Telegram Web Link
​​ЭҲРОМДАГИ КИЙИМГА ХУШБЎЙЛИК ТЕГИШИ
#Ҳаж_умра

1446-CАВОЛ: Эҳромдаги киши баданига атир суртса, жиноят бўлишини биламиз. Кийимига тегса ҳам шундай бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахснинг кийимига хушбўйлик тегиб, шу заҳоти ювиб ёки ишқалаб йўқ қилиб юборса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўй ҳолатда бир кун турса, жонлиқ сўяди. Бир кунга етмасдан ечган, алмаштирган ёки ювиб ташлаган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг пулини садақа қилади. “Иршодус сорий” китобида бундай дейилади:
وإن أصاب الطيب ثوبه فحكه أي أزاله بالحك أو غسله فلا شيء عليه وإن كثر وإن مكث أي دام عليه أي علي ثوبه يوما فعليه دم وإلا فصدقة
“Агар (эҳромдаги шахснинг) кийимига хушбўйлик тегса ва уни ишқаб ташлаб ёки ювиш орқали йўқ қилса, хушбўйлик кўп бўлса ҳам, бирор жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўйлик кийимида бир кун давомида турса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бир кунга етмаган бўлса, садақа вожиб бўлади”.
Шуни билиш лозимки, бу эҳромга киргандан бошлаб, сочини олиб, эҳромдан чиққунича бўлган вақт оралиғига тегишли. Эҳромда бўлмаган вақтларда бадани ва кийимига хушбўйлик суртишининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ДУНЁ АЁЛЛАРИНИНГ САЙЙИДАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 15 Ноябрь Жума (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 СИЗГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЁШ БОЛАНИНГ САВОБИ ОТА-ОНАСИГА ЁЗИЛАДИМИ?
#савоб

1447-CАВОЛ: Одамлар орасида балоғатга етмаган ёш боланинг яхши амаллари савоби ота-онасига ёзилади деган гап бор. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда "Эълоус сунан" китобида шундай дейилади:
وانعقدت الأئمة الأربعة ( أي أجمعت ) على أن الصبي يثاب على طاعاته، وتكتب له حسنات، سواء كان مميزا أو غير مميز، لكن اختلف أصحابنا هل تكون حسناته له دون أبويه، أو يكون لوالديه من غير أن ينقص من أجر الولد شيء ؟ ثم رجح قول الثاني بدليل الأثر،
"Тўрт мазҳаб имомлари ёш бола қилган тоатлари учун савоб олиши ва бу учун унга яхшиликлар ёзилишига иттифоқ қилишган. Аммо унинг савоблари фақат ўзига бўладими ёки унинг ажри камаймаган ҳолда ота-онасига ҳам ёзиладими деган масалада турли фикр айтиб, далиллар келгани учун иккинчи фикр (ота-онага ҳам савоб бўлиши)ни устун кўришган".
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари ҳам буни қўллайди: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти).
Демак, ҳар икки қарашга кўра ҳам фарзандларини яхшиликка йўллаган, чиройли таълим-тарбия берган ота-оналар савоб оладилар, Аллоҳ таолонинг фазли кенгдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўътабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:
ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة
“Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Раддул муҳтор” китоби).
وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда аҳли китобларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби).
Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабар манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган:
قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر
Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтарилмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 16 Ноябрь Шанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​БЕМОРГА ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН НАМОЗНИ БУЗИШ
#намоз

1449-CАВОЛ: Жамоат намозида баъзан намозхонлардан бирининг тоби қочиб, йиқилиб, унга ёрдам кўрсатиш керак бўлади. Шу ҳолатда бошқа намозхон унга ёрдам бериши учун намозини бузиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бундай ҳолатда намозни бузишга рухсат берилган. Бу ҳақда “Ғунятул мустамлий” китобида шундай дейилади:
يُباح قطعُ الصَّلاة لإغاثة ملهوف، أو تخليص أحدٍ من سببِ هلاكٍ؛ كسقوطٍ من سطح، أو غرق أو حرق ونحوه، وكذا إذا خاف ضياع ما قيمته درهم له أو لغيره،
“Оғир аҳволга тушиб қолган инсонга ёрдам бериш, баланддан тушиб кетиш, ғарқ бўлиш, ёнғин каби ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан қутқариш учун намозни бузишга рухсат бор. Шунингдек, ўзининг ёки ўзганинг бир дирҳам (бугунги кунда тахминан икки юз минг)га тенг моли йўқолишдан хавф қилса ҳам намозни бузиш мумкин”.
Ҳатто “Раддул муҳтор” китобида “Чўкаётган, ёнғин ичида қолган, аҳволи оғирлашган кишини қутқариш учун намозни бузиш вожиб бўлади”, дейилган.
Демак, намозда бирор кишининг тоби қочиб йиқилса, унинг ёнидаги кишилар унга ёрдам бериш учун намозини бузиши керак бўлади. Чунки шариатнинг мақсадларидан бири инсон жонини муҳофаза қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 17 Ноябрь Якшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ
#қасам

1450-CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камабғалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 18 Ноябрь Душанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 НАМУНАЛИ ОИЛА БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЭҲРОМГА КИРИШДАГИ ХУШБЎЙЛАНИШ
#Ҳаж_умра

1451-CАВОЛ: Маълумки, эҳромга киришда хушбўйлик суртилади. Табиийки, бу ҳолатда кийимга суртилган хушбўйлик кейинчалик ҳам ҳиди туради. Бу сабабли жарима бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга киришда кийим эмас, баданни хушбўйлаш суннат амал саналади. Кийимга хушбўйлик суртиш (сепиш) тавсия қилинмайди. Шундай бўлсада кимдир эҳромга киришдан аввал кийимига ҳам хушбўйлик суртиб (сепиб) олган бўлса ва эҳромга киргандан кейин ҳам унинг ҳиди қолиб кетса, бунга бирор бир жарима вожиб бўлмайди. Жарима эҳромдалик ҳолда хушбўйланса бўлади. Бу ҳақда “Мабсути Сарахсий” китобида қуйидагилар айтилган:
فَإِنْ كَانَ تَطَيَّبَ أَوْ ادَّهَنَ قَبْلَ الْإِحْرَامِ ثُمَّ وَجَدَ رِيحَهُ بَعْدَ الْإِحْرَامِ لَمْ يَضُرَّهُ، وَكَذَلِكَ إنْ أَجْمَرَ ثِيَابَهُ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ ثُمَّ لَبِسَهَا بَعْدَ الْإِحْرَامِ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ، وَذَكَرَ هِشَامٌ عَنْ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّ الْمُحْرِمَ إذَا دَخَلَ بَيْتًا قَدْ أُجْمِرَ فِيهِ فَطَالَ مُكْثُهُ حَتَّى عَلِقَ ثَوْبَهُ لَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ ؛ لِأَنَّ الْإِجْمَارَ إذَا كَانَ فِي الْبَيْتِ فَعَيْنُ الطِّيبِ لَمْ يَتَّصِلْ بِثَوْبِهِ وَلَا بِبَدَنِهِ إنَّمَا نَالَ رَائِحَتَهُ فَقَطْ
“Эҳромдан аввал хушбўйланиб ёки хушбўй ёғ суртган бўлиб, эҳромга киргандан кейин ҳам ҳиди келиб турса, бунинг зарари йўқ. Шунингдек, эҳромдан аввал (эҳром) либосини хушбўйлаган бўлиб, эҳромга киргандан кейин кийса, бунинг ҳам зарари йўқ. Ҳишом ибн Убайдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳромдаги шахс атир сепилган уйга кириб, узоқ вақт қолиб кетиб, кийимига ҳид ўрнашиб қолса, бунда ҳеч қандай жарима бўлмайди”, деганини нақл қилади. Чунки уй ичида тутатилган хушбўйликнинг ўзи кийимга ҳам, баданга ҳам тегмаган, балки унинг ҳиди ёпишган, холос”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 19 Ноябрь Сешанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 САДОҚАТ - ОИЛА ПОЙДЕВОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЎГАЙ ОНА АБАДИЙ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?
#маҳрам

1452-CАВОЛ: Онам вафотидан кейин отам бошқа аёлга уйланган эди. Бир йилча аввал отам вафот этди. Шундан кейин ҳам бу аёл бизга маҳрамлигича қоладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, албатта. Фарзандлар учун отанинг аёли абадий маҳрам ҳисобланади. Аллоҳ таоло ояти карималарда бир қанча марҳамларни санаган. Шулар ичида оталар уйланган аёллар ҳам айтиб ўтилган. Фиҳқий манбаларда ҳам маҳрамларга доир мавзуда ўгай она эрининг фарзандлари учун ҳам маҳрам экани айтилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وامرأة أبيه وابنه وإن بعدا أما حليلة الأب فبقوله تعالى {ولا تنكحوا ما نكح آباؤكم من النساء} النساء: 22 فتحرم بمجرد العقد عليها
“Отаси уйланган ва ўғли уйланган аёлларга уйланиш ҳаромдир. Ота уйланган аёлга уйланиш ҳаром экани ушбу оятда айтилган: “Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг!” (Нисо сураси, 22-оят). Шу оятга кўра ота бирор аёлга никоҳланишнинг ўзи билан шу аёл ўғилларга маҳрам бўлиб қолади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 20 Ноябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
2024/11/20 03:01:00
Back to Top
HTML Embed Code: