Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз

1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди”
(“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#салам #савдо #буғдой

1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: https://www.tg-me.com/diniysavollar/398).
Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади.

Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади (яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”
. (“Ҳидоя” китоби).

Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛЛИК МАРТА ТАВОФ ҚИЛИШ
#тавоф #ажр #ҳадис

1227-CАВОЛ: 50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу борада Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
مَنْ طَافَ بِالْبَيْتِ خَمْسِينَ مَرَّة خَرَجَ مِنْ ذُنُوبه كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمّه (رَوَاهُ التِّرْمِذِيّ)
“Ким байтни эллик бор тавоф қилса, онадан янги туғилган кунидагидек гуноҳларидан чиқади”
(Имом Термизий ривояти).
Элликта тавоф деган сўзни элликта айлана деб тушунмаслик лозим. Чунки етти айлана битта тавоф ҳисобланади. Мана шу етти айланадан эллик марта қилинади. Чунки бир айлана қилиш билан тавоф ибодати қилинган бўлмайди. Қолаверса, имом Ибн Абу Шайбанинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятида “خمسين أسبوعا – Элликта етти айланиш”, деган ибора билан келган. Тўлиқ етти айлананинг ўзи битта тавоф ҳисобланади. Масалан, умрага борган инсон бир марта умра қилса, битта тавоф қилган бўлади. Кейин яна умра қилса ёки нафл тавофнинг ўзини қилса, иккинчи тавофни қилган бўлади.

Юқоридаги ҳадисда зикр қилинган эллик марта тавофни бир мартада ёки битта сафар давомида қилиш шарт эмас, бутун умр давомида қилиши мумкин ("Файзул қодир" китоби).

Мазкур тавофларни қилишда етти айланиб, бир тавофни тугатгач, нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракатли тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимасдан кейинги тавофни қилиш макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун ҳар тавофдан кейин тавоф намозини ўқийди, кейин янги тавофни қилади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан, Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
ويصلى لكل أسبوع ركعتين في الوقت الذى لا يكره فيه التطوع ويكره الجمع بين أسبوعين من غير صلاة بينهما عند أبى حنيفة ومحمد
“Зиёратчи ҳар етти айлана қилиб бўлгач, нафл ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракат тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимай, иккинчи тавофни қилиш имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳлар наздида макруҳдир”
. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/10/02 00:27:27
Back to Top
HTML Embed Code: