Telegram Web Link
Ноннинг таржимаи ҳоли
Сўнгра нон ўз ҳолин изҳор айлади
Ул кишини сиррига ёр айлади.
Айтди: “Жаннат боғида буғдой эдим,
Анбарин тупроғу сувга бой эдим.
Ногаҳон тушдим жаҳон омборига,
Ҳам қамалдим неча чоҳу ғорига.
Сўнг мени тупроққа пинҳон этдилар,
Дўсту ёрсиз якка ташлаб кетдилар.
Кулди толе, бахт қушин ёр айлади,
Уйқудан дунёда бедор айлади.
Қаддимни кердим ғурурдан бўй чўзиб,
Менсимай боқдим ҳамма ўтдан ўзиб.
Бошима келди қаҳр боди етиб,
Қарилик етди, йигит даврим кетиб.
Узди деҳқон бошим ўроқ бирла хос,
Бошга сомон сочдиму ёпдим палос.
Сўнг ҳўкиз остига тушдим ногаҳон,
Қисқаси бўлдим эшакка юк шу он.
Айланиб бошимда тегирмон тоши,
Парчаландим, қолмайин жон бардоши.
Гоҳида омбор аро пинҳон эдим,
Гоҳ элаклар ичра саргардон эдим.
Бошима муштлаб чалажон қилдилар,
Охири мендан патир нон қилдилар.
Ўт аро куйиб бу хаста жон,
Эл учун бўлдим муносиб тоза нон”.
www.tg-me.com/dardgadovo
Сув ҳақида
Сув жамики ичиладиган нарсаларнинг саййиди ва улуғи ҳисобланади. Сув одам учун овқат бўла олмайди, лекин меъдага қувват беради. Ширин сувнинг мизожи ҳўл-совуқ бўлади. У баданга ҳўллик бағишлайди, меъда ҳароратини босади, хилтларни ювади, суюлтиради ва танани улардан тозалайди. Тананинг сувсизланиши иммунитетни пасайтиради, жигар ва ошқозон ости безининг секреция вазифасини камайтиради, оёқ мушакларида оғриқ пайдо қилади, организмнинг кислород билан таъминланиши ёмонлашади. Сув эҳтиёждан ортиқ ичилганда асаб, меъда, ичак ва жигар фаолиятини заифлаштиради, рангни ўзгартиради, зеҳнни бузади, хотирани пасайтиради, сезгилар ишини ёмонлаштиради, терини бўшаштиради,кўз остини салқитади. Қорин тўқлигида, қоринда сув кўплигида, овқат меъдада ҳазм бўлиб ўтмай туриб, уйқу ичида, кучли ҳаракат ёки қаттиқ жисмоний меҳнатдансўнг, ҳаво совуқ пайтда сув ичиш зарарлидир. Сувни керагича, чанқагандагина ичиш лозим. Ўзини зўрлаб ичиш бефойда. Ҳўл мева ва ҳар хил доривор кўкатлардан кейин ҳам сув ичиш қоринни шиширади, дам қилади, қулдиратади ва баданда ёмон иллатлар пайдо қилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Ўта совуқ бўлмаган, ўртача совуқликдаги сув энг мувофиқ сув бўлиб, иштаҳани яхшилайди, меъда деворларига фойда қилади, бироқ ичак яраси ва асаб иллати бўлган кишиларга зиёни бор. Ўта совуқ қор ёки муз суви, ичига қор ёки муз солинган оддий сув ички аъзоларга зарар. Бу дарров сезилмасада, вақт ўтиши билан,қариганда билинади. Кучли иссиқ мизожга эга бўлган кишиларга совуқ сув ичиш зарар қилмаса ҳам, аммо ундан пайдар-пай ичиш табиий ҳароратни сўндиради,асабни заифлаштиради, совуқдан асаби, боши, ичаги оғриб юрганларга зиён қилади.
Қайноқ сув ел ва бодни тарқатади, меъдани ювади,шўр, балғам ва савдодан юз берадиган ташналикни бартараф қилади. Аммо ундан доимий ичилса, зарар қилади, ҳазм қобилиятини бузади, таомни қайт қилдиради,кишини оздиради, буйракнинг ёғини камайтиради. Иссиқ ва совуқликда ўртача бўлган сув эса кўкракка, заиф меъдага, ичакка мувофиқ келади У яна бадан қичишишини йўқотади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Сувни эрталаб турганда асал қўшиб ичиш фойдали. Сув бошқа суюқликлар каби камида овқатдан ярим соат олдин ва бир соат кейин ичилади. Сувни ўтириб ичилади. Сувни қултумлаб ичиш сийдикни яхши ҳайдайди. Ичиладиган сувни узоқ вақт қайнатиб бўлмайди. Сувни ичишдан олдин идишга қараб, тозалигига ишонч ҳосил қилгач, кейин ичилади. Сув сақланадиган идишларнинг оғзини яхшилаб беркитиш керак. Оғзи очиқ идишдаги сувларга микроблар тушиб, тез бузилади. Чойнак жўмраги ва сув кранларига оғизни тутиб сув ичиш ҳафли, чунки у ерга кўпинча ари ё бошқа бирор ҳашарот кириб қолган бўлади. Агар ари оғизга кириб, томоқни чақса, одамни ҳалок қилиши мумкин. Сув хлордан тозалаб ишлатилади. Бунинг энг осон йўли бир челак сувга 2 г аччиқ тошни кукун қилиб
солиб, тиндириб икки кундан сўнг ишлатилади. Челакнинг остига чўккан хлор тўкиб ташланади.
www.tg-me.com/dardgadovo
ЧОЙ ҲАҚИДА
Чой чанқовни босади, асабларни тинчлантиради, қонни тозалаб, тери рангини яхшилайди, юрак иллатларига фойда қилади ва нафас йўлларини очади, бактерияларни ўлдиради, шодликни зиёда қилади, томчилаб чиқадиган сийдикни яхши юргазади, ақлий ва жисмоний иш қобилиятни оширади. Чойни ярим соат дамлаб, ярим қайноқ ҳолда ичилади. Чой доривор гиёҳ бўлгани учун уни доим ичиш соғлиққа зарар. Уни асосан нонуштадан олдин ва кечқуринги овқатдан бир соат ўтказиб ичган яхши. Кекса одамларга, уларнинг мизожи совуқ бўлгани сабали, кўк чойдан кўра қора чой ичганлари фойдалироқ. Қора чойга нисбатан кўк чойнинг шифобахшлик хусусияти кўпроқ. У кучли антиоксидант ҳисобланади. Кўк чой, шунингдек, юқори қон босимини туширишга ёрдам беради. Кўзни қон босими кўтарилганда уни аччиқ кўк чой билан ювиш яхши натижа беради. Чойни “аччиқ” қилиб дамлаб ичавериш қабзиятга олиб келади. Туриб қолган дамлангган чойни ичмаслик керак.
www.tg-me.com/dardgadovo
Чой руҳга қувватдир, иллатни ҳайдар,
Юрагу қўлларга қувватни ҳайдар.
Покиза ёшларни тўплар бир ерга,
Чолларга ёшлардек ғайратни ҳайдар.
www.tg-me.com/dardgadovo
Чойнинг саломатликка фойдали бўлган турлари кўп. Шулардан кўпроқ шифобахш хусусиятга эга бўлганларининг нималарга фойдали эканлигини қисқача тушунтириб ўтишни лозим топдик.
www.tg-me.com/dardgadovo
Лимонли чой
Лимонли чой қон босим юқори бўлганида, бош оғриганда, кўнгил айниганда, юрак тез урганда, тана ҳарорати кўтарилганда, иштаҳа йўқлигида тавсия этилади. У жигар, меъда, ўпка фаолиятини яхшилайди ва оғизни хушбўй қилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Заъфаронли чой
Заъфаронли чой юракни, меъда ва жигарни бақув ват, кўзни қувватли, рангни чиройли қилади. У шунингдек тиқилмаларни очиш, балғамни кўчириш кучига эга. Бундай чойни дамлаш учун ярим литрли чойнакда
дамланган кўк чойга заъфаронни 20 та қилга ўхшаган донасини солиб, бир оз дам едирилади ва кун давомида ичилади. Заъфаронли чойни доимий ичиш зарар. http://www.tg-me.com/dardgadovo
Хелбали чой
Хелба кукунининг бир чой қошиғини бир стакан қайнаган сувда 20 минут дамлаганда сариқ рангли хушбўй чойга айланади. Унинг фойдали хусусиятлари
жуда ҳам кўп. Ёзда иссиқни қайтаради, танани балғам, гижжалар ва шилимшиқлардан тозалайди, овқат ҳазмини яхшилайди, соч тўкилишини, ич кетишини тўхтатади, озишга ёрдам беради, оғиздаги ёмон ҳид ва танадаги тер ҳидларини кетказади, шамоллашга кучли даво.
Хелба ҳомиладор аёлларга мумкин эмас.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Кардамонли чой
Кардамонли чойни тайёрлаш учун дамланган чойга 3 – 4 дона кардамон ювиб солинади. Бундай чой нафақат хушбўй, балки жуда кўп ҳолатларда фойдалидир. У овқатни яхши ҳазм қилдиради, мияда қон айланишини яхшилайди, бош оғриғини қолдиради, иммунитетни, юрак, асаб тизими ишини яхшилайди, кўнгил айниши, қусишни тўхтатади, иситмани туширади.
Кардамонли чойни доимий ичиш тавсия этилмайди.
www.tg-me.com/dardgadovo
Янтоқли чой
Янтоқли чой йўтални қолдирувчи, терлатувчи, чанқовни босувчи, кўкракни юмшатувчи, сурги дори сифатида, ич кетиш, меъда-ичак касалликларини даволашда ишлатилади. Унинг офтоб урганга, бош оғриғи, бавосил, ангина ва стоматитга фойдаси бор. Янтоқли чойни тиканларини қолдирмай, яхшилаб сузиб, кейин ичилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Чилонжийдали чой
Бундай чойни тайёрлаш учун етти дона йирик, ранги қизил бўлган чилонжийдани ювиб, кўк чой дамланган чойга солиб, узоқ вақт тиндириб қўйилади. Меваларини ҳазми оғир бўлгани учун уларни емаган маъқул. Бу чой юқори қон босимини туширади, чанқовни босади, қонни суюлтиради, қон кўпайиб ғалаён қилса жойига
келтиради. У жигар, буйрак, ўпка, нафас йўллари ишини яхшилайди. Қон босими паст юрадиганлар ичмагани маъқул.
www.tg-me.com/dardgadovo
Кийикўтли чой
Бундай чой қон босим кўтарилганда, юрак, ўпка хасталикларида, бўғинлар оғриганда, кўриш қобилияти ёмонлашганда тавсия қилинади. Кийикўтли чой кайфиятни кўтаради, иштаҳани очади, пешобни кучли ҳайдайди, кўнгил айнишини тўхтатади, балғамни кўчиради, буйрак ва сийдик қопидаги тошларни йўқотишга ёрдам беради.
www.tg-me.com/dardgadovo
Гул чой
Атиргулнинг япроқларидан тайёрланган чой ниҳоятда фойдали ҳисобланади. Атиргул япроқларининг таркибида Менделеев жадвалидаги элементларнинг асосий қисми жамланган. Гул япроқларини чойга қўшиб ёки ўзини алоҳида дамлаб ичиш мумкин. Бундай чой мия томирлари спазмини кетказади, иммунитетни, асаб ва эндокрин тизимлари ишини, овқат ҳазмини яхшилайди, ҳужайраларни ёшартиради, юрак мушакларини қувватли қилади, бактерияларга қарши курашади. Гул чой шунингдек шамоллаганда, нафас йўллари, асаб касалликларида тавсия қилинади. Атиргул япроқларидан тайёрланган гул қандни қиш мавсумида (янги атиргул бўлмаган пайтда) истеъмол қилиш мумкин. Уни тайёрлаш учун ёзда ҳушбўй атиргул япроқларини ювиб, қуритиб, гўшт қиймалагичдан ўтказиб, шакар қўшиб, шиша банкага солиб, ёз давомида офтобга қўйиб қўйилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Новвот чой
Новвот чой совуқ пайтларда ичилса, танани иситиб, шамоллашнинг олдини олади, қон босими паст бўлса кўтаради, баъзи хил бош оғриқларини қолдиради, қорин очлик ҳиссини йўқотади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Қорағат(смородина)ли чой
Қорағатли чой қонда гемоглобинни кўпайтиради,
модда алмашинувини яхшилайди, қонни тозалайди, томирларни кенгайтиради, сийдикни ҳайдайди, шамоллашнинг олдини олади, қон босимини туширади, асабларни тинчлантиради, ошқозон-ичак касалликларига фойда қилади. Уни доимий ичиш мумкин эмас. Шунингдек ошқозон, ўн икки бармоқли ичак яраларида, жигар касалликларида бундай чойни ичиш тавсия қилинмайди.
www.tg-me.com/dardgadovo
Маймунжон(малина)ли чой
Маймунжонли чой антиоксидант хусусиятига эга бўлиш билан бирга яхши терлатувчи, оғриқ ва чанқоқни қолдирувчи, сийдик ҳайдовчи, иситма туширувчи, овқат ҳазмини яхшиловчи, қон босимини пасайтирувчи, шамоллаганда сийдик кислотасини ташқарига чиқарувчи восита бўлиб ҳам хизмат қилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Каркадели чой
Каркаде Судан атиргули, розелла гибискус деб ҳам номланади. Унинг ватани Ҳиндистон ва Шри-Ланка ҳисобланади. Бундай чойни тайёрлаш учун сотувда бўладиган каркаде гулининг қуриган япроқларидан бир чой қошиғини кичкина чойнакка қайнаган сув билан солиб, бир оз дам берилади. Совитиб ичса қон босимини туширади. Чойнинг бу хусусиятини камайтириш учун унга новвот солиб ичилади. Каркадели чой қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, чанқовни қолдиради, иммунитетни, овқат ҳазмини, ич юришини яхшилайди, асабни тинчлантиради.
Каркадели чойни ҳомиладор ва фарзанд кўрмоқчи бўлган аёллар, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакда яраси борларга ичиш мумкин эмас.
www.tg-me.com/dardgadovo
Ширчой
Кастрюлькада 0,5 литр сув қайнатиб, унга кичкина қошиқда қора чой солинадиа, олов пастлатиб қўйилади. Чойни шамаси ёзилиб, қуюқ шира берганда, 2 литр сут қуйиб ярим соат пиширилади. Сўнгра пичоқ учида туз ва 50 грамм маскаёғ (сарёғ) солиб таъми ростланади. Яна 15 – 20 дақиқа милдиратиб қайнатилгандан сўнг ширчой тайёр бўлади.
Ширчойни совуқ пайтларда нонуштада, унга озроқ мурч қўшиб ичилса, тўқ тутади ва баданни қиздириб, шамоллашнинг олдини олади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
2024/06/29 23:17:54
Back to Top
HTML Embed Code: