Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024
#Hojining_odobi

😎 ИБОДАТ ШУКУҲИДАН СЎЗЛАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
​​ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ ЎҚИЛСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

1303-CАВОЛ: Витр намозини ўқиб ухлаган киши кечаси уйғониб таҳажжуд намозини ўқиса, витр намозини қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир олса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган ва бундай қилиш афзалдир”, деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадисга кўра кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.
Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин тунда уйғониб таҳажжуд ўқиса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда қуйидагича баён қилинган:
إذا أوتر قبل النوم ثم استيقظ يصلي ما كتب له و لا كراهة فيه، بل هو مندوب و لايعيد الوتر
“Ухлашдан аввал витрни ўқиса, сўнгра кечаси уйғонса, нафл намозлар ўқиши мумкин. Бунда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Балки мустаҳаб амал ҳисобланади. Витрни қайта ўқиймайди” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФАТВО МАРКАЗИГА НУФУЗЛИ ТАШКИЛОТ ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРИШДИ
#Ташриф

Бирлашган Араб Амирликларидаги “Ҳидоя” экстремизмга қарши курашиш маркази раиси доктор Али Рошид Ал-Нуаимий бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво марказига ташриф буюришди.

Делегация аъзолари –– Хидоя зўравонлик ва экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Али Рошид Ал-Нуаимий, Бутунжаҳон мусулмон жамиятлари кенгаши бош директори Холид Халифа Ал-Каъбий, “Чегара билмас ўқитувчилар” халқаро ташкилоти президенти Доктор Муҳаммад Ал-Обайдлий, “Чегара билмас ўқитувчилар” халқаро ташкилоти вице-президенти Доктор Наср Ориф, мусулмон жамиятлари кенгаши бош котиби ёрдамчиси Умар Ал-Барикий ва бошқалар. Ушбу юқори мартабали меҳмонларни Фатво маркази бош мутахассиси доктор Саййиджамол домла Масайитов ва бошқа Фатво маркази уламолари кутиб олдилар.
Ташриф давомида меҳмонларга Фатво маркази фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Сўнгра Фатво маркази уламолари билан илмий суҳбат ташкил этилиб, унда олий мартабали меҳмонлар марказ уламолари билан фикр алмашдилар.

Меҳмонлар ушбу марказда олиб борилаётган хайрли ишлардан ижобий таассуротларини изҳор этиб, марказ фаолиятига мувоффақиятлар тиладилар.

😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​КЎЗИ ОЖИЗ КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ
#таҳорат

1304-CАВОЛ: Дўстимнинг кўзи ожиз. Унга аёли таҳорат қилдириб қўяди. Дўстим баъзида айниқса, саҳар вақтида аёлимни безовта қилиб уйғотгим келмайди. Уни уйғотмасдан таяммум қилиб олсам, бўладими, деб сўради. Шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таяммум қилиш учун бир қанча шартлар билан рухсат берилади. Шулардан бири таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлмаса, таяммум қилиши мумкин. Агар аёли каби таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлса, таяммум қила олмайди, балки таҳорат олади. Дўстингиз ҳам уялмасдан аёлини уйғотсин ва аёли таҳорат қилдиришга ёрдамлашсин. Бу учун аёли кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Қолаверса, қиблани аниқлаб бериш, намоз ўқиш учун пок жой топиб бериш ҳам керак.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларда ҳам жавоб берилган. Жумладан, “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
أوكان لا يجد من يوضئه ولا يقدر بنفسه فإن وجد خادما أو ما يستأجر به أجيرا أو عنده من لو استعان به أعانه فعلى ظاهر المذهب أنه لا يتيمم؛ لأنه قادر. كذا في فتح القدير
“Таҳорат қилдириб қўядиган киши топа олмаган ва ўзи ҳам таҳорат қилишга қодир бўлмаган киши таяммум қилса бўлади. Агар бирор хизматчи ёки ишчи ёлласа ёки ёнида ёрдам сўраса, ёрдам берадиган одами бўлса, мазҳабдаги зоҳир гапга кўра бундай киши таямммум қилмайди. Чунки у таҳорат қилишга қодир ҳисобланади. “Фатҳул қадир”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ
#таҳорат

1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади.
Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
“Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган:
وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها
“Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”.
Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган.
Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРНИ УЧТА АЙТИШ
#жаноза #намоз

1306-CАВОЛ: Имом жаноза намозида уч такбир айтгандан кейин салом бериб қўйиб, кейин эсига тушиб, тўртинчи такбирни айтиб, кейин салом бериб намозни тугатди. Бу ҳолатда намоз тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозининг иккита шарти бор: бири тўрт такбир, иккинчиси қиём, яъни тик туриб ўқиш. Ҳар бир такбир шарт ҳисобланади. Агар бирортаси тарк қилинса, намоз бузилган ҳисобланади. Агар имом учинчи такбирдан кейин адашиб кетиб, салом берган бўлса ва дарҳол, бошқа ҳатти-ҳаракат қилмасдан тўртинчи такбирни айтиб, қайта салом берган бўлса, намоз тўғри бўлган бўлади.
Агар учинчи такбирдан кейин салом бериб, шу билан намозни тугатса, намоз бузилган бўлиб, қайта ўқилади.
Бу борада “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидаги маълумотлар келтирилган:
وصلاة الجنازة أربع تکبیرات، فإن ترک واحدة منها لم تجز صلاته
“Жаноза намози тўрт такбирдан иборат. Агар имом улардан бирини тарк қилса, намози жоиз эмас”.
ولو سلم الإمام بعد الثالثة ناسيًا كبر الرابعة ويسلم، كذا في التتارخانية
“Агар имом унутиб, учинчи такбирдан кейин салом бериб юборса, тўртинчи такбирни айтади ва салом беради. “Татархония”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ЎЗ ХОЛИМИЗГА ТАШЛАБ ҚЎЙИШ БУ ДЎСТНИ ИШИ ЭМАС
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​РАНГИ ЎЗГАРГАН СУВ НАЖОСАТ БЎЛАДИМИ?
#таҳорат #нажосат

1307-CАВОЛ: Ранги ўзгарган ариқ суви нажосат ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувда учта сифат бўлади: ранг, ҳид ва таъм. Агар оқар сувга нажосат тушиб, мазкур уч сифатнинг бирини ўзгартирса, сув нажосатга айланади. Агар пок нарса тушиши туфайли ўзгарса, нажосат бўлмайди. Масалан, барг, тупроқ лой каби нарсаларнинг тушиши билан ўзгарса, бундай сувни нажосат бўлди, дейилмайди. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда батафсил жавоб берилган. Жумладан, “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وإن اختلط به نجس، فإن كان جاريا أو عشرا في عشرلا تنحسر أرضه بالغرف: لا ينجس إلا إذا غير طعمه أو لونه أو ريحه، وإن لم يكن، ينجس
“Агар сувга нажосат тушса ва бу сув оқар сув ёки ўн газга ўн газ (эни ва бўйи беш метрга беш метр) ҳажмдаги ҳовуз бўлиб, ҳовучлаб сув олиш туфайли остидаги ер очилиб қолмаса, сув нажосат бўлмайди. Аммо нажосат сувнинг таъми, ранги ёки ҳидини ўзгартириб юборса, сув нажосатга айланади. Агар нажосат тушган сув оқар сув ёки ўн газга ўн газли ҳовуз бўлмаса ва унга нажосат тушса, сувнинг сифатларида ўзгариш бўлмаса ҳам сув нажосатга айланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТИЛОВАТ САЖДАСИДА ҚИЁМ ШАРТМИ
#Қуръон

1308-CАВОЛ: Тиловат саждасини қилишда қиёмга туриб, такбир айтиб кейин саждага бориш керакми ёки ўтирган жойида сажда қилса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан ташқарида ўқилган сажда ояти учун қилинадиган тиловат саждасида намоздаги баъзи шартлар талаб этилади. Масалан, таҳорат, қиблага юзланиш, пок жой, пок кийим каби амаллар шарт ҳисобланади. Аммо такбир, яъни Аллоҳу акбар дейиш суннат, қиём (тик туриш) эса мустаҳаб ҳисобланади, фарз эмас. Қуръон ўқиётган киши сажда оятини ўқиб, ўтирган жойида сажда қилса, бу билан вожиб бўлган тиловат саждасини адо қилган бўлади. Тиловат саждасини бажаришнинг энг афзал кўриниши тик туриб такбир айтади ва саждага боради. Яна такбир айтиб саждадан туради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وهي سجدة بين تكبيرتين مسنونتين جهرا وبين قيامين مستحبين بلا رفع يد وتشهد وسلام وفيها تسبيح السجود
“Тиловат саждаси суннат бўлган ва жаҳрий айтиладиган икки такбир ва мустаҳаб бўлган икки қиём орасидаги саждадир. Унда қулоқ қоқиш, ташаҳҳуд ва салом бериш йўқ. Лекин тасбиҳ айтилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚЎЛҚОП БИЛАН ҚУРЪОН УШЛАШ
#Қуръон

1309-CАВОЛ: Таҳоратсиз киши қўлига қўлқоп кийиб, Қуръонни ушлаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратсиз инсон Қуръони каримни ушлаши мумкин эмас. Шунингдек, сиз сўраган қўлқоп билан ҳам ушлаш мумкин эмас. Чунки бу ҳолатда киши ўзи кийиб турган кийим билан ушлаётган бўлади. Аслида ё мусҳафга ёки ушловчига ёпишган нарса билан ушлаб бўлмайди. Мусҳафдан ёки ушловчидан ажраб турган нарса билан ушлаш мумкин. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
ولا يجوز لهم مس المصحف بالثياب التي هم لابسوها
“Бетаҳорат инсонларнинг кийиб турган кийими билан мусҳафни ушлашлари мумкин эмас”.
Кийилган қўлқоп ҳам инсон кийган кийимлар қаторига киради ва у билан мусҳаф ушлаш ножоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоби сотувда мавжуд.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/11/15 17:15:14
Back to Top
HTML Embed Code: