Telegram Web Link
✏️ Ахборот соҳасининг барча жонкуярлари – журналистлар, ахборот хизмати ходимлари, блогерлар, ноширларни касб байрами – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклаймиз!

🖋 Ватанимиз равнақи йўлида қаламингиз ўткир, сўзингиз кескир бўлишини тилаймиз!

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💰 Асл мақсади содда одамларнинг ишончига кириш орқали мўмай даромад топиш бўлган сохта психологлар соҳанинг ҳақиқий эгалари фаолиятига доғ туширмоқда.

❗️ Энди бу каби ҳолатлар қонун билан чекланади ва қатъий тартибга солинади.

Батафсил “Ҳафта қонуни”да танишинг!

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 Сиз бировнинг тинчини бузяпсизми? Кейинги бекат "жарима"

😴 Дам олиш куни, соат 22:00. Ҳафта давомида мажлисдан-мажлисга, қоғозларга кўмилиб ишлаган одамлар уйқуга ётиш вақти. Юқори қаватда яшайдиган Эшмат ака кейинги ҳафта ўғли Ғишматни тўйини ўтказаётгани сабабли, хонадонида таъмирлаш ишларини дам олиш кунлари ҳам давом эттиряпти. Бирдан усталарнинг иш қуроллари қулоқни қоматга келтиргудек жаранг сочади. Энди уйқуга ётган қўшниларнинг бошига уртўқмоқдек эшитилади, инжиқлик қилавериб кўзи ҳозиргина юмилган чақалоқларнинг йиғисига уланиб кетади. Шу қаватда яшайдиган бутун хонадон уйқу вақтини ана шундай ўтказишга мажбур.

Бу сизга ҳам таниш ҳолатми? Агар сиз маҳалла нозирини чақирасиз ва ишни судга оширилсангизгина Эшмат акани 113 минг сўм жарима тўлатишга эришасиз шу холос.

⚡️ Бугун Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракция йиғилишларида "Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш" тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаларга бой бўлди.

📣 Депутатлар аҳолини йиллардан буён қийнаб келаётган масалани бир овоздан қўллаб қувватлаяпти. Қонун лойиҳаси билан тунги вақт — 23:00 дан 06:00 гача, дам олиш, ишланмайдиган ва байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда. Яъни сизни ҳам, фарзандингизни ҳам ухлашига ҳалал бермайдиган даражадаги норма кўзда тутиляпти.

💰 Яна белгиланган нормага риоя қилмай, ён-атрофидаги одамлар тинчини бузган фуқароларга БҲМ 3-5, мансабдорларга эса 10-15 бараваригача ошириш белгиланмоқда.

🌜 Шу фикрни барча миясига уқтириб олишини истар эдик, сизнинг ҳуқуқларингиз бошқаларнинг ҳуқуқларини чекламаслиги керак.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💠 Парламент дипломатияси: Саудия Арабистони билан қандай ҳамкорликлар йўлга қўйиляпти?

📣 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, мамлакатимизга 🇸🇦 Саудия Арабистони Шўро Кенгаши “Саудия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Жабра бошчилигидаги делегация аъзолари келишибди.

⚡️ Бугун Қонунчилик палатасида икки мамлакат парламент аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

🔹 Мулоқотда парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ўтказиш, туризм, ахборот-коммуникация технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱 Эшитдингизми янги табиб чиқибди, минг дардга даво эмуш...

➡️ Ҳатто эртакларимизда ҳам етти иқлим овозасини тутувчи табиблар ҳақида турли чўпчаклар тўқиганмиз. Замонавий тиббиёт турганда биз "носкаш табиблар" ҳузурига чопамиз. Улар берган бургутнинг тирноғи, бўрининг тиши, қуённинг юнгини оғриётган жойимизга қўйсак, дарддан шифо топиб кетишга ишонамиз. Aслида табиблар дардга давоми ёки миш-мишлар осма лағмонми? Ойдинлик киритамиз.

✔️ ССВ анча йиллар олдин табиблар мавзусига бир оғиз тўхталган экан: ноодатий йўллар билан даволашни таклиф қилаётган айрим сохта табиблар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

😁 Уч йил аввалги чақириқдан сўнг қанча табиблар одамлар умрига зомин бўлди, муқаддас динимиз номидан фойдаланиб, қаср-қаср кошоналар қурилди, балки бугун "сохта табиблар" бизнеси гуллаб-яшанаётгандир.

⚠️ Одамларимизчи? Одамларимиз дардига шифо топиш учун қайсики тешикдан чиққан табиб олдига шошади. Шу инсон дардига малҳам бўлишига ишонади. Aфсуски синов ва тажрибага таянган ҳолда даво топа олмаган яра янада катталашади. Охир-оқибат қандай якун топиши ҳаммага аён.

Aслида бугун "сохта табиб" мақомига эга инсонлар фаолияти нега қонун билан тартибга солинмаган? Шунча йиллардан буён одамларни алдаб келаётганлар нима сабабдан жавобгарликка тортилмаган?

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔘 Парламентда депутатлардан бири амалиётда бошқаларни шовқини билан безовта қилаётганларга нисбатан қонуний чора кўрилмаётгани ва бу борадаги мавжуд қонунни “ўлик” деган бўлса, бошқа бир депутат бу фикрга қўшилмаслигини маълум қилди.

📣 Қонунчилик палатасидаги энг "шовқинчи" депутатлар Ўктам Исломов ва Дониёр Ғаниевлар бир масала бўйича икки хил позицияда.

Сизнингча, шовқин кўтариб, ўзгаларни безовта қилаётганларга кўрилаётган чоралар етарлича кучга эгами? Умуман бу қонун ишлаяптими?

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Daryo — LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹 "Электр энергиясининг янги тарифлари бу ёрдам, талаб эмас" - Алишер Қодиров

🌐 Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда электр энергиясининг янги тарифлари ва ижтимоий нормаларнинг жорий этилиши қизғин муҳокама қилинмоқда.

🔔 Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Алишер Қодиров электр энергиясининг янги тарифларини талаб эмас, ёрдам сифатида кўриш кераклигини айтди.

🟢 Қодировнинг фикрича, 1 киловатт электр энергиясининг нархи 990 сўм.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Биз бугун шундай яшашга ўрганиб қолдикки барчаси юзаки. Онгимизни бошқариш осон. Оддий инстаблогернинг ҳам фикрини оқ ёки қора демай қўшилиб кетишимиз мумкин ёки акси.

📷 Атрофимиздаги воқеа-ҳодисаларга бу каби юзаки қарашимизга сабаб сиёсий тафаккуримизни ўстириш ўрнига соатлаб ижтимоий тармоқларда "reels" кўриш. Бошқа сабаб йўқ!

🖥 Яқинда Қонунчилик палатаси томонидан иккита қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Муҳокамаларни кузатиш қизиқ. Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини ақалли бир маротаба ўқимай, ўзи қайси қонунга фикр билдираётганини билмай бир хил манипуляция қилинган фикрни ёзаверади.

⚡️ Фикрлар хилма хиллиги бу жуда яхши. Аммо худди “заказ”га ўхшаб, бошқа қонунга кирволиб, бошқа қонунга қаршилигини билдириш ақлли инсоннинг иши эмас.

❗️ Айтганча болага диний таълим беришни ҳеч ким чеклаётгани йўқ. Ноқонуний ҳужралар фаолиятига чек қўйилишига қарши бўлиш учун қай даражада замондан ажралган тош давридаги одам бўлиш керак?

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Қўшнингизнинг уйида ярим кечаси баралла янграган мусиқа овози сизни безовта қиляптими ёки қурувчиларнинг тақир-туқуридан дам олиш кунлари хўроз қичқиришидан олдин уйғонишга мажбур бўляпсизми?

☝️ "Ҳафта қонуни" лойиҳасида айтилишича, тунги вақтларда бошқаларнинг осойишталигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти экан.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги вақтларда одамлар орасида ва интернетда машхурликка эришган "сохта табиблар" ҳақида кўп эшитяпмиз. Aслида табиблар дардга давоми ёки уларнинг миш-мишлари осма лағмонми?

Депутатлар навбатдаги қонун лойиҳасини ташаббус қилишмоқда.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
2024/09/28 23:23:23
Back to Top
HTML Embed Code: