Telegram Web Link
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси палатанинг расмий веб-сайти, YouTube’даги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 38 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 : Конституция хиёбони — Конституциянинг жонли рамзи бўлади

Маълумки, 2023 йил 30 апрелда умумхалқ референдуми орқали янги таҳрирдаги Конституциямиз қабул қилинди. Моддалар 128 тадан 155 тага, ҳуқуқий нормалар 275 тадан 434 тага кўпайиб, бош қомусимиз 65 фоизга янгиланди.

Шу янги таҳрирдаги конституция ташвиқотини кўпайтириш учун "Адолат" СДП ўзини сайловолди дастурида Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган “Конституция хиёбонлари”ни барпо этишни таклиф қилибди.

Партия фикрича, хиёбон конституциянинг жонли рамзи бўлиб, фуқароларни конституциявий нормаларга риоя қилишга, уларни қадрлашга даъват қилар экан.

Энди дўппини бир четга олиб, ўйлаб кўрайлик. Бизда рамзий маънога эга қатор боғ ва хиёбонлар шусиз ҳам мавжуд. Конституциянинг хиёбони халқимизга қонуннинг муқаддаслигини нечоғлиқ ҳис қилдира олади? Аввало ана шундай рамзий боғ ва хиёбонлар ўз вазифасини қанчалик ўтамоқда?

Таклиф яхши, лекин бизнингча бу борада яна озгина таҳлиллар керак. Буни партия чуқур ўйлаб, ғояни янада пишитса яхши бўларди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 : жиноятдан зарар кўрганларга ёрдам берамиз!

👍👍👍👍👍 : биз ҳам қараб турмаймиз!

Бирин-кетин партиялар сайловолди ғояларини халқимизга етказишмоқда. Партиялар одамларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаттиқ бел боғлашган шекилли, сўл партиялар ғояларида ҳам булар акс этяпти.

Масалан, “Адолат” СДП жиноятдан жабрланганларга кўмаклашишни замон талабларига мослаб такомиллаштиришни таклиф қиляпти. Бунда партия моддий зарарни қоплашга урғу бермоқчи.

Ростанам, айбдордан жабрланувчи фойдасига моддий зарарни ундириш энг чўзиладиган ва бош оғриқ жараён.  “Адолат” СДП эса зарарни айбдор тўлаб берадиган кун келгунича жабрланувчига зарарни махсус жамғармалар ҳисобидан қоплаб бериш таклифини беряпти.

“Адолат” га ёндош тарзда "Халқ" ДП ҳам аҳолининг турли қатламларини, дейлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга эътибор қаратмоқда. Партиянинг фикрича,  мамлакатимизда ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш вақти етиб келди!

Бундай ҳужжат оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқаролар тоифаларини ва уларга кўрсатиладиган ёрдам турларини аниқ белгилашдан ташқари,  ижтимоий нафақаларнинг янаям адолатли тақсимланишини таъминлашга хизмат қилар экан. Ўйлаб кўрилса долзарб, бу уларга кўрсатиладиган кўмак турларини аниқ белгилашга ёрдам бериши мумкин.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 37 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Миллий тикланиш” & Экологик партия тандеми

Партияларимиз ташаббусларида турли йўналишлардан тортиб, соғлом овқатланиш масаласи бўйича ҳам алоҳида таклифларининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Хусусан, “Миллий тикланиш” ДП соғлом овқатланиш миллий концепцияси қабул қилишни, шунингдек таркибида “ГМО”си йўқ маҳсулотларни оммалаштиришни таклиф қиляпти.

"ГМО"си нима бўлдийкин десангиз тушунтирамиз: гени ўзгартирилган, бегона организм гени киритилган  организм (бактерия, ўсимлик ёки ҳайвон организми).

Ҳозирги глобал овқат танқислиги шароитида ва янги ва самарали навларини яратиш бўйича изланишлар олиб борилаётган бир пайтда партиянинг ГМО маҳсулотларга позицияси қандайлиги қизиқ, албатта. Зарарлиги аниқ бўлмаган маҳсулотларни чеклаш қайтага вазиятни ёмонлаштирмайдими?

Бу ёқда Экологик партиямиз ҳам кимёвий моддалар ёрдамида етиштирилган маҳсулотлар истеъмолидан огоҳликка чақиряпти. Иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулотлар парваришида пестицид(зараркунандаларни ўлдирадиган дорилар)дан фойдаланилишини барчамизга маълум. Партия сайловолди дастурида 2030-йилгача зарарли пестицидлардан фойдаланиш ҳажмини 50 % камайтириш ташаббусини илгари суряпти.

Чиндан ҳам, мутахассислар томонидан пестицидлар инсонда саратон ва неврологик касалликларни келтириб чиқариши, сув манбалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланишига олиб келиши айтилади.

Нима ҳам деймиз, икки партиянинг ташаббусида аҳоли саломатлигини ҳимоялаш ва соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаш масаласи ўрин олган. Фақатгина изчил, пухта ўйланган дастурлар керак.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 36 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Сўнгги пайтларда партияларимиз янгиликларида “семинар-тренинг” деган сўзга тез-тез кўзингиз тушаётган бўлса керак. Бутун республикада бешта партиямиз тарафидан бундай лойиҳаларнинг ўтказилиши 27 октябр сайловларига қаттиқ тайёргарлик бўлаётганини кўрсатади.

Семинардан кўзланган асосий мақсад —  депутатликка номзодларнинг сайлов жараёнига оид барча босқичларда муносиб иштирок этишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга қўйиладиган талаблар, сайловолди ташвиқот даврида номзодларга тенг шароитлар яратиш масалаларини ҳал қилишдан иборат. Бошқача айтганда барча партиялар уялтирмайдиган номзодларни  тайёрлашга қаттиқ бел боғлашмоқда.

Сайлов олдидан бундай семинар-тренингларнинг ўтказилиши айни муддао. Ҳам сайлов кодексининг ўзига хос жиҳатлари бўйича маълумотлар берилади, ҳам эндигина соҳага қадам қўяётган номзодлар қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишади.

Бу эса сайловини юқори савияда ўтказишда ҳам аҳамиятли деб ўйлаймиз!

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
2024/09/30 15:33:58
Back to Top
HTML Embed Code: