Telegram Web Link
Қаҳва ҳақида
Қаҳва дармонсизликни, балғамли йўтални, баъзи бош оғриқлар ва кўз оғриғини, меланхолияни кетказади, меъдага қувват беради. Табиати иссиқ. Сафроли аллергия ва юрак ўйнаши дардларига дармон бўлади, ични юмшатиб, пешобни юриштиради. Ҳар бир нарсанинг меъёри бўлганидек қаҳва ичишнинг ҳам ўз меъёри бўлиши керак. Уни бир кунда бир финжон (чашка) эрталаб ичган маъқул. Кечқурун ичса, уйқуни қочиради. Катта ёшдагилар ичмагани яхши. У қон босимини кўтаради. Қалқонсимон без, ошқозон, ўн икки бармоқли ичак, буйрак ва буйрак усти бези, қандли диабет касалликларида қаҳва ичмаслик керак, чунки у безларнинг гормон ишлаб чиқаришини кучайтиради. Қаҳвани меъёридан ортиқ доим истеъмол қилиш организмнинг нормал фаолиятни бузади, чарчоқ, ҳолсизликка олиб келади, иш қобилиятини пасайтиради, асабни ишдан чиқаради, юрак ўйнаши ва қуланж (ичакда пайдо бўладиган оғриқ) касалликларини келтириб чиқаради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
ДОН ВА ДУККАКЛИЛАР ҲАҚИДА
Одамзод пайдо бўлибдики донлар, дуккаклилар ейиладиган нарсаларнинг асосийси бўлиб келган. Уларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп ёзса бўлади. Донлар қобиқлари остида ўзларига хос қуввватни сақлайди. Улар экилганда мана шу қувват ёрдамида ерни ёриб, униб чиқади. Буларни истеъмол қилганда қуввати одамни танасига ўтади. Бу ўсимликлар фақат озиқ-овқатлик қимматига эга бўлмай, балки айни вақтда дориворлик хусусиятига ҳам эга. Улар углеводлар, оқсиллар, клетчаткалар, витаминлар, рух, селен ва магнийга ўхшаш моддалар манбаидир. Масалан, буғдой уни таркибида В1, В2, В3, РР, Е витаминлари бўлиб, улар асаб тизимининг нормал ишини таъминлайди, тери ҳолатини яхшилайди. Донлар ва дуккаклиларнинг тури кўп, лекин уларнинг баъзилари кўпроқ истеъмол қилинади. Биз кундалик таомномамизни буғдой, гуруч, арпа (перловка), сули ловия, нўхат, мошсиз тасаввур қила олмаймиз. Ана шулар ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Буғдой
Буғдойнинг энг яхшиси қаттиқлик ва юмшоқликда
ўртача, сирти силлиқ, йирик, тўла, янги, туси оқ билан
қизил ўртасида бўлганидир. Унинг озиқлиги кўп бўлади. Табиати – иссиқ-ҳўлдир. Буғдойнинг таркибига Е,
В1, В2, В3, В6, РР, Р витаминлари ва кальций, фосфор,
магний, темир, мис, рух, селен, марганец, титан, кумуш
каби моддалар киради. Қайнатилган буғдойнинг ҳазми
суст бўлиб, қоринни дам қилади. Лекин сингиб кетса,
озиқлиги кўп бўлади. Буғдойнинг оқлаб тортилган уни
крахмалга яқиндир. Янги буғдой унидан тайёрланган
нон тез семиртиради. Эланмаган ундан қилинган нон ични юмшатади. Тоза, оқ ундан қилинган нон эса ични
қотиради. Нонни бир кун олдин ёпилганини ейиш керак. Иссиқ нонни киши табиати яхши қабул этсада,
бундай ҳолида ейиш зарар.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Буғдой ҳақида гап кетганда, ундирилган буғдойнинг
фойдалари ҳақида гапирмасак хато бўлади. Баҳорнинг
“илик узилди” пайтида сумалак ейилиши бежиз эмас.
Ундирилган буғдой ёшу-қариларда организмнинг
энг муҳим аъзолари вазифаларининг тикланишини
таъминлайди. Организмни ёшартириб, қаришини секинлаштиради. Қонни кислород билан бойитади. Танани шлаклардан тозалайди.
Ҳамма донларнинг ҳам ундирилгани фойдали. Бу
китобимизда буғдой мисолида донларни қандай ундириш кераклигини тушунтирамиз. 100 г буғдойни
тозалаб, сувда икки марта ювиб, чинни идишга қалинлиги 2 см қилиб ёйиб, унга донларнинг устки қатлами ботмайдиган қилиб сув солинади. Идишни устига дока ёпиб қўйилади. Ҳар куни сув қуйиб турилади. Икки-уч кундан сўнг идишдаги буғдой ингичка оқ ипга ўхшаш ниш ура бошлайди. Бу ундирилган буғдой истеъмол қилиш учун тайёр бўлди дегани. Шу вақтда уни яна сувда ювиб (моғорлаган бўлиши мумкин), гўшт қиймалагичдан ўтказиб, оз-оздан секин чайнаб ейилади. Агар ноқулай бўлса, қатиққами, суюқ овқатларгами солиб ейиш мумкин.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Арпа
Арпанинг табиати совуқ-ҳўл бўлиб, у танага куч ва
соғлик беради, мия фаолиятини кучайтиради. У танани
шлаклар ва заҳарли нарсалардан кучли тозалайди. Арпанинг асосий қисми секин сингадиган углеводлардан ташкил топгани учун эрталаб ейилган арпали бўтқа кишини кун давомида тетик тутади. У углеводлар, оқсиллар, клетчаткаларга бой. Арпа Е, РР, D ва В гуруҳ витаминлари кальций, фторга бой. Шунингдек унинг таркибида калий, магний, йод, кремний, темир, рух, никел, бром, марганец бор. Арпа совуқ-хўл бўлгани учун совуқ мизожлилар унга занжабил ва шунга ўхшаш иссиқлик зираворлар қўшиб истеъмол қилгани маъқул.
Арпанинг суви сафро қайнашини даф этади, жигар
ҳарорати баланд бўлганда туширади, ташналикни қондиради, сийдик ҳайдайди, меъдани хилтлардан тозалайди, сингиши жуда осон, ўпкага ҳам фойдали. Арпа донини пишиши қийин бўлгани учун уни олдин бирор соат совуқ сувда ивитиб қўйиб ёки майдалаб ишлатилса, тезроқ пишади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Сули
Сули шифобахшлиги бўйича ҳамма донлардан олдинда туради. У инсон саломатлигини таъминлаш учун керакли бўлган кўпчилик хусусиятларга эгадир. Сули ўсимлик оқсили, ёғларига бойдир. Унинг таркибида фосфор, калий, олтингугурт, магний, кальций, темир, марганец, рух, мис ва Е, В гуруҳ витаминлари
бор. Овқатга сулининг пўчоғидан тозалангани (овсянка, «Геркулес») ишлатилади. Сули асаб тизимини мустаҳкамлайди, юрак фаолиятини яхшилайди, организмни кучли тозалайди, қувватни оширади. Сулининг қайнатмаси терлатади, сийдик ва ўт ҳайдайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Гуруч
Гуруч дунёда энг кўп ишлатиладиган маҳсулот ҳисобланади. Унинг турлари ҳам кўп. Энг кўп тарқалгани
оқ гуруч. Табиати совуқ-қуруқ. Гуручдан тайёрланган
таомлар тез ҳазм бўлиб, танага осон сўрилади. Гуруч
юрак-томир тизимига яхши таъсир қилади. Асаб тизими, мия фаолиятини яхшилайди. Организмга узоқ вақтли қувват бағишлайди. У соч, тирноқ, тери ҳолатини яхшилайди, нафас йўлларида йиғилган балғамни
чиқаришга ёрдам беради, иситмани тушириш, сийдик
хайдаш хусусиятига эга, ички аъзолардаги тиқилма-
ларни очади, бўғин оғриқларида фойда беради. Гуруч
ич кетишга даво, қариш жараёнини секинлаштиради.
Гуручдан тайёрланган ширгуруч таоми кучли озуқалик
хусусиятга эгадир. Гуручнинг таркибида В1, В2, В3, В6, РР, Е витаминлари, фосфор, калий, темир, кальций, рух, селен, йод каби моддалар бор.
Бизнинг юртларда гуручнинг қадимдан ишлатилиб
келинган девзира ва унга ўхшаш жигарранг турларининг фойдали хусусиятлари кўпроқдир. Бу турдаги гуручлар организмни шлаклардан яхши тозалайди, қонда холестерин миқдорини камайтиради.
Гуручни доимий истеъмол қилиш буйракка зарар.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Нўхат
Нўхат табиати иссиқ-қуруқ дон бўлиб, тўйимли озуқавий хусусиятга эга. Қора ранглиси кучлироқдир.
У кўпроқ қайнатилган ҳолда истеъмол қилинади. Қовурилгани ич қотишининг олдини олади. Нўхат ивитилган сувни эрталаб ичиш овозни тиниқлаштиради.
Унинг қайнатмаси жигар ва қора талоқдаги тиқилмаларни очади. Нўхат танани юмшатади, қон таркибини яхшилайди, сийдик ҳайдайди, иштаҳани очади, ўпкани ҳар нарсадан ортиқ озиқлантиради. Шунинг учун нўхат унидан холвайтар тайёрланади. Нўхатнинг қоринни дам қилиш хусусиятини зира, укроп, арпабодиён йўқотади. Нўхатли таомлардан сўнг совуқ сув ичиш жуда зарарли. Нўхатли овқатлар камқонлик, қувватсизлик ҳамда қабзиятга фойдалидир. Нўхатнинг таркибида С, А, В гуруҳ витаминлари ва кальций, калий, кремний, магний, натрий, олтингугурт, алюминий, темир, йод, кобальт, марганец, мис, молибден, никель, селен, рух, бўр каби макро- ва микроэлементлар бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Мош
Мош латиф ва хуштаъмлилиги билан ёқимли,туйимли озуқа ҳисобланади. Уни баҳор ва ёз фаслларида истеъмол қилиш фойдали. Мошнинг табиати совуқ-ҳўл. Мошли таомлар танани, айниқса асабларни мустаҳкамлайди, иммунитетни, кўзнинг кўриш қувватини оширади, буйрак касалликларига ижобий таъсир кўрсатади.Совуқ мизожли кишилар мошли овқатларни иссиқлик ва ҳазм қилиш хусусиятига эга бўлган зираворлар билан истеъмол қилсалар нохуш ҳолатларни келтириб чиқармайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Маккажўхори
Маккажўхорининг озуқалик қуввати гуручдан зиёда ва буғдойдан оздир. Унинг таркибида В1, В2, В3, В12,
С, D, А, Е, РР, К витаминлари ва темир, марганец, мис,
хром, алюминий, никель, кобальт, кальций, магний,
фосфор, калий, натрий, йод, рух бор. У ичаклар, жигар, ўт йўллари, мия фаолиятини яхшилайди. Маккажўхори думбулининг қайнатмаси кунига бир стакандан сурункали ичилса, организмда моддалар алмашинувини, ошқозон ости бези ишини яхшилашга ёрдам беради. Унинг таркибидаги фойдали моддалар юрак ва томирларни ҳамда тишларни мустаҳкамлайди, қонда гемоглобин даражасини кўтаради, асаб тизимини нормаллаштиради, балғам ёки қотган қонни эритиш
кучига эга. Маккажўхори бўтқаси ёш болалар учун ҳам
жуда фойдали. Маккажўхорининг янги пишганини юртимизнинг баъзи ерларида димлама ва суюқ овқатларга ҳам солиб пиширишади. Маккажўхорида қонни қуюлтириш хусусияти борлиги учун, уни истеъмол қилишда занжабил ва шунга ўхшаш қонни суюлтирувчи нарсалардан фойдаланса яхши бўлади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ловия
Ловиянинг табиати иссиқ-ҳўл бўлиб, озиқлиги мошникидан кам эмас ва у мошдан кўра тезроқ ҳазм бўлади. Унинг таркибидаги моддалар киши танасига енгил сингади, буйракнинг энг яхши кўрган озуқаси ҳисобланади. Қайнатмаси буйракни чиқиндилардан яхши тозалайди, сийдик ҳайдайди, кўкракдаги оғриқ ва ўпка касалликларида фойда қилади, тошларни эритиб қонни тозалаши мумкин. Ловия қувватни кўпайтиради.
Ловиянинг ҳазми қийин. Кўп истеъмол қилиш уйқуга халал бериб, ёмон тушлар кўришга сабаб бўлади, танани семиртиради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
ГЎШТЛАР ҲАҚИДА
Энг яхши гўшт соғлом, семиз ҳайвон гўшти ҳисобланади. Олти ойдан кам ва бир ёшдан ортиқ бўлмаган қўй ва эчки гўштлари гўштларнинг яхшисидир. Қора ҳайвон гўшти оқ ҳайвон гўштидан лаззатлидир. Гўшт эшитиш қобилиятини яхшилайди, мушакларнинг кучли, бақувват бўлишини таъминлайди, бир хил гўштни доимий ва кўп ейишнинг фойдаси йўқ. Узоқ вақт гўшт емаслик ахлоқ ўзгаришига сабаб бўлади, гўшт инсоннинг аҳлоқини ҳам, юзини ҳам гўзал қилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қўй гўштининг мизожи иссиқ-ҳўл. Унинг энг мазали ва соғлиққа фойдали жойи биқин, бўйин қисмидир. Қўй гўшти бадандаги қуруқликни кетказади, қувват пайдо қилади, танани яйратади, кўзни равшанлаштиради, семиртиради ҳамда у одамда тоза ва барқарор қон пайдо қилади. Юраги, жигари ва буйрагини еган кишининг ушбу аъзолари бақувват бўлади. Овози бўғилиб қолган одам қўй сути билан ғарғара қилса, овози очилади. Қўйнинг уч ва ундан катта ёшдагиларининг гўшти қаттиқ, ҳазми оғир, фойдали жиҳати кам бўлади.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қўй гўшти қон, сафро хилти тўлиқлигида тўғри келмайди. Қон босими юқори ва иситмаси бор кишилар қўй ёғи ва чарвисини ейиши мумкин эмас. Қўй миясини кўп истеъмол қилиш ақлга путур етказади.
Қўй гўштидан кейин бузоқ ва ғунажин гўшти туради. Кенг далаларда эркин ўтлайдиган ҳайвон гўшти боғлаб боқиладиган ҳайвон гўштидан яхшидир. Ёввойи ҳайвонлар гўшти, масалан оҳу ва антилопага ўхшага нларнинг гўшти хонаки, ҳайвонлар гўштидан афзал бўлади.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Эчки гўшти
Эчки гўштининг мизожи иссиқ-ҳўл (қўйникидан пастроқ) бўлади. Унинг гўшти иссиқ мизожли одамлар, беморлар, соғлом совуқ мизожли одамлар учун ёқимли, фойдали бўлиб, ундан жигарда соф қон пайдо бўлади. Эчки гўшти савдойи мизожлиларга зарар. Эчки гўшти билан бирга кетма-кет ҳўл мева, нордон ва аччиқ нарсалар, қатиқ ва айрон истеъмол қилиш ниҳоятда зарарли.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
От ва туя гўштлари


Бу хил гўштлар оғир меҳнат қилувчиларга наф қилади, ундан савдо моддаси ҳосил бўлади. Иссиқ мизожли кишиларда уни ҳазм қилиш оғир кечади.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Товуқ гўшти

Товуқнинг гўшти бошқа қушларга қараганда латиф ва ҳазм бўлиши осонроқдир. Жўжахўрознинг гўшти одамнинг ранг-рўйини очади ва овозни ёқимли қилади, семиртиради, айниқса хасталикдан турганларга яхши қувват бағишлайди, ҳамда ёмон ўй-фикрлар иллатига даво бўлади.
Товуқ гўштини бошқа гўштлар сингари сут, қатиқ,айрон ва бошқа сут маҳсулотлари билан танаввул қилиб бўлмайди. Кишининг ранги бесабаб сариқ бўлса, жўжа этидан шўрва қилиб, ичига нонни майда тўғраб, бир ҳафта ичса, рангнинг сариғини кетказади. Товуқ гўштини тоза ёғда пишириб еса қуруқ йўтални даф қилади. Унинг ёғини иситиб, бошга суртилса меланхолия ва бошқа қуруқ иллатларга фойда бўлади. Товуқ гўштини доимий истеъмол қилиш бавосир (геморрой)ни пайдо қилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Товуқ гўштини бошқа гўштлар сингари сут, қатиқ,айрон ва бошқа сут маҳсулотлари билан танаввул қилиб бўлмайди. Кишининг ранги бесабаб сариқ бўлса, жўжа этидан шўрва қилиб, ичига нонни майда тўғраб, бир ҳафта ичса, рангнинг сариғини кетказади. Товуқ гўштини тоза ёғда пишириб еса қуруқ йўтални даф қилади. Унинг ёғини иситиб, бошга суртилса меланхолия ва бошқа қуруқ иллатларга фойда бўлади. Товуқ гўштини доимий истеъмол қилиш бавосир (геморрой)ни пайдо қилади.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ёш болалар овқати ҳақида бола туғилмасидан олдин унинг саломатлиги ҳақида ўйлаш керак. Фарзанд кўрмоқчи бўлган аёл ҳали ҳомиладор бўлмасдан олдин организмини шлаклардан тозалаши керак. Ҳомиладор аёллар ейдиган овқатларига жиддий эътибор беришлари лозим. Овқатлар мизожига мос келадиган, ҳомилага зарар бермайдиган бўлиши керак. Аёл мизожи совуқ бўлса, ҳомиладорлик, эмизуклик пайтида совуқлик овқатларни кўп истеъмол қилса, танасида балғам кўпайиб кетади. Бундай аёлни эмадиган чақалоқнинг танаси совуқ, иштаҳаси йўқ, қуввати кам, кўп йиғлайдиган, кам ухлайдиган, тез-тез шамоллайдиган, жисмоний ривожланиши суст бўлади. Бола катта бўлганида унда совуқлик касалликлари пайдо бўла бошлайди. Ҳомидадорлик пайтидан бошлаб аёл киши дўкон ширинликлари, мандарин, апельсин, лимон каби меваларни чекланган холда истеъмол қилгани маъқул, акс ҳолда бола келгусида аллергияга мойил бўлиб қолиши мумкин. Ҳомиладор аёл томиридан қон олдириши ва сурги дориларни ичиши мумкин эмас.
www.tg-me.com/dardgadovo
2024/06/27 09:44:25
Back to Top
HTML Embed Code: