Telegram Web Link
НАЖОСАТНИ УҚАЛАБ ТАШЛАШ БИЛАН ПОКЛАСА БЎЛАДИМИ?
#таҳорат

1387-CАВОЛ: Биламизки, бир нарсага теккан маний қуриб қолса, уқалаш орқали поклаш мумкин. Мазий ва вадийни ҳам қуриб қолгандан сўнг уқалаб ташлаш билан поклаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бавл, мазий ва вадий (бавлдан кейин шаҳватсиз келадиган оқ суюқлик) кийим ёки баданга тегса, уларни фақат ювиш орқали покланади, уқалаб ташлаш билан покланмайди.
Фақатгина манийда икки хил поклаш мумкин: ювиш ёки қуриб қолганини уқалаб ташлаш билан. Бу ҳукм манийнинг ўзига тегишли. Сабаби, аввало манийдан шундай тарзда поклаш ҳақида ҳадислар келган.
وَعَنْهَا قَالَتْ: لَقَدْ رَأَيْتُنِي أَفْرُكُ الْمَنِيَّ مِنْ ثَوْبِ رَسُولِ اللهِ صَلّي اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَرْكًا فَيُصَلِي فِيهِ. رَوَاهُ مسلم
Оиша онамиздан ривоят қилинади, у киши:
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан манийни яхшилаб уқалаб ташлар эдим. Ул зот ўша кийимда намоз ўқир эдилар, – дедилар” (Имом Муслим ривояти).
Мазий ёки вадий ҳақида ундай ҳукмлар келмаган. Ундан ташқари, маний қуюқ нажосат бўлгани учун бошқа нажосатлардан фарқли равишда қуриганда қаттиқ, уқалаб ташлаш мумкин бўлган жисмга айланади. Сийдик, мазий ва вадийлар суюқ нажосат бўлгани учун уларнинг қуриган ҳолати жисмли бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПАЙШАНБА КУНИ КИР ЮВИШ
#бидъат

1388-CАВОЛ: Одамлар орасида пайшанба куни кир ювиб бўлмайди, деган гап бор. Шу гап қанчалик асосли?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап динимиз таълимотларига зид гап ҳисобланади. Динимиз покизаликка жиддий қарайди. Ҳамиша покиза ва чиройли бўлиб юришга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ يُحِبُّ الطَّيِّبَ، نَظِيفٌ يُحِبُّ النَّظَافَةَ، كَرِيمٌ يُحِبُّ الكَرَمَ، جَوَادٌ يُحِبُّ الجُودَ رواه الترمذي
“Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, покизадир, покизаликни яхши кўради, карамлидир, карамлиликни яхши кўради, ўта сахийдир, ўта сахийликни яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).
Демак, шариатимизга кўра кир ювишдан ман қилинган кун ёки вақт йўқ. Пайшанбами ёки бошқа кунми кийими нопок бўлиб қолган инсон эртаси кунни кутиб ўтирмайди. Ўша кунни ўзида кийимларини поклаб олаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳидоят_таваллуди

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлар*ни зиёрат қилар, уларнинг болаларига салом бериб, уларнинг бошларини силар ҳамда уларнинг ҳаққига дуо қилар эдилар".

📚Имом Насоий ривоят қилган.

* Ансорлар — Мадинаи Мунавваралик саҳобалар.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 24 сентябрь Сешанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
БОЛАНИ ИККИ ЯРИМ ЁШДАН КЕЙИН ҲАМ ЭМИЗИШ МУМКИНМИ?
#оила

1389-CАВОЛ: Дугонам боласини уч ёшгача эмизишини айтди. Шунда унга узоғи билан болани икки ярим ёшгача эмизиш керак, деб эшитган эдим, дедим. Мен айтган гап тўғрими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Она эмизикли боласини имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга кўра икки ярим ёш, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳга кўра икки ёшгача эмизиши мумкин. Бу энг охирги муддат. Эр ва хотин боланинг аҳволидан келиб чиқиб, ўзаро маслаҳат қилиб, бу вақтлардан эртароқ сутдан чиқариш ҳам мумкин. Аммо икки ярим йилдан кейин эмизишга рухсат берилмаган. Бу хато ҳисобланади. Чунки шариатимиз кўрсатмасига кўра, инсоннинг бирор жузидан фойдаланиш ҳаром ҳисобланади. Фақатгина эмизикли бола учун истисно тариқасида сут эмишига рухсат берилган. Бу борада фиқҳий манбаларимизда иборалар берилган:
وَوَقْتُ الرَّضَاعِ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - مُقَدَّرٌ بِثَلَاثِينَ شَهْرًا وَقَالَا مُقَدَّرٌ بِحَوْلَيْنِ هَكَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ
“Эмизиш вақти – Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қавлларига кўра ўттиз ой деб белгиланган. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ икки йил деганлар. Фатовои Қозихонда шундай дейилган” (“Фатовои оламгирия” китоби).
و في شرح المنظومة الإرضاع بعد مدته حرام؛ لأنه جزء الآدمي و الانتفاع به غير ضرورة حرام على الصحيح
“Шарҳи манзума” китобида шундай дейилган: “Эмизишнинг белгиланган муддатидан кейин ҳам эмизиш ҳаром ҳисобланади. Чунки сут инсоннинг бир жузи бўлиб, уламолар тўғриси шу деган гапга кўра заруратсиз инсон жузидан фойдаланиш ҳаром саналади. (“Мажмаул анҳур” китоби).
Шунинг учун болани эмизишда муддатга аҳамият бериш лозим. Қолаверса, бола икки ярим ёшгача овқат ейдиган бўлиб қолади. Сут эмишга зарурат қолмайди.
Агар бола нимжон ёки бошқа касаллик туфайли фақат сут билан озиқланса, бу ҳолат заруратга айланиб, то сутдан бошқа нарса ея оладиган бўлгунича икки ярим ёшдан кейин ҳам эмизиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАЗР ҚИЛИНГАН ГЎШТДАН ЕЙИШ
#назр #қурбонлик

1390-CАВОЛ: Мен қўй сўйиб гўштини садақа қилишни назр қилган эдим. Битта қўй сўйиб, аёлимнинг акаси муҳтож бўлгани учун унга бердим. Аёлим уларнинг уйига борганда ўша гўштдан ебди. Бу гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Назр қилувчи киши қилган назридан ўзи, аёли, фарзандлари ва ота-онаси ейишлари мумкин эмас. Назр қилинган нарса фақирларнинг ҳақи ҳисобланиб, уни бойлар ва юқорида саналган шахслар ейиши мумкин эмас. Аёлингизнинг акаси ҳам фақир бўлса, яъни закот оладиган тоифадан бўлса, унга бериб тўғри қилгансиз. Назр қилган гўштни унга топширганингиздан кейин гўшт унинг мулкига айланади. Мулкига ўтгандан кейин уни ейиши мумкин бўлмаган инсонларга берса, улар ейишлари мумкин. Бунга “Сунани Абу Довуд”да келган қуйидаги ҳадис далолат қилади:
عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِىَّ –صلى الله عليه وسلم- أُتِىَ بِلَحْمٍ قَالَ: «مَا هَذَا؟ » ، قَالُوا: شَىْءٌ تُصُدِّقَ بِهِ عَلَى بَرِيرَةَ فَقَالَ: "هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Гўшт олиб келинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима бу?” дедилар. (Уйдагилар): “Барира (Оиша розияллоҳу анҳо озод қилган чўри)га садақа қилинган нарса”, – дейишди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Бу унга садақа, биз учун ҳадя”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
“Базлул мажҳуд” китобида мазкур ҳадис остида қуйидаги масала баён қилинган:
والحاصل: أن الصدقة إذا دخلت في ملك الفقير، وبلغت محلها، انتهت كونها صدقة، فلما أعطاها الفقير للغني والهاشمي لا يكون في حقه صدقة، بل تكون هدية
“Хулоса шуки, садақа фақирнинг қўлига етиб бориб, унинг мулкига кирди. Шу ҳолатда фақир олган садақасини бой ёки ҳошимий (Али, Ақийл, Жаъфар, Аббос ва Ҳориснинг авлодлари)га берса, уларга садақа бўлиб эмас, ҳадя бўлиб ўтади". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 25 сентябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУСҲАФДАГИ ТАҚСИМОТЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръондаги “пора” билан “жуз”нинг маъноси бир хилми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш қулай бўлиши учун кейинги давр уламолари томонидан турли бўлакларга ажратиб чиқилган. “Пора” дегани форсча сўз бўлиб, “бўлак”, “қисм” деган маънони англатади. Араб тилида бу сўз “жуз” дейилади. Яъни пора билан жуз бир хил маънони ифода қилади. Бир жуз – ўн варақдан иборат бўлади. Қуръони карим 30 пора (жуз)дан иборат. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОВУС БОҚИШ
#ҳалол_ҳаром

1391-CАВОЛ: Уйда Товус боқиш мумкинми? Гўшти ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, товус боқиш жоиз ва унинг гўшти ҳалол, чунки у йиртқич қуш эмас. “Фатовои Оламгирия” китобида унинг гўштини ейиш ҳақида шундай дейилган:
وَلَا بَأْسَ بِأَكْلِ الطَّاوُوسِ
“Товус гўштини ейишнинг зарари йўқ”.
Боқишда қушларни оч ва қаровсиз қолдирмасдан тўғри парвариш қилиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 26 сентябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сийрат

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИСМЛАРИ

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШУ ОВҚАТ МЕНГА ҲАРОМ БЎЛСИН, ДЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қасам

1392-CАВОЛ: Бир куни меҳмон мезбон билан жанжаллашиб, уй эгасига: “Сенинг уйингдан овқат есам, ҳаром бўлсин, деб чиқиб кетди. Буни қандай ечими бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда ҳаром бўлиш ҳақидаги гап қасам бўлади. Шу гапни айтгандан кейин ўша мезбоннинг овқатидан еб қўйса, егани ҳаром бўлиб қолмайди. Чунки ҳалол нарсани ҳаром қилиш банданинг иши эмас. Лекин егани учун қасам каффоратини тўлайди. Бу масалани фақиҳларимиз батафсил баён қилишган. Жумладан, “Мухтасар фи фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو حرم علي نفسه شيئا بأن قال طعام بيت فلان علي حرام أو قال هذا الطعام علي حرام ثم أكل من ذلك تجب عليه كفارة اليمين ولا تحرم عليه الطعام
“Бир киши ўзига бирор нарсани ҳаром қилса, масалан, “Фалончининг уйидаги таоми менга ҳаром бўлсин” ёки “Бу таом менга ҳаром бўлсин”, деса ва ундан кейин шу таомдан еса, зиммасига қасам каффорати лозим бўлади. Таом унга ҳаром бўлиб қолмайди”.
Қасамнинг каффорати ҳақида савол-жавобни ўқинг.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОПА-СИНГИЛЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ
#закот

1393-CАВОЛ: Ўғлимнинг қўлида пули бор, закот чиқариши керак. Синглиси олий таълимда шартномада ўқийди. Синглисининг шартнома пулини тўлаб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, закотни синглисига берса бўлади. Фақат ўзига айтмасдан тўлаб қўймасин. Чунки закот билан бировнинг қарзини тўлашда қарздорнинг буйруғи ёки хабари бўлиши шарт. Пулни синглисига берсин, у бориб шартнома пулини тўласин ёки сенинг шартнома пулингни закотимдан тўлайман, деб уни хабардор қилсин. Унинг розилигини олгандан кейин тўлаб қўйсин.
Шуни таъкидлаш керакки, сингил закот олишга лойиқ бўлиши шарт. Масалан, унда закот нисоби (85 гр)га етган тилла тақинчоғи бўлиши мумкин. Бу ҳолатда закот олиши мумкин эмас. Бу ҳақда манбаларда шундай дейилган:
ويجوز دفع الزكاة إلى من سوى الوالدين والمولودين من الأقارب ومن الإخوة والأخوات وغيرهم
“Закотни ака-ука, опа-сингил каби қариндошларга бериш жоиз. Булар ичида ота-она ва фарзандлар мустасно”. (“Бадоиус саноиъ” китоби).
وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ
“Закот берувчи шахс закотидан фақирнинг қарзини тўлади. Агар бу ишни фақирнинг буйруғи билан қилган бўлса, закоти ўтади. Фақирнинг буйруғисиз тўлаган бўлса, фақирнинг қарзи узилса-да, закотга ўтмайди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 27 сентябрь Жума (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
2024/11/20 08:37:35
Back to Top
HTML Embed Code: