Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳадис

1248-CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ
Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти).
Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ
#ғусл #таҳорат

1249-CАВОЛ: Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:
وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ."
“Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”.
“Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ،
“Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ НАЗР ҚИЛИНГАН ЖОЙДАН БОШҚА ЖОЙДА АМАЛГА ОШИРИШ
#назр

1250-CАВОЛ: Фарзандим соғайиб кетса, Маккага бориб, ўша ерда садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Худога шукр, фарзандим тузалди. Яқин орада ҳажга боришга имконим йўқ. Қилган назримни ўша ерга бормасдан, шу ерда амалга оширсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда Маккага бормай, ўз шаҳар ёки қишлоғидаги муҳтожларга садақа қилиш жоиз. Чунки “Фалон жойда қўй сўйиб, садақа қиламан”, “Фалон куни шунча нафл намоз ўқийман”, “Фалончиларга садақа қиламан”, деб назр қилинса ҳам, айнан ўша жой, вақтда қилиш ёки ўша шахсга бериш шарт бўлмайди. У назрини истаган вақтда ва жойда ёки истаган шахси учун адо қилиши жоиз. Фақатгина назрнинг бериладиган ўрни фақир ва мискин каби закот олувчилар билан бир хил бўлади. Гарчи фақир бўлсалар ҳам ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотинига бера олмайди. Бой кишилар назр қилинган пулни олиши, ҳайвон назр қилинган бўлса, ейишлари дуруст эмас. Бу ҳақида “Мабсути Сарахсий” китобида садақа қилишни назр қилиш мисолида батафсил тушунтирилган:
إما أن يعين الوقت بنذره فيقول: لله علي أن أتصدق بدرهم غدا أو يعين المكان فيقول: في مكان كذا أو يعين المتصدق عليه فيقول: على فلان المسكين ...وفي الوجوه كلها يلزمه التصدق بالمنذور عندنا، ويلغو اعتبار ذلك التقييد حتى لو تصدق به قبل مجيء ذلك الوقت أو في غير ذلك المكان أو على غير ذلك المسكين ...خرج عن موجب نذره
“Киши “Эртага бир дирҳам садақа қилишни назр қилдим”, деб, қиладиган назри учун муайян вақтни айтиши мумкин, ёки “Фалон жойда садақа қилишни назр қилдим” деб, муайян бир жойни айтиши мумкин, ёки “Фалончига садақа қиламан”, деб муайян бир инсонни айтиши мумкин. Бу ҳолатларнинг барчасида назр қилинган нарса зиммага лозим бўлиб, қайдлаб айтган нарсаларининг аҳамияти йўқолади. Масалан, айтилган вақтдан, айтилган жойдан ёки айтилган шахсдан бошқага садақа қилса, қилган назрини адо қилган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАСБИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз

1251-CАВОЛ: Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди.
Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак.
Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди.
Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ .
“Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби).
Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади.
Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади.
Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди.
Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган.
Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАСЖИДДА ЖАНОЗА ЭЪЛОН ҚИЛИШ
#жаноза

1252-CАВОЛ: Масжидда жанозани эълон қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда жаноза ёки бирор мўмин инсоннинг вафот этганини эълон қилишнинг зарари йўқ. Бу шаръан жоиз амал ҳисобланади. Айрим нарсаларни масжидда эълон қилишдан қайтарилган, масалан йўқолган нарсани эълон қилиш мумкин эмас. Аммо жаноза ва ўлимга оид ҳолатларни эълон қилиш мумкин. Чунки бу орқали масжиддаги мўминлар вафот этган мўмин биродари олдидаги бурчини бажариш имкони бўлади. Жаноза ўқувчилар, марҳумга дуо қилувчилар сони кўпаяди. Бу албатта, вафот этган банда учун фойда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда Нажошийнинг, Муъта жангида Жаъфар ибн Абу Толиб каби бир неча қўмондон саҳобаларнинг вафот этганини ёнларидаги саҳобийларга хабар қилганлар.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда ҳам айтилган. Жумладан, “Мароқил фалоҳ шарҳи нурил изоҳ” китобида бундай дейилган:
"ولا بأس بإعلام الناس بموته" بل يستحب لتكثير المصلين عليه لما روى الشيخان أن صلى الله عليه وسلم نعى لأصحابه النجاشي في اليوم الذي مات فيه وأنه نعى جعفر بن أبي طالب وزيد بن حارثة وعبد الله بن رواحة. وقال في النهاية إن كان عالما أو زاهدا أو ممن يتبرك به فقد استحسن بعض المتأخرين النداء في الأسواق لجنازته وهو الأصح اهـ. وكثير من المشايخ لم يرو بأسا بأن يؤذن بالجنازة ليؤدي أقاربه وأصدقاؤه حقه لكن لا على جهة التفخيم والإفراط في المدح "
“Одамларга бир кишининг вафот этгани ҳақида эълон қилиш жоиз, балки бу туфайли жаноза ўқувчилар кўпайгани учун мустаҳаб ҳам саналади. Қолавераса, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажожий вафот этганда саҳобаи киромларига унинг вафоти ҳақида хабар берганлар. Шунингдек Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг вафотини ҳам хабарини берганлар. “Ниҳоя”да шундай дейилган: “Агар вафот этган киши олим, зоҳид ёки табаррук инсон бўлса, айрим мутааххир уламолар бозорларда унинг жанозасини эълон қилишни яхши амал деб айтишган ва уламолар бу гапни энг тўғри гап деб айтганлар. Кўп машойихлар жанозага чақиришни жоиз дейишган. Чунки бу орқали яқинлари ва дўстлари маййитнинг ҳақини адо этишади. Лекин мақтовда ҳаддан ошириб юборилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАФЛ ТАВОФНИ ЕТТИ АЙЛАНАДАН КАМ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1253-CАВОЛ: Нафл тавофларни етти айлана билан қилиш шартми? Ундан кам бўлса, нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл тавофга киришиш билан охирига етказиш, яъни етти айланани тўлиқ тугатиб қўйиш вожиб бўлади. Уламолар бу тавофни видолашув тавофига қиёслаганлар. Яъни видолашув тавофи вожиб бўлганидек, нафл тавофга киришиш туфайли у вожибга айланиб қолади. Шунга кўра нафл тавофни ҳам бошлаган зиёратчи тугатиб қўйиши вожиб бўлади. Бу ҳақида “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги ибораларни ўқишимиз мумкин:
لم يصرحوا بحكم طواف القدوم لو شرع فيه وترك أكثره أو أقله . والظاهر أنه كالصدر
“Тавофи қудум (бу нафл тавоф)ни бошлаб, аксарини ёки камини тарк қилган инсон ҳақида уламолардан очиқ иборалар келмаган. Лекин қувватли гап шуки, Тавофи қудум видолашув тавофига ўхшайди (бу тавоф вожиб саналади)”.
Шу китобнинг бошқа жойида шундай дейилади:
لو ترك أقله تجب فیه صدقة ولو ترك أکثره یجب فیه دم؛ لأنه الجابر لترك الواجب في الطواف کسجود السهو في ترك الواجب في النافلة، والله تعالی أعلم
“Агар Тавофи қудумнинг озини тарк қилса, (икки кило буғдой ёки унинг қийматини) садақа қилиш, кўпини тарк қилса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Чунки жонлиқ сўйиш тавофдаги вожиб амалнинг тарк бўлганини тўлдиради. Бу намоздаги тарк қилинган вожиб амални саждаи саҳв билан тўлдиришга ўхшайди” ("Раддул муҳтор" китоби).
Мазкур ҳолатда тарк қилинган тавофларни бажариб қўйса, жарима соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 #Жума_суҳбати

▶️МАВЗУ: ИХЛОС СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ

🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ –
Фатво маркази бош мутахассиси

🗣Саидаҳмад домла САЙДАРАЛИЕВФатво маркази бош мутахассиси

📝
Ихлос сурасининг мазмун-моҳияти

📚Ихлос сурасининг нозил бўлиши сабаблари

📖
Ҳадисларда Ихлос сурасининг фазилатлари ҳақида

🌐 FULL HD

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/06/28 15:30:35
Back to Top
HTML Embed Code: