Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда "Адолат" СДП Тошкент шаҳридаги «Magic City« кўнгилочар масканида бўлажак сайловда иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини тўплаш ишларини олиб бормоқда.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Deputatlar nima deydi? — Saylov 2024
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«33/7» номли янги лойиҳа орқали депутатларнинг округларда сайловчилар билан учрашувлари, уларда кўтарилаётган масалалар ҳақида ЎзХДПдан сайланган депутатлар — Дилбар Мамажонова ва Фирдавс Шариповнинг фикрлари билан танишиш имкониятига эга бўлғайсиз.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир одам ўзи чиқарган чиқинди учун жавобгар бўлиши шарт…

Журналист Жамшидхон Зиёхоновдан навбатдаги шедевр лойиҳа.

Жамшидхон бу галги репортажини қуёш чиқар мамлакат Япониядан тайёрлабди, кўриб маза қиласиз. Энг асосийси, ўзингиз учун кўп нарса олсангиз бўлади.

Каналимиз кузатувчиларининг "айримлари" ушбу репортажни "Deputatlar nima deydi?" каналига нима дахли бор, дейишлари мумкин. Сизга жавобим битта — деярли яримтагина соат вақтингизни аямай ушбу видеони кўринг, афсусланмайсиз! Бизга раҳмат айтиш шарт эмас 🫰🏻

Ҳа, айтганча, видеони Экопартия вакилларидан тортиб ҳукуматнинг масъуллари ҳам кўришларини лутфан тавсия этамиз. Зора бизда ҳам …...... (давомини изоҳларда ўзингиз ёзинг) 😉

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Deputatlar nima deydi? — Saylov 2024
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«33/7» лойиҳасининг навбатдаги сонида ЎзЛиДеПдан сайланган депутатларСардорбек Ғиёсов ва Шахноза Холмахаматованинг ўз округларда сайловчилар билан учрашувлари, уларда кўтарилаётган масалалар бўйича фикрлари билан танишишингиз мумкин.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда аҳоли гавжум бўлган истироҳат боғларида, республикада фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар томонидан, сайловчилар имзосини тўплаш жараёни қизғин тус олган.

Ўзи имзо тўплаш қандай ўтказилади?
Имзоларнинг аҳамияти қандай? Бу гал "Aksent.uz" жамоасининг урғуси сайлов жараёнларига қаратилди.

https://www.tg-me.com/aksentuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛑 Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

▶️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда youtubeдаги канали орқали жонли кузатишингиз мумкин.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Deputatlar nima deydi? — Saylov 2024
Ўзбекистон хорижий давлатлар билан озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш ҳамда руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволашни давом эттириш учун топшириш борасида келишувлар имзолаган.

Ҳозирда Ўзбекистон бу каби келишувларни 10 та давлат (Италия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Латвия, Туркманистон, Украина) билан имзолаган, шунингдек МДҲнинг «Мажбурий даволаш ўтказиш учун руҳий касалликка чалинган шахсларни топшириш тўғрисида»ги (Москва, 1997 йил 28 март) конвенциясининг иштирокчиси ҳисобланади.

Бироқ, қонунчиликда маҳкумларни топшириш асослари, хорижий давлат судларининг қарорларини тан олиш ва ижро этиш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда жазо белгилаш тартиби мавжуд эмас.

Оқибатда, маҳкумларни жазони ўташни давом эттириш ва мажбурий даволаш учун фуқаролигига мансуб давлатга бериш ва қабул қилиш бўйича процессуал ҳаракатларни амалга оширишда қийинчиликлар юзага келмоқда. Таҳлилларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг Италияда 20 нафар, Туркияда 250 дан, Қозоғистонда 450 дан ортиқ фуқароси жазони ижро этиш муассасаларида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтамоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳасида Жиноят-процессуал кодексида хорижий ҳамкорликнинг қуйидаги тартиби белгиланмоқда:
хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақида Бош прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан Олий судга илтимоснома киритилиши;
— илтимоснома озодликдан маҳрум этилган ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг доимий яшаш жойи бўйича, доимий яшаш жойи бўлмаганда эса, Ўзбекистон ҳудудида охирги рўйхатга олинган жойи бўйича жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан кўриб чиқилиши;
— маҳкум ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган шахсни бериш ва қабул қилишга уларнинг, қонуний вакили ёки яқин қариндошининг аризасига, шунингдек, Бош прокуратура ёки хорижий давлат ваколатли органининг илтимосномасига биноан берилаётган шахс ёхуд унинг қонуний вакилининг розилиги билан йўл қўйилиши;
— маҳкум ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган шахсни бериш Бош прокурор ёки унинг ўринбосарининг қарори, уларни қабул қилиш эса, суднинг ажримига асосан амалга оширилиши.


Шунингдек, хорижий давлат томонидан топширилган маҳкумга нисбатан жазо муддати хорижий давлат ҳукми билан белгиланган жазога мутаносиб равишда ҳисобланиши, шунингдек хорижда тайинланган жазо тури Ўзбекистонда назарда тутилмаган бўлса, ушбу жазо турига мос келадиган бошқа жазо қўлланилишига доир қоидалар ўрнатилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда бўлиб ўтаётган Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал тарзда қабул қилинди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Deputatlar nima deydi? — Saylov 2024
@deputatlar_nima_deydi
Энг яхши сармоя — таълимга қилинган сармоя

Олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари якунланди. Яқин вақт орасида мандат эълон қилинади. Талабалик бахтига эришган ёшларимиз олдида бир қанча муаммолар пайдо бўлади. Ётоқхона, янги жойга кўникиш ва айниқса шартнома тўлови масаласи.

Омбудсманнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига берган қонун лойиҳаси билан бу муаммо бироз бўлса-да енгиллашиши мумкин.

Маълумки, шу пайтгача ота-онаси ўз фарзанди учун “контракт” тўласа, даромад солиғидан озод қилинар эди.
Янги таклифда айтилишича эса, энди талабанинг ака-укаси ё опа-синглиси унинг ўқиши учун шартнома пулини тўлаб берса, уларга ҳам даромад солиғи қайтариб берилади.

Бу билан ўқиш учун йўналтирилган маблағнинг бир қисми қайтарилиб, олий таълим олишга ҳаракат рағбатлантирилади.
Омбудсманнинг бу қонунчилик таклифи кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қабул қилинди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Forwarded from GENERALISSIMUS
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутатлар муҳокамасидаги янги қонун лойиҳа:
Солиқ текширувларини ўтказмаслик ва ҚҚС суммаси ўрнини қоплашни бир кун муддатда текширувларсиз амалга ошириш таклиф этилмоқда

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
2024/09/29 01:30:01
Back to Top
HTML Embed Code: