Telegram Web Link
БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ?
#рўза

934-CАВОЛ: Aйрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади.

Лекин шаввол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай ваъда қилинган.

: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲРОМДАГИ ИНСОН ХУШБЎЙ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА
#Ҳаж_умра

1211-CАВОЛ: Эҳромдаги инсон хушбўй салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хушбўй салфетка, совун ёки шампун каби воситаларни эҳромдаги киши ишлатиши макруҳ амал саналади. Лекин ушбу воситаларни ишлатиш билан қўй сўйиш вожиб бўладими ёки садақами деган масалада замонамиз уламолари ва фатво уюшмалари турлича жавоб берганлар.
Ушбу масала юзасидан мазҳабимиз манбаларига таяниб айтамизки, хушбўй салфетка, совун ва шампун кабилар тозалик воситалари саналади ва ундан аксар ҳолда хушбўйланиш учун фойдаланилмайди. Бунга ўхшаш масалани қадимги фуқаҳоларимиз қуйидагича баён қилишган:
إذا غسل المحرم يده بأشنان فيه طيب، فإن كان إذا نظروا إليه قالوا: هذا أشنان ففيه الصدقة، وإن قالوا: هو طيب فعليه الدم
“Эҳромдаги киши хушбўйлиги бор ушнон (кирни кеткизиш воситаси, ишқор) билан қўлини ювса, уни кўрганлар: “Бу ушнон”, десалар, садақа, агар “Бу хушбўйлик”, десалар, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади” (“Муҳитул-Бурҳоний” китоби).
Демак, ишлатилаётган хушбўй нарсани кўпчилик одамлар нима деб қабул қилишига қараб ҳукми таъйин топади. Бугунги кунимизда хушбўй салфетка, совун ёки шампунни ҳеч ким асл хушбўйлик, деб ҳисобламайди.
Қолаверса, хушбўй салфетка, совун ва шампун каби воситалар айни хушбўйлик воситаси эмас, балки унга хушбўйлик қўшилган тозалик воситаларидир. Бундай воситаларда тозаловчи моддалар миқдори кўп, хушбўйлик миқдори оз бўлса, унга хушбўйлик ҳукми берилмайди.
Шу билан бирга совун саноатидан маълумки, уни 100 даража иссиқликда пиширилади. Фуқаҳоларимиз хушбўйлик аралашган нарсалар пиширилиши (қайнатилиши) натижасида, гарчи ундан хушбўй ҳид келиб турган бўлса ҳам, хушбўйлик ҳукмидан чиқишини айтганлар. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولو كان الطيب في طعام طبخ وتغير، فلا شيء على المحرم في أكله، سواء كان يوجد ريحه أو لا؛ لأن الطيب صار مستهلكا في الطعام بالطبخ، وإن كان لم يطبخ يكره إذا كان ريحه يوجد منه ولا شيء عليه؛ لأن الطعام غالب عليه، فكان الطيب مغمورا مستهلكا فيه
“Агар хушбўйлик таомга қўшиб пиширилса ва ўзгарса эҳромдаги киши уни истеъмол қилишининг зарари йўқ. Бунда унинг хушбўй ҳид бор ёки йўқлигининг фарқи йўқ. Чунки бу ҳолатда хушбўйлик пишириш (қайнатиш) натижасида таомда йўқолиб кетади. Агар пиширилмаган бўлса ва хушбўй ҳиди келиб турса, эҳромдаги киши уни истеъмол қилиши макруҳдир. Лекин унинг зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди. Чунки бунда таом ғолиб келган, хушбўйлик моддаси эса аралашиб, йўқолиб кетган бўлади” (“Бадоиус саноиъ” китоби).
Ушбу маълумотлардан хулоса қилиб айтганда салфетка, совун ёки шампун каби воситаларнинг хушбўй ҳиди бўлса, уни ишлатган эҳромдаги киши бир соъ (2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш лозим бўлади. Аммо булар билан тўлиқ бир аъзо уч ва ундан кўп ўрин (макон)ларда ювилса, жонлиқ сўйиш лозимдир. Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#СОТУВДА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи

🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.

🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.

📖 Китобнинг ҳажми: 622 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉 Нархи: 90 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАККАНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН АБОБИЛ ДЕГАН ҚУШ БОРМИ?
#Макка #абобил #қуш

1213-CАВОЛ: “Абобил” деган қуш бор экан. У жума куни учмас экан, чунки муқаддас Маккани қўриқлагани учиб кетаркан. Бир танишим дўстлари билан шу мавзуда баҳслашибди. Дўстлар у қушнинг фақат пайшанба куни учмаслигини айтишибди. Ҳақиқатан ҳам шундай – жума куни учмайдиган қуш борми, у ростдан ҳам Маккани қўриқлайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дўстларингиз йўқ нарсалар ҳақида баҳс қилиб, вақтини беҳудага сарф қилишибди. Ўшандай қуш бўлган тақдирда ҳам, инсон уни қачон учиб, қачон қўнишини билгани учун савоб ваъда қилинган эмас.
Абобил сўзининг маъносида тўп-тўп, тўда, гала деган маънони англатади. Пайғамбаримиз туғилишларидан 50 кунлар аввал Каъбани бузиш мақсадида Абраҳа қўшин тортиб келади. Аллоҳ таоло Ўз байтини ҳимояси учун тўп-тўп қушларни юборади ва улар оёқ ва тумшуқларида тош олиб келиб, душман қўшини устига ташлайди. Аллоҳ таоло Фил сурасининг учинчи оятида “Фаарсала алайҳим тойрон абаабийл” деган. Маъноси: “Улар устига гала-гала қушларни юборди”. Тойр сўзининг маъноси қуш, абаабил сўзининг маъноси юқорида айтилгандек тўп-тўп, гала-гала деган маънода.
“Фокиҳатул бўстон” китобида шундай дейилган:
قال في القاموس : أبابيل : أي فرق، وهو جمع لا واحد له، القطعة من الطير والخيل والإبل.
“Қомусда: Абобил сўзи тўп, жамоа деган маънони англатади. Бу сўз кўплик шаклида бўлиб, унинг бирлик шакли йўқ. У қушлар, отлар ёки туяларнинг бир тўдаси, жамоасига айтилади”, дейилган.
Ибн Ҳишом ёзади: “Абобил” сўзи гуруҳ-гуруҳ, деганидир. Араблар бу сўзни бирлик шаклида ишлатганларини кўрмадик» (“Сийратун-Набавийя” китоби).
Каъбани ҳимоя қилган қушлар ҳақида тафсир китобларимизда турли сўзлар бор. Оиша онамиз разияллоҳу анҳо уларни қалдирғочларга ўхшатганлар. Муфассир Қатода раҳимаҳуллоҳ улар денгиз томондан учиб келган тўда-тўда қора қушлар бўлганини айтганлар. Баъзилар қизил ва қора кўршапалакларга ўхшатган. Бошқалари у қушларни Аллоҳ таоло ўша вақтнинг ўзида ҳавода яратганини айтганлар. Баъзи тафсирларда умуман ҳозирги қушларда учрамайдиган кўринишлар тасвирланган. Уларни ҳозиргача сақланиб қолгани ҳақида маълумот учрамайди.
Демак, бугунги кунда Абобил номли қуш борлиги, уларнинг жума ёки пайшанба куни учиши, Маккани қўриқлаши ҳақидаги гаплар асоссиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/30 11:31:25
Back to Top
HTML Embed Code: