Telegram Web Link
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоби сотувда мавжуд.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ЭНГ ОЛИЙ ТУҲФА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЎЛИМТИКНИНГ СУЯГИДАН ИМПЛАНТ ТИШ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

1335-CАВОЛ: Шариатда тиш даволатиш, пломба ёки ясама тиш қўйдириш жоиз. Ҳозирда имплант тиш учун турли металлар билан бирга, ҳайвонларнинг суякларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бунда ўлимтик ҳайвоннинг суяги, шунингдек, чўчқа ва одамнинг суягидан фойдаланиш динимизда мумкинми?


💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имплант тиш деганда металл винт ёрдамида суякка жойлаштириладиган ва тиш илдизи вазифасини бажарадиган мослама тушунилади. Ушбу мослама чўчқа ва одам суягидан бошқа ўлимтик ҳайвоннинг суягидан бўлиши шариатимизга кўра жоиз саналади. Чунки барча ҳанафий фуқаҳоларимиз ҳамда моликий уламолардан Аллома Ибн Ваҳб ҳайвонлар гарчи ўлимтик бўлса ҳам уларнинг суягидан фойдаланиш мумкин эканига фатво беришган. Аллома Ибн Нужайм бу борада Имом Муҳаммаднинг қуйидаги гапларини келтирадилар:
قال محمد في السير الكبير لا بأس بالتداوي بالعظم إذا كان عظم شاة أو بقر أو بعير أو فرس أو غيره من الدواب إلا عظم الخنزير والآدمي فإنه لا يمكن التداوي بهما ولا فرق فيما يجوز بين أن تكون ذكيا أو ميتا رطبا أو يابسا .
“Имом Муҳаммад “Сиярул кабир”да айтадилар: “Суяк билан даволаниш жоиз. Бунда суяк қўй, мол, туя ёхуд бошқа ҳайвонларнинг суяклари бўлиши керак. Лекин чўчқанинг ва одамнинг суяги бундан мустасно. Чунки бу иккисиники билан даволаш мумкин эмас. Суяк билан даволашда ҳайвон шаръий сўйилган ёки ўлимтик, ҳўл ёки қуруқ бўлишининг фарқи йўқ” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Чўчқанинг гўшти, ёғи ва суяги нажосат экани ва ундан фойдаланиш жоиз эмаслигига барча фуқаҳолар ижмо қилишган. Одамнинг суягидан фойдаланиш жоиз эмаслиги, унинг мукаррамлиги, улуғлигига, қадр-қиммати сабаблидир.
Демак, ҳанафий мазҳабига кўра, одам ва чўчқанинг суягидан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг, гарчи ўлимтик бўлса ҳам, фойдаланиш ёки даво сифатида ишлатиш жоиз. Чунки суякда ҳаёт бўлмагани сабабли у пок ҳисобланади. Демак, одам ва чўчқадан бошқа жонзотларнинг суягидан имплант тиш учун фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ЖАННАТ КАЛИТИ МУБОРАК!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
​​ХАРИДОР МАҲСУЛОТНИ ТАТИБ КЎРИШИ ЖОИЗМИ?
#савдо

1336-CАВОЛ: Бозорда сотилаётган маҳсулотларни харидорлар еб кўриши мумкинми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор сотиб олмоқчи бўлган мева ёки бирор егуликдан сотувчининг рухсати билан мазасини татиб кўриши дуруст. Агар сотувчи бунга рухсат бермаса ёки бундан сотувчи зарар кўрадиган бўлса, изн сўрамасдан ундан истеъмол қилиб бўлмайди.
Бундаги асл қоида шуки, бозорда сотилаётган нарса сотувчининг мулкидир. Шундай экан, бировнинг рухсатисиз, унинг мулкидан олиш (ейиш) жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзганинг мулкини ноҳақ ейишдан қайтарган:
"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ
“Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo...” (Нисо сураси, 29-оят).
Аммо бозорларда сотувчилар харидорлар еб кўришлари учун олма ёки нок каби меваларни кесиб-бўлаклаб қўйган бўлади. Бу нарса бозорларда урфга кирган ва ундан олиб еган кишидан ҳеч ким норози бўлмайди. Бунда ўша маҳсулотдан сотиб олмоқчи бўлган киши эгасининг рухсатисиз татиб кўриши мумкин. Агар ўша мева ёки маҳсулотлардан олиш мақсади бўлмаса, ундан рухсатсиз татиб кўрмаслиги керак бўлади. Уламоларимиз ишлаб чиққан фиқҳий қоидалардан бирида:
الْعَادَةُ مُحَكَّمَةٌ
“Одат – ҳакам қилингандир”, дейилган (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).
Яъни, шаръий далилларга зид келмайдиган урф-одат ҳалол-ҳаром, ҳақ-ҳуқуқ масалаларида ҳакам бўлади ва шу урфга кўра амал қилиш дуруст бўлади.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу каби масалаларда жорий урфга ҳам қаралади: агар урфда сотувчининг розилигисиз маҳсулот таъмини татиб кўриш жорий бўлган ва одатда сотувчи бундан зарар кўрмайдиган бўлса, ундан татиб кўриш дуруст. Акс ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 БИР ПАРЧА ҚОҒОЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИЖАРАГА ОЛИНГАН МАШИНАНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
#савдо #ижара

1337-CАВОЛ: Машинани ижарага берганда, машинанинг таъмирлаш харажатлари кимнинг зиммасида бўлади.

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Машинани ижарага берганда унинг асосий қисмлари: кузов ва моторнинг таъмири ижарага берувчининг зиммасида, кунлик ёки даврий харажатлари: ёнилғи қуйиш, мотор мойи, балон ва аккумулятор алмаштириш кабилар ижарага олувчи зиммасида бўлади. Яна бу харажатлар ўзаро келишув ва ҳар бир жойнинг ўз урфига кўра ҳам бўлиши дуруст.
Бу мавзуда Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتَطْيِينُ الدَّارِ ، وَإِصْلَاحُ مِيزَابِهَا ، وَمَا وَهَى مِنْ بِنَائِهَا عَلَى رَبِّ الدَّارِ دُونَ الْمُسْتَأْجِرِ ، لِأَنَّ الدَّارَ مِلْكُهُ وَإِصْلَاحُ الْمِلْكِ عَلَى الْمَالِكِ
“Уйни суваш, тарнов (сув чиқиб кетиш йўллари) ва бинодан ҳисобланган нарсаларни тўғрилаш уйнинг эгаси зиммасидадир. Чунки уй унинг мулки, мулкни ислоҳ қилиш мулк эгасининг вазифасидир...” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби)
وَإِذَا تَكَارَى دَابَّةً فَالْإِكَافُ عَلَى صَاحِبِ الدَّابَّةِ ، فَأَمَّا الْحِبَالُ وَالْجُوَالِقُ فَعَلَى مَا تَعَارَفَهُ أَهْلُ الصَّنْعَةِ ، وَكَذَلِكَ اللِّجَامُ وَأَمَّا السَّرْجُ فَعَلَى رَبِّ الدَّابَّةِ إلَّا أَنْ تَكُونَ سُنَّةُ الْبَلَدِ بِخِلَافِ ذَلِكَ فَيَكُونُ عَلَى سُنَّتِهِمْ
“Бир уловни ижарага олса, унга эгар қўйиб бериш уловнинг эгаси зиммасидадир. Ип ва мешлар, худди шундай юган (жилов) ҳам шу соҳа аҳли урфига кўра бўлади. Аммо эгар уловнинг эгаси зиммасидадир. Лекин ўша шаҳарнинг урф-одати бунга тескари бўлса, уларнинг урф-одати бўйича бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Демак, асл қоидага кўра машинани ижарага берганда унинг асосий қисмларининг таъмири машина эгасига, кунлик ва даврий харажатлар ижарага олувчига бўлади. Лекин ижарага олувчи ва берувчи ўзаро келишув асосида бу харажатлар кимнинг зиммасида бўлишини шартномада белгилаб олса ва бу келишувлари улар яшаб турган шаҳарнинг (шариатга зид келмайдиган) урф-одатларига ҳам мувофиқ бўлса, бу келишув ҳам жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ АЙБИ КЕЙИН МАЪЛУМ БЎЛСА...

1338-CАВОЛ: Бозордан қўй сотиб олдим. Уйга олиб келганимиздан сўнг қўй ўлиб қолди. Ичини очиб кўрганимизда ўпкаси чириб кетган экан. Ушбу ҳолатда мен сотувчидан қўйнинг пулини қайтиб олсам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу ҳолатда қўйнинг тўлиқ қийматини эмас, балки ўпкаси чириган қўй билан соғлом қўй орасидаги тафовут миқдорини қайтариб олинади. Масалан, бозорда соғлом қўй 100 минг турса ва ўпкаси чириб кетган қўй 40 минг турса, сотувчидан 60 мингни қайтариб олинади. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу каби масалада шундай деганлар:
لَوْ اشْتَرَى بَعِيرًا فَلَمَّا أَدْخَلَهُ دَارِهِ سَقَطَ فَذَبَحَهُ فَظَهَرَ عَيْبُهُ يَرْجِعُ بِنُقْصَانِهِ عِنْدَهُمَا وَبِهِ أَخَذَ الْمَشَايِخ
“Туя сотиб олса ва уйига олиб кирганда туя йиқилса ва уни сўйиб юборса, шунда унинг айби зоҳир бўлса, икки имом (Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад) наздида нуқсон миқдорини қайтиб олади. Машойихлар шу гапни олганлар” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ОМИНА ОНАМИЗНИНГ ВАФОТЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖАМОАТ ИМОМ ЁКИ ҚАВМДАН БИРОР КИШИНИ КУТИБ ТУРАДИМИ?
#намоз

1339-CАВОЛ: Масжидда жамоат намозга ҳозир бўлиб турганда имом ёки жамоатдан баъзи одамлар кеч қолса, уларни кутиб туриладими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муаззин ҳам, имом ҳам жамоат йиғилгандан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Имомни эса одамларга малол келмайдиган миқдорда кутилади. Чунки масжидда имомлик қилишга ундан ҳақлироқ киши йўқ. Ҳадиси шарифларда биров эга ёки ҳақли бўлган жойларда бошқалар имомлик қилишидан қайтарилган.
Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَلَا يَنْتَظِرُ الْمُؤَذِّنُ وَلَا الْإِمَامُ لِوَاحِدٍ بِعَيْنِهِ بَعْدَ اجْتِمَاعِ أَهْلِ الْمَحَلَّةِ إلَّا أَنْ يَكُونَ شِرِّيرًا وَفِي الْوَقْتِ سَعَةٌ فَيُعْذَرُ
“Муаззин ҳам, имом ҳам маҳалла аҳли йиғилганидан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Лекин жуда ёмон (зарар берувчи) киши бўлса ва ҳали намознинг вақти кўп бўлса, уни кутиш жоиз. Бу ҳолат узрли ҳисобланади” (“Баҳрур-роиқ” китоби).
Имом Таҳтовий бу масалада шундай дейдилар:
والحاصل أن التأخير اليسير للإعانة على الخير غير مكروه ولا بأس أن ينتظر الإمام إنتظارا وسطا كما في المضمرات قوله ( مع مراعاة الوقت المستحب ) فلا يجوز التأخير عنه إلى المكروه مطلقا
“Бу масалада хулоса шуки, яхшиликка ёрдам бериш ниятида иқоматни озгина кечиктириш макруҳ эмас. Имом ҳам жамоат йиғилишини ўртача даражада кутса, бунинг зарари йўқ (“Музмарот” китоби). Бу ҳукмлар мустаҳаб вақтни риоя қилиш билан бўлади. Яъни иқоматни мустаҳаб вақтдан макруҳ вақтгача ҳеч ҳам кечиктириш жоиз эмас” (“Хошиятут-Таҳтовий” китоби).
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом хуфтонни кечанинг учдан бирига кечиктирганлари, кейин масжидга чиққанларида саҳобийлар у зотни кутиб туришгани ҳақида баён қилинади. Бундан жамоат имомни кутиши шариатда жорий экани келиб чиқади.
Бунинг устига масжидларда намоз ўқиб беришга энг ҳақли киши – шу ернинг расмий имомидир. У ҳақли бўлган жойда бошқа киши имомлик қилиши тўғри эмас. Шунинг учун одамларга малол келмайдиган вақтгача уни кутилади. Қавм, ҳадиси шарифларда баён қилингани каби, намоз ўқилишини кутиб ўтирган вақтда ҳам намоз ўқиганлик савобини олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
САВДОДАН КЕЙИН СОТУВЧИНИНГ ҚЎЛИДА ЎЛИБ ҚОЛГАН ҲАЙВОН МАСАЛАСИ
#савдо

1340-CАВОЛ: Иккита қўйни савдолашиб, нархини келишилгач, қўрада туриб турсин, деб бир-икки кунга қолдириб кетилган. Эртаси куни биттаси ўлиб қолган. Ўлган қўйни зарари кимни зиммасига тушади?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотиб олинган ҳайвонни ўша қўранинг ўзида қолдирилса ва кейин у ҳайвон ўлиб қолса, бу зарар сотувчига бўлади. Чунки бу ерда харидор томонидан ҳайвонни қабз қилиш (қўлга олиш) юзага чиқмаган. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай дейилади:
اشْتَرَى دَابَّةً مَرِيضَةً فِي إصْطَبْلِ الْبَائِعِ فَقَالَ الْمُشْتَرِي تَكُونُ هُنَا اللَّيْلَةَ فَإِنْ مَاتَتْ مَاتَتْ لِي فَهَلَكَتْ هَلَكَتْ مِنْ مَالِ الْبَائِعِ لَا مِنْ مَالِ الْمُشْتَرِي كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ
“Сотувчининг қўрасидан бир ҳайвон сотиб олган харидор: “Бир кеча шу ерда туриб турсин, ўлса менинг зиммамда”, деса ва ўша ҳайвон ўлиб қолса, харидорнинг эмас, сотувчининг моли ҳисобидан ўлган бўлади (“Қозихон”да шундай келган)”.
Демак бу масалада харидор томонидан қабз (тўлиқ қўлга олиш) топилмагани учун, гарчи харидор: "Ўлса, менинг зараримга", деса ҳам сотувчининг мулкида ўлмоқда. Табиийки бу ҳолатда харидор ўлган ҳайвоннинг пулини тўламайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ЮЗЛАРИДАН НУР ТАРАЛГАН ЖАННАТ АҲЛИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛНИНГ ОДАТИ ЎЗГАРСА ВА ЎН КУНДАН КЕЙИН ҚОН КЎРСА...
#аёлларга_оид_масала #ҳайз

1341-CАВОЛ: Бир аёлнинг ҳайздаги одати 9 кун экан. Бу сафар 6 кунда тўхтаган. Ювиниб намоз ўқийверибди. 5 кундан кейин яна келишни бошлабди. Шу аёлнинг ҳукми қандай бўлади?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишининг одати аввалгисидан камайса ё кўпайса, унинг одати ўзгарган бўлади. Одати аввалгисидан камайса, покланганда ювиниб ибодатларини бошлайди. Лекин аввалги одати кунларига етмагунча эри билан яқинлик қилмай туради. Масалан, 9 кунлик одати бор аёл 6 кунда покланса, унинг одати 6 кунга ўзгарган бўлади ва шу кундан бошлаб ювиниб, ибодатини бошлайди, лекин 9 кунгача эри билан яқинлик қилмай туради.
Одати бор аёл ҳайздан поклангач яна қон кўрса ва у ўн кунгача тўхтаса, унинг одати ўзгарган бўлади. Лекин ўн кундан ошиб кетса, одатидан ортиғи истиҳоза қони ҳисобланади. Чунки ҳайзнинг ками 3 кун, кўпи 10 кун. Масалан, 6 кунлик одати бор аёл 8-9-кунлари қон кўриб 10 куни тўхтаса, унинг одати 10 кунга ўзгарган бўлади. Лекин худди шу аёл 8-9-10-11-12-кунгача қон кўрса, 6 кундан кейинги кунлари истиҳоза (касаллик) қони ҳисобланиб. у ибодат қилиш ва эр билан бирга бўлишдан тўсмайди.
Демак, аёл 6 кундан кейин покланса ва 11- куни қон кўрса, 11-кундагиси истиҳоза қони ҳисобланади. Чунки у ҳайз муддати (яъни 10 кун) ўтганидан кейин келган. Уни янги ҳайз деб бўлмайди, янги ҳайз бўлиши учун икки қон ўртасида 15 кун поклик бўлиши керак.
Бу мавзуда Абдулғаний Майдоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
(وإذا زاد الدم على عشرة أيام وللمرأة عادة معروفة ردت إلى عادتها) المعروفة (وما زاد على ذلك فهو استحاضة) فتقضي ما تركت من الصلاة بعد العادة.قيد بالزيادة على العشرة لأنه إذا لم يتجاوز العشرة يكون المرئي كله حيضاً وتنتقل العادة إليه.
“Ҳайз қони ўн кундан ортиб кетса ва аёлнинг маълум одати бўлса, ўша одатига қайтарилади. Одатидан ошгани истиҳозадир. Одатидан кейин тарк қилган намозларининг қазосини ўқийди. “Ўн кундан ошса”, деган қайд билан айтилди, чунки ўн кундан ортмаса, кўрилган қоннинг ҳаммаси ҳайздир. Одати унга кўчган бўлади” (“Лубоб фи шарҳул китоб”, “Ҳайз” боби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🗣 ТАЛОҚНИ ЎЙИН ҚИЛМАНГ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОЗУҚАСИДА НАЖОСАТ БЎЛГАН ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

1342-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда балиқларни қон ва ўлимтикдан олинган озуқалар билан боқилмоқда. Нажосат билан боқилган балиқларни истеъмол қилишимиз ҳалолми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайвон фақат нажосат билан боқилган бўлиб, ундан бошқа ем ёки озуқа емаган бўлса ёхуд ҳайвоннинг гўштидан нажосатнинг бадбўй ҳиди келиб турса, унинг гўштини ейиш жоиз эмас. Бундай ҳайвонни бадбўй ҳиди кетгунига қадар, покиза озуқа билан боқиб турилади ва кейин унинг гўшти ҳалол бўлади.
Ҳадисларда ва фиқҳий китобларимизда “жаллола” – “нажосатхўр” ҳайвон атамаси мавжуд бўлиб, унда нажосат ейишга одатланиб қолган ҳайвон назарда тутилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
نهى عن الجلالة في الإبل أن يركب عليها أو يشرب من ألبانها
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг жаллоласини миниш ёки сутини ичишдан қайтардилар”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الجلالة المكروهة التي إذا قربت وجدت منها رائحة، فلا تؤكل ولا يشرب لبنها ولا يعمل عليها
“Яқинига келинганда бадбўй ҳиди келадиган ҳайвон – жаллола бўлиб, унинг гўшти ейилмайди, сути ичилмайди ва устига минилмайди”.
Қандай ҳайвон бўлмасин унинг жаллола бўлиши учун иккита шарт топилиши керак:
1. Ўзи ҳалол бўлсада емишининг ҳаммаси фақат нажосат ва нопок нарсалардан иборат бўлса, ундан бошқа пок емиши бўлмаса;
2. Нажосатхўрлиги ва нопок озуқа билан озиқлангани учун гўштидан нажосат ҳиди зоҳир бўлиб турса, ҳатто терлагандаги терисидан ҳам нажосат ҳиди келиб турса.
Қайси ҳайвонда ушбу икки шарт топилса, унга жаллола деб ҳукм қилинади. Агар иккисидан бири топилмаса ҳам жаллолага ҳукм қилинмайди ва уни ейиш кароҳиятсиз жоиз бўлади. Имом Сарахсий айтадилар:
"وَتَفْسِيرُ الْجَلَّالَةِ : الَّتِي تَعْتَادُ أَكْلَ الْجِيَفِ .. فَيَتَغَيَّر لَحْمُهَا ، وَيَكُونُ لَحْمُهَا مُنْتِنًا فَحَرُمَ الْأَكْلُ؛ لِأَنَّهُ مِنْ الْخَبَائِثِ... وَأَمَّا مَا يَخْلِطُ فَيَتَنَاوَلُ الْجِيَفَ وَغَيْرَ الْجِيَفِ عَلَى وَجْهٍ لا يَظْهَرُ أَثَرُ ذَلِكَ مِنْ لَحْمِهِ، فَلَا بَأْسَ بِأَكْلِهِ" انتهى من "المبسوط" (11/255) .
“Жаллола ҳайвонининг тавсифи шуки, чиркин нарса ейишга одатланиб, гўшти ўзгарган бўлади. Унинг гўшти ҳидланиб қолган бўлиб, ундан ейиш ҳаром бўлади. Чунки у жирканч нарса ҳисобланади. Агар аралаштириб: чиркин озуқа еса ва бошқа озуқаларни ҳам еса, гўштида чиркинлик асорати топилмаса, уни гўштини ейишнинг зарари йўқ” (“Ал-Мабсут” китоби).
Унинг гўштидан фойдаланиш учун бадбўйлиги кетгунича ҳашак ёки покиза ем билан боқилади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан айнан қанча муддат алоҳида сақлаб туриш ҳақида муайян кун белгиланмаган. Лекин айрим мутааххир уламоларимиз ҳайвонларга кунлар билан белгилаб беришган. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وتحبس الجلالة حتى يذهب نتن لحمها. وقدر بثلاثة أيام لدجاجة وأربعة لشاة، وعشر لابل وبقر على الاظهر، ولو أكلت النجاسة وغيرها بحيث لم ينتن لحمها حلت
“Жаллола ҳайвонни гўштининг бадбўй ҳиди йўқолгунича алоҳида боқилади. Айрим уламолар томонидан товуқ учун уч кун, қўй учун тўрт кун, туя ва мол учун ўн кун этиб белгиланган. Агар нажосатга қўшиб бошқа (покиза) нарсаларни есаю, гўшти ҳидланмаган бўлса, уни истеъмоли ҳалол” ("Раддул муҳтор" китоби).
Хулоса қилиб айтганда, ҳайвонга нажосат бериб боқиш жоизмас. Агар ҳайвоннинг ўзи нажосат еб, гўштига таъсир қилган бўлса, уни гўшти яхши ҳолатга қайтгунича, алоҳида ем бериб боқиш лозим бўлади. Бунда ўша ҳайвон балиқ, парранда ёки бошқа ҳайвон бўладими ҳукми бир хилдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/11/15 18:27:39
Back to Top
HTML Embed Code: