Telegram Web Link
КИЙИМГА НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Товуқ боқаман. Намоз ўқиб бўлганимдан сўнг бошқа намоз вақти келгунча товуққа қараб келаман. Кийимимга товуқ нажосати тегса таҳоратим бузиладими ёки кийимимни алмаштириб ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийимга бирор нажосат тегиши билан таҳорат синмайди. Сизнинг ҳолатингизда кийимингизни алмаштириб, намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ният қандай бўлиши керак?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ният қандай бўлиши керак?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ИМОМНИНГ ТАҲОРАТИ БУЗИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оилам билан бомдод намозини жамоат бўлиб уйда ўқиймиз. Мен имомликка ўтаман. Баъзи вақтларда намозни ўқиб бўлиб, таҳоратим синганини билиб қоламан. Шунда менга эргашганларни намози ҳам бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда уларнинг ҳам намози бузилган ҳисобланади. Қайта ўқийсизлар. Чунки муқтадийларнинг намози имомнинг намози устига қурилади. Имомнинг намози бузилса, муқтадийнинг намози ҳам бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Россияга ишлагани келганмиз. Бу ерда ҳаммом ҳам ҳожатхона ҳам бир жойда экан. Одамлар шу жойда таҳорат олишяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги пайтда кўпқаватли уйларда ёки одам тиқилинч яшайдиган шаҳарлардаги бошқа уйларда, таҳорат қилиш жойи ва ҳожатхона бир ерда қилиб қуриляпти. Шунинг учун бу ҳолат кўпчилик мубтало бўлган ҳолатларга айланган. Шу сабабдан бугунги кунда уламолар бундай жойларда таҳорат қилишга рухсат беришган. Фақат бисмиллаҳни киришдан аввал айтасиз ва ўша кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ислом #фитрат

Ислом соф фитрат дини

Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD


YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ислом #фитрат

Ислом соф фитрат дини

Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD


🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТИШНИ ТОМГА ОТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизни динимизда тиш олдириб келса уни томга отиш керакми ё кўмиб қўйган яхшими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг ўзи мукаррам бўлгани сингари аъзолари ҳам мукаррам ҳисобланади. Инсоннинг ўзи кўмилгани каби унинг аъзолари ҳам кўмилади. Тиш ҳам шундай. Томга отилмайди, балки кўмилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДА БУРУНГА СУВ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат қилганда бурунни қоқса қонаб кетяпти, қоқмасдан сув тортиб ювиб қўйса бўладими? Ёки бурунни даволатгунча қазо қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунни чайиш таҳорат суннатларидан, буни бажариш учун қўлга сув олиб, уни қоқиб ташланади. Агар бурунни қоқиш уни қонаб кетишига сабаб бўлаётган бўлса, сув олиш билан кифояланилади. Бордию бурунга сув олишнинг ўзиям бурунни қонашига сабаб бўлаётган бўлса, бурун тузалгунича ушбу суннатни бажармасдан таҳорат қилиб туриш ҳам мумкин. Аммо намозни асло тўхтатиб турилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭР-ХОТИН БИРГА ҒУСЛ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр-хотин бирга ғусл қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин бирга бемалол ғусл қилиши мумкин. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, одамлар орасида "Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керак" деган нотўғри, асоссиз тушунча оғиздан-оғизга ўтиб келган ва баъзи "ақлли маслаҳатчи"лар томонидан янги келин куёвларга ўргатиб келинмоқда. Бу мутлақо нотўғри гап бўлиб, эр-хотинлар то ғусл қилмагунларича бир-бирларидан беркиниб туришлари ҳам шарт эмас! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КАБУТАР БОҚИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ман кабутар боқаман. Эшитишимча, кабутарни фақат зийнат яъни чирой учун боқиш керак, учириш учун боқиб бўлмас экан. Мен эса фақат учишига қизиқиб боқаман. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ишқибозлик қилиб кетидан қувиб юрмаса кабутар боқиш жоиз. Уни учишига қизиқиб намозларнинг вақтини кечиктирмаслик, гаровлашиб қиморга айлантирмаслик шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТЕЛЕФОНДА ЭШИТИЛГАН АЗОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Телефондан эшитилган Азон билан намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Телефондаги Азон намоз ўқишга кифоя қилмайди. Чунки уламолар телефондаги Азон, Қуръони карим қироатини акс садо дейишган. Бу азон ва қироатларга ҳақиқий азон ва қироатнинг ҳукми берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НИКОҲДАН КЕЙИН КУЁВНИ ТАБРИКЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Никоҳдан кейин куёвнинг дўстлари куёв болани табриклашади. Бу ҳақда ҳадисларда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, никоҳдан кейин куёв келинни муборакбод этиш суннатда келган. Жумладан Имом Термизийнинг сунанларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан шундай ривоятлар бор: "Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي الْخَيْرِ

(Бу никоҳда) Аллоҳ сизга барака берсин. Сизга барака ёғдирсин ва сизларни ўртангизни яхшиликда жамласин". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАВОФНИНГ БИТТА АЙЛАНИШИНИ ТАРК ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Умрага эҳром боғлаган киши тавофнинг битта айланишини тарк қилса, нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тавофнинг камроқ (битта, иккита ёки учта, яъни, ярмидан кам) айланишини тарк қилиб, умрасини тугатса ва эҳромдан чиқиб кетса, умраси дуруст бўлади. Лекин тавофнинг кам қисмини тарк қилгани сабабли қўй сўйиб қон чиқаради. Лекин мийқотлардан чиқиб кетмаган бўлса ва ўша тарк қилган кам қисмини тўлдирса, қон чиқариш соқит бўлади. ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУШНИНГ БЎЙНИНИ ҚЎЛ БИЛАН УЗИБ ТАШЛАСА ҲАМ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз томонда овчилар чумчуқ, кабутар, бедана ва шу каби жуссаси кичик қушларни овлаб, тирик ҳолатида сўйиш ўрнига бўйнини қўли билан узиб юборар экан. Агар "Бисмиллаҳ"ни айтиб сўймасдан бўйнини узиб ташласа ҳам ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳалол бўлмайди. Агарчи жуссаси кичик бўлсада гўшти ҳалол бўлиши учун “Бисмиллаҳ”ни айтиб тиғли нарса билан сўйиш шарт. Акс ҳолда қўл билан бўйнини узиб юборилган қушлар ҳаром ўлган ҳисобланиб гўшти ҳам ҳаром бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:

☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
📍 Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ САВДОДА РИБО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир танишимга минерал ўғит керак. Унга 600 қоп минерал ўғит олиб беришимни эвазига кузда ҳар бир қоп ўғит устига устама равишда 30 минг сўмдан қўшиб бермоқчи. Минерал ўғитнинг ҳозирги кундаги нархи 100 минг сўм. Бу савдода рибо борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинси ва миқдори бир хил маҳсулотнинг устига зиёда олиб бўлмайди.

Шунинг учун ўша ўғитларингизни қопини 130 мингдан кузда тўлаш шарти билан насияга сотинг. Шунда куз келганда пулингизни оласиз. Кейин хоҳласангиз ўғит сотиб олинг, хоҳласангиз бошқа нарсага ишлатинг, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/10/03 13:29:53
Back to Top
HTML Embed Code: