Telegram Web Link
НЕЪМАТОВ ОДИЛЖОН НИЗОМИДДИНОВИЧ

Республика фтизиатрия ва пульмонология илмий марказида торакал жарроҳ бўлиб мехнат қилганлар
Forwarded from Deleted Account
Бугун яна бир ҳамкасбимиздан жудолик – барчамизни чуқур қайғуга солди. ҳамкасбимиз Одилжон Неъматов дунёни барвакт тарк этди.
Одилжон Нематов 2005 йилда магистратурани тамомлагач, мутахассислик даражасини янада ривожлантириш мақсадида, дастлаб Тошкент вилоят онкология диспансерида онколог шифокор сифатида фаолият юритди. Кейинчалик Одилжон Неъматов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида 2014 йилга қадар абдоминал жаррох сифатида фаолият юритди ва ўзининг меҳнатсеварлиги, билимдонлиги, тиришқоқлиги ва беморларга жонкуярлиги билан марказдаги барча тиббиёт ҳодимлари орасида ҳурмат қозона олди. Ўзининг илмий ва амалий фаолияти билан Ўзбекистон онкология тизимида муваффақиятли фаолият юритди, мунтазам билим ва кўникмаларини ошириб борди.
Одилжон кейинчалик ўз фаолиятини Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида торакал жарроҳ сифатида давом эттириди ва шу кунгача ишлаб келаётган эди.
Бу қисқа муддат ичида Одилжон юртимизнинг кўзга кўринган шу соҳа олимларига шогирдлик қилиб, ўз соҳасини етук мутахассисига айлана олди ва талайгина шогиртлар хам тайёрлашга улгурди.
Одилжон Неъматов оиласига мехрибон, дўстларига вафодор, устозларига садоқатли шогирд, шогирдларига талабчан устоз, беморларга ҳамдард ва масъул бир  инсон сифатида барчамизнинг хотирамизда абадий қолади.
Қисқа, лекин жўшқин ҳаёт кечирган дўстимиз бир инсон эришиши мумкин бўлган кўп нарсага эришишга улгурди, лекин бизлар ундан янада кўпроқ ютуқларни кутган эдик.
Одилжон Неъматовнинг бу дунёни тарк этиши оиласи, дўстлари, устоз ва шогирдлари учун, юртимиз тиббиёти ва миллатимиз учун катта жудолик деб биламиз. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази маъмурияти ва хамкасблари Неъматов Одилжон Низомиддиновичнинг вафот этиши муносабати билан у кишининг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради!
МАҲМУД ЭРГАШЕВИЧ ОБИДОВ

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш – профилактика ва тиббий статистикани ташкиллаштириш бўлими бош мутахассиси бўлиб фаолият олиб борганлар
Forwarded from Deleted Account
Яхши инсонлар мевали дарахтга ўхшайдилар. Улар даврасида бўлган кишилар ўзлари учун бир олам маънавий завқ ва бир умрга татигулик сабоқ оладилар. Бундай кишиларни унутиш осон эмас. Сизни ҳатто, йиллар ва масофалар ажратиб турса-да, улар билан боғлиқ гўзал таассуротлар ҳамиша яқинлаштириб туради.

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш – профилактика ва тиббий статистикани ташкиллаштириш бўлими бош мутахассиси Маҳмуд Эргашевич Обидов ҳақида ҳам мана шундай сўзларни айтиш мумкин. Афсуски, шафқатсиз ўлим ким учундир шогирд, ким учундир устоз ва яна кўплар учун қадрдон дўст бўлган қалби дарё бу инсонни бугун орамиздан олиб кетди.

Вилоят соғлиқни сақлаш тизими доирасидаги барча тадбирларда Маҳмуд ака бош-қош бўларди. Ва албатта, ҳар қандай ишнинг устида биринчилардан бўлиб унинг ўзи туриб, ҳамкасбларига намуна кўрсатарди. Самимийлиги, ҳазил-мутойибага мойиллиги ва ҳар қандай шароитда ёнидагиларни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги ҳамкасблари орасида обрў-эътиборини зиёда қилиб келган. Унинг даврасида бўлган, унинг оромижон суҳбатини олган ва яхшилик кўрган одам борки, бир юмуш билан бошқармага келганида ҳам, албатта, шу инсонни йўқламасдан кетмас эди.

М.Обидов 1953 йилнинг 21 январида Бухоро туманида таваллуд топган.

Ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлагач, 1976 йилда Ўрта Осиё медицина педиатрия институтига ўқишга кирди. Айнан болажонлиги, шўх табиати уни тиббиётнинг шу йўналишини танлашига туртки берган бўлса ажаб эмас. Таҳсилдан сўнг бўлғуси шифокор Бухоро вилоят болалар касалхонасига интернатурани ўташ учун келди. Бу ерда тажрибали ва ўз даврининг етук кадрлари бўлган устоз-шифокорлар қўл остида соҳанинг нозик сир-асрорларини ўрганди.

Кейинчалик қунт билан ўрганганлари фаолиятида асқотди. Ютуқлари устозлар ва раҳбарият назарига тушди. Шундан сўнг унинг раҳбарлик ва етакчилик қобилияти амалиётда ўзини намоён эта бошлади. Бухоро туман марказий касалхонасида болалар поликлиникаси мудири, касалхона бош педиатри, бош врач ўринбосари ҳамда (1997-2000 йиллар) касалхона бош врачи лавозимларида самарали меҳнат қилди. У раҳбарлик қилган кезлар туман тиббиёти анча ривожланди. Соҳанинг қатор йўналишлари ислоҳ қилинди. Кадрлар тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилди. Бугун Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида меҳнат қилаётган кўплаб тажрибали шифокорлар уни ўзларига устоз деб биладилар.

Маҳмуд Эргашевичнинг қуйи бўғиндаги тажрибаси вилоят марказига кўчди. Дастлаб вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ташкилий-услубий маркази бошлиғи, Саломатлик ва тиббий статистика институти Бухоро филиали тиббий статистика бўлим мудири лавозимларида хизмат қилди. 2019 йилдан бошлаб Бошқарманинг даволаш – профилактика ёрдами ва тиббий статистикани ташкиллаштириш бўлимида бош мутахассис сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўлим ҳақ. У кўплар учун қадрли бўлган инсон – Маҳмуд Обидовни 67 ёшида орамиздан олиб кетди. Бунга унинг олис-олислардаги дўстларининг ишонмаганликлари ҳам бор гап. Аммо, кўҳна дунёнинг иши шу: келмоқликнинг бир кун кетмоқлиги бор!

Биз Маҳмуд Эргашевич Обидовнинг оила аъзоларига ва яқинларига шундай мусибатли кунларда Аллоҳдан сабр-бардош тилаган ҳолда ўз ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Жойингиз жаннатда бўлсин, Маҳмуд ака!

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси
ҚУЛБОЕВ ҲАМИДУЛЛО БОЙМУРОДОВИЧ

Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасида инфекционист-реаниматолог вазифасида хизмат қилганлар
Forwarded from Jamshid Ismailov
Қулбоев Ҳамидулло Боймуродовичнинг бевақт улими барчамизни чуқур қайғуга солди ҳамкасбимиз дунёни барвакт тарк этди.
Қулбоев Ҳамидулло Боймуродович 1982 йил Қашқадарё вилояти Косон туманида туғилган 2003 йил СамДТИ га давлат гранти асосида ўқишга биринчи ўринда ўқишга кирган. 2011-2014 йилларда СамДТИ юқумли касалликлар кафкедрасида магистратура йўналишида таълим олган. 2014 йилдан хозирги кунгача Самарқанд шахар юқумли касалликлар шифохонасида инфекционист – реаниматолог лавозимида фаолият олиб борган. Жудаям кўнгли юмшоқ ва мехрибон инсон эдилар. Бировга "йўқ " деган гапни айтишга қийналардилар. Ёш бўлишига қарамасдан ўз касбининг устаси сифатида хамкасблари ва беморлар орасида хурмат ва этиборга сазовор бўлган инсон эди. Хар бир танишига каттами кичикми исмига сиз деб мурожат қилиб исмига жон сўзини қўшиб айтардилар. Агар беморларга тез ёрдам кўрсатиш керак бўлса юрибмас, югуриб борар эдилар. Шунақа фидойи инсон эдилар.
Биз Қулбоев Ҳамидулло Боймуродович оила аъзоларига ва яқинларига шундай мусибатли кунларда аллоҳдан сабр-бардош тилаган ҳолда ўз ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз!
ЮСУПОВ БАХРОМЖОН ЮСУПОВИЧ

Республика онкология илмий марказини бош-бўйин бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилганлар. Тиббиёт фанлари доктори, профессор
Forwarded from Наргиза Юсупова
РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ОНКОЛОГИЯ ВА РАДИОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ЮСУПОВ БАХРОМ ЮСУПОВИЧНИНГ ВАФОТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯҚИНЛАРИ ВА ОИЛА АЪЗОЛАРИГА ХАМДАРДЛИК БИЛДИРАДИ
Жорий йилнинг 17 июль санасида Ўзбекистоннинг етук онкологларидан бири, мамлакат бош-бўйин соҳаси онкохирургиясининг асосчиларидан ҳисобланган тиббиёт фанлари доктори, профессор Юсупов Бахром Юсупович оғир ҳасталикдан сўнг вафот этдилар.
Юсупов Бахром Юсупович 1949 йил 3 декабрда Тошкент вилоятининг Пскент туманида таваллуд топган. 1966-72 йилларда Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг - стоматология факультетини тамомлаган ва 1972йилдан 1978 йилгача Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёт институти «Нормал анатомия» кафедрасига ассистент лавозимида фаолият юритган.
1978 йилдан хозирги кунгача Республика Онкология ва Радиология Илмий текшириш институтида бош ва бўйин бўлимида шифокор ординатор лавозимида фаолиятини бошлаб, бўлим мудири, бўлим раҳбари, марказ бош шифокори лавозимларигача фаолият юритиб келган. Сўнги йилларда ўзининг бой тажрибасини ёш шогирдларига қунд билан ўргатиб келмоқда эди.
1991 йилда номзодлик, 2007 йилда эса докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Юсупов Б.Ю. бошчилигида бош ва бўйин бўлимида комбинирланган жаррохлик, қўшма даволаш, нур терапияси, кимевий даволаш ва криотерапия усуллари, катта жаррохлик амалиётларидан сўнги хосил бўладиган дефект, яъни асоратларни реабилитация килиш, яъни пластик амалиетлари йўлга қўйилган. Бундан ташқари, у киши республикамизнинг барча ҳудудларида консультатив ёрдам, юқори технлогик амалиётлар бўйича маҳорат-дарслари ва онкологларга маърузалар ташкил этиб, юртимиз онкологияси ва бош-бўйин онкожарроҳлиги соҳасида устоз мутаҳассис эди.
У киши томонидан 160 якин илмий макола ва тезислар чоп этилган, 2 монография ёзилган. Бахром Юсупович илмий рахбарлиги остида 1та докторлик диссертация ва 2 та тиббиет фанлари номзоди диссертациялари ҳимоя қилинган.
Бахром Юсупович ўзининг очиқ кўнгилли, меҳнатсевар, ватанпарвар, зўр ташкилотчи, билимдон мутахассислиги билан нафақат марказимиз, балки бутун республикамиз тиббиёти, онкология тизими тиббий ходимлари орасида катта обрў-эътиборга эга устоз эдилар.
Юсупов Б.Ю. оиласи, фарзандларини мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт ходимлари қилиб тарбиялай олди. У кишининг фарзандлари тиббиётимизнинг турли жавҳаларида етакчи мутаҳассис сифатида фаолият юритиб келишмоқда. Бахром Юсупович меҳрибон ота, жонкуяр мураббий ва талабчан раҳбар сифатида барчамизнинг қалбимизда чуқур из қолдиради.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Маъмурияти Юсупов Бахром Юсуповичнинг вафот этиши муносабати билан у кишининг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради!
Жойлари жаннатдан булсин, охиратлари обод булсин,
Оллох Рахмат килсин
Юсупова Наргиза Бахрамовна
Профессор Ходжаев А.В
Исламов З.С
МАВЛОНОВ УМРЗОҚ ҚОРАБОЕВИЧ

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида ультратовуш диагностикаси врачи сифатида фаолият юритганлар
Аслида канал очилишига сабаб бўлган қадрли инсонларимиздан бири Умрзоқ ака эди...

Бу инсон билан Сирдарёга ультратовуш диагностикаси бўйича мастер-класслар ўтказишга борганимда танишгандик

Хар бир вилоятда умрини охиригача илм излаб яшайдиган саноқли шифокорларимиз бўлади. Умрзоқ ака шундай инсонлардан бири эдилар...

Ўта камтар, майин гапирадиган, болаларча беғубор киши эди. Доим менга "домлажон" деб мурожаат қилишарди

-Домлажон яқинда нафақага чиқдим узоқ вақт туман тиббиёт бирлашмасида ишладим. Биздаги ультратовуш ускунасида допплер йўқ эди-да. Энди ўзим хусусий клиника очиб аппарат қўйдим, допплерни ўрганишим керак-да- деб, бир куни хатто ускунасини мастер класс ўтаётган жойимизга олиб келишганди

Умрзоқ Хожи ака билан 10 кунгина бирга ҳамсухбат бўлганмиз холос. Шу озгина муддат ичида бу инсон қалбимиздан жой олиб улгуришган...

Яқинда яна Сирдарё вилоятига онлайн мастер-класслар бошланди... Афсуски Сирдарёлик хамкасбларимиз ичида Умрзоқ ака йўқ!!!

Қулоғим остида эса халигача бир сўз жаранглаб туради

"Домлажон"...

Аллох барчаларини рахматига олган бўлсин, жойларини жаннатдан қилсин Илохим!
АХТАМОВА ДИЛФУЗА АСЛАНОВНА

Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация- анестезиология бўлими катта хамшираси бўлиб ишлаганлар
ЖУРАЕВА ГУЛНОРАХОН ЭРГАШЕВНА

Самарқанд шахар 1-туғруқ комплекси бош врачи лавозимида ишлаб келганлар
МУХИТДИНОВА САИДАХОН РАХМАТУЛЛАЕВНА

Тошкент шахрида хусусий клиника рахбари вазифасида мехнат қилганлар
ВАИСОВ ХАСАНБОЙ

Хива тумани тез тиббий ёрдам бўлими врачи бўлиб фаолият юритганлар
ХЎЖАМАТОВ МАҚСУДЖОН

Гурлан тумани тиббиёт бирлашмасида мехнат қилганлар
ДАДАМУХАМЕДОВА МАВЖУДАХОН РАХМОНҚУЛОВНА

Тошкент шахар 3-болалар клиник шифохонасида врач-лаборант лавозимида ишлаганлар
ДОНИЁРЖОН УСМОНОВ

Юнусобод тумани ДСЭНМ ходими бўлиб мехнат қилганлар
ҚАРШИЕВ ХЎЖАМУРАТ ҚАРШИЕВИЧ

Музработ тумани тиббиёт бирлашмасида жаррохлик бўлими мудири вазифасида мехнат қилганлар
ҚАЮМОВА ШОХИДАХОН

Тошкент шахрида хусусий клиникада лаборант вазифасида мехнат қилганлар
УСМОНАЛИЕВА ЗУЛХУМОР ХАДЖИЕВНА

Тошкент шахридаги хусусий клиника директори бўлиб хизмат қилганлар
2024/09/29 19:24:30
Back to Top
HTML Embed Code: