Telegram Web Link
НУРМАТОВ ШЕРАЛИ НАЗАРОВИЧ

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғини ўринбосари сифатида фаолият юритганлар
ИШАНХОДЖАЕВА МАЪРИФАТХОН ҒАНИЕВНА

Тошкент марказий харбий госпиталида кўп йиллар ультратовуш диагностикаси врачи сифатида фаолият олиб бориб, нафакага чиққанлар
КАДИРОВА ШАХОДАТХОН ҚАХРАМОНОВНА

Бухоро вилояти тери-таносил диспансерида дерматовенеролог бўлиб мехнат қилганлар
ТУХТАЕВА МАВЛУДАХОН ЮЛДОШЕВНА

Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида бўлим бекаси бўлиб хизмат қилганлар
СОБИРОВА ХОЛБУБИ ЮНУСОВНА

Тошкент шахар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасининг лаборатория бўлимида катта хамшира лавозимида ишлаганлар
МАМАЖОНОВ АЪЗАМЖОН

Асака тумани тез тиббий ёрдам маркази шифокори бўлиб ишлаганлар
ҚУРБОНОВ ЖАББОР НУРИДДИНОВИЧ

Қоракўл туманида хусусий клиникада невропатолог бўлиб мехнат қилганлар
Жаббор ака Қурбонов жуда яхши одам, ўта билимли шифокор, беморлари учун ҳеч нарсани аямайдиган инсон эдилар. Бир неча йил давомида Қоракўл тумани ЦРБ да неврология бўлимида даволовчи шифокор, бўлим мудири лавозимларида ишладилар. Кейин шахсий клиникада ишладилар Беморларни ўзининг ака-укаси, опа- синглиси , фарзанди каби кўрардилар. Жудаям кўнгли юмшоқ инсон эдилар. Бировга " йўқ " деган гапни айтишга қийналардилар. Қоракўл ва Олот тумани аҳолиси у кишига жуда кўп " вызов" беришарди. Эсимда бор, бир марта уйларига сўраб борсам, уйидагилар "тўрт кундан бери келмадилар" дейишди. Ишхоналарига бориб "нега тўрт кундан бери уйга бормадингиз" десам, "вызовлар тугамаяпти, уйга боришгаям вақт тополмаяпман, икки суткадан бери умуман ухламадим", дегандилар. Агар беморларга тез ёрдам кўрсатиш керак бўлса юрибмас , югуриб борар эдилар. Шунақа фидойи инсон эдилар. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин, жойларини жаннатдан, охиратларини обод қилсин. Яқинларига сабри жамиллар ато қилсин.
Бу офат ҳеч кимни аямаяпти, жуда катта зарба миллатимиз элитаси бўлган тиббиёт ходимларига тушаяпти, ўзларингизни асранглар, азиз ҳамкасблар, сизлар эрта, индин ва ундан кейинги кунлари ҳам халқ корига ярашингиз керак. Оилангизга, яқинларингизга ҳам кераксиз.
Барчангизни Оллоҳим ўз паноҳида асрасин, тенгсиз жангда ўзи мададкор бўлсин.
Forwarded from Ergasheva Dilorom
Мен Тиллабоев Гаффор Абдурахмоновични яхши танир эдим,улар Хар Бир беморларга уз жигарларидай мехрибон ва ширинсузлик Билан муомала килардилар,халиям эсимда,2010 йилда турмуш уртогимда инфаркт миокардита гумон килиниб шифохонага еткизганимизда шу инсон уларни хаетларини саклаб колган эдилар.Бундай хотираларни жуда куп эслаш мумкин.Шундай фидойи шифокорларимизни орамиздан кетишлари жудаям ачинарли. Илохим хаммаларини жойлари жаннатда бусин
НЎМОНОВ ИСМОИЛ ЭРГАШЕВИЧ

Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири лавозимида фаолият юритганлар
ЭЛМУРОДОВА ЗАЙНАБХОН

Учтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бош акушер-гинекологи бўлиб ишлаганлар
Forwarded from Гайрат
Азиз курсдошлар, бу кеча кўзларимга уйқу келмаяпти. Айниқса, Фахриддиннинг ёзганларини ўқиб, ўпкам тўлиб кетди. Мен учун Зайнабхон ҳамиша тирикдай. Шунинг учун қуйидагиларни ёздим.
Мен Зайнабман, ҳаётини бахтга буркаган,
Мен Зайнабман, хаёлини гулга чулғаган.
Мен Ўзбеклар миллатининг қизидирман,
Ота-онам, момоларим изидирман.
Мен Зайнабман, дардманларнинг дардин ололган,
Ноумидлар юрагага умид сололган.
Мен Зайнабман, бахтсизларга бахтим улашган,
Шу сабабли бу дунёда бахтим ушалган.
Мен дарахтман, меваларим битмас-туганмас,
Мен бир гулман, япроқларим асло тўкилмас.
Мен ўлмадим, фарзандларим ёқар чироғим,
Мени эсланг, азизларим, яқин-йироғим.
НУРМАТОВ ШЕРАЛИ НАЗАРОВИЧ

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғини ўринбосари сифатида фаолият юритганлар
Forwarded from Шоира Набиева Кашкадарья г. Карши
Ҳамкасб хотираси

Шерали НУРМАТОВ

Шафқатсиз ўлим вилоятимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган фидойи инсон, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Шерали Нурматовни орамиздан олиб кетди.

Шерали Нурматов 1959 йилда Нишон туманида туғилди. Ўрта Осий медицина педиатрия институтида таҳсил олди. Қарши шаҳридаги 1-сон болалар поликлиникасида шифокор, Нишон тумани марказий шифохонаси участка педиатри, Қарши шаҳридаги 2-сон болалар поликлиникасида врач-педиатр, бош врач муовини, Қарши шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бош педиатри, бош врач муовини, Қарши шаҳар марказий шифохонаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят қон хизмати бошлиғи лавозимларида самарали меҳнат қилди. 2017 йилдан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
У кўп йиллардан бери оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, қон хизмати сингари соҳаларни ривожлантириш борасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган малакали педиатр-шифокор ҳамда раҳбар, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг фаол тарғиботчиси эди.
Шерали Нурматовнинг тизимда малакали раҳбар сифатидаги ташкилий-методик фаоллигини алоҳида эътироф этиш жоиз. У ўзига хос етакчилик ва ташкилотчилик қобилиятига эга мутахассис эди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан ўтказилган “2017 йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилотчиси” кўрик-танловида 1-ўринга сазовор бўлган эди.
Шерали Нурматов тиббиёт соҳасини, хусусан, педиатрияни такомиллаштиришга катта ҳисса қўшган олим ҳам ҳисобланади. 1999 йилда у “Педиатрия шохобчаларида ўткир респиратор касалликларининг диагностикаси ва даволашни такомиллаштириш” мавзуидаги номзодлик ишини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Кейинги йилларда Шерали Нурматов раҳбарлигида вилоятда оналик ва болаликни муҳофазалаш борасида бир қатор ютуқларга эришилди. Хусусан, гўдаклар ўлими кўрсаткичи 1000 туғилишга нисбатан 2017 йилда 8,5 промиллени ташкил этган бўлса, 2018 йилда 7,8, 2019 йилда эса 6,5 промиллегача камайди. Оналар ўлими эса ҳар 100 000 туғилишга нисбатан 2017 йилда 28,0 , 2018 йилда 19,7, 2019 йилда 16,9 промиллени ташкил этди.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Она ва бола” скрининг марказлари, кўп тармоқли марказий поликникаларда аёллар маслаҳатгоҳлари ва қизлар саломатлик марказларининг ташкил этилишида Шерали Нурматов алоҳида жонбозлик ва ташаббускорлик кўрсатди. Шунингдек, унинг ташаббуси билан Китоб тумани ва Қарши шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаларида вилоятда илк маротаба “Электрон поликлиника” тизими намунавий тарзда йўлга қўйилди.
Шерали Нурматов талабчан ва куюнчак устоз сифатида кўплаб шогирдларни камолга етказишда ҳам фаоллик кўрсатди.
2020 йилда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузуридаги “COVID-19” коронавирусга қарши кураш мувофиқлаштирувчи штаби раҳбари сифатида ташкилий тадбирларга бош-қош бўлди. Пандемиянинг мураккаб ва синовли даврларида малакали шифокор, олим ва ташкилотчи раҳбар сифатида аниқ амалий таклифлар ҳамда йўналишлар асосида ишни ташкил этди. Касалликка гумон қилинган фуқароларни стационар ва уй шароитида карантинга олиш, беморлиги аниқланган шахсларни даволаш сингари тадбирларни мувофиқлаштиришда алоҳида жонбозлик кўрсатди.
Шерали Нурматов ибратли оила соҳиби сифатида ҳам кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлган инсон эди.
Фидойи инсон Шерали Нурматовнинг хотираси ҳамиша қалбимизда сақланади.
Яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни изҳор этамиз.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси.
МУСЛИМОВА ГУЛИ РАХИМОВНА

Сурхондарё вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам марказида чақириқларни қабул қилувчи катта шифокор вазифасида фаолият олиб борганлар
Forwarded from МАТЛУБА
Курсдошимиз Гули беморларга ердам бериш жараенида узи шу дардга мубтало булди.
У ута фидойи, маьсулиятли, мехрибон, хшчакчак инсон эди. Дугонамиз Акаси Келин аяси вафот этишганида , уларни 6 боласини оталикка олиб жойлади, охиргисини уйлайман деб турганди.
Жаннати инсон эди, уз умрини жиянларига багишлади,турмуш килмади, хеч качон гийбат,гурбат деган нарсаларни билмасди,факат яхшиликларни уйлаб юрарди, хаммага яхшилик килишни хохларди, кунгли очик олийжаноб инсон эди. Аллохим жойини жаннатдан килсин. Охиратлари обод булсин . Якинларига сабр берсин. Инна лиллахи ва инна илайхи рожиъун.
УБАЙДУЛЛО АБДУЛЛАЖОНОВИЧ ХОДЖИМАТОВ

Наманган вилояти шошилинч тиббий ёрдам маркази директорини даволаш ишлари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритганлар
Forwarded from Акмал Олимович Жалилов
Бешавқат ўлим РШТЁИМ Наманган филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, соҳа жонкуяри, фидойи инсон ва меҳрибон устоз Убайдулло Абдуллажанович Ходжиматовни 68 ёшида орамиздан олиб кетди.
Убайдулло Абдуллажанович Ходжиматов 1952 йил 25 март куни Наманган шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1975 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини муваффақиятли тамомлаганидан сўнг, Наманган шаҳридаги тез тиббий ёрдам бўлимида жарроҳ-врач сифатида интернатурани ўтаган. Кейин эса вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 2-жарроҳлик бўлимида врач-ординатор, бўлим мудири лавозимларида фаолиятини давом эттирган.
Тажрибали жарроҳ қарийиб 20 йил давомида, яъни 1979 йилдан 1999 йилгача вилоят кўп тармоқли шифохонаси хирургия бўлимида шифокор, кейинчалик бош шифокор лавозимларида хизмат қилган. 2000 йилда вилоят кўп тармоқли шифохонаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига айлантирилгач, у қарийиб 20 йил давомида мазкур филиал бош шифокори вазифасини сидқидил бажарган, шу давр мобайнида ўнлаб ёш мутахассисларга устозлик қилган.
У. Ходжиматовнинг тиббиёт соҳаси равнақидаги самарали фаолияти муносиб баҳоланган. 2007 йилда “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган эди.
Убайдулло Абдуллажанович Ходжиматовнинг порлоқ хотираси унинг ҳамкасблари ва шогирдлари ёдидан асло ўчмайди.
РШТЁИМ Наманган филиали жамоаси.
МАМАДОВ БАХОДИРЖОН РАХМАТОВИЧ

Тошкент шахар 4-сон клиник шифохонаси жаррохи вазифасида мехнат қилганлар
Forwarded from Deleted Account
Боходир эшон бобо талабаликдан энг якин дустим эди,интернатурада Термизда 1вилоят шифохонаси 2чи хирургия маълум вакт бирга тажриба ортирдик,кейинги фаолиятни Тошкентга утказганлигида Термизда темир йул вокзалига кузатиб куяаётганимда , энди хеч качон учрашмайдиганларга ухшаб ,хеч хайрлашолмадик.Улуг юр,бирга кетамиз деганлари хали хам хотирлайман.Охиратинг обод булсин,сен доимо калбимизда яшайсан дустим Боходир!
2024/09/29 17:37:08
Back to Top
HTML Embed Code: