ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ТУХУМ ЕЙИЛМАЙДИМИ
#жаноза
❓1394-CАВОЛ: Баъзи жойларда таъзия бўлган хонадон аҳли йили ўтгунча товуқ гўшти ва тухум истеъмол қилишмайди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай кўрсатма йўқ. Бу айрим одамлар ўйлаб топган хурофот амалдир. Ҳалол маҳсулотларни инсон истаган вақтда ейиши мумкин:
﴿ قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ﴾
“Сен: “Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!” деб айт. “Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир”, деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз” (Аъроф сураси, 32-оят).
Ушбу оятлар кийим киймай тавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига одат қилиб олиб, бу Аллоҳнинг амри, деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун тушган.
Демак, инсон ким бўлишидан қатъий назар шариатда ҳалол бўлган нарсани ҳаром қилишга ҳаққи йўқ. Таъзияли хонадонда ундай нарса еб бўлмайди, бундай нарса еб бўлмайди, дейишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Акс ҳолда юқоридаги оят ҳукми остига тушиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ЭҲРОМДА ЖАРОҲАТНИ МАТО БИЛАН БОҒЛАШ
#Ҳаж_умра
❓1395-CАВОЛ: Эҳромдалик вақтимда оёғимга жароҳат етиб, қонади. Қонни тўхтатиш учун мато билан боғлаб олдим. Бунинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши бирор аъзосидаги жароҳатини боғлаб олишининг зарари йўқ. Ундай қилиш билан бирор жарима вожиб бўлмайди. Чунки бу ҳолат тикилган кийим кийишга кирмайди, аммо узрсиз боғлаб олиш макруҳ саналади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бу ҳақда бундай дейилган:
ولو عصب شيئا من جسده لعلة أو غير علة لا شيء عليه؛... ويكره أن يفعل ذلك بغير عذر
“Эҳромдаги киши танасидаги бирор аъзосини бирор узр билан ёки узрсиз ҳолда боғлаб олса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Лекин узрсиз бундай иш қилиши макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.

#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 28 сентябрь Шанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 СИЗНИ СОҒИНДИМ Ё РАСУЛУЛЛОҲ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#муфтий_минбари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛЛАР УМРАДАН КЕЛСА, БИРИНЧИ БЎЛИБ ОТАСИНИНГ УЙИДА НАМОЗ ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзи жойларда Умра сафаридан келган аёллар биринчи ота-онасининг уйига бориб 2 ракат нафл намоз ўқиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Уйига қайтгач зиёратчиларнинг 40 кун чилла сақлаши ҳам урф бўлмоқда. Динимизда шундай кўрсатма борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда сафардан келган аёл тўғри ота-онасиникига борсин, кейин 40 кун чилла сақласин, деган кўрсатма йўқ.
Муборак сафардан келган киши шукрона сифатида икки ракат нафл намоз ўқиши савобли амал. Лекин бу намознинг ҳеч ким билан кўришмасдан ўқисин деган шарти йўқ. Мободо бу намоз ўқилмай қолса ҳам гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзи жойларда Умра сафаридан келган аёллар биринчи ота-онасининг уйига бориб 2 ракат нафл намоз ўқиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Уйига қайтгач зиёратчиларнинг 40 кун чилла сақлаши ҳам урф бўлмоқда. Динимизда шундай кўрсатма борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда сафардан келган аёл тўғри ота-онасиникига борсин, кейин 40 кун чилла сақласин, деган кўрсатма йўқ.
Муборак сафардан келган киши шукрона сифатида икки ракат нафл намоз ўқиши савобли амал. Лекин бу намознинг ҳеч ким билан кўришмасдан ўқисин деган шарти йўқ. Мободо бу намоз ўқилмай қолса ҳам гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 29 сентябрь Якшанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 29 сентябрь Якшанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#муфтий_минбари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 30 сентябрь Душанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 30 сентябрь Душанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 САҲИФА ВОҚЕАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#муфтий_минбари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 1 октябрь Сешанба (Тошкент вақти билан)

📹 “РАСУЛУЛЛОҲНИ СЕВАМАН” ДЕЙМИЗКУ, ЛЕКИН АМАЛДА…
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#муфтий_минбари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЗАКОТНИ МУДДАТИДАН ҚАНЧА ОЛДИН БЕРИШ МУМКИН
#закот
❓1396-CАВОЛ: Закотни олдин бериб қўйиш мумкин, дейилади. Мен ҳозир закотга қодир эмасман. Лекин озроқ пулим бор. Шуни келажакда бой бўлиб қолсам, шундаги закотимдан деб берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда берилган пул закотдан ўтмайди. Закотни олдиндан бериш деган гап нисобга етган маблағи бор, лекин бир йил тўлмаган шахсга айтилган. Закот нисобига эга шахс бир неча йиллар учун закотини бериб қўйиши мумкин. Аммо қўлидаги маблағи нисобга етмаган одамларнинг олдиндан закотдан деб камбағалларга пул бериши закотдан ўтмайди, балки нафл садақа бўлиб ўтади. “Раддул муҳтор” китобида бу ҳақда бундай дейилган:
"ولو عجل ذو نصاب زكاته لسنين أو لنصب صح؛ لوجود السبب قوله: ولو عجل ذو نصاب قيد بكونه ذا نصاب؛ لأنه لو ملك أقل منه فعجل خمسة عن مائتين، ثم تم الحول على مائتين لايجوز".
“Нисоб эгаси закотини бир неча йиллар ёки бир неча нисоб учун олдиндан берса, закот беришга сабаб(нисобга етган мол) топилгани учун бу иш жоиздир. Иборада нисоб эгаси деб қайдлаб айтилганининг сабаби шуки, агар инсон нисобдан кам миқдордаги маблағга эга бўлиб, икки юз дирҳам учун деб беш дирҳам закот берса, шундан кейин икки юз дирҳамга эга бўлиб, бир йил тўлса, жоиз бўлмайди (яъни берган пули закотдан ўтмайди)”. Валлоҳу аълам.

2024/1446 | 2 октябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 2 октябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 ҚИЁМАТ ТАШВИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#муфтий_минбари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?
#намоз
❓1397-CАВОЛ: Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз доимий яшаётган жойингизга, яъни Фарғонага ҳатто бир кунга борсангиз ҳам намозларингизни тўлиқ ўқийсиз. Чунки Фарғона сиз учун аслий ватан, Тошкент ва бошқа жойлар ватани иқома (вақтинчалик яшайдиган жой) ҳисобланади. Мусофирлик масаласи вақтинча туриладиган жойга тегишли. Масалан, сиз Тошкентга 15 кундан кам муддатга келсангиз, қаср ўқийсиз. 15 кун ва ундан кўп муддатга борсангиз, йўлда қаср, етиб келгач, тўлиқ ўқийсиз. Бу масала барча фиқҳий манбаларда айтилган. Жумладан, “Фатҳу бобил-иноя” китобида бундай дейилади:
لا يُبطل الوطنَ الأصليّ السفُر. بل بمجرد دخول المسافر إلى وطنه الأصليّ يصير مقيماً، ولا يفتقر إلى نيّة الإقامة
“Аслий ватанни бошқа жойга сафарга чиқиш йўққа чиқара олмайди. Балки сафарга чиққан мусофир аслий ватанига киришининг ўзи билан муқимга айланади. Муқимликни ният қилиш шарт эмас”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓1397-CАВОЛ: Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз доимий яшаётган жойингизга, яъни Фарғонага ҳатто бир кунга борсангиз ҳам намозларингизни тўлиқ ўқийсиз. Чунки Фарғона сиз учун аслий ватан, Тошкент ва бошқа жойлар ватани иқома (вақтинчалик яшайдиган жой) ҳисобланади. Мусофирлик масаласи вақтинча туриладиган жойга тегишли. Масалан, сиз Тошкентга 15 кундан кам муддатга келсангиз, қаср ўқийсиз. 15 кун ва ундан кўп муддатга борсангиз, йўлда қаср, етиб келгач, тўлиқ ўқийсиз. Бу масала барча фиқҳий манбаларда айтилган. Жумладан, “Фатҳу бобил-иноя” китобида бундай дейилади:
لا يُبطل الوطنَ الأصليّ السفُر. بل بمجرد دخول المسافر إلى وطنه الأصليّ يصير مقيماً، ولا يفتقر إلى نيّة الإقامة
“Аслий ватанни бошқа жойга сафарга чиқиш йўққа чиқара олмайди. Балки сафарга чиққан мусофир аслий ватанига киришининг ўзи билан муқимга айланади. Муқимликни ният қилиш шарт эмас”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 3 октябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 3 октябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 МЎМИНЛАРГА ҲАРОМ БЎЛГАН УЧ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#муфтий_минбари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БАЧАДОНИ ОЛИБ ТАШЛАНГАН АЁЛ КЎРАДИГАН ҚОН
#аёлларга_оид_масала
❓1398-CАВОЛ: Аёлларга хос касаллик туфайли аёлимнинг бачадони олиб ташланган. Баъзи вақтларда, ҳатто одат кунларида ҳам қон кўрмоқда. Бу ҳолатда нима қилиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бачадони тўлиқ олиб ташланган аёл кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Қон келган вақтда таҳорат олиб, намозини ўқийверади. Агар шифокорлар бачадон тўлиқ олинмаган деган ва қон камида уч кун келса, ҳайз бўлади. Агар уч кундан кам бўлса ёки шифокорлар бачадон тўлиқ олинган деган хулоса берган бўлса, кўрилган қон ҳайз бўлмайди. Чунки ҳайз бачадондан келадиган қон ҳисобланади. Шариатда ҳайз қони қуйидагича таърифланган:
الحيض هو دَمٌ يَنفُضُه رَحِمُ بالغةٍ لا دَاء بها ولا إِياسَ
“Ҳайз – бемор бўлмаган, туғиш ёшидан ўтмаган ва балоғатга етган аёлнинг бачадони чиқарадиган қондир” (“Мухтасарул виқоя” китоби). Мазкур таърифга кўра балоғатга етмаган, туғиш ёшидан ўтиб кетган, бачадони бўлмаган аёллар кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Шунингдек, ҳомиладор аёл кўрадиган ва беморлик сабаб келадиган қонлар ҳам ҳайз эмас.
Қон кўришдан қолиш фиқҳий манбаларимизда эллик, эллик беш, олтмиш ёш деб берилган бўлиб, аксар манбаларда эллик беш ёшга фатво берилгани айтилган. Жумладан, “Фатовои оламгирия” китобида “Қондан қолиш эллик беш ёш, деб белгиланган. Мана шу гап ихтиёр қилинган ва шунга фатво берилган”, дейилган. Валлоҳу аълам.