Telegram Web Link
​​ХИЗМАТИНИНГ КЎП ВАҚТИ САФАРДА ЮРИШДАН ИБОРАТ БЎЛГАНЛАРНИНГ НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
#намоз

1180-CАВОЛ: Мен Европанинг ҳамма давлатларида у давлатдан бу давлатга қатнаб ишлайман. Ҳар кун 500, 600 км йўл юраман. Баъзан икки ойда, гоҳида тўрт ойда Литвага, яъни гараж (автокорхона)га қайтиб, 3 кундан 20 кунгача қолиб кетаман. Шундан кейин гараждан бошқа машина олиб чиқиб кетаман. Ибодатимни қай ҳолда ўқийман, мусофирми ёки тўлиқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар Сиз Литвага иш сабабидан кўчиб кетиб, қачонлардир ўз ватанингизга қайтишни ёки Литвадан кўчиб кетишни мақсад қилган бўлсангиз, Литва давлати сиз учун ватани иқома ҳисобланади.
Шундан келиб чиқилса, сиз давлатлар аро юк ташиб юрганда мусофир бўласиз ва намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз. Чунки сиз бир жойда 15 ва ундан кўп муддат турмас экансиз. Аммо бу ҳолат гаражинигиз жойлашган Литвада неча кун туришингизга қараб ўзгаради. Агар сиз Литвага 15 ва ундан кўп кун туриш ниятида келсангиз, у жойдан чиқиб кетгунча намозларни тўлиқ ўқийсиз. Агар 15 кундан кам муддатга келсангиз, қаср қиласиз. Агар неча кун қолишингиз аниқ бўлмаса, яъни исталган вақтда чиқиб кетишингиз эҳтимоли бўлса, қаср ўқийсиз. Чунки киши бир жойда муқим бўлиши учун ўша ерда 15 ва ундан кўп муддат туришни ният қилмагунича мусофир бўлади. Бу ҳақда Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲИЖОМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ВА УНГА ҲАҚ ОЛИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром #ҳижома

1181-CАВОЛ: Бир танишим бу иш орқали топилган пул ҳалол эмас, бу билан шуғулланма деди. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ҳижома билан шуғулланиш ва у орқали топилган пул ҳам ҳалол бўлади. Бошқа ишларда бўлгани каби ҳижома қилишда ҳам шариат кўрсатмаларига амал қилиниши талаб қилинади. Шунинг учун қон олиш асносида мижозга заруратсиз озор бериш, аврати заруратсиз очилишига йўл қўйиш каби ишлардан сақланиш лозим. Бундан ташқари қон билан ишлаш гигиеник қоидаларга жуда ҳам катта эътибор бериши ҳам зарур. Чунки бугунги кунда қон орқали юқиши мумкин бўлган кўплаб хатарли касалликлар мавжуд экани маълум.
Фиҳқий манбаларнинг ижара бобида бу ишнинг жоизлиги баён қилинган. Жумладан Аллома ибн Нужайм шундай дейганлар:
جَازَ أَخْذُ أُجْرَةِ الْحَجَّامِ لِمَا رُوِيَ أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ احْتَجَمَ وَأَعْطَى أُجْرَتَهُ وَبِهِ جَرَى التَّعَارُفُ بَيْنَ النَّاسِ مِنْ لَدُنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إلَى يَوْمِنَا هَذَا فَانْعَقَدَ إجْمَاعًا ،
“Ҳажжомлик учун ҳақ олиш жоиз. Бунинг далили “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”, деган ҳадисдир. Қолаверса, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан ҳозирги кунимизгача одамлар ичида одат бўлиб келаётган иш. Демак, бу иш ижмога кўра ҳам жоиз бўлади” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Мулла Алий Қори раҳмаҳуллоҳ ҳам бу ҳақда шундай деганлар:
(و) صح (إِجارَةُ الحَمَّامِ والحَجَّام) أَما الحَمَّام فلتَعَارُفِ الناس، وأَما الحَجَّام ... ولنا ما رَوى الشيخان عن ابن عباس: أَنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلم احتجم وأَعطى الحَجَّامَ أَجْرَه. زاد البخاري في لفظ: ولو كانَ حَرَامَاً لم يُعْطِهِ.
“Ҳаммомда чўмилиш учун ҳақ тўлаш ҳамда қон олувчининг хизматига пул бериш жоиздир. Қон олувчи, яъни “ҳажжом”га келсак, унинг жоизлигига ушбу ҳадисни далил сифатида келтириш мумкин: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”. (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Демак, ҳижома билан шуғулланиш шариатимизда жоиз касблардан саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фарзанд #тарбия #одоб

Фарзандларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялашда барчамиз масъулмиз!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фарзанд #тарбия #одоб

Фарзандларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялашда барчамиз масъулмиз!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУРРОГАТ ОНАЛИК ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

876-CАВОЛ: Синглимнинг 9 йилдан бери фарзанди йук, 3 марта ЭКО килди, лекин бўлмади. Ҳозир соғлиги ҳам жойида эмас. Синглимнинг 2 тайёр эмбриони музлатилган, клиникада турибди. Мен опаси суррогат она бўлиб, синглимга боласини туғиб берсам бўладими? Пул ишлаб олиш ва бошка ғайр мақсад учун эмас, синглимга куйинганим учун шу йўлни танламоқчиман. Лекин Исломда мумкин бўлса агар.

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Суррогат” сўзи лотинчадан олинган сўз бўлиб – “бошқасининг ўрнига қўйилган” деган маънони билдиради. Ҳозирда бизда кенг тарқалаётган “суррогат она” деган ибора ҳам ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғишда онанинг ўрнига фойдаланилган аёл назарда тутилади. Бунда эрнинг спермаси ва хотинининг тухумҳужайрасидан бўлган эмбрионни ривожлантириш учун бошқа аёлнинг бачадонига ўтказилади. Кўпинча суррогат оналик пул эвазига, баъзан кўнгилли тарзда ҳам амалга оширилади.

Ушбу амалиёт шариатимизнинг умумий қоидаларига кўра ҳаром саналади. Бунда уни пул эвазига бажариладими ёки кўнгилли тарздами фарқи йўқ. Чунки ушбу амалиётда эркак билан бачадони ижарага олинган аёлнинг ўртасида никоҳ бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни васф қилиб шундай деган:

﴿وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ * إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ * فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ﴾ (المؤمنون: 5 – 7)

яъни: “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Кимки шундан ўзгани истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар” (Муъминун сураси, 5-7 оятлар).

Агар никоҳ бўлган тақдирда (масалан, ўша аёл эркакнинг иккинчи хотини бўлса) ҳам мазкур амалиёт ҳалол бўлмайди. Чунки бу насабларни чалкашишига олиб келади.

Шу ва бундан бошқа омилларни ҳисобга олиб, замонамизнинг барча уламолари, кўплаб фатво уюшмалари суррогат оналикни ҳаром эканига фатво берганлар. Жумладан, Ислом Олами уюшмаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси 1402 ҳижрий (1982 мелодий) йил ўтказилган йиғилишида ушбу амалиётни ҳаром деб қарор қабул қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
БОЛАНИ СУТДАН ЖУМА КУНИ ЧИҚАРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Болани сутдан жума куни чиқариш керак дейишади. Бошқа куни ҳам чиқарса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бошқа кунларда ҳам чиқарса бўлади. Болани сутдан чиқариш жума кунига хосланмаган. Бунга шаръий асос йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Абу_Убайда #тақво

Саҳоба Абу Убайда розияллоҳу анҳунинг тақвоси

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 РАМАЗОНДА ҲАЖНИНГ САВОБИГА ТЕНГ УМРА ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

🌙🌙 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
فإنَّ عُمْرَةً في رَمَضَانَ تَقْضِي حَجَّةً مَعِي
"Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган ҳажга тенгдир". Ушбу ҳадиси шарифда Рамазонда қилинган умранинг савоби Расули Акрам билан қилинган ҳажга тенг экани баён қилинмоқда.

😄 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматларидан фойдаланинг!

🌙 Рамазон ойининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўн кунликлари учун ўзига хос ва мос арзонлаштирилган нархлар белгиланган.

📍 Умра сафарига боришни хоҳловчи азизларимиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва умра марказига мурожаат қилишлари мумкин.
📞+998998821858
📞+998770851858

🗂Вилоятлардаги вакилларимиз 👈🏻

🗺МАНЗИЛ

🤲 Аллоҳ таоло умрангизни мабрур, саъйингизни машкур ва дуоларингизни мақбул қилсин.

🌐 Ҳаж ва умра марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
🌐Instagram 🌐Telegram 🌐Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Аудио
#Абу_Убайда #тақво

Абу Убайданинг тақвоси

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отин ойилар "кийимларни тезда тарқатинг қабрда азобланадилар" дейишди. Биз айтганларини қилдик, Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу гап тўғри эмас. Вафот этган кишининг қолдирган мол мулклари ва ашёлари меросхўрлар ўртасида шариат кўрсатмасига кўра тўғри тақсимланиши керак. Шунинг учун, маййитни кийимларини тарқатиш керак деб, тўғри келган кишига тарқатиш шариатга зиддир. Мерос молини тўғри келган киши олиб кетиши бировнинг молини ноҳақ ейишдир.

Шу билан бирга, мерос моллари қатори маййитнинг кийимлари ҳам меросга ҳақли бўлганлар ўртасида тақсим қилиниши, сўнгра улар ўзлари рози бўлиб кимгадир ҳадя сифатида беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ХУШХАБАР: “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 30 000 сўм
Мурожаат учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУСОФИР НИЯТИНИНГ ЎЗГАРИШИ
#намоз

1182-CАВОЛ: 20 кунни ният қилиб, сафарга чиқдим. Етиб боргач, икки кун намозларимни муқим бўлиб, тўлиқ ўқидим. Кейин ўн кундан кейин уйга қайтадиган бўлиб қолдим, яъни жами ўн икки кун турадиган бўлиб қолдим. Энди қолган кунларда намозларни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Камида 15 кун туришни ният қилиб сафарга чиққан киши, кейинчалик камроқ муддат туриши маълум бўлиб қолса ҳам то ортга қайтиб йўлга тушмагунга қадар намозни тўлиқ ўқишда давом этади. Бу борада фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَا يَصِيرُ مُسَافِرًا بِالنِّيَّةِ حَتَّى يَخْرُجَ
“(Муқим киши турган шаҳридан) чиқмагунича сафарга чиқишни ният қилишнинг ўзи билан мусофирга айланмайди” (“Фатавои Оламгирийя” китоби).
Демак, сиз ҳам ана шундай қиласиз. Чунки сиз 20 кун туришни ният қилиб келганингиз учун муқим бўлиб қолгансиз. Муқимликда турган инсон эса сафар қилиш ниятининг ўзи биланоқ мусофирга айланиб қолмайди, балки турган шаҳридан чиқиши ҳам керак бўлади. Шунинг учун сиз ўша ерда 10 кундан кейин қайтсангиз йўлда қаср қилиб ўқийсиз. Унгача намозларни тўлиқ ўқишда давом этасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#инсон #шаъни #гуноҳ

Инсоннинг шаънини таҳқирлаш - оғир гуноҳ!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#инсон #шаъни #гуноҳ

Инсоннинг шаънини таҳқирлаш - оғир гуноҳ!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ТИЛОВАТ САЖДАСИ ҚИЛИНАДИМИ?
#Қуръон

1183-CАВОЛ: Жамоат транспортида кетаётиб сажда ояти ўқилса, ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда ояти ўқилганда, тиловат қилувчига ҳам эшитгувчиларга ҳам тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади. Ушбу саждани дарҳол қилиш афзал. Аммо уни кечиктириб қилиш ҳам мумкин. Юқоридаги каби ҳолатларда бирорта сажда қилиб олиш мумкин бўлган жойга борганда, таҳорат билан сажда қилиб олиш мумкин бўлади.
ثُمَّ هِيَ وَاجِبَةٌ عَلَى التَّرَاخِي إنْ لَمْ تَكُنْ صَلَاتِيَّةً
“Тиловат саждаси вожибдир. Агар у намознинг ичида бўлмаса, адо этиш вақти кенгроқдир (яъни, ўша вақтда бажариши шарт эмас, кейинроқ адо қилиб қўйса ҳам бўлади)” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Аслида бундай жамоат жойи ва транспортларида бошқалар эшитадиган даражада Қуръон тиловат қилмаслик тавсия этилади. Зеро бошқа эшитган инсонлар сажда қилиш вожиб эканини ёки бу сажда ояти эканини билмай қолиш эҳтимоли катта. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/10/02 10:25:39
Back to Top
HTML Embed Code: