Telegram Web Link
#СОТУВДА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи

🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.

🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.

📖 Китобнинг ҳажми: 622 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉 Нархи: 95 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИМТИҲОНЛАРНИ АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН ТОПШИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Университетда ўқийман. Сессия имтиҳонлари яқинлашгани сари курсдошлар ичида мени имтиҳон саволларимни ишлаб бер, топшириқларимни бажариб бер дейдиганлар кўпаяди. Йўқ десак ёрдам сўраганимда ёрдам бермадинг деб хафа бўлиб ҳам қўйишади. Шундай пайтларда қандай йўл тутиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талабалар имтиҳон вақтигача ўзаро бир-бирларига ёрдам қилишлари жоиз. Лекин имтиҳон пайтида ўзганинг ўрнига жавоб бериш шариатимизга кўра ножоиз ҳисобланади. Зеро, бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади.

Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни имтихондан муваффақиятли ўтиб олиш ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушинмаётган мавзуларини тушинтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
#намоз

1190-CАВОЛ: Намозхон қироат асносида оятни маъноси бузиладиган даражада хато билан ўқиди. Кейин уни тўғрилаб ўқиб қўйса, намози дуруст бўладими ёки қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқигувчи намознинг қироатида маъноси бузиладиган даражада хато қилса ва қайтадан уни тўғрилаб ўқиса намози дуруст бўлади.
اﻟﻔﻮاﺋﺪ: ﻟﻮ ﻗﺮﺃ ﻓﻲ اﻟﺼﻼﺓ ﺑﺨﻄﺄ ﻓﺎﺣﺶ ﺛﻢ ﺭﺟﻊ ﻭﻗﺮﺃ ﺻﺤﻴﺤﺎ ﻗﺎﻝ ﻋﻨﺪﻱ ﺻﻼﺗﻪ ﺟﺎﺋﺰﺓ
"Фавоид китобида: Агар намоз ўқувчи намозда маъноси бузиладиган даражада хато қилса, сўнгра қайтариб тўғрилаб ўқиса (муаллиф) айтадилар: мени наздимда унинг намози дурустдир" ("Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭГАСИДАН БЕРУХСАТ ОЛИНГАН ДАРАХТЛАР
#ҳалол_ҳаром

1191-CАВОЛ: Бир хонадонда бир нечта олма дарахтлари бор экан. Суриштириб билинса, бу дарахтлар ниҳоллик вақтида ўғирлаб олиб келинган экан. Хонадон эгаси қилган хатосини тушуниб, нима қилишни билмаяпти. Кесиб ташласинми ёки бошқа нимадир қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ҳеч ким ўзгага тегишли нарсани унинг рухсатисиз ейиши, ишлатиши мумкин эмас.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه رواه احمد
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берса, ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти). Ўғирланган нарсалар ҳақиқий эгасининг ҳақи ҳисобланади. Шунинг учун бу одам ниҳол эгасини топиб, дарахтни ҳам, мевасини ҳам қайтариши ва қилган ўғирлиги учун истиғфор айтиши лозим бўлади. Ёки қийматини бериб, эгасининг розилиги билан мазкур дарахтлардан фойдаланиши ҳам мумкин.
Агар эгасини топишнинг иложи бўлмаса, дарахтни кўчириб, бирор умумий фойдаланиш жойларига, масалан, кўча, болалар боғчаси, мактабларга экиб берсин. Ана шунда савоби эгасига бориб туради.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда мана шундай дейилган:
مَنْ عَلَيْهِ دُيُونٌ وَمَظَالِمُ جَهِلَ أَرْبَابَهَا وَأَيِسَ مِنْ مَعْرِفَتِهِمْ فَعَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِقَدْرِهَا مِنْ مَالِهِ وَإِنْ اسْتَغْرَقَتْ جَمِيعَ مَالِهِ وَيَسْقُطُ عَنْهُ الْمُطَالَبَةُ فِي الْعُقْبَى
“Бирор кишининг зиммасида қарзлар ёки зулм билан олинган нарсалар бўлса ва уларнинг эгалари топилмаса, гарчи барча мол-мулкига тенг миқдорда бўлса ҳам олган нарсалари миқдорича садақа қилади. Шу билан у охиратдаги жавобгарликдан қутилади” (“Танвирул абсор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПЕШИН НАМОЗИНИ КЕЧИКТИРИБ ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз

1192-CАВОЛ: Бир ҳадис эшитдим, пешин намозини кечиктириб ўқиш керак экан, шу ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:
ويُسْتَحَبُّ تَأْخِيرُ ظُهْرِ الصَّيْفِ وتَعْجِيلُ ظُهْرِ الشِّتَاءِ
“Ёзда пешин намозини кечиктириб ўқиш, қишда эртароқ ўқиш мустаҳабдир”.
عَنْ َأَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ إذَا اشْتَدَّ الْحَرُّ فَأَبْرِدُوا بِالصَّلَاةِ فَإِنَّ شِدَّةَ الْحَرِّ مِنْ فَيْحِ جَهَنَّمَ رَوَاهُ البُخَارِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иссиқ кучайганда намозни салқинлатиб ўқинглар, чунки иссиқнинг шиддати жаҳаннам тафтидандир”, дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).
Шу ўринда бир нарсани ёдда тутиш лозимки, ёз фаслида пешинни бироз кечиктириш мустаҳаб экан деб намозни жамоат билан ўқишдан қолмаслик керак. Чунки жамоат билан намоз ўқиш таъкидланган суннатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ақида

Аҳли сунна вал жамоа ким?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#аудио
#ақида

Аҳли сунна вал жамоа ким?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИНГИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тиловат саждаси қилинганидан кейин қайси дуони қилсак бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тиловати саждадан сўнг тайин қилинган дуо йўқ. Урфимизда қуйидаги дуони қилиш одат бўлган.

سَجَدْتُ لِلرَّحْمَانِ وَآمَنْتُ بِالرَّحْمَانِ فَاغْفِرْلِي ذُنُوبِي يَا رَحْمَان سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيْر

“Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр”

Маъноси: «Раҳмон(Аллоҳ)га сажда қилдим, Раҳмон(Аллоҳ)га иймон келтирдим, Ё Раҳмон! Гуноҳларимни мағфират қилгин, эшитдик ва итоат этдик ва қайтиш фақат Сенгадир». Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТАСБЕҲЛАРНИНГ ЎРНИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозидан кейин тасбеҳ айтардим, бу нотўғри амал дейишди. Қайси вақтда тасбеҳ айтган маъқулроқ?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин тасбеҳларни маълум ададда айтиш суннат амали ҳисобланади. Тасбеҳларни намознинг фарз ва суннатларини ўқиб бўлгандан сўнг айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ислом #ғулув

Ислом ғулувдан қайтаради

Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ислом #ғулув

Ислом ғулувдан қайтаради

Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD


🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖОЙНАМОЗГА НАЖОСАТ ТЕГСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жойнамозга бола пешоби тегса ва бу жойнамозни кир машина ёки қўлда ювса тоза бўладими? Уч кун оқар сувга қўйиш керак деб эшитгандим. Бу қанчалик ҳақиқат?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамоз ибодат қилиш учун тайёрланган покиза матодир. Лекин унга бирор нажосат тегса, уни поклаш қолган матоларни поклаш билан бир ҳукмга эга бўлади. Шундай экан, агар жайномоз сиқишлик мумкин бўлган мато бўлса ва унга пешоб текса, устидан уч бора сув оқизиб, уч бора сиқиш билан покланади. Агар сиқишни имкони бўлмайдиган гилам ёки полос каби катта нарсалар бўлса уларнинг устидан бир кеча ёки бир кундуз сув оқизиш билан покланади. Уч кун оқизиш шарт эмас. Кир машиналар ҳам сувни уч марта пуркаб, уч марта сиқадиган бўлса уларда ювилган нарсалар ҳам покланган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АВВАЛ ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ТУГАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ғийбат #дин

Ғийбат - динимизда қаттиқ қораланган!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ғийбат #дин

Ғийбат - динимизда қаттиқ қораланган!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
2024/10/02 04:33:32
Back to Top
HTML Embed Code: