Telegram Web Link
​​ТИК ТУРГАН ВА ЮРГАН ҲОЛДА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон

1420-CАВОЛ: Тик турган ва юрган ҳолатда Қуръон ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тик турган ҳолда Қуръони каримни ўқишнинг зарари йўқ. Юриб кетаётган киши бошқа нарсага чалғимай, Қуръони каримга аҳамият бера олса, юриш асносида ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳақда “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида қуйидаги маълумотлар берилган:
وأما قراءة الماشي والمحترف إن كان منتبها لا يشغله العمل والمشي جاز وإلا فلا قال وتكلموا في قراءته مضطجعا والأولى أن يقرأ على وجه يكون أقرب إلى التعظيم ولا بأس بغير القرآن مضطجعا والقراءة بالنظر أولى من القراء بالغيب للجمع بين العبادتين
“Юрган ва ишлаб турган кишини қилаётган иши ё юриши Қуръондан чалғитмаса, шу ҳолда тиловат қилиш жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Уламолар ёнбошлаб Қуръон ўқиш ҳақида турли гаплар айтишган бўлиб, афзали Қуръонни улуғлашга мос шаклда ўқишдир. Бошқа китобларни ёнбошлаб ўқишнинг гуноҳи йўқ. Мусҳафга қараб қироат қилиш ёддан ўқишдан кўра афзалроқдир. Чунки мусҳафга қараб ўқишда икки ибодат (мусҳафга назар қилиш ва уни тиловат қилиш)ни жамлаётган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 26 октябрь Шанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​ЧАРМДАН ТИКИЛГАН ЖОЙНАМОЗ
#намоз

1421-CАВОЛ: Ҳайвон терисидан тикилган жойнамозда намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чўчқадан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг териси ошлаш билан пок бўлади. Ошлангандан кейин ундан жойнамоз сифатида фойдаланиш дуруст. Бундан ташқари мазкур жонзотлар шариатга мувофиқ сўйилган бўлса, шу сўйишнинг ўзи билан ҳам териси пок бўлаверади. Бу ҳақда “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:
وكُلُّ إِهابٍ دُبغَ فَقَد طَهُرَ، إِلَّا جِلدَ الخِنزِيرِ وَالْآدَمِيَّ. وَمَا طَهَرَ جِلْدُهُ بِالدِّبَاغِ طَهَرَ بِالذَّكَاةِ،
“Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа барча терилар ошланиш билан пок бўлади. Териси ошлаш билан пок бўладиган нарса, уни шаръий сўйиш билан ҳам пок бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 27 октябрь Якшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​ЧОРВА ҲАЙВОНЛАР ЗАКОТИ
#закот

1422-CАВОЛ: Бир одамнинг тижоратдаги пул маблағлари нисобга етмайди. Яйловда юрадиган 25 та атрофида қўйлари бор. Бу одам нисобга етмаган пуллари билан қўйларини битта ҳисоблаб закот чиқарадими ёки иккиси ҳам нисобга етмагани учун закот бермайдими? Шунингдек, 40 тага етмаган қўйи ва 30 тага етмаган қорамоллари бўлса, бунинг закоти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотда бир-бирига қўшиладиган бир қанча нарсалар бор. Масалан, тилла, кумуш, нақд ва электрон пул (пул маъносидаги қимматли қоғозлар), тижорат моллари (турли турдаги товарлар бўлса ҳам) бир-бирига қўшилади ва умумий молдан закот чиқарилади. Чунки буларнинг барчаси битта жинс ҳисобланади.
Аммо нақд пул ёки тилла-кумушга чорва ҳайвонлари, чорва ҳайвонларнинг бирини бошқасига қўшилмайди. Агар масалан, яйловда 25 та қўйи ва 20 та сигири бўлса, закот чиқармайди. Чунки уларнинг жинси турлича бўлгани учун ҳар бири закот чиқаришда алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Бу ҳақда “Мажмаъул анҳур” китобида бундай дейилган:
وَاعْلَمْ أَنَّ السَّوَائِمَ الْمُخْتَلِفَةَ الْجِنْسِ كَالْإِبِلِ وَالْبَقَرِ وَالْغَنَمِ لَا يُضَمُّ بَعْضُهَا إلَى بَعْضٍ بِالْإِجْمَاع
“Билингки, (закотда) туя, сигир ва қўй каби жинси турлича бўлган яйловда юрган чорва ҳайвонлари бир-бирига қўшилмайди. Бунга уламолар ижмо қилишган”.
Лекин чорва ҳайвонларини тижорат мақсадида боқаётган бўлса, бу тижорат молига айланиб, закотни ҳисоблашда уларнинг қиймати тилла-кумуш ва нақд пулларга қўшилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 28 октябрь Душанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУСОФИРЛИК МАСАЛАСИ
#намоз #сафар

1423-CАВОЛ: Мен тижорат юзасидан хорижий давлатларга чиқиб тураман. Ишим битишига қараб, ҳар хил кун тураман. Баъзида бир ҳафтада қайтаман. Баъзида ишим чўзилиб кетиб, бир ой ёки бир ярим ой қолиб кетаман. Шу сабабли намозларимни қаср ёки тўлиқ ўқиш борасида қийналаман. Шунинг ҳукмини ёритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда сафар масофаси чиқадиган жойда 15 кун ва ундан кўп муддат туришни ният қилган киши муқим ҳисобланади. Агар ундан кам муддат туришни ният қилса ёки сиз каби қанча туриши ноаниқ бўлса, бу ҳолатда мусофир бўлиб, намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган:
ومن دخل بلدا ولم ينو أن يقيم فيه خمسة عشر يوما وإنما يقول غدا أخرج أو بعد غد أخرج حتى بقي على ذلك سنين صلى ركعتين
“Киши бир шаҳарга кирса-ю, у ерда ўн беш кун туриш нияти бўлмаса, балки эртага кетаман, индин кетаман, деб юрса ва ҳатто шу ҳолда бир неча йил қолиб кетса ҳам, намозларини икки ракат (яъни қаср қилиб) ўқийди”. (“Мухтасари Қудурий” китоби).
وَلَوْ بَقِيَ فِي الْمِصْرِ سِنِينَ عَلَى عَزْمِ أَنَّهُ إذَا قَضَى حَاجَتَهُ يَخْرُجُ وَلَمْ يَنْوِ الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا قَصَرَ ، كَذَا فِي التَّهْذِيبِ .
“Агар инсон бир шаҳарда ишим битиши билан чиқиб кетаман деган мақсадда бир неча йил қолиб кетса ва ўн беш кун туришни ният қилмаса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Шунга кўра сиз намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз.
Лекин агар сиз у ерда ўн беш кун ва ундан кўп тураман, деган мақсадда борсангиз, етиб боргандан кейин намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ИЖАРАЧИ УЙДАН ОЙНИНГ ЎРТАСИДА ЧИҚИБ КЕТИШИ
#ижара

1424-CАВОЛ: Мен ижарада тураман. Ойлик тўлов пулини келишганман. Яқинда янги уйим таъмири тугаб чиқиб кетадиган бўлдим. Янги ойдан 10 кун ўтиб қолди. Мен ижарани ўн кунга тўлайманми ёки бир ойгами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ижара битимида фойдаланиш муддати аниқ қилиб олиниши керак. Масалан, бир уйни ижара олишда ундан фойдаланиш муддати ва унга бериладиган ижара ҳақини аниқ белгилаб олиш лозим. Ижара ҳақини бир бутун қилиб ёки ҳар ойда бўлиб бериш мумкин. Аммо бир уйни яшаш учун ижарага олинганда қанча туриш айтилмаса, лекин ҳар ойига шунчадан ижара ҳақи тўлайман деса, ижара биринчи ой учун тузилган бўлади. Агар ой тугаганда чиқиб кетмай, кейинги ойнинг аввалида ҳам уйда тураверса шу ойга ҳам ижара битими тузилган бўлади. Бу хусусда “Мухтасарул виқоя” китобида:
إجَارَةُ دَارٍ كُلَّ شَهرٍ بِكَذَا بِلَا بَيَانِ المُدَّةِ في وَاحِدٍ فَقَط، وفِي كُلِّ شَهرٍ يَسكُنُ فِي أَوَّلِهِ،
“Уйни ижара муддати айтилмасдан ҳар ой учун шунча ҳақ эвазига ижарага бериш аввалги бир ой учун, шунингдек, аввалги кунларида турилган кейинги ҳар бир ой учун ҳам ижара дуруст бўлади”.
Сизнинг ҳолатингизда бир ой тугагандан кейин, кейинги ойнинг аввалида туриб қўйган ой учун ҳам ижара битими тузган ҳисобланасиз ва бир ойлик ижара ҳақи тўлайсиз. Бироқ, уй эгаси ўзи рози бўлиб турмаган кунларингиз учун ижара ҳақидан кечса ва сиз турган кунингиз учун ҳақ тўласангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 29 октябрь Сешанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ


📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб сотувда мавжуд.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:
📱
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ИДДА ТУГАМАСДАН ТУРМУШ ҚУРИШ
#идда

1425-CАВОЛ: Аёл кишининг эри вафот этса ёки талоқ қилса идда ўтиришини биламиз. Кўпчилик буни ҳомиладорликни аниқлаш учун жорий этилган деб тушунади. Шунинг учун бугунги кунда баъзи аёллар УЗИ аппаратига тушганда ҳомиладорлик аниқланмаса, янги турмуш қуриб кетмоқдалар. Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган ушбу никоҳлари дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни белгилаган. Агар у ҳомиладор бўлса, бола туғиши билан иддаси тугайди. Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳидоя” китобида қуйидагиларни айтади:
)وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَعِدَّتُهَا أَنْ تَضَعَ حَمْلَهَا ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ (
) وَعِدَّةُ الْحُرَّةِ فِي الْوَفَاةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
“Агар аёл ҳомиладор бўлса унинг иддаси ҳомиласини туққуничадир. Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳомиладор аёлларнинг идда муддати ҳомилаларини туққунларигачадир”, деган (Талоқ сураси 4-оят)”. Эри вафот этганда озод аёлнинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Чунки Аллоҳ таоло: “ Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”, - деган (Бақара сураси 234-оят)”.
Бироқ, ҳомиладор бўлмаса, айтилганидек, унинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Идда чиқмасидан турмуш қуриши мутлақо жоиз эмас ва у шаръий жиҳатдан ҳақиқий никоҳ ҳисобланмайди. Чунки, идда ўтиришнинг сабаби фақатгина ҳомилани аниқлаш эмас. Балки, ортда қолган никоҳнинг ва ушбу никоҳда жуфти ҳалол бўлган эрнинг эҳтироми учун ҳам аёл идда ўтиради. Шунинг учун эрлари вафот этган муслима аёллар, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунча, ҳомиладор бўлмасалар, эрларининг вафотидан тўрт ойу ўн кун ўтмагунча бошқага турмушга чиқишлари жоиз эмас. Шунингдек, эрлари талоқ қилган аёлларнинг ҳам, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунларича, ҳомиладор бўлмасалар тўлиқ уч ҳайз кўрмагунларича иддалари тугамайди. Ҳайз кўрмайдиган аёллар эса уч ой идда ўтирадилар. Ушбу муддат ичида уларнинг бошқа никоҳ қуришлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 30 октябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
2024/11/06 01:55:32
Back to Top
HTML Embed Code: