югурарди.Оилада 4 фарзанд эдик, онам иккалалари бизларни тарбиялаб, вояга етказиб, укиб олий маьлумотли булдик. Мен хам шифокорман, янгам хам шифокор, дадамлар бизларга куп насихат килардилар, беморлар билан хушмуамолада булиш кераклиги хакида. Дадажоним пенсияга чиксалар хам уйда утиролмадилар 66ешга кирса хам тиниб тинчимасди. Улар мехнатсевар, камтарин, хушчакчак, хазилкаш инсон эди.Дадамни бутун Коракалпогистонда хамма танийди, хурмат билан тилга олиб, кули гул жаррох дердилар. Огир ахволдаги бемор келиб, оператив операция килганлар, бемордан коронавирус инфекцияси чиккан, дадамга бу вирус юккан, дадамдан онамга ва укамга хам юккан. Онам ва укам омон колди, афсуслар булсин дадажоним утиз турт кун огир ахволда булиб, дунедан утдилар дадажоним фидойи инсон эдилар, жойлари жаннатда булсин, охирати обод булсин. Бизларнинг мангу калбимиздасиз
КУРАЛОВА ТОЖИГУЛ

Кўп йиллар давомида 2-Республика клиник шифохонасида, кейинчалик хусусий клиникада хамшира бўлиб ишлаганлар
2024/09/29 13:32:15
Back to Top
HTML Embed Code: