Telegram Web Link
ТАСБЕҲ НАМОЗИДА САЖДАИ САҲВ ҚИЛГАНДА ҚАЙСИ ТАСБЕҲЛАРНИ АЙТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир маърузада руку ва саждада 10 марта "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар" деб айтиларкан. Агар бу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолса, унда нима дейиш керак "Субҳана роббиял аълаа" ни айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тасбеҳ намозида саждаи саҳв қиладиган бўлса, унда тасбеҳ намозининг тасбеҳлари айтилмайди. Чунки тасбеҳ намозида 300 та "Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар", тасбеҳи бўлади. Саждаи саҳвда ҳам бу тасбеҳларни айтса, тасбеҳлар сони ҳадисда зикр қилинган миқдордан ортиб кетади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

79-дарс. Мийқотдан эҳромга кириш масаласи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉
Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76 - 77 - 78

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

79-дарс. Мийқотдан эҳромга кириш масаласи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИР НЕЧТА МАСЖИДЛАРДАН ЭШИТИЛАДИГАН АЗОННИНГ ҚАЙСИ БИРИГА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ?
#азон #намоз

1165-CАВОЛ: Мен қишлоқда яшайман. Уйимизга атрофдаги қишлоқ масжидларидан азон эшитилади. Шуларнинг қайси бирига жавоб берамиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Биринчи эшитилган азонга жавоб берилади.
Азонга жавоб бериш мустаҳаб саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида азонга жавоб беришга тарғиб қилганлар. “Ҳошиятут таҳтовий” китобида бундай дейилган:

"وإذا تعدد الأذان یجیب الأول" مطلقاً سواء کان أذان مسجده أم لا؛ لأنه حیث سمع الأذان ندبت له الإجابة، ثم لایتکرر علیه في الأصح ".

“Азон кўп бўлса, биринчисига жавоб беради. Бу маҳалла масжидидаги азон бўладими-йўқми, фарқи йўқ. Чунки азонни эшитган вақтда жавоб бериш мустаҳабдир. Энг тўғри сўзга кўра, кейинги азонларга жавоб бериш мустаҳаб бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#йўловчи #озор #йўл

Йўловчиларга озор берманг!

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#йўловчи #озор #йўл

Йўловчиларга озор берманг!

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УСТОЗ ЎҚУВЧИНИ УРГАН ЖОЙЛАРИГА ДЎЗАХ ЎТИ ТЕГМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дин илмини ўрганаётганда устоз ўқувчини қайси жойларига урган бўлса, талабанинг ўша жойларига дўзах ўти тегмас экан. Шу гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гапнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Валлоҳу аълам.
(Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг “Болаларни уришнинг шаръий ҳукми” рисоласидан).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚИСҚА МУДДАТГА УЙИГА КЕЛГАН МУСОФИР НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#намоз #сафар

1166-CАВОЛ: Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиз Қўқон шаҳрига киришингиз билан муқим ҳолатга ўтасиз ва намозларни тўлиқ ўқишни бошлайсиз. Уйингизга етиб боришингиз шарт эмас. Агар сиз шаҳрингизга кириб, у ерда тўхтамай, чиқиб кетсангиз ҳам тўлиқ ўқийсиз. Айрим одамлар айнан ўзининг уйига етиб келиш билан намозни тўлиқ ўқишни бошлайди, деган тушунчада бўлади. Бу хато фикрдир. Шунингдек, шаҳарга яқин келиб, ҳали шаҳарга кирмаган бўлсангиз ҳам мусофир ҳукмида қоласиз.

Бу ҳақида “Бадоеус саное” китобида қуйидаги маълумотлар айтилган:

فالمسافر إذا دخل مصره صار مقيما سواء دخلها للاقامة أو للاجتياز أو لقضاء حاجة والخروج بعد ذلك

“Мусофир ўз шаҳрига кирганда муқимга айланади. У шаҳрига шу ерда қолиш мақсадидами ёки ўтиб кетиш учунми ё бирор ҳожатини битириб, чиқиб кетиш учун кирганми, фарқи йўқ (яъни тўлиқ ўқийди)”.

وإذا قرب من مصره فحضرت الصلاة فهو مسافر ما لم يدخل لما روى أن عليا رضى الله عنه حين قدم الكوفة من البصرة صلى صلاة السفر وهو ينظر إلى أبيات الكوفة

“Мусофир ўз шаҳрига яқинлашиб қолганда намоз вақти кириб қолса, кирмагунича мусофир бўлиб туради. Бунинг далили шуки, ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Басрадан Кўфага келаётганда мусофир ҳолида намоз ўқиган. Ҳолбуки Кўфадаги уйлар кўриб турган эдилар”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #намоз
#фарз #вожиб #вақт

Намоз ўқиётганда вақти чиқиб кетса, қандай йўл тутиш керак?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио #намоз
#фарз #вожиб #вақт

Намоз ўқиётганда вақти чиқиб кетса, қандай йўл тутиш керак?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
ҚАРЗДАН КЕЧСА БЎЛАДИМИ?
#қарз #ҳаққидан_кечиш

1167-CАВОЛ: Яқин танишларимга агар пул керак бўлиб қолса, пул бериб тураман. Ҳар доим ҳар хил миқдорда, масалан, 50 минг, 30 минг ва ҳоказо. Қайтараман дейишганида мен кўпинча бу пулларни олмайман. Чунки улар ижарада яшашади, овқатига ишлата қолсин, дейман. Бир ўртоғим, агар кимгадир пул бериб турсанг, уни олишинг шарт экан, йўқса гуноҳ бўлар экан, чунки бу қарз деганди. Саволим шундан иборатки, агар улар менга пулни қайтармоsчи бўлишса, мен уни олишим шартми? Ёки ҳозиргидай олмасам ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қарзни кечмоқчи бўлган киши уни қўлига олиши шарт эмас. Ҳақдор киши берган қарзидан кечиши билан қарздорнинг зиммасидан қарз тушади.

Дарҳақиқат, қарзни қийналгандан ўтиб юбориш бу катта эҳсон. Бу борада ҳадисларда бундай дейилган:

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم من أنظر معسرًا أو وَضع له، أظلَّه اللهُ يومَ القيامةِ تحتَ ظلِّ عرشهِ، يومَ لا ظلَّ إلا ظلُّه رواه الترمذي

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки унинг қарзидан кечса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Ўз Арши сояси остида уни соялантиради”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти).

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Унинг отаси яшириниб юрган қарздорни излаб топиб олди. Шунда у: “Қийналиб қолганман”, деди. Абу Қатоданинг отаси: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳга қасамки” деб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунининг машаққатларидан Аллоҳ таоло уни халос қилмоғи кимни хурсанд қилса, қўли калта кишига муҳлат берсин ёки уни қарзини кечсин” деяётганларини эшитганман”, деди”. (Имом Муслим ривояти).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 ЖУМА СУҲБАТИ
МАВЗУ: ОИЛАНИ НАФАҚА БИЛАН ТАЪМИНЛАШ – ОТАНИНГ БУРЧИДИР!

🗣 Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

🗣 Ғуломиддин домла ХОЛБОЕВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари

1️⃣. Оилани нафақа билан таъминлаш – отанинг бурчи экани ва оилага сарфланган нафақанинг фазилати ҳақида динимиз кўрсатмаларини нималардан иборат?

2️⃣. Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни қандай?

3️⃣. Мусулмон кишининг обрўсини сақлаш ва ҳимоя қилиш борасида динимизда қандай кўрсатмалар бор?

🌐 FULL HD

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХИЗМАТ ҲАҚИМИЗ ФОИЗДА БЎЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бошқа давлатдан Ўзбекистонга пул жўнатмасини йўлга қўймоқчи эдим, бизни хизмат ҳақимиз фоизда бўлади. Шу ишимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа жоиз. Фақат пулни жўнатувчи аввал пулни қабул қилиб олиб, сўнг жўнатиши керак. Хизмат ҳақи фоизда бўлади, дегани жоиз эмас дегани эмас, балки хизмат ҳақини маълум миқдорни аниқ белгилаш дегани. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСЛОМГА ОИД СЎЗЛАР ЁЗИЛГАН ГАЗЕТА ВА ЖУРНАЛЛАРНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ
#мусҳаф

1168-CАВОЛ: Уйимизда турли тақвимлар, ислом динига оид сўзлар ёзилган газеталар бор. Шуларни ташлаб юборсам гуноҳкор бўлмайманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Уламоларимиз ўқишга яроқсиз ҳолга келган оят ва ҳадис ёзилган китоб, газета ва журналларни покиза матога ўраб кўмилади ёки уни эҳтиромини сақлаган ҳолда ёқиб юборилади. Албатта бундан мақсад, Аллоҳ таолонинг улуғ каломи ёки Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак ҳадислари ёзилган нарса оёқ остида қолиб кетишни олдини олишдир.

Қуръон оятлари ёки Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари ёзилган қоғозларни кўмишда ҳам ўша китоб ёки варақларнинг юзига тупроқ тортилмасдан худди вафот этган инсонни дафн қилингани каби чуқур қазиб, сўнг ён тарафидан ғовак ковлаб ўша ерга худди токчага қўйгандек кўмилиши керак, дейдилар уламоларимиз. Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

الْكُتُبُ الَّتِي لَا يُنْتَفَعُ بِهَا يُمْحَى عَنْهَا اسْمُ اللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَرُسُلِهِ وَيُحْرَقُ الْبَاقِي وَلَا بَأْسَ بِأَنْ تُلْقَى فِي مَاءٍ جَارٍ كَمَا هِيَ أَوْ تُدْفَنَ وَهُوَ أَحْسَنُ كَمَا فِي الْأَنْبِيَاءِ

“Фойдаланиб бўлмайдиган китоблардан Аллоҳ таолонинг фаришталар ва Пайғамбарларнинг исми ўчирилади ва ёқиб юборилади. Ўчирмасдан туриб ҳам оқар сувга оқизиб юборишнинг зарари йўқ. Кўмиш ҳам мумкин. Кўмиш энг афзал йўлдир. Зеро, Анбиёлар ҳам дафн этилганлар” (“Дуррул мухтор” китоби).

Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ Ҳаскафийнинг мазкур гапларига қуйидагиларни қўшимча қилганлар:

وَكَذَا جَمِيعُ الْكُتُبِ إذَا بَلِيَتْ وَخَرَجَتْ عَنْ الِانْتِفَاعِ بِهَا يَعْنِي أَنَّ الدَّفْنَ لَيْسَ فِيهِ إخْلَالٌ بِالتَّعْظِيمِ ، لِأَنَّ أَفْضَلَ النَّاسِ يُدْفَنُونَ

“Шунингдек, эскириб, чириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган барча китобларни кўмиш афзал саналади. Бунда китобни эҳтиром қилишга зид ҳолат йўқ. Чунки инсонларнинг энг афзаллари ҳам ерга дафн қилинган” (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#амал #савоб

Енгил бўлсада тарозуда оғир амаллар!

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#амал #савоб

Енгил бўлсада тарозуда оғир амаллар!

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУВНИ НАЖОСАТГА ҚЎШИЛИШИДАН ЭҲТИЁТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: "Мустаҳабни ҳожатхонада қилса бўлмайди, уни сувини алоҳида бошқа жойга кетадиган жойда қилиш керак", дейишади. Бу бидъат гапми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу бидъат эмас. Сувни нажосатга қўшилишдан эътиёт қилиш учун авваллари шундай шароит қилинган. Лекин кейинчалик аҳоли зичлашиб, ҳожатхоналар, айниқса, кўпқаватли уйларда сув билан (канализациялар орқали) чиқариб юборишдан бошқа иложи қолмагани учун, уламолар бунга рухсат беришди ва истинжони ҳам шу ерда қилиш мумкин бўлди. Мустаҳабни шаръий номи “истинжо” дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗНИНГ АВВАЛГИ ҚАЪДАСИДА САЛАВОТГА ЎТИБ КЕТИШ
#намоз

1169-CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг иккинчи ракатида Аттаҳиятдан кейин туришни унутиб саловатни ҳам адашиб ўқиб юбораман. Намозим бузилган бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада Аттаҳиятдан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв ҳам вожиб бўлмайди.

Бу ҳақида “Фатовои оламгирия” китобида бундай дейилган:

وَلَوْ كَرَّرَ التَّشَهُّدَ فِي الْقَعْدَةِ الْأُولَى فَعَلَيْهِ السَّهْوُ وَكَذَا لو زاد على التشهد الصلاة على النبي صلى الله عليه وسلم كذا في التبيين ... فقال بعضهم: يجب عليه سجود السهو بقوله: اللهم صل على محمد وقال بعضهم: لا يجب عليه حتى يقول: وعلى آل محمد والأول أصح

“Намозхон аввалги қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб юборса, саждаи саҳв вожиб бўлади. “Табйин”да шундай. Баъзи уламолар “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадингача ўқиса, саждаи саҳв вожиб бўлади” деганлар. Яна бошқалари “Ва ала оли Муҳаммадингача ўқиса, вожиб бўлади”, деганлар. Энг тўғри гап биринчисидир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ?
#намоз #сано

1170-CАВОЛ: Баъзи вақтларда жамоатга кечикиб келиб, такбир айтиб, жамоатга қўшиламиз. Шу ҳолатда санони ўқиймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.

Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди.

Агар биринчи ракатни топса, лекин имом қироатни бошлаган бўлса, санони ўқимай, жим туради. Чунки санони ўқиш суннат, имомнинг қироатига қулоқ солиш вожиб саналади. Бу ҳақида “Фатовои оламгирия”да қуйидаги маълумотлар келтирилган:

(منها) أنه إذا أدرك الإمام في القراءة في الركعة التي يجهر فيها لايأتي بالثناء، كذا في الخلاصة. هو الصحيح، كذا في التجنيس. وهو الأصح، هكذا في الوجيز للكردري. سواء كان قريباً أو بعيدًا أو لايسمع لصممه، هكذا في الخلاصة. فإذا قام إلى قضاء ما سبق يأتي بالثناء ويتعوذ للقراءة، كذا في فتاوى قاضي خان والخلاصة والظهيرية.
وفي صلاة المخافتة يأتي به، هكذا في الخلاصة. ويسكت المؤتم عن الثناء إذا جهر الإمام هو الصحيح، كذا في التتارخانية في فصل ما يفعله المصلي في صلاته
وَإِنْ أَدْرَكَ الْإِمَامَ فِي الرُّكُوعِ أَوْ السُّجُودِ يَتَحَرَّى إنْ كَانَ أَكْبَرُ رَأْيِهِ أَنَّهُ لَوْ أَتَى بِهِ أَدْرَكَهُ فِي شَيْءٍ مِنْ الرُّكُوعِ أَوْ السُّجُودِ يَأْتِي بِهِ قَائِمًا وَإلَّا يُتَابِعُ الْإِمَامَ وَلَا يَأْتِي بِهِ
وَإِنْ أَدْرَكَ الْإِمَامَ فِي الْقَعْدَةِ لَا يَأْتِي بِالثَّنَاءِ بَلْ يُكَبِّرُ لِلِافْتِتَاحِ ثُمَّ لِلِانْحِطَاطِ ثُمَّ يَقْعُدُ . هَكَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ فِي صِفَةِ الصَّلَاةِ .

“Намозга кечикиб келган шахсга оид ҳукмлардан яна бири шуки, намозхон имом жаҳрий қироат қилаётган вақтда қўшилса, санони ўқимайди. Мазкур муқтадий имомга яқин ёки узоқда бўлса ҳам, ёки имомнинг қироатини эшитмайдиган кар бўлса ҳам санони ўқимай, жим туради. Имом салом бергандан кейин улгурмаган ракатларини ўқиш учун турганда санони ўқиб, ортидан аъузуни айтади.

Махфий қироат қилинадиган намозларда шундай ҳолат бўлиб қолса, иқтидо қилган ракатида санони ўқийди.

Киши биринчи ракатни топса-ю, аммо имом фотиҳани ўқишни бошлаган бўлса, жим туради.

Имомни руку қилаётган ёки сажда қилаётган ҳолда топса қарайди, агар санони ўқиб руку ёки саждага улгура олишига кўзи етса, тик турган ҳолда санони ўқийди (кейин имомга иқтидо қилади). Агар улгуришига кўзи етмаса санони ўқимасдан имомга иқтидо қилади.

Агар имомни қаъдада топса, санони ўқимайди, балки намозга киришиш учун такбир айтади, сўнгра эгилиш учун такбир айтади, сўнгра қаъдага ўтиради. “Баҳрур роиқ”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/10/02 20:41:23
Back to Top
HTML Embed Code: