Telegram Web Link
Эртага соат 11:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчилик палатасидан келган хабарларга кўра, палатанинг бугунги Кенгаш йиғилишида "Адолат"чилар ўз позициясида маҳкам турган.

Аниқроғи Қонунчилик палатасида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги "ҳукумат соати" бўйича "Адолат" СДП фракцияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ахборотини эшитишга доир қатъий таклифини илгари сурган.

"Адолат"чиларнинг иддаосига кўра, депутатлар сайлов округларидаги ўрганишлари давомида сайловчилар ва тадбиркорлар томонидан рухсатсиз қурилишларни олдини олиш,ер ва қурилиш материалларидан ташқари лойиҳани келишиш, махсус техник шартлар олишдаги қийинчиликларни бартараф этиш борасидаги тизимли муаммолар кўтарилган ҳамда ушбу масалани парламент минбарида муҳокама қилиш таклифини билдирилган.

Воқеалар ривожининг буёғи унданам қизиқ 🤩

Ўз таклифи ва позициясини билдиришдан тортинмайдиган "Миллий тикланиш" демократик партияси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, ёшгина бўла туриб Экопартия эса Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ахборотини эшитишни таклиф этган.
Бунисига неччи? - 5️⃣

Аммо, "Адолат" СДП келтирган аргументлар ва фактлар қолган Кенгаш аъзоларига кўпроқ маъқул келганми, 14 август куни бўлиб ўтадиган навбатдаги "ҳукумат соати"да Қурилиш вазирининг ахбороти эшитиладиган бўлибди.
Яшасин Адолат🤲🏻

Сиздан ва мендан фақатгина ҳукумат соатини онлайн кўриш қолди холос 😉

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊️ Айтишларича Дониёр Ғаниев янги ишга ўтиши муносабати билан Қонунчилик палатасидаги депутатлик фаолиятини якунлайди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу галги фракциялар йиғилиши ҳам тортишувларсиз ўтмади

Ҳар гал ялпи мажлис бўлиши олдидан фракциялар йиғилиши бўлиб ўтади.

Баъзан "Нега ялпи мажлислар бундай эмас?" деб ўйларсиз эҳтимол. Чунки, фракцияларда муҳокама қилинган қонун лойиҳалари ялпи мажлисгача депутатлар — фракциялар тасдиғидан ўтган бўлади.

Бироқ, бу ялпи мажлислар шунчаки ўтказилади дегани эмас. Берилаётган саволлар, кўтарилаётган муаммолар қонун лойиҳаларига масъул қўмита, қонун ташаббускорлари ва ҳукумат вакиллари томонидан албатта кўриб чиқилади!

Бизни кузатишда давом этинг, биз эса сизга Миллий парламентимизда содир бўлаётган энг қайноқ ва энг қизиқ маълумотларни етказишдан чарчамаймиз 🤗

🚀 @deputatlar_nima_deydi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик фаолиятига давлат камроқ аралашади

Бугун Ялпи мажлисда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар.

Кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти ҳуқуқлари учун кафолатланган эркин муҳит ва шароитлар яратишга хизмат қилади дейиляпти. Ҳусусан, хусусий мулк ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади.

Шунингдек, кодекс лойиҳасида давлат томонидан тадбиркорликка аралашув қисқартирилди ва унинг аниқ чегаралари белгиланди.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғайрат Абдиевни Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилганликлари муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/01 15:31:24
Back to Top
HTML Embed Code: