Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

1276-CАВОЛ: Таматтуъ ҳажида умранинг эҳромидан чиққандан кейин токи ҳажни эҳромини боғлагунча эр-хотинлик алоқалари жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Юртимиздан борадиган ҳожилар таматтуъ ҳажи қиладилар. Бунда зиёратчи аввал Мадинаи мунавварадан умрага эҳром боғлаб, Маккага бориб, умра қилади. Умра амалларини бажариб бўлгач, соч олиб, эҳромдан чиқади ва Зулҳижжанинг саккизинчи кунигача оддий ҳолатда, яъни эҳромда таъқиқланган барча ишлар ҳалол бўлган ҳолатда юради. Эр-хотинлик алоқалари ҳам мана шу ҳалол ишлар сирасига киради. Бунда ҳеч қандай таъқиқ йўқ.
Бу борада фиқҳий китобларимизда очиқ иборалар берилган. Жумладан, “Ҳидоя” китобида бундай дейилади:
وصفته أن يبتدئ من الميقات في أشهر الحج، فيحرم بالعمرة ويدخل مكة فيطوف لها، ويسعى لها،ويحلق أو يقصر، وقد حل من عمرته، وهذا هو تفسير العمرة قال: ويقيم بمكة حلالا؛ لأنه حل من العمرة
“Таматтуъ ҳажининг сифати қуйидагича: ҳаж ойларида мийқотдан умра учун эҳром боғлаб, Маккага боради. Умранинг тавоф ва саъйини қилгач, сочини олади ёки қисқартиради. Шу билан умранинг эҳромидан чиқади. Мана шу одатдаги умранинг кўриниши. Шундан кейин Маккада (эҳромда таъқиқланган барча ишлар) ҳалол бўлган ҳолда туради. Чунки у умранинг эҳромидан чиқди”.
Баъзилар буни қирон ҳажи билан адаштириб, эр-хотинлик алоқалари жоиз эмас, деган хаёлга бориб қолади. Чунки қирон ҳажида зиёратчи Мадинадан Маккага умра ва ҳажни бирданига ният қилиб боради ва умрани тугатгач, эҳромдан чиқмайди, балки ҳаж кунлари келгунича эҳромда юради. Ҳаж амалларини тугатиб, кейин эҳромдан чиқади. Шунинг учун қирон ҳажи қилаётган кимсага то ҳаж амаллари тугаб, эҳромидан чиққунича эҳромда ман қилинган ишлар, жумладан жинсий яқинлик ҳам жоиз бўлмайди. Аммо таматтуъ ҳажини қилаётган киши умра амалларини қилиб, эҳромидан чиққач, токи ҳаж учун эҳром боғламагунча унга эҳромда ман қилинган ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар

4-МАСАЛА: Шохсиз қўйни қурбонлик қилиш дуруст. Шохининг бир қисми синган қўйни ҳам қурбонлик қилишга рухсат берилган. Аммо шохи таг-тубидан синган бўлса, қурбонликка ярамайди. Мажнун (жинни) қўй айни пайтда ем-хашак еб турган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз.
Қўтир қўйни қурбонликка сўйиш учун қўтирлик гўштга ўтмаган ва айни пайтда ем-хашак еб турган бўлиши шарт. Акс ҳолда у қўй қурбонликка ўтмайди (“Фатовои Оламгирийя” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАМАТТУЪ ҲАЖИ УЧУН ҚУРБОНЛИКНИ ҲАРАМДАН ТАШҚАРИДА СЎЙИШ
#Ҳаж_умра

1277-CАВОЛ: Ўзбекистонлик ҳожилар таматтуъ ҳажини қиладилар ва табиийки ҳайит куни жонлиқ сўйишлари вожиб бўлади. Ўша жонлиқларни Ўзбекистонда сўйилса бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж ва умрага оид ҳар қандай жонлиқлар, у жарима учунми, каффорат учунми, таматтуъ ёки қирон ҳажи учунми, сўйиладиган жонлиқларнинг барчасини ҳарам ҳудудида сўйилиши вожибдир. Ундан бошқа жойда, ҳатто Саудия Арабистонининг ҳарамга кирмаган ҳудудида ҳам сўйиш билан зиммадан соқит бўлмайди. Бу ҳақида барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
والهدي لا يذبح إلا بمكة لقوله تعالى هديا بالغ الكعبة
“Ҳадий (ҳаж ва умра учун сўйиладиган жонлиқлар) фақатгина Маккада сўйилади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи далилдир: “Чорва ҳайвонларидан у (ов)га тенг келадиганини ҳадий қилиб Каъбага етказишдир”.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишлаган “Иршодус сорий” китобида қуйидагилар айтилган:
ويختص أي جوازذبحه بالمكان هوالحرم فلايجوز ذبحه في غيره أصلا.
“Жонлиқ сўйиш маконга хослаган. Бу макон ҳарам ҳудудидир. Ундан бошқа жойда сўйиш асло мумкин эмас”.
Бошқа ўринда бундай дейилган:
ولوذبح شيئامن الدماء الواجبة أي كدم القران والتمتع والنذر في الحج والعمرة أي مجتمعين أو منفردين خارج الحرم أي عن أرضه المحددة المعلومة من كل ناحية بالعلم، لم يسقط عنه أي ذالك الدم وعليه ذبح آخر بدلاً عما تقدم و هذا متفق علِه بِن أصحابنا
“Агар ҳаж ва умрадаги назр, таматтуъ ва қирон каби жонлиқларни ҳарам ҳудудидан, яъни ҳар томони белгилар билан белгилаб қўйилган ердан ташқарида сўйса, зиммасидан соқит бўлмайди ва унинг зиммасида ҳарам ҳудудида бошқа жонлиқ сўйиш вожиблиги қолаверади. Буни уламоларимиз бир овоздан таъкидлашган” (“Иршодус сорий” китоби).
Шунинг учун биздан бораётган ҳожилар таматтуъ ҳажи сўядиган жонлиқларини Ўзбекистонда сўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонликка_оид_масалалар

5-МАСАЛА: “Икки кўзи кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвонни қурбонлик учун сўйилмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Туя, қорамол, қўй ва эчкиларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик учун сўйилса, жоиз бўлаверади (“Ал-Ҳидоя” ва “Ал-Фатово Оламгирийя” китоблари). Озғин қўй сўядиган жойгача юриб бора олса, қурбонликка ярайди. Юриб бора олмаса, қурбонликка сўйилмайди.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НЕГА ЖАННАТДА МАЙ ИЧИШГА РУХСАТ ЭТИЛГАН?
#ақида #ҳалол_ҳаром

1278-CАВОЛ: Нега бу дунёда май (маст қилувчи ичимлик) ичиш мумкинмасу, нариги дунёда ичиш мумкин? Нега бу дунёда тақиқланган бўлса, у дунёда тақиқланмаган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳисоб-китобдан кейин жаннат аҳли жаннатга киргач улардан имтиҳон ва синов кўтарилади. Уларга Аллоҳнинг розилиги ва раҳмати бўлади ва Аллоҳ таоло уларга турли ноз неъматларини сероб қилади. Шу жумладан дунёда ҳаром қилинган баъзи нарсаларни сабр ва тоату ибодатларига мукофот ўлароқ жаннатда ҳалол қилади. Масалан, олтин ва ипак дунёда эркаклар учун ҳаром қилинган. Жаннатда эса барчага бирдек ҳалол қилинади.
Ҳудди шунингдек, охиратда жаннатда май ҳам бўлади. Аммо жаннат майи билан дунёдаги майнинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Дунё майи одамни маст қилади, ақлни кетказади, ичишга ёқимсиз бўлади, бошни оғритади, қайт қилдиради, бавлни кўпайтиради, ва уни ичган одам алжираб гапиради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни ёмонликларнинг онаси (асоси) деб айтганлар:
الخمر أم الخبائث، فمن شربها لم تقبل صلاته أربعين يوما، فإن مات وهي في بطنه مات ميتة جاهلية.
яъни: “Май ёмонликларнинг онасидир. Уни ичган кишининг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди. Қорнида май бўлган ҳолда ўлган киши жоҳилият ўлимида ўлим топган бўлади” (Имом Табароний ривояти).
Аммо жаннатдаги май эса ярқираб жиловланувчи оқ ранда бўлади, ичганда лаззатли бўлади, ақлни олмайди, ичган одам алжирамайди, бошни оғритмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло уни васф этиб, шундай марҳамат қилган:
بيضاء لَذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ لَا فِيهَا غَوۡلٞ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا يُنزَفُونَ
“У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир. Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар” (Соффат сураси, 46-47-оят).
Бошқа оятда:
يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسٗا لَّا لَغۡوٞ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٞ
“Улар (жаннат аҳли) унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ” (Тур сураси 23-оят.)
Бошқа бир оятда эса:
مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ فِيهَآ أَنۡهَٰرٞ مِّن مَّآءٍ غَيۡرِ ءَاسِنٖ وَأَنۡهَٰرٞ مِّن لَّبَنٖ لَّمۡ يَتَغَيَّرۡ طَعۡمُهُۥ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ خَمۡرٖ لَّذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ عَسَلٖ مُّصَفّٗىۖ وَلَهُمۡ فِيهَا مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ وَمَغۡفِرَةٞ مِّن رَّبِّهِمۡۖ كَمَنۡ هُوَ خَٰلِدٞ فِي ٱلنَّارِ وَسُقُواْ مَآءً حَمِيمٗا فَقَطَّعَ أَمۡعَآءَهُمۡ
“Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр (шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?" (Муҳаммад сураси, 15-оят).
Жаннат шароби дунёдаги шаробдан топиладиган барча салбий сифатлардан холидир. Номи бир хил экани уларнинг жинси ҳам бир хил эканини ифода қилмайди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бир нарсани ҳалол қилиш ёки ҳаром қилиш бу фақат Аллоҳ таолонинг ҳукми ва иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳукм жорий қилар экан, бандалар ўша ҳикматни билиш ёки билмаслигидан қатъий назар албатта, унинг ортида ҳикмат бор.
Дунё ва охиратни бир-бирига қиёслаш тўғри бўлмайди. Чунки, бу дунё имтиҳон дунёси. Охират эса жазо ва мукофот дунёсидир.
Аллоҳ таоло дунёда ҳалол ва ҳаромга боғлиқ ҳукмларни бандаларнинг синови учун жорий қилган. Бандадан талаб қилингани эса унга итоат қилишдир. Аллоҳга иймон келтирган банда эшитдик ва итоат қилдик, дейди. Ўзига зулм қилувчи бандалар эса эшитдик, лекин итоат қилмаймиз, дейди.
Зеро Аллоҳ таоло қилган ишларидан сўралмайдиган зот. Бандалар эса сўралувчидирлар.
لَا يُسۡـَٔلُ عَمَّا يَفۡعَلُ وَهُمۡ يُسۡـَٔلُونَ
“У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар” (Анбиё сураси, 23-оят). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲРОМДАГИ КИШИ ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ
: Эҳромдаги киши хушбўй нам салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хушбўй нам салфетка, совун ва шампун кабилар асли хушбўйлик эмас, балки тозалик воситалари саналади. Лекин ушбу воситаларда маълум миқдорда хушбўйлик борлиги сабабли эҳромдаги киши уларни ишлатмаслиги тавсия қилинади ва агар ушбу воситалардан бир марта фойдаланса садақа қилиш лозимдир. Аммо бу воситаларни уч ва ундан кўп марта ишлатса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади.
Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар

6-МАСАЛА: Қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик кунларининг барчасида бой бўлиши шарт қилинмайди, балки ушбу кунларнинг аввалида камбағал бўлган киши охирги кунида бойга айланса ҳам, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Фатовои Оламгирийя” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар

7-МАСАЛА: Нонвойнинг олдида закот нисоби (85 грам тилла ёки унинг) қийматича буғдой ёки ун ёки тузи бўлса, унга қурбонлик қилиш вожибдир. Ижара эвазига одамларни кирларини ювиб берувчи киши (қассор)нинг ҳузурида закот нисоби миқдорича совун ёки ишқор мавжуд бўлса, унга ҳам қурбонлик вожиб бўлади (“Муҳийтул Бурҳоний” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА УМРАДАН КЕЙИН ҲАЖ КУНЛАРИГАЧА УМРА ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1279-CАВОЛ: Ота-онам ҳажга кетишган. Маккага бориб, умра қилишибди. Ҳаж амаллари бошлангунича ҳали анча кун бор экан. Яна умра қилишлари мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таматтуъ ҳажини қилаётган ҳожиларимиз биринчи умрани бажаргач, токи ҳаж учун эҳром боғлагунча, яъни Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунигача кутиб турадилар. Шу вақт оралиғида нафл тавоф, фарз ва нафл намозлар, нафл умра, хатми Қуръон каби амаллар билан машғул бўлиш мақсадга мувофиқ. Сиз сўрагандек такрор-такрор умра қилиши ҳам мумкин. Буни уламолар жоиз деганлар. Бунинг учун меҳмонхонадан эмас, Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳром боғлаб келиб, умра амалларини бажаради. Бу борада фиқҳий манбаларимизда баён қилинган. Жумладан, “Ғунятун носик” китобида бундай дейилган:
وأقام بمكة حلالا يطوف بالبيت ما بدا له ... ويعتمر قبل الحج ما شاء لأن العمرة جائزة في جميع السنة بلا كراهة إلا في خمسة أيام
“(Таматтуъ ҳажида умрани якунлагач) Маккада ҳалол ҳолатда (эҳромдан чиқиб) туради. Истаганича тавоф қилади. Ҳаж кунларидан олдин хоҳлаганича умра қилаверади. Чунки беш кундан ташқари йилнинг исталган кунида умра қилиш жоиздир”. Булар арафа, ҳайит ва ундан кейинги уч кунлар. Улардан бошқа вақтларда хоҳлаганча умра қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар

8-МАСАЛА: Бой одамнинг балоғатга етган фарзандлари закот беришга қодир бўлмасалар, уларга қурбонлик вожиб бўлмайди. Балоғатга етмаган ёш боланинг бойлиги закот нисобига етса, унинг молидан отаси қурбонлик қилиши вожиб бўлади (“Ҳидоя” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ?
#ақида

1280-CАВОЛ: Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу гап рост. Бу маънода келган ҳадисларни бир неча муҳаддислар ривоят қилишган. Жумладан, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим” китобида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган:
عَن جَابِر رَضِيَ الله عَنهُ قَالَ أنَّ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ دَخَلَ علَى أُمِّ السَّائِبِ -أَوْ أُمِّ المُسَيِّبِ- فَقالَ: ما لَكِ يا أُمَّ السَّائِبِ -أَوْ يا أُمَّ المُسَيِّبِ- تُزَفْزِفِينَ؟ قالَتِ: الحُمَّى، لا بَارَكَ اللَّهُ فِيهَا، فَقالَ: لا تَسُبِّي الحُمَّى؛ فإنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ، كما يُذْهِبُ الكِيرُ خَبَثَ الحَدِيدِ. رَوَاه مُسلِم
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб: “Сизга нима бўлди эй Умму Соиб, (ёки Умму Мусайяб) қалтираяпсиз?” дедилар. У: “Қуриб кетгур иситма”, деди. У зот алайҳиссалом: “Иситмани сўкманг, чунки у одамзотнинг гуноҳларини худди темирчининг босқони темирнинг зангини кетказганидек кетказади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЎГАЙ ОНАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНИШ МУМКИНМИ?
#никоҳ

1281-CАВОЛ: Бир дўстимнинг отаси бир аёлга уйланган. Бу аёлнинг ўзи билан олиб келган қизи ҳам бор бўлиб, бирга яшашади. Дўстим шу қизга уйланса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дўстингизнинг ўгай онасининг қизи бошқа эркакдан бўлса, бу қиз дўстингизга номаҳрам бўлади ва шунинг учун ҳам унга уйланиши жоиз бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган:
وَأَمَّا بِنْتُ زَوْجَةِ أَبِيهِ أَوْ ابْنِهِ فَحَلَالٌ
“Отаси уйланган аёлнинг (бошқа эрдан бўлган) қизи ёки ўғли (билан никоҳланиш) ҳалолдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 09:30:16
Back to Top
HTML Embed Code: