Telegram Web Link
РАДЖАБОВА САИДАХОН

Бухоро Вилоят болалар кўп тармокли тиббиёт марказида катта хамшира сифатида фаолият юритганлар
ЖУМАНИЯЗОВ АЗИМБАЙ САТИМОВИЧ

Элликқальа тумани тез тиббий ёрдам бўлимида хайдовчи бўлиб хизмат қилганлар
РАВШАНЖОН ХАЙИТОВ

Республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти етакчи ходими бўлиб ишлаганлар, тиббиёт фанлари номзоди
Forwarded from F/A
Эх юрагим бунча тез урдинг
Гуё колдинг ичимга сигмай
Кандок килай ишонмам ахир
Бугуни бор эртаси охир😢😢

Кечагина юрган инсонлар
Миттигина вирусдан ожиз
Шифокорим жон фидокорим
Бир суз айтмай кетиб колдингиз

Уз сохасин уста инсони
Фидокорсиз уз касбингизга
Жим турдингиз дардга тик бокиб
Хатто айтмай фарзандингизга

Сизни канча дард алам эзди
Юрагингиз нимани сезди
Орзулариз осмон эди-я
Эх бу хаел кайларни кезди

Уйда колди азиз фарзандиз
Келар дея йулизга караб
Интик кутар жон набирангиз
Бобом Бобом дея хаммадан сураб

Сизни улди дейишга эйй вох
Тилим ожиз каламим ожиз
Охиратин обод кил Оллох
Дуодамиз шогирдларингиз

Дуо килинг Ахли мусулмон
Юрт дуоси куллар уларни
Жаннат суранг бехиштни суранг
Нурга тулсин кабри шуларни

Узбекистон шифокорлари фахри, уз ишини устаси, жонкуяр, фидокор, самимий, соддадил, талабчан устозим Хаитов Р. Х. хотирасига. Охиратингиз обод булсин. Оллохим сизни жаннатларида сийласин.🤲🤲🤲. Фарзандларига сабр берсин. Инна Лиллахи ва Инна Илайхи рожиьун
АБДУЛЛАЖОНОВ АДХАМ АХМЕДОВИЧ

Андижон Давлат тиббиёт институти клиникасида узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққанлар
ЙЎЛДОШЕВ БОТИРЖОН БОЗОРОВИЧ

Пешку тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация-анестезиология бўлимида реаниматолог врач бўлиб мехнат қилганлар
КЕНЖАЕВ ФАРХОДЖОН МУХАММАДИЕВИЧ

Самарқанд шахар 10-оилавий поликлиникада умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаганлар
АШУРОВ ТЎЛҚИНЖОН АБДУЛЛАЕВИЧ

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори лавозимида фаолият юритганлар
ПАТИДИНОВ БАХТИЁРЖОН ИБРАГИМОВИЧ

Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вазифасида мехнат қилганлар
Forwarded from Mehribonu Yunusova
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизими, шунингдек Андижон туман соғлиқни сақлаш соҳаси жонкуяри Патидинов Бахтиёржон Ибрагимович вафот этди.


Патидинов Бахтиёржон Ибрагимович фидойи ва заҳматкаш рахбар инсон эди, ўзининг бор куч-қудратини Андижонда соғлиқни сақлаш тизимини тараққий этишига ва юксалишига сарфлаган, ўзининг илми, салоҳияти, кенг тафаккури, софдил, пок қалби билан барча тиббиёт ходимларининг юрагидан алоҳида жой эгаллаган холда барча ишлаган жойларида хамкасбларининг алохида бетакрор хурматига сазовор бўлган ажойиб тиббиёт ходими эди.

Патидинов Бахтиёржон Ибрагимович 20.06.1957 йилда Андижон вилояти Андижон туманида таваллуд топган,

1985-1986 йй. - Андижон Давлат тиббиёт институти клиникаси терапия бўлими врач-интерна
1986-1988 йй. - Андижон туман Найман кишлок участка касалхонаси участка врач-терапевт
1988-1993 йй. - Андижон туман марказий касалхонаси Куйган-ёр кишлок врачлик пункти бош врачи
1993-1998 йй. - Андижон туман Найман кишлок врачлик пункти мудири
1998-2003 йй. - Андижон туман марказий шифохонаси Найман пульмонология бўлими мудири
2003-2005 йй. - Андижон туман марказий шифохонаси тез ёрдам бўлими навбатчи врачи
2005-2010 йй. - Андижон туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод ички касаликлар бўлими мудири
2010-2016 йй. - Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
2016-2017 йй. - Андижон туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод ички касаликлар бўлими мудири
2017 -30.07.2020 - Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

Кейинги даврларда Патидинов Бахтиёржон Ибрагимович юрак хасталиги туфайли доимий режали даволанишда эди, икки марта юрак хуружи-инфаркт ўтказганлиги, бир йил аввал юракда “стентлаш-юракнинг қон томирларини кенгайтириш” операцияларини ўтказганлигига қарамасдан хаётининг сўнгги кунларигача халқ саломатлигини сақлаш ва авайлаб-асраш ишларида фаол меҳнат қилди.
Патидинов Бахтиёржон Ибрагимовичнинг турмуш ўртоғи - аёли шифокор, туман соғлиқни сақлаш тизими жонкуяри, 3 ўғли ва бир қизи бор, улар турли вазифаларда эл хизматидалар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Андижон вилоят хокими, Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Андижон туман хокими, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг барча тиббиёт ходимлари, Андижон туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, Андижон туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод ички касаликлар бўлими жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этади.

Патидинов Бахтиёржон Ибрагимовичнинг ёди барча тиббиёт ходимлари қалбида абадий сақланиб қолади.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
УМАРОВА НУРШИДАХОН

Олмалиқ шахар марказий шифохонасида кичик тиббий ходим бўлиб ишлаганлар
ЕШМУРАТОВ МАҚСЕТ ҚИДИРБОЕВИЧ

Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасида реаниматолог-анестезиолог ва эндоскоп текшируви шифокори бўлиб мехнат килганлар
Forwarded from Dilnoza Kdirbayeva
Дадажоним Ешмуратов Максет Кидирбаевич 1960-йил 10-май куни Коракалпогистон Республикаси Кунгирот туманида тугилган. 1981-87-йиллари Тошкент САМПИ педиатрия факультетида укиганлар.1987-йилдан реаниматолог анестезиолог булиб Коракалпогистон Республикаси Кунгирот тумани марказий шифохонасида ишладилар.1994-98 йилларда туман шифохонасининг реанимация булимида рахбар лавозимида ишладилар.
Дадам худди ёш боладек бегубор, камтарин,уз ишининг мохир устаси еди.Купгина шогирдлар тайёрлади Бизларни оилавий шифокорлар дейишарди. Дадажонимни махоратига билимлилигига караб 1998-йили туман бош педиатри килиб сайладилар, бу лавозимда 2005 -йилгача ишладилар. 2006-2013-йиллари туманимиздаги Темир йулчилар шифохонасида реаниматолог анестезиолог ва эндоскопист булиб ишлади.
Узи наркоз берган бемори оёкка тургунча хар куни хабар оларди, жонкуяр, мехрибон инсон еди. Оилада турт фарзандмиз. Хаммамизни олий маълумотли килишга харакат килди. Болам шифокорнинг иши огир, маъсулияти кучли одам жони учун жавобгар буласан камтарин бул,куп уки, куп урган дер эдилар. Онам хам шифокор инфекционист, акам реаниматолог-анестезиолог, мен катта кизи невралогияда клиник ординатор 2-курс, синглим магистратурада диагностика факултетида 2-курс, учинчи кизи синглим стоматология институтида 2-курс талаба, иккита куёви хам шифокор.
Дадажоним 2013-йил бошидан инсульт касаллигини утказдилар. Узи ишлаган реанимацияда 1 ой огир ахволда ётдилар, шунда мен бу устознинг шогирдларининг, беморларининг йиглаганларини куриб кунглим фахрга тулган. Ундан кейин 2014-2020-йил 22-августгача Кунгирот ТТБда эндоскопист булиб ишлаб коронавирус юктириб олдилар. 22-август куни реанимацияга тушдилар ва касалликни енга олмадилар. Бу касаллик дадамни 31-августь куни олиб кетди. Дадажон, енди сиз ишламанг, дам олинг десак, ха кизим-а, халк кийналаётганда уйда утириш ярашмайди-да,деб кулиб куярди.
Бу олам бошига келган бало мени оиламизни дадажонимиздан айирди. Дадажонимнинг охирати обод,иймони хамрохи булсин. Дадажон сизнинг ишингизни биз фарзандларингиз давом эттирамиз, порлок хотирангиз хамиша калбимизга нур таратиб туради. Кабрингиз нурларга тулсин дадажон.
ХОЛИҚОВ ТЎРАҚУЛ ҚЎЛДОШЕВИЧ

Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва хусусий клиника бош шифокори бўлиб хизмат қилганлар ,тиббиёт фанлари доктори
КОМИЛОВ НОДИРЖОН

Олмалиқ шахар марказий шифохонаси ЭКД ва гемодиализ бўлими ўрта тиббий ходими бўлиб ишлаганлар
Forwarded from ФИДОКОРЛАР
ИМАМОВ БЎРОНЖОН БЎРИЕВИЧ

Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли шифохонасида болалар жарроҳи сифатида фаолият юритганлар
РАХМОНОВ ХУСНИДДИН ШАРИПОВИЧ

Чилонзор тумани тиббиёт коллежи директори сифатида фаолият кўрсатганлар, тиббиёт фанлари доктори, профессор
АКРОМОВА ДИЛБАР ВАХИДОВНА

Тошкент шахар 1-болалар клиник шифохонасида врач-физиотерапевт бўлиб фаолият юритганлар
АХМЕДОВ АШУРАЛИ

Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимида ультратовуш диагностикаси шифокори бўлиб мехнат қилганлар
МУҚИМОВ АДХАМЖОН

Республика фтизиатрия Пахталикўл сихатгохи ва хусусий шифохонада пульмонолог врач бўлиб ишлаганлар
2024/09/29 15:22:41
Back to Top
HTML Embed Code: